Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/5112 Дата решения 13.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзмиллийбанк АЖ Қизилтепа филиали Ответчик / Подсудимый Голден Мева Сабзавот Кластери масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1003247 Claim ID 3008614 PDF Hash 6147ae9b1ad7c83b... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b е-mail:i.karmana@sud.uz Tel: (79) 223-50-79 АЖРИМ (даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2022 йил 13 декабрь 4-2101-2202/5112-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Джумаев раислигида, М.Жамиловнинг суд мажлиси котиблигида, Савдо саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “банк” манфаатида жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгарлар “О” фермер хўжалиги ва “А” хусусий корхонасидан кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Савдо саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “банк” манфаатида судга мурожаат этиб, жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгарлар “О” фермер хўжалиги ва “А” хусусий корхонасидан кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан медиатив келишув тузилганлигини билдириб, ишни кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогар билан медиатив келишув тузилганлигини билдириб, ишни кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд ишни тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганли учун кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича тарафлар ўртасида 13.12.2022 йилда медиатив келишув тузилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг 131моддасига кўра, тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29моддасига кўра, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёҳуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади. Медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилади. Медиатив келишув бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб судга мурожаат этишга ҳақли. Медиатив келишув бажарилмаслигининг оқибатлари тарафлар томонидан ушбу келишувнинг ўзида белгилаб қўйилиши мумкин. Тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувга кўра, келишув тузилган кунга қадар график бўйича мавжуд қарздорлик тўлаб берилганлиги ҳамда қолган кредит қарздорлик белгиланган муддатларда бажарилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107моддаси 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганда иш кўрмасдан қолдирилиши белгиланган. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17моддасига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустаснолиги белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18моддаси 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши белгиланган. Суд ишни кўриш билан боғлиқ почта харажатларини даъвогар зиммасига юклашни ва 24.000 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Суд тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини инобатга олиб, ишни кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси биринчи қисмининг 53-банди ва 195-моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Савдо саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “банк” манфаатида жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгарлар “О” фермер хўжалиги ва “А” хусусий корхонасидан кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ушбу ажримдан норози тараф бир ойлик муддат ичида Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиши, прокурор протест келтириши мумкин. Судья Б.Джумаев