← Назад
Решение #718181 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
PAYARIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
141300, Payariq shahri, Payariq
50 yilligi ko`chasi, 4-uy
141300, Payarik, Payarik
50th Anniversary street, 4
Теl: (66) 425-17-35
www.oliysud.uz
e-mail: i.payariq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Пайариқ тумани
4-1406-2201/2981-сонли иш
Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг
раислигида, А.Нормуротовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
С.Абдурахмонов (05.12.2022 йилдаги №01/2486-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Cамарқанд вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари
корхонаси” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “QOBIL QURUVCHI
SERVIS” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Пайариқ туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Cамарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда
савдо-саноат палатаси деб юритилади) даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
унда электр қувватини етказиб бериш тўғрисидаги 186998-сонли шартномага
асосан “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик
жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) “QOBIL QURUVCHI
SERVIS” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)га электр қувватини етказиб бериш, жавобгар эса фойдаланилган
электр қуввати учун тўловларни ўз вақтида ўтказиш мажбуриятини
олганлигини, даъвогар ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажариб,
жавобгарга электр қувватини етказиб берганлигини, лекин жавобгар ўз
мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлигини, ҳозирги кунга келиб
01.10.2022 йил ҳолатига 7 914 271,97 сўм дебитор қарздорлик вужудга
келганлигини, бу тўғрисида таққослаш далолатнома ҳам мавжудлигини,
амалдаги қоидаларнинг 132-бандига асосан электр энергия фойдаланишдан
қайта уловлар учун 2 700 000 сўм хизматлар суммаси ҳисобланганлигини, шу
боис жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 7 914 271,97 сўм асосий қарз ва
2 700 000 сўм хизматлар суммасини ундиришни, ишни савдо-саноат палатаси
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлса-да, савдо-саноат палатаси ва жавобгар суд мажлисида вакили
иштирокини таъминламади.
Суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 2- ва
3-қисмларига асосан уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили ўз тушунтиришида, даъвони
қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, унга қўшимча равишда
жавобгар суд кунига қадар 3 000 000 сўм қарздорликни тўлаб берганлигини
билдириб, суддан даъвони қисман қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидагиларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Аниқланишича, даъвогар (“Корхона”) ва жавобгар (“Истеъмолчи”)
ўртасида юридик истеъмолчилар учун электр энергияси таъминоти
тўғрисида 2022 йил 08 январда шартнома тузилган.
Шартноманинг 1-бандига асосан, таъитнотчи корхона истеъмолчига
электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, истеъмолчи
истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-банди 2-хатбошисига кўра, истеъмолчига электр
энергияси етказиб бериш 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга
оширилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши шартлиги белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга электр энергияси ўз вақтида етказиб
берилиб, шартнома шартлари лозим даражада бажарилган.
Лекин жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмасдан
келинган. Етказиб берилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида
тўлаб берилмаслиги оқибатида солиштирма далолатномадан маълум
бўлишича жавобгарнинг даъвогар олдида 2022 йил 01 октябрь ҳолатига
7 914 271,97 сўм дебитор қарздорлиги юзага келган.
Мазкур ҳолат ишдаги шартнома, солиштирма далолатнома ва счетфактуралар билан хам ўз исботини топган.
Бироқ, жавобгар томонидан 2022 йил 11 ноябрь куни 3 000 000 сўм
тўлов амалга оширилган, ушбу холат даъвогарнинг 2022 йил 12 декабрь
кунги маълумотномаси билан ўз тасдиғини топади.
Даъвогарнинг жавобгардан асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво
талаби ишдаги ҳужжатлар билан ўз исботини топганлиги, жавобгар
томонидан қарздорлик қисман бартараф этилганлиги сабабли қисман
қаноатлантирилиши лозим.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 2 700 000 сўм хизматлар
суммасини ундириш сўралган.
Даъвогар томонидан 2022 йил 01 апрель куни далолатнома тузилиб,
қарздорлиги сабабли жавобгар электр тармоғидан узилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
12 январдаги 22-сонли “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш
тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
қарорининг 132-бандига кўра, электр тармоқларидан аввал узиб қўйилган
маиший истеъмолчиларни қайта улашда базавий ҳисоблаш миқдорининг
2 баравари миқдорида, маиший истеъмолчи — юридик шахслардан эса
базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида тўлов ундирилади ва
ушбу маблағлар уларни қайта улаган ташкилотнинг ҳисобрақамига
ўтказилади.
Даъвогарнинг жавобгардан 2 700 000 сўм миқдорида хизматлар ҳақини
ундириш ҳақидаги талаби асосли ва у қаноатлантирилиши лозим.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига асосан, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу модданинг 5-қисмига мувофиқ, даъвогарнинг талаблари у судга
мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни “Давлат
божи ставкалари тўғрисида”ги иловасининг 2-банди а-кичик бандига
мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
Бундай ҳолатда, суд судга даъво аризаси киритилгандан сўнг жавобгар
томонидан қарздорлик қисман бартараф этилганлиги сабабли даъвогарнинг
даъвосини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига
4 914 271,97 сўм асосий қарз, 2 700 000 сўм хизматлар суммаси ва олдиндан
тўланган 24 000 сўм почта харажатини, Республика бюджетига 300 000 сўм
давлат божини ундиришни лозим деб топди.
Юкоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 176-179, 186-моддаларига
асосланиб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Cамарқанд вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“QOBIL QURUVCHI SERVIS” масъулияти чекланган жамиятидан
“Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти
фойдасига 4 914 271,97 сўм асосий қарз, 2 700 000 сўм хизматлар суммаси ва
олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати, жами 7 638 271,97 сўм
ундирилсин.
Даъво талабининг 3 000 000 сўм асосий қарзни ундириш қисмини
қаноатлантириш рад этилсин.
“QOBIL QURUVCHI SERVIS” масъулияти чекланган жамиятидан
Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори
қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериш мумкин.
Судья
Б.Х.Жураев