Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2201/463 Дата решения 13.12.2022 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Яккабагский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Ҳусан Мирзаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение “Ҳақиқат тарафдори" адвокатлик хайъати Ответчик / Подсудимый "MENGNOR BOBO EGAMNAZAR O’G’LI" хусусий корхонаси
Source ID 947741 Claim ID 2993258 PDF Hash 57f1cd5f33b5efe9... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 354-моддаси ФКнинг 354 law
ФКнинг 703-моддаси ФКнинг 703 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QASHQADARYO VILOYAT SUDI КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy 180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом10 “А” Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанцияси суди) Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья С.Турсунов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ҳ.Турсунов 2022 йил 13 декабрь 4-1806-2201/463-сонли иш Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати М.Астанов раислигида, судьялар Д.Рахимов ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 июндаги ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар “Менгнор бобо Эгамназар ўғли” хусусий корхонасининг апелляция шикояти бўйича ишни даъвогар вакили Н.Шахобиддинов (ишончнома асосида) (жавобгар иштирокисиз)лар иштирокида Фарғона вилояти Қўқон туманлараро иқтисодий суди кўмаклашувида видеоконференцалоқа режимида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “Ҳақиқат тарафдори” адвокатлар ҳайъати Яккабоғ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Менгнор бобо Эгамназар ўғли” хусусий корхонасидан 48 000 000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 27 июндаги ҳал қилув қарорига асосан даъво тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар жавобгар “Менгнор бобо Эгамназар ўғли” хусусий корхонасидан даъвогар “Ҳақиқат тарафдори” адвокатлар ҳайъати фойдасига 48 000 000 сўм асосий қарз ва суд харажатлари ундирилган. Жавобгарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд муҳокамасига қадар жавобгар раҳбари ёзма илтимоснома тақдим этиб, корхона юристи Тошкент шаҳрига хизмат сафарига кетганлиги сабабли ишни кўришни бошқа кунга қолдиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятида келтирилган важлар бўйича ўз эътирозларини баён қилиб, апелляция шикояти асоссиз эканлигини, биринчи инстанция суди низони шартнома шартлари ва иш ҳужжатларидан келиб чиқиб, тўғри ҳал этганлигини, мажбурият шартномадан келиб чиққанлигини, шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга ҳуқуқий хизмат кўрсатилганлигини, дебитор қарздорлик бўйича муаммо ҳал этилганлигини, судга ариза киритилганлигини, корхонанинг ўша вақтдаги раҳбари Ж.Суюнов адвокатлик ёрдами сўраб тегишли ҳужжатлар билан мурожаат қилганлигини, корхона раҳбари эканлиги тўғрисида буйруқ ҳам тақдим этганлигини, буйруқнинг ҳақиқийлигини текшириш адвокатнинг ваколатига кирмаслигини, шунингдек жавобгар раҳбарининг ишни кўришни кейинга қолдириш ҳақидаги илтимосномаси ҳам асоссиз эканлигини, юристнинг хизмат сафарига кетганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаганлигини баён қилиб, жавобгарнинг илтимосномасини ҳамда апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги ҳужжатларни ҳамда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, жавобгар раҳбарининг ишни кўришни кейинга қолдириш ҳақидаги илтимосномасини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 11 январда 13-сонли юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартноманинг 1-бандига кўра адвокат ишонч билдирувчи шахсга “Марказлашган Республика таъминот базаси” акциядорлик жамиятидан қарздорликни ундириш бўйича зарур юридик ёрдам кўрсатиш ҳамда ушбу қарздорликни ундириш жараёнида мажбурий ижро бюросининг барча бўлимларида, прокуратура ва судда, шунингдек бошқа ҳар қандай ташкилотларда ишонч билдирувчи шахснинг вакили сифатида қатнашиб, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиши назарда тутилган. Шартноманинг 5-бандида ишонч билдирувчи шахснинг асосий мажбуриятларидан бири сифатида мазкур шартноманинг 8-бандида назарда тутилган ҳақ суммасини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда “адвокат”га тўлаши шартлиги белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8-бандида эса адвокат томонидан ушбу шартноманинг 1-бандида назарда тутилган ҳуқуқий хизмат кўрсатилганлиги учун ишонч билдирувчи шахс 52 000 000 сўм миқдорида тўловни “Ҳақиқат тарафдори” адвокатлар ҳайъатининг ҳисоб рақамига тўлаши, шу жумладан 3 000 000 сўм қисмини шартнома имзолаш вақтида, 49 000 000 сўм қисмини мазкур шартноманинг 1-бандида кўрсатилган қарздорлик тўлиқ ундирилганидан кейин ёки ишонч билдирувчи шахс қарздорлар билан ўзаро келишувга эришганидан сўнг 3 банк иш куни давомида тўлаб бериши лозимлиги қайд этилган. Шартноманинг 9-бандида мазкур шартнома имзоланганидан сўнг адвокатнинг ҳаракати, жумладан ёзма талабномаси, қарздорлар билан олиб борган музокаралари, турли идораларга ёзган ариза ва шикоятлари натижасида қарздорлик ундирилиши адвокатнинг ҳуқуқий ёрдами натижасида ундирилган деб ҳисобланиши ва ишонч билдирувчи шахс мазкур шартноманинг 8-бандида назарда тутилган тўловларни тўлиқ тўлаб бериш мажбурияти олиши кўзда тутилган. Бироқ, жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан кўрсатилмаган адвокатлик хизмати тўловини амалга оширмаган. Тўловларни тўлаш ҳақида юборилган талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан асосий қарзни ундиришни сўраган. Судлов ҳайъати апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари ва далиллар асосида текшириб чиқиб, биринчи инстанция суди томонидан даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида тўғри ва асосли хулосага келинган деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи, мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги ушбу низо шартномавий муносабатлардан келиб чиққан. Сабаби, даъво талабига асос бўлган 2022 йил 11 январда тузилган 13-сонли юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида шартнома жавобгар раҳбари Ж.Суюнов томонидан имзоланиб, хусусий корхона муҳри билан тасдиқланган. ФКнинг 354-моддасига кўра фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. Шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди. Шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади. Шу сабабли судлов ҳайъати апелляция шикоятида келтирилган асосий важлардан бири хусусий корхона раҳбари шартномани имзолашга ваколатли бўлмаганлиги, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг қалбаки эканлиги ва кўзбўямачилик билан тузилган деган эътирозлари билан қўшилмайди. Бундан ташқари, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 9-бандида мазкур шартнома имзоланганидан сўнг адвокатнинг ҳаракати, жумладан ёзма талабномаси, қарздорлар билан олиб борган музокаралари, турли идораларга ёзган ариза ва шикоятлари натижасида қарздорлик ундирилиши адвокатнинг ҳуқуқий ёрдами натижасида ундирилган деб ҳисобланиши ва ишонч билдирувчи шахс мазкур шартноманинг 8-бандида назарда тутилган тўловларни тўлиқ тўлаб бериш мажбурияти олиши қайд этилган. Иш ҳужжатларига кўра хусусий корхона раҳбари томонидан “Ҳақиқат тарафдори” адвокатлар ҳайъати адвокати Н.Шахобидинов номига дастлаб 2022 йил 11 январда 3сонли ҳамда 2022 йил 21 февралда 8-сонли корхона номидан “Марказлашган Республика таъминот базаси” акциядорлик жамиятида вакиллик қилиш, кредиторлар йиғилишида қатнашиш, судга аризалар, шикоятлар бериш, илтимосномалар тақдим этиш, талабномалар юбориш, суд тугатиш бошқарувчисининг хатти-ҳаракатлари устидан шикоят бериш ҳамда шу билан боғлиқ барча ҳаракатларни амалга ошириш тўғрисида ишончнома берилган. Ушбу ишончномага асосан даъвогар томонидан ишонч билдирувчи хусусий корхона манфаатида 2022 йил 21 февралда 09-сонли “Марказлашган Республика таъминот базаси” акциядорлик жамиятининг 351 908 460 сўм миқдорида қарздорлиги бўйича кредиторлар реестрига киритиш тўғрисида суд тугатиш бошқарувчиси Б.Усмановга талабнома ҳамда Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига қарздор “Марказлашган Республика таъминот базаси” акциядорлик жамиятининг суд тугатиш бошқарувчиси Б.Усмановнинг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш ҳамда кредиторлар талаблари реестрига киритиш мажбурият юклаш ҳақида ариза билан мурожаат қилинган. Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 мартдаги ажрими билан ариза қаноатлантирилиб, суд тугатиш бошқарувчисининг хатти-ҳаракатлари қонунга хилоф деб топилган ва кредиторлар реестрига киритиш мажбурияти юклатилган. Мазкур ажримдан норози томон “TANDEM TRADE” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти бўйича иш Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан 2022 йил 14 апрелда кўриб чиқилиб, “Менгнор бобо Эгамназар ўғли” хусусий корхонасининг аризадан воз кечиши қабул қилиниб, суд томонидан қабул қилинган ажримлар бекор қилинган ҳамда аризалар бўйича иш юритиш тугатилган. Иш ҳужжатларида мавжуд “Менгнор бобо Эгамназар ўғли” хусусий корхонаси ва “TANDEM TRADE” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2020 йид 2 октябрда тузилган талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақидаги шартномага кўра кредитор (“Менгнор бобо Эгамназар ўғли” хусусий корхонаси) ўзининг “Марказлашган Республика таъминот базаси” акциядорлик жамиятидан 351 908 460 сўм миқдорида қарздорлигини талаб қилиш ҳуқуқини янги кредитор “TANDEM TRADE” масъулияти чекланган жамияти фойдасига воз кечган. Мазкур далиллар эса даъвогар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилганлигини, биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилганлигини, даъвони қаноатлантириш тўғрисида асосли ва тўғри хулосага келинганлигини ҳамда апелляция шикоятида келтирилган важлар асоссиз эканлигини тасдиқлайди. ФКнинг 703-моддасига кўра ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади, 705-моддасига асосан буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Бундан ташқари, судлов ҳайъати апелляция шикояти бўйича жавобгар раҳбарининг ишни кўришни кейинга қолдириш ҳақидаги илтимосномасини муҳокама қилиб, уни қаноатлантиришга асослар йўқ деб ҳисоблайди. Сабаби, гарчи суд муҳокамасига қадар ишни кўришни кейинга қолдириш тўғрисида илтимоснома берилган бўлсада, жавобгар вакилининг хизмат сафарига кетганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган. ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. ИПКнинг 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган. Юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб, жавобгарнинг ишни кўришни кейинга қолдириш ҳақидаги илтимосномасинги ва апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан ҳамда олдиндан тўланган суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажатини жавобгардан ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 354, 703, 705моддаларига ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 72-74, 118, 260, 274, 276280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати 5 қарор қилди: Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 июндаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, жавобгар “Менгнор бобо Эгамназар ўғли” хусусий корхонасининг ишни кўришни кейинга қолдириш ҳақидаги илтимосномаси ва апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Олдиндан тўланган суд харажатлари жавобгар “Менгнор бобо Эгамназар ўғли” хусусий корхонаси зиммасида қолдирилсин. Жавобгар “Менгнор бобо Эгамназар ўғли” хусусий корхонасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм суд харажати ундирилсин. Суд харажати қисмига нисбатан ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради. Мазкур қарордан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. Раислик қилувчи М.Астанов Д.Рахимов Ҳ.Турсунов