← Назад
Решение #71870 Уголовные
Озодликни чеклаш жазосини озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят Кодекси | 167 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят Кодекси | 46 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят Кодекси | 74 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят Кодекси | 46 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят Кодекси | 74 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят Кодекси | 481 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | 6 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 499 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
жазосига алмаштириш ҳақида)
2025 йил апрель ойининг 29 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор
тумани судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи
суд раисининг ўринбосари А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг
котиблигида, тарафлардан туман прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов,
туман ИИО ФМБ пробация бўлими инспектори И.Норбоев ва маҳкум
Б.Худойбердиевнинг иштирокида, Чилонзор туман ИИО ФМБ бошлиғининг
ИИО пробация бўлими ҳисобида турувчи маҳкум:
Худойбердиев Беҳзод Бахром ўғли (XUDOYBERDIYEV
BEHZOD BAXROM O’G’LI), 1999 йил 17 ноябрь куни
Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус,
оилали, 1 нафар фарзандлари бор, муқаддам
судланган, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Шарқ
тонги кўчаси, 13-уй, 1-хонадонда доимий рўйхатда
туриб яшовчига
нисбатан ўталмай қолган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини бошқа
турдаги жазо билан алмаштириш ҳақидаги тақдимномасини кўриб
чиқиб, қўйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Маҳкум Б.Худойбердиевга 28.03.2024 йилда жиноят ишлари бўйича
Учтепа туман судининг ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси Жиноят
Кодексининг 167-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни
содир этганликда айбли деб топилиб ойлик иш хақининг 20 (йигирма)
фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 9 (тўққиз) ой
муддатта аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, ЖКнинг
60,61-моддаларини қўллаб 1 (бир) йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари
жазоси тайинланган, 2024 йилнинг 17 май кунида жиноят ишлари буйича
Чилонзор туман судининг ажримига кўра Ўзбекистон Республикаси
Жиноят Кодексининг 46-моддасига ўталмай қолган 1 (бир) йил аҳлоқ
тузатиш ишлари жазоси шу муддатта озодликдан маҳрум қилиш жазосига
алмаштирилган, 2024 йилнинг 23 август кунида жиноят ишлари бўйича
Бўка туман судининг ажрига кўра Ўзбекистон Республикаси Жиноят
Кодексининг 74-моддасига ўталмай қолган 8 (саккиз) ой 24 (йигирма тўрт)
кун аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси шу муддатта иш ҳақининг 20 (йигирма)
фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда аҳлоқ тузатиш
ишлари жазосига алмаштирилган, 2024 йилнинг 02 октябрь кунида жиноят
ишлари буйича Чилонзор туман судининг ажримига кўра Ўзбекистон
Республикаси Жиноят Кодексининг 46-моддасига ўталмай қолган
8 (саккиз) ой 24 (йигирма тўрт) кун аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси шу
2024 йилнинг 18 декабрь кунида жиноят ишлари бўйича Бўка туман
судининг ажрига кўра Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг
74-моддасига ўталмай қолган 6 (олти) ой 8 (саккиз) кун аҳлоқ тузатиш
ишлари жазоси шу муддатга иш ҳакининг 20 (йигирма) фоизини давлат
даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда аҳлоқ тузатиш ишлари жазосига
алмаштирилган. Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг
2025 йил 27 январдаги ажримига кўра Ўзбекистон Республикаси Жиноят
Кодексининг 481-моддасига ўталмай қолган 6 (олти) ой 8 (саккиз) кун
аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш
жазосига алмаштирилган,
Маҳкум Б.Худойбердиевга нисбатан чиқарилган суд ажрими
Чилонзор тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан 2025 йил
1 февралда рўйхатга олиниб ижрога қаратилган, ЖК 481-моддаси
талаблари, уни ўташ тартиб-қоидалари тўлиқ тушунтирилиб, уларга риоя
этилиши тўғрисида ёзма равишда тилхат олинган.
Бироқ, маҳкум Б.Худойбердиев озодликни чеклаш тариқасидаги
жазони ўташ тартибидан қасддан бўйин товлаган, хусусан, 2 марта, яъни
2025 йил 21 март ва 21 апрель кунлари ИИО пробация бўлимига рўйхатдан
ўтиш учун келмаган. Бундан ташқари, 23.04.2025 йилда соат 23:01да яшаш
жойи ИИО ФМБ пробация бўлими инспектори томонидан текширилганда
уйида йўқлиги аниқланган ва бу ҳақда далолатнома тузилган.
Судда маҳкум Б.Худойбердиев, соғлиғи сабабли уйда бўлмагани,
лекин келгусида бу ҳолат такрорланмаслиги, унга яна бир имконият бериб
тақдимномани рад қилишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 481-моддасининг 6-қисмида маҳкум
озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган,
шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни
бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган
муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириши белгиланган.
Шунга кўра, суд Б.Худойбердиев ўзига тегишли хулоса чиқармасдан,
суд томонидан зиммасига юкланган мажбуриятларни бир неча маротаба
бажармасдан бузганлиги, яшаш жойида йўқлигини инобатга олиб, унга
нисбатан тайинланган ўталмаган 4 ой озодликни чеклаш жазосини шу
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 481-моддаси ва
ЖПК 539, 542-моддаларига асосланиб, суд ажрим қилади
А Ж Р И М:
Тақдимнома қаноатлантирилсин.
Худойбердиев Беҳзод Бахром ўғли (XUDOYBERDIYEV BEHZOD BAXROM
O’G’LI)га нисбатан жиноят ишлари бўйича бўйича Учтепа туман судининг
2024 йил 28 мартдаги ҳукми бўйича ўталмай қолган 4 ой озодликни чеклаш
жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилсин.
Жазо манзил колонияларда ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати 2025 йил 29 апрель кунидан бошлаб
ҳисоблансин.
Худойбердиев Беҳзод Бахром ўғли суд мажлиси залида қамоққа
олинсин ва Тошкент шаҳар ИИББ ВСҲ орқали Ўзбекистон Республикаси
ИИВ ҳузуридаги ЖИЭДга қарашли марказий тергов ҳибсхонасига
жойлаштирилсин.
Ажримни ижро этиш Чилонзор туман ИИО ФМБ ва Ўзбекистон
Республикаси ИИВ ҳузуридаги ЖИЭДга қарашли марказий тергов
ҳибсхонасига юклатилсин.
Ажрим устидан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 499-моддасида
кўрсатилган шахслар томонидан кассация тартибида хусусий шикоят
(хусусий протест) берилиши мумкин.
Раислик қилувчи
А.А.Мухиддинов