Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2202/3377 Дата решения 13.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "МИКРОКРЕДИТБАНК" АТБ Ответчик / Подсудимый Bekmirzo Tekstel масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1003201 Claim ID 3006131 PDF Hash 4fb16c167c12f404... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
зР ИПКнинг 170-моддаси зР ИПК 170 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
Ушбу кодекснинг 279-моддаси Ушбу кодекс 279 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TAYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TAYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41 e-mail: i.tayloq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2022 йил 13 декабрь 4-1405-2202/3377-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, даъвогар ДДД манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар Ургут туманидаги ЖЖЖ, қўшимча жавобгарлар жжж ва жжжжга нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили ША.Джураев (2022 йил 12 декабрдаги 10-07457-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар вакили Б.Бодомов (рахбар) иштирокида Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъво аризасидан кўринишича, ДДД ва ЖЖЖ ўртасида 2022 йил 12 январда кредит шартномаси тузилган, кредит шартномаси асосида банк жавобгарга 10 % устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатга 2 000 000 000 сўм кредит ажратиш, қарз олувчи эса олинган кредит маблағини ўз муддатида фоизлари билан қайтариш мажбуриятини олган, кредитнинг қайтмаслик хатарини олдини олиш мақсадида гаров таъминоти сифатида қўшимча жавобгар жжжга тегишли Ургут шахар Юқори Қаландар маҳалласида жойлашган умумий майдони 464,60 кв.м, фойдаланишдаги майдони 460.50 кв.м, дан иборат «Туй ва маросимлар ўтказиш маскани» бино иншоотлари ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан ҳамда умумий майдони 261,68 кв.м, фойдаланишдаги майдони 245,32 кв.м, дан иборат «савдо дўкони дарвозахона ва айвон (2-қават)» бино иншоотлари ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан ва қўшимча жавобгар жжжжга тегишли ер участкасининг умумий майдони 478,0 кв.м, бино ва иншоотларнинг умумий майдони 66.2 кв.м, фойдаланиш майдонидаги майдони115.28 кв.м, дан иборат «қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаб чиқариш цехи» бино иншоотлари ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан биргаликда гаров таъминоти сифатида гаровга қўйган, жавобгар томонидан кредит шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги, кредит асосий қарзи ва фоизи белгиланган муддатларда қайтарилмаганлиги сабабли, даъвогар АТБ «Микрокредитбанк» манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси судга жавобгар ЖЖЖ ва қўшимча жавобгарлар жжж ва жжжжга нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 2 540 130 000 сўм қарздорликни ундиришни, ундирувни қўшимча жавобгарлар жжж ва жжжж томонидан гаровга қўйилган молмулкка қаратишни сўраган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризасида ишни вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар, судда вакилининг иштирокини таъминламади. Суд, ЎзР ИПКнинг 170-моддасига асосан ишни палата ва жавобгар вакилининг иштирокисиз, мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим деб топди. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили А.Джураев кўрсатма бериб, ЖЖЖнинг банк олдидаги қарздорлиги вилоят ҳудудий марказ комиссияси хулосасига асосан фоиз икки борабар ошганлиги сабабли, 478 130 000 сўм фоиз қарздорлиги, ҳисобланган жорий фоиз 62 000 000 сўм, муддат ўтган қарздорлик 333 333 335 сўм, жорий қарздорлик 1 666 666 665 сўм, жами бўлиб умумий қарздорлик даъво тақдим қилинган кунда, яъни 2022 йил 18-ноябрда 2 540 130 000 сўмни ташкил қилганлигини билдириб, суддан ушбу қарздорликни ундириб беришни, ундирувни жавобгарга тегишли гаровга қўйилган мулкларга қаратишни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили Б.Бодомов кўрсатма бериб, ЖЖЖнинг банк олдидаги қарздорлигини тўлиқ тан олиши, бироқ корхонанинг молиявий ахволи ночор эканлигини билдириб, суддан муддат сўради. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар вакили кўрсатмаларини таҳлил этиб, қуйидаги асослар билан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, ДДД (кейинчалик банк) ва ЖЖЖ (кейинчалик қарз олувчи) ўртасида 2022 йил 12 январь куни 03-сонли кредит шартномаси тузилган, шартномага асосан аҳоли томорқаларида қуруқ мева ва узумни қайта ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида зарур бўлган хом-ашёлар сотиб олиш учун йиллик 10 % устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатга қайтарилиши лозимлиги белгиланган. АТБ «Микрокредитбанк» (Гаровга олувчи) ва ЖЖЖ (Ипотека Қарздор) ўртасида кредитни қайтармаслик хавфини олдини олиш мақсадида гаров шартномаси тузилган. Аниқланган ҳолатларга кўра, банк кредит шартномаси шартларига кўра тўлов топшириқномаларига асосан пул маблағларини ўтказиб берган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 2.4-бандида муддати ўтган қарздорликнинг мавжудлиги ва кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни муддатида тўламаслик, қарз олувчи томонидан шартнома шартларини бажармаслик, қарз олувчининг молиявий аҳволи ёмонлашиши ва ёки ҳисобварағи хатланган (арест) ҳолатлари мавжуд бўлиши ҳолатлари мавжуд бўлганда банк кредит ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин қайтариб олиши мумкинлиги белгиланган. ЖЖЖ томонидан кредит шартномасининг талаблари бажарилмасдан, кредит ва кредит фоизларини қайтариш жадвалига амал қилинмаслиги оқибатида жами бўлиб, даъво тақдим қилинган кунда, яъни 2022 йил 18-ноябрда жами бўлиб, 2 540 130 000 сўм қарздорлик тўланмасдан, шартнома шартлари белгиланган муддатларда бажарилмаган. Қарзни қайтариш тўғрисида банк томонидан қарздор ЖЖЖ равишда огоҳлантирилган. Лекин, қарздор ЖЖЖ мажбуриятни тўлиқ бажармаган, шартномада белгиланган тартиб ва муддатда кредит қарзини қайтармаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли, 744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу кодекснинг 279-моддасига асосан қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторнинг талаби гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилиши, 270-моддасига асосан эса гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган пайтдан, ёхуд шартнома руйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади, 280-моддасига асосан гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги «Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 13/150-сонли қарорининг 4-бандида кредит шартномаси суд тартибида тарафлардан бирининг талаби билан бошқа тараф томонидан шартнома шартлари жиддий равишда бузилганда ёки вазият жиддий ўзгарганда, шунингдек қонун ёки шартномада назарда тутилган бошқа ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкинлиги, ушбу қарорнинг 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 2.8-бандида, кредитнинг муддати ўтган фоиз қарздорлиги қолдиғига нисбатан кунлик 0.5 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаш, лекин жами ҳисобланган жами пеня миқдори бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган мажбуриятнинг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозимлиги белгилаб қўйилган. Даъвогар томонидан пеня ундириш сўралган ва шартнома шартларига мувофиқ, даъво талабининг жавобгардан пеня ундириш қисми асосли бўлиб, у қаноатлантирилиши лозим. Суд, иш ҳужжатлари орқали даъвогарнинг даъво талаби тасдиқланиши, яъни ўзаро тузилган кредит шартномаси асосида банк томонидан ЖЖЖга кредит маблағи ажратилганлиги, кредит шартномаси шартлари қарз олувчи томонидан тўлиқ бажарилмаганлиги, кредит қарзи график бўйича тўланмаганлиги, бу эса шартнома шартларини жиддий бузиш ҳисобланиши, даъвогар томонидан муддати келмаган кредит фоизини ундириш тўғрисида талаб билдирилганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ЖЖЖдан даъвогар АТБ «Микрокредитбанк» фойдасига фоиз қарздорлиги 478 130 000 сўм, ҳисобланган жорий фоиз 62 000 000 сўм, муддат ўтган қарздорлик 333 333 335 сўм, жорий қарздорлик 1 666 666 665 сўм, жами бўлиб, 2 540 130 000 сўм қарздорликни ундиришни, ундирувни жавобгар ЖЖЖ томонидан гаровга қўйилган мулкларга қаратишни, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига асосан жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113,118,176-180,186-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар ЖЖЖдан даъвогар даъвогар АТБ «Микрокредитбанк» фойдасига 2 540 130 000 сўм қарздорлик ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув гаровга қўйилган гаров таъминоти сифатида гаровга қўйилган; қўшимча жавобгар жжжга тегишли Ургут шахар Юқори Қаландар маҳалласида жойлашган умумий майдони 464,60 кв.м, фойдаланишдаги майдони 460.50 кв.м.дан иборат «Туй ва маросимлар ўтказиш маскани» бино иншоотлари ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан ҳамда умумий майдони 261,68 кв.м, фойдаланишдаги майдони 245,32 кв.м.дан иборат «савдо дўкони дарвозахона ва айвон (2-қават)» бино иншоотлари ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан ва қўшимча жавобгар жжжжга тегишли ер участкасининг умумий майдони 478,0 кв.м, бино ва иншоотларнинг умумий майдони 66.2 кв.м, фойдаланиш майдонидаги майдони115.28 кв.м.дан иборат «қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаб чиқариш цехи» бино иншоотлари (ердаги фойдаланиш ҳуқуқи билан) га қаратилсин. Жавобгар ЖЖЖдан 50 802 600 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья Ф.Юлдашев