Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2302/1246 Дата решения 29.04.2025 Инстанция Надзор Тип документа Кассация инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 380873 Claim ID 2795818 PDF Hash 43c7997e2438066a... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 176-моддаси збекистон Республикаси ЖК 176 law
исмидан ЖКнинг 73-моддаси исмидан ЖК 73 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси збекистон Республикаси ЖК 2511 law
ЖКнинг 96-моддаси ЖКнинг 96 law
ишни ва унга ЖКнинг 57-моддаси ишни ва унга ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 42-моддаси збекистон Республикаси ЖК 42 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
унга нисбатан ЖКнинг 57-моддаси унга нисбатан ЖК 57 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Тафтиш инстанциясида маърузачи судья М.Абидов Биринчи инстанция судининг судьяси С.Мамадиев Апелляция инстанциясида маърузачи судья Т.Касимов СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ 2025 йил 29 апрель куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья О.Илхомжонов, ҳайъат судьялари Ф.Эргашев ва М.Абидовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Д.Олимовнинг котиблигида, томонлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шарипов, маҳкум А.Иброхимовнинг ҳимоячиси адвокат Ж.Имамовнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 30 январь кунидаги ҳукмига кўра судланган Иброхимов Азизжон Зуфарович (Ibroximov Azizjon Zufarovich), 1989 йил 2 март куни Фарғона вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оиласидан ажрашган, уч нафар фарзанди бор, якка тартибдаги тадбиркор, муқаддам жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти Қўқон шаҳар судининг 2020 йил 8 июлдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 176-моддаси 1-қисми билан 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган, жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти Пастдарғом туман судининг 2021 йил 12 майдаги ажрими билан жазонинг ўталмаган 1 йил 1 ой 26 кун қисмидан ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган, Фарғона вилояти, Учкўприк тумани, Шодлик кўчаси, 28-уй, 8-хонадонда яшаган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2023 йил 29 июндан ҳибсда сақланаётганга нисбатан чиқарилган ҳукм ва апелляция инстанциясининг ажрими устидан маҳкум А.Иброхимов томонидан келтирилган тафтиш шикояти асосида 1-1006-2302/1246-сонли жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 30 январдаги ҳукмига кўра, Иброхимов Азизжон Зуфарович Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга шу модда билан 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ, жазо муддатини 2023 йил 29 июндан бошлаб ҳисоблаш, ЖКнинг 96-моддасига асосан жазони ўташ жойларида токсикоманиядан (прегабалин) мажбурий даволаш чорасини қўллаш белгиланган. Жиноят иши юзасидан ашёвий далил тариқасида олинган 136 флакондаги “Тропикамид” ва 1041 капсулалардаги “Регапен” дори воситалари йўқ қилиниши белгиланган. Суднинг ҳукмига кўра, М.Рустамова жиноят ишининг унга нисбатан қисми алоҳида иш юритувига ажратилган шахс билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ ҳолда, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган дори воситаларини бошқа шахсларга ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш ва шу йўл орқали даромад орттириш мақсадида, М.Рустамова 2023 йил 1 июнь куни “Дилфуза” исмли шахснинг топшириғига асосан номаълум шахс билан телефон орқали алоқа ўрнатиб, унга ўзини “Мадина” деб таништириб, ушбу номаълум шахсга таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган 4 дона “Регапен” ва 4 дона “Тропикамид” дори воситасини жами 1.320.000 сўмга сотишни таклиф қилган. Мазкур ҳолатдан ушбу шахс Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, “Мадина”, яъни М.Р.Рустамованинг ноқонуний фаолиятига чек қўйишни ва унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Аризага асосан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, шартли харидорга тезкор тадбирда фойдаланиш учун туман ИИО ФМБ ЖҚБга тегишли 13 дона 100.000 сўмлик ҳамда 2 дона 10.000 сўмлик купюрадан иборат пуллар серия ва рақамлари қайд қилинган ҳолда баённома асосида тақдим қилиниб, 2023 йил 01 июнь куни соат 22:40да Чилонзор тумани, 10-мавзеда жойлашган «Карат» номли бино олдида М.Рустамова шартли харидор-“Ж” исмли шахс билан учрашиб, унга 4 дона “Регапен” ва 4 дона “Тропикамид” дори воситасини жами 1.320.000 сўмга сотиб ўтказган вақтда, тезкор ходимлар томонидан ушланган ҳамда М.Рустамовадан пул маблағлари ашёвий далил сифатида олинган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 2023 йил 6 июндаги 1627-сонли хулосасига кўра, шартли харидор-“Ж” исмли шахс томонидан тақдим қилинган, фольгаланган юзасида “РЕГАПЕН иЛКО 300мг Cапсуле Прегабалин” ёзувли конвалюта бўлагидаги 4 дона оқ-қизил рангли капсула таркибида прегабалин моддаси мавжуд бўлиб, номланишига мос бўлган дори воситаси эканлиги, завод қадоғига кўра бир дона капсула таркибидаги прегабалин моддасининг миқдори 300 мг (0,3грамм)ни ташкил қилиши, жами 4 дона капсула таркибидаги прегабалин моддасининг умумий оғирлиги 1,2 граммни ташкил қилиши, шунингдек, шартли харидор-“Ж” исмли шахс томонидан ўз ихтиёри билан тақдим қилинган, 4 дона этикеткаси юзасида “Тропикамид” капли глазные 1,0% ...” ёзувли оқ рангли елим флакон ичидаги суюқлик таркибида тропикамид моддаси мавжуд бўлиб, номланишига мос бўлган дори воситаси эканлиги, завод қадоғига кўра бир дона елим флакондаги ҳажми 10 мл рангсиз суюқлик таркибида 0,1 грамм тропикамид моддаси мавжуд бўлиб, жами 4 дона флакондаги тропикамид моддасининг умумий оғирлиги 0,4 граммни ташкил қилиши аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 818-сонли Қарорининг 1-иловасида, Прегабалин ҳамда Тропикамид кучли таъсир қилувчи моддалар туркумига рўйхатига кириши белгиланган. Судланувчи Д.Бойқобилов, М.Рустамова ва жиноят ишининг уларга нисбатан қисми алоҳида иш юбритувига ажратилган шахслар билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ ҳолда, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган дори воситаларини ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш ва ноқонуний даромад орттириш мақсадида, М.Рустамова 2023 йил 2 июнь куни соат 01:30ларда Д.Бойқобилов билан Чилонзор тумани 10-мавзесида жойлашган “Париж” тунги клуби олдида учрашиб, ундан кўп миқдорда “Регапен” ва “Тропикамид” дори воситаларини хавфсиз жойга яшириш ҳамда келгусида бошқа шахсларга сотиш учун қабул қилиб олиб, ушбу дори воситаларини ўзининг ижара хонадонига олиб бориб сақлаш учун, Д.Бойқобилов бошқарувида бўлган давлат рақами 01 J 056 RА бўлган “Матиз” русумли автомашинасида Чилонзор тумани Чўпонота кўчасида жойлашган “Бунёдкор” стадиони олдидан ўтиб кетаётганда, шу ерда хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ ходимлари томонидан автомашина назорат тартибида тўхтатилганда, Д.Бойқобилов ва М.Рустамовалар ҳатти-ҳаракатлари билан ички ишлар ходимларида шубҳа уйғотишганлиги сабабли, автомашина ва уларнинг ёни тегишли тартибда шахсий кўрикдан ўтказилганда, М.Рустамованинг қўлида бўлган қора рангли полиэтилен пакет ичида 14 дона “Тропикамид” ва 227 дона “Регапен” дори воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда хужжатлаштириб олинган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 2023 йил 6 июндаги 1629-сонли хулосасига кўра, М.Рустамовадан олинган, фольгаланган юзасида “РЕГАПЕН иЛКО 300мг Cапсуле Прегабалин” ёзувли 18 та конвалютадаги жами 227 дона оқ-қизил рангли капсула таркибида прегабалин моддаси мавжуд бўлиб, номланишига мос бўлган дори воситаси эканлиги, завод қадоғига кўра бир дона капсула таркибидаги прегабалин моддасининг миқдори 300 мг (0,3грамм)ни ташкил қилиши, жами 227 дона капсула таркибидаги прегабалин моддасининг умумий оғирлиги 68,1 граммни ташкил қилиши, шунингдек, М.Рустамовадан аниқланиб олинган, 14 дона этикеткаси юзасида “Тропикамид” капли глазные 1,0% ...” ёзувли оқ рангли елим флакон ичидаги суюқлик таркибида тропикамид моддаси мавжуд бўлиб, номланишига мос бўлган дори воситаси эканлиги, завод қадоғига кўра бир дона елим флакондаги ҳажми 10 мл. рангсиз суюқлик таркибида 0,1 грамм тропикамид моддаси мавжуд бўлиб, жами 14 дона флакондаги тропикамид моддасининг умумий оғирлиги 1,4 граммни ташкил қилиши аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 818-сонли Қарорининг 1-иловасида, Прегабалин ҳамда Тропикамид кучли таъсир қилувчи моддалар туркумига рўйхатига кириши белгиланган. Бундан ташқари, Д.Бойқобилов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, Д.Шакиров ва жиноят ишининг уларга нисбатан қисми алоҳида иш юритувига ажратилган шахслар билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган дори воситаларини бошқа шахсларга ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш ва шу йўл орқали даромад орттириш мақсадида, Д.Шакиров 2023 йил 29 июнь куни номаълум шахс билан телефон орқали алоқа ўрнатиб, ушбу номаълум шахсга таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган кўп миқдордаги “Регапен” дори воситасини жами 500 АҚШ долларига сотишни таклиф қилиб, ушбу шахс Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғи номига ҳолат юзасидан ариза билан мурожаат қилиб, ноқонуний фаолиятга чек қўйиш ва унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб мурожаат қилиб, аризада кўрсатилган тезкор маълумотга кўра Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД ЖҚХ ва Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиши белгиланиб, шу куни соат 20:00ларда Д.Шакиров ва “Д” исмли шахс учрашадиган жойга чиқилиб, Д.Шакиров ички ишлар ходимларини кўриб қочмоқчи бўлганида тезкор ходимлар томонидан ушланиб, холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, Д.Шакировнинг эгнида бўлган оч кул рангли спорт кийими (трико)нинг олд чап чўнтагидан 82 дона “Регапен” дори воситаси борлиги аниқланган ва тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. Шундан сўнг, ўтказилган суриштирув ишлари давомида Д.Шакиров ушбу дори воситаларини унга Д.Бойқобилов сотиш учун берганини ҳамда уларни сотиш мақсадида олиб чиққанини, натижада тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан қўлга олинганини маълум қилиб, ҳакорлик қилишга розилик билдирган. Олинган тезўкор маълумотга асосан тезкор тадбир иштирокчилари Д.Бойқобиловнинг ёнига бориб, ундан ўзини таништириш ва ёнида сақланаётган ноқонуний нарсаларни тақдим қимлиш сўралганда, Д.Бойқобилов ёнида бўлган 1 дона «Тропикамид» дори воситасини тақдим қилган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 2023 йил 30 июндаги 1803-сонли хулосасига кўра, Д.Шакировдан олинган, 6 дона фольгаланган юзасида “РЕГАПЕН ИЛКО 300мг Cапсуле Прегабалин” ёзувли конвалютадаги жами 82 дона оқ-қизил рангли капсула таркибида прегабалин моддаси мавжуд бўлиб, номланишига мос бўлган дори воситаси эканлиги, завод қадоғига кўра бир дона капсула таркибидаги прегабалин моддасининг миқдори 300 мг (0,3грамм)ни ташкил қилиши, жами 82 дона капсула таркибидаги прегабалин моддасининг умумий оғирлиги 24,6 граммни ташкил қилиши аниқланган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 2023 йил 89 июлдаги 1825-сонли хулосасига кўра, Д.Бойқобиловдан аниқланиб олинган, 1 дона этикеткаси юзасида “Тропикамид” капли глазные 1,0% ...” ёзувли оқ рангли елим флакон ичидаги суюқлик таркибида тропикамид моддаси мавжуд бўлиб, номланишига мос бўлган дори воситаси эканлиги, завод қадоғига кўра бир дона елим флакондаги ҳажми 10 мл рангсиз суюқлик таркибида 0,1 грамм тропикамид моддаси мавжуд бўлиб, 1 дона флакондаги тропикамид моддасининг умумий оғирлиги 0,1 граммни ташкил қилиши аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 818-сонли Қарорининг 1-иловасида, Прегабалин ҳамда Тропикамид кучли таъсир қилувчи моддалар туркумига рўйхатига кириши белгиланган. Бундан ташқари, судланувчи Д.Бойқобилов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, А.Ибрахимов ва жиноят ишининг уларга нисбстан қисми алоҳади иш юритувига ажратилган шахслар билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ ҳолда, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган дори воситаларини бошқа шахсларга ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш ва шу йўл орқали даромад орттириш мақсадида, Д.Бойқобилов 2023 йил 29 июнь куни А.Иброхимовдан 20 дона “Тропикамид” ва 140 дона “Регапен” дори воситасини пулини сотиб бўлгандан сўнг бериш шарти билан олиб, уларни уйида яшириб қўйиш учун таниши Г.Салимбековага бериб юборган вақтда, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД ЖҚХ ва Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан аниқланиб ушланган. Шундан сўнг Д.Бойқобилов тергов билан ҳамкорлик қилишга розилик билдириб, ушланишидан олдин кўп миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Г.Салимбековага ижара хонадонига олиб чиқиб қўйиш учун берганини маълум қилган. Олинган тезкор маълумотга асосан тезкор тадбир давом эттирилиб, Д.Бойқобиловнинг кўрсатувига асосан, унинг вақтинчалик яшаш манзили бўлган Чилонзор тумани, 10-мавзе, 11-уй, 84-хонадонда Г.Салимбекова ва мазкур хонадон ўрнатилган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда, Г.Салимбекованинг эгнида бўлган аёллар ички кийими (бюстгальтер)да 17 дона “Тропикамид” ҳамда ёнида 7 дона “Тропикамид” ва 157 дона “Регапен” дори воситасини яшириб сақлаб келаётганлиги, бундан ташқари, Д.Бойқобиловга тегишли бўлган, уйнинг ётоқхонасида турган темир сейф ичидан 28 дона “Регапен” дори воситалари ўтказиш мақсадида, шунингдек 50.000 сўм номиналлик купюра ичида сарғиш рангли, ўзига хос специфик ҳидга эга бўлган кукунсимон модда шахсий истиехмоли учун сақланиб келинаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган. Д.Бойқобилов ушбу аниқланиб олинган кучли таъсир қилувчи дори воситаларини А.Иброхимовдан олгани ва А.Иброхимов унинг уйи олдида турганини маълум қилиб, ушбу маълумотга асосан А.Иброхимов ушланиб, ҳолат юзасидан сўралганида, А.Иброхимов хақиқатдан ҳам Д.Бойқобиловдан олинган кучли таъсир қилувчи дори воситаларини айнан ўзи берганлигини, ушбу дори воситаларини Наврўз исмли танишидан олиб туришини ҳамда унинг яшаш манзилини кўрсатиб беришини маълум қилган. Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, Д.Бойқобилов ва А.Иброхимовларнинг кўрсатувларига асосан шу куннинг ўзида Учтепа тумани 30-мавзеда жойлашган Хавас супермаркети олдида, Д.Бойқобилов Навруз исмли шахс, яъни Н.Абдураззақов билан телефон орқали боғланиб, ундан кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олиб кетиш учун келганини маълум қилган ва 2023 йил 30 июнь куни соат 01:30ларда Н.Абдураззақов ўзининг бошқарувида бўлган давлат рақами 01 V 518 DА бўлган “Спарк” русумли автомашинасида Д.Бойқобилов ва А.Иброхимовларнинг олдига келиб, келишилган кучли таъсир қилувчи дори воситаларини бермоқчи бўлганида, тезкор ходимлар томонидан тўхтатилиб, унинг ёни ва автомашина ўрнатилган тартибда кўрикдан ўтказилганда, автомашина орқа йўловчи ўриндиғи остидан 35 дона “Тропикамид” ва автомашина салони олд ўриндиқлар орасидаги бардан 14 дона “Регапен” ва 2 дона “Тропикамид” дори воситаси сақланиб келинаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 2023 йил 4 июлдаги 1822-сонли хулосасига кўра, Г.Салимбековадан олинган, 17 дона этикеткаси юзасида “Тропикамид” капли глазные 1,0% ...” ёзувли оқ рангли елим флакон ичидаги суюқлик таркибида тропикамид моддаси мавжуд бўлиб, номланишига мос бўлган дори воситаси эканлиги, завод қадоғига кўра бир дона елим флакондаги ҳажми 10 мл рангсиз суюқлик таркибида 0,1 грамм тропикамид моддаси мавжуд бўлиб, 17 дона флакондаги тропикамид моддасининг умумий оғирлиги 1,7 граммни ташкил қилиши аниқланган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 2023 йил 3 июлдаги 1821-сонли хулосасига кўра, Г.Салимбекованинг ёнидан аниқланиб олинган, 11 дона бутун конвалютадаги фольгаланган юзасида “РЕГАПЕН иЛКО 300мг Cапсуле Прегабалин” ёзувли жами 154 дона оқ-қизил рангли капсула таркибида прегабалин моддаси мавжуд бўлиб, номланишига мос бўлган дори воситаси эканлиги, завод қадоғига кўра бир дона капсула таркибидаги прегабалин моддасининг миқдори 300 мг (0,3грамм)ни ташкил қилиши, жами 154 дона капсула таркибидаги прегабалин моддасининг умумий оғирлиги 46,2 граммни ташкил қилиши, шунингдек, 3 дона капсула ичида оқ рангли кукунсимон моддалар таркибида прегабалин моддаси мавжудлиги, бироқ ушбу 3 дона капсула таркибидаги прегабалин моддасини соф оғирлигини аниқлашнинг имкони бўлмаганлиги, шунингдек, Г.Салимбекованинг ёнидан аниқланиб олинган, 8 дона этикетка юзасида “Тропикамид” капли глазные 1,0% ...” ёзувли оқ рангли елим флакон ичидаги суюқлик таркибида тропикамид моддаси мавжуд бўлиб, номланишига мос бўлган дори воситаси эканлиги, завод қадоғига кўра бир дона елим флакондаги ҳажми 10 мл. рангсиз суюқлик таркибида 0,1 грамм тропикамид моддаси мавжуд бўлиб, жами 8 дона флакондаги тропикамид моддасининг умумий оғирлиги 0,8 граммни ташкил қилиши, бундан ташқари 1 дона елим ва 1 дона шиша идиш этикеткасиз, ёзувларсиз спрей шаклида бўлиб, уларнинг ичидан 1,2 грамм рангсиз суюқликлари таркибида тадқиқот даврида барчаси сарфланган тропикамид моддаси мавжудлиги аниқланган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 2023 йил 4 июлдаги 1824-сонли хулосасига кўра, Чилонзор тумани 10-мавзе, 11-уй, 84-хонадондаги сейфдан олинган, 2 дона фольгаланган юзасида “РЕГАПЕН иЛКО 300мг Cапсуле Прегабалин” ёзувли конвалютадаги жами 28 дона оқ-қизил рангли капсула таркибида прегабалин моддаси мавжуд бўлиб, номланишига мос бўлган дори воситаси эканлиги, завод қадоғига кўра бир дона капсула таркибидаги прегабалин моддасининг миқдори 300 мг (0,3грамм)ни ташкил қилиши, жами 28 дона капсула таркибидаги прегабалин моддасининг умумий оғирлиги 8,4 граммни ташкил қилиши аниқланган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 2023 йил 4 июлдаги 1823-сонли хулосасига кўра, давлат рақами 01 V 518 DА бўлган “Спарк” русумли автомашинадан олинган, 1 дона фольгаланган юзасида “РЕГАПЕН иЛКО 300мг Cапсуле Прегабалин” ёзувли конвалютадаги жами 14 дона оқ-қизил рангли капсула таркибида прегабалин моддаси мавжуд бўлиб, номланишига мос бўлган дори воситаси эканлиги, завод қадоғига кўра бир дона капсула таркибидаги прегабалин моддасининг миқдори 300 мг (0,3грамм)ни ташкил қилиши, жами 14 дона капсула таркибидаги прегабалин моддасининг умумий оғирлиги 4,2 граммни ташкил қилиши, шунингдек, 01 V 518 DА бўлган “Спарк” русумли автомашинадан аниқланиб олинган, 34 дона этикеткаси юзасида “Тропикамид” капли глазные 1,0% ...” ёзувли оқ рангли елим флакон ичидаги суюқлик таркибида тропикамид моддаси мавжуд бўлиб, номланишига мос бўлган дори воситаси эканлиги, завод қадоғига кўра бир дона елим флакондаги ҳажми 10 мл рангсиз суюқлик таркибида 0,1 грамм тропикамид моддаси мавжуд бўлиб, 37 дона флакондаги тропикамид моддасининг умумий оғирлиги 3,7 граммни ташкил қилиши аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 818-сонли Қарорининг 1-иловасида, Прегабалин ҳамда Тропикамид кучли таъсир қилувчи моддалар туркумига рўйхатига кириши белгиланган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 2023 йил 4 июлдаги 1824-сонли хулосасига кўра, Чилонзор тумани, 10-мавзе, 11-уй, 84-хонадондаги сейфдан олинган 50.000 сўмлик номиналдаги кўпюрага ўралган кукунсимон модда таркибида “альфа-пирролидиновалерофенон” моддаси мавжудлиги, ушбу модданинг оғирлиги 0,89 граммга тенглиги аниқланган. “Альфа-пирролидиновалерофенон” моддаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.11.2015 йилдаги 330-сонли Қарорининг 1-иловасида 139-тартиб рақами билан кўрсатилган, Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тақиқланган гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилган. Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 28 март кунидаги ажрими билан туман суди ҳукмининг Рустамова Мамлакат Равшанбек қизи, Бойқобилов Достонбек Мамаюсупович ва Иброхимов Азизжон Зуфаровичларга оид қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур ҳукм билан Рустамова Мамлакат Равшанбек қизи, Шакиров Даврон Сабирджанович, Бойқобилов Достонбек Мамаюсуповичлар ҳам судланган бўлиб, улар томонидан тафтиш шикояти (протести) келтирилмаганлиги сабабли уларнинг қисми муҳокама қилинмайди. Маҳкум А.Иброхимов тафтиш шикоятида, иш холатлари синчковлик билан ҳар томонлама ва холисона текширилмаганлигини, психотроп моддаларни ўтказиш ёки сотишга суиқасд қилганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмаслигини, унга нисбатан адолатсиз жазо тайинланганлигини кўрсатиб, жиноят ишини қайта кўриб чиқишни ва унга ЖКнинг 57-моддасини қўллаб жазо тайинлашни сўраган. Тафтиш инстанцияси иш бўйича судья М.Абидовнинг маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шариповнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, адвокат Ж.Имамовнинг келтирилган шикоятни қаноатлантириш ҳақидаги фикрини тинглаб, шикоятдаги важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Судланувчи А.Иброхимовнинг айби, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларидан ташқари, ашёвий далил тариқасида “регапен” ва “тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олиш баённомалари, судга оид кимёвий экспертиза хулосалари, тезкор-қидирув тадбирлари баённомалари, кўздан кечириш баённомалари, кўрсатувларни воқеа жойида текшириш баённомалари ва уларга илова қилинган фотожадваллар ҳамда жиноят иши ҳужжатларида мавжуд бўлган бошқа объектив далиллар мажмуи билан ўз тасдиғини топган. Судлов ҳайъати судланувчи А.Иброхимовнинг тафтиш шикоятидаги психотроп моддаларни ўтказиш ёки сотишга суиқасд қилганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмаслиги ҳақидаги важларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддаларини талаби асосида баҳо бериб, тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси бўйича синчковлик билан тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, ушбу важлар судланувчи Д.Бойқобиловнинг дастлабки терговда адвокати иштирокида берган, яъни у “Навруз” (Н.Абдураззоқов) ва “Азиз” (А.Иброхимов) исмли шахслардан 2 марта, шу жумладан ушланган 2023 йил 29 июнь куни ҳам, кучли таъсир қилувчи моддаларни сотиб олганлиги ҳолати, шунингдек судланувчи Н.Абдураззоқовнинг 2023 йил 29 июнь куни соат 15-00 ларда “Азиз” унга бир манзилга бориб келишини, у ердан кучли таъсир қилувчи дори воситалари ва психотроп моддалар олиб келишларини сўраганлиги сабабли, у билан биргаликда унинг “Спарк” русумли автомашинасида Тошкент ҳалқаро аэропорти томонига боришганлиги, “Азиз” шу ердаги кўп қаватли уйларнинг бирига кириб, орадан тахминан 30-40 дақиқа ўтганидан сўнг, у қайтиб чиқиб, автомашинага ўтирган вақтда, унинг қўлида қора рангли целофан пакет борлиги, кейин улар Учтепа тумани, 30-мавзедаги “Havas” номли супермаркетнинг автотурагоҳига келишганлиги, йўлда “Азиз” қўлида бўлган қора рангли целофан пакетни ичида бўлган кучли таъсир қилувчи дори воситалари ва психотроп моддаларини бир қисмини ажратиб олганлиги, у автомашина бошқариб келаётганлиги сабабли, қандай дори воситалари эканлигини ва уларнинг сони қанча эканлигини ҳамда уларни қанчасини “Азиз” ўзи билан олганлигини билмаслиги, “Havas” номли супермаркетнинг автотурагоҳига келган вақтида “Достон” билан кўриб, “Азиз” қора рангли целофан пакетдаги дориларни унга бериб, уларни 30-мавзеда жойлашган ва ўзи омбор сифатида фойдаланиб келаётган гаражга олиб бориб қўйишни айтганлиги, ўзи “Достон” билан биргаликда унинг “Матиз” русумли автомашинасида кетганлиги, 2023 йил 29 июнь куни соат тахминан 23-30 ларда Тошкент шаҳар, Қўйлиқ-1 массивидаги қайнотасининг уйига бориб, у ерда ухлашга ётган вақтида, унга “Достон” қўнғироқ қилиб, “Азиз” унга берган дори воситаларини 30-мавзеда жойлашган “Havas” номли супермаркетнинг автотуругоҳига олиб келиб беришини сўраганлиги, кейин у 30-мавзедаги гаражга келиб, қора рангли целофан пакетда турган дориларни олиб “Достон” унга айтилган манзилга келган вақтида, ички ишлар органлари ҳодимлари томонидан ушланлиги ҳақида кўрсатуви, шу билан бирга гувоҳ Г.Салимбеқов, Ш.Азимов, У.Хамраевларнинг кўрсатувлари билан рад қилинади ҳамда ишончга сазовор бўлмаган ушбу важларни судни чалғитиш ва жавобгарликни енгиллаштириш мақсадида келтирилган деб топади. Тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан судланган А.Иброхимовнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси 3-қисми банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 42-моддаси 2-қисмига мувофиқ, жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом эттиришига тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек бошқа шахслар янги жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарори 3-бандида, Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Юқорида қайд этилган Қонун талаблари ва Пленум қароридаги тушунтиришларидан келиб чиқиб, биринчи босқич суди томонидан судланувчи А.Иброхимовга жазо тайинлашда, унинг шахсини, айбига қисман иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий ва моддий шароитини ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи барча ҳолатларни инобатга олиб, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатишнинг имкони йўқ деган тўғри хулосага келиб, у айбли деб топилган модда санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, тўғри хулосага келинган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасига асосан А.Иброхимовга жазони ўташ жойларида токсикоманиядан (прегабалин) мажбурий даволаш чоралари тўғри қўлланган. Шу билан бирга апелляция инстанцияси суди томонидан туман судининг ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли қарор қабул қилинган. Тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати, А.Иброхимов томонидан содир этилган жиноятларнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган дори воситаларининг миқдорини эътиборга олиб, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом эттиришига тўсқинлик қилиш мумкин эмас деган қатъий хулосага келиб, унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, жазони енгиллаштиришни мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати маҳкум А.Иброхимовга нисбатан қабул қилинган биринчи инстанция судининг ҳукмини ва апелляция инстанцияси судининг ажримини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деган хулосага келади ҳамда келтирилган тафтиш шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 478, 510, 5213, 4, 6-моддаларига амал қилиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати АЖРИМ Қ И Л Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 30 январдаги ҳукмининг ва Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 28 мартдаги ажримининг Иброхимов Азизжон Зуфаровичга оид қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. 11 Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи судья /имзо/ О.Илхомжонов Ҳайъат судьялари: /имзо/ Ф.Эргашев /имзо/ М.Абидов Аслига тўғри, судья: Маърузачи: Абидов Мирзиёд Мирджололитдинович