Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2504/234 Дата решения 29.04.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Абдушукуров Фарход Зокирович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 379295 Claim ID 2789339 PDF Hash 0ad2537b0d225cb4... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси збекистон Республикаси ЖК 166 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
илиш жазосидан ЖКнинг 73-моддаси илиш жазосидан ЖК 73 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
ЖКнинг 60-моддаси ЖКнинг 60 law
ЖКнинг 62-моддаси ЖКнинг 62 law
таётганлигини инобатга олинмасдан ЖКнинг 72-моддаси таётганлигини инобатга олинмасдан ЖК 72 law
илишни ва судланувчи ФИШга нисбатан ЖК 169-моддаси илишни ва судланувчи ФИШга нисбатан ЖК 169 law
унга нисбатан ЖКнинг 72-моддаси унга нисбатан ЖК 72 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида маърузачи судья – А.Икромов Биринчи инстанция судининг судьяси – Ф.Абдушукуров 2025 йил апрель ойининг 29 куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик қилувчи судья: З.Камолов, ҳайъат судьялари: М.Тургунова ва А.Икромовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Н.Чориевнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шарипов, судланувчи ФИШ ва унинг ҳимоячиси адвокат Ш.Қаландарованинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 26.03.2025 йилдаги ҳукмига кўра: ХХХХХХХХ йилда Тошкент вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, бўйдоқ, вақтинча ишсиз, муқаддам: 1) жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 25.04.2022 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми “в” банди билан 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган; 2) жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2022 йил 11 августдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида 3 йил 7 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг 2024 йил 19 мартдаги ажримига кўра, ўталмай қолган 1 йил 9 ой 5 кун озодликдан маҳрум қилиш жазосидан ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган, Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Ғ.Умаров МФЙда истиқомат қилувчи, 2024 йил 30 сентябрда ЖПКнинг 224моддаси тартибида ушлаб турилган, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 22.01.2025 йилда олган ФИШга нисбатан чиқарилган ҳукмга нисбатан Чилонзор туман прокурори томонидан келтирилган апелляция протестига асосан 1-1006-2504/234сонли жиноят ишини апелляция тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 26.03.2025 йилдаги ҳукмига кўра, ФИШ Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ушбу моддага асосан унга 5 (беш) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 60-моддаси тартибида илгариги ҳукм билан тайинланган жазонинг ўталмаган қисмини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 5 (беш) йилу 1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. ЖКнинг 62-моддаси тартибида ушлаб турилган куни тайинланган жазога тенглаштирилиб, узил-кесил 5 (беш) йилу 29 (йигирма тўққиз) кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилган. Судланувчи ФИШга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72моддаси қўлланилган ҳолда, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли деб ҳисобланиб, 3 (уч) йил синов муддати белгиланган. Синов муддати 2025 йил 26 март кунидан бошлаб ҳисобланиши белгиланган. ФИШнинг хулқи устидан назорат олиб бориш унинг яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлими зиммасига юклатилган. Судланувчи ФИШга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси хукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилиниши белгиланган. Жабрланувчи А.Эшпўлатовга етказилган моддий зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганлиги ва унинг судланувчи ФИШга ҳеч қандай даъвоси йўқлиги инобатга олинган. Ашёвий далил деб эътироф этилган видеотасвирлар ёзилган бир дона DVD диски жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилиши белгиланган. Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи ФИШ хавфли рецидивист бўла туриб, 2024 йил 29 сентябрь куни соат тахминан 03:40да, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 8-мавзе, Чўпон-ота кўчаси, 3-уйнинг олдида Эшпўлатов Абдулазиз Баҳодир ўғлига тегишли, давлат рақами 30 E 985 NB бўлган “Нексия 3” русумли автомашинасининг салон қисмидан Б.Эшпўлатовга тегишли 1.000.000 сўм миқдоридаги пулларини яширин равишда талонторож қилган, етказилган зарар тўлиқ қопланган. Чилонзор туман прокурори апелляция протестида, биринчи инстанция суди ҳукми ноқонуний, асоссиз ва адолатсиз эканлигини, биринчи инстанция суди томонидан ЖК, ЖПК талаблари ҳамда Олий суд Пленумининг раҳбарий тушунтиришларига амал қилинмаганлигини, судланувчи ФИШга нисбатан жазо тайинлашда жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси, муқаддам бир неча маротаба жиноят содир қилиб, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан мазкур жиноятни содир қилган вақтида жазо ўтаётганлигини инобатга олинмасдан ЖКнинг 72-моддасини қўллаган ҳолда озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли деб ҳисобланиб, 3 йил синов муддати белгилаб хатоликка йўл қўйганлигини билдириб, биринчи инстанция суди ҳукмини бекор қилишни ва судланувчи ФИШга нисбатан ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазо тайинлашни сўраган. Апелляция инстанция судида судланувчи ФИШ дастлаб берган кўрсатувлари тасдиқлаб, протестни рад қилишни, туман судининг ҳукмини ўз кучида қолдиришни, қилган ишларидан пушаймонлигини, аслида 2024 йил 29 сентябрь куни, Чилонзор тумани, 8-мавзеси, Чўпонота кўчаси, 3-уйнинг олдида “Нексия-3” русумли автомашинасининг салон қисмидан Б.Эшпўлатовга тегишли 1.000.000 сўм миқдоридаги пулларини яширин равишда талон-торож қилмаганлигини, у ерда камроқ пул бўлганлигини, сўнг ўша вақтни ўзида Б.Эшпўлатовга қайтариб берганлигини, бироқ пулларни олиш мақсади бўлмаганлигини, бугунги кунда етказилган зарар тўлиқ қопланган билдириб, кўрсатув берди. Апелляция инстанцияси иш бўйича судья А.Икромовнинг маърузасини, давлат айбловчиси Ш.Шариповнинг суд ҳукмини ўзгартириб, келтирилган апелляция протестини қаноатлантириш ҳақидаги хулосасини, судланувчи ФИШ ва унинг адвокати Ш.Қаландарованинг ҳукмни ўзгартиришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантиришсиз қолдириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, шикоятдаги важларга тегишли баҳо бериб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш қилиб, қуйидагиларга асосан биринчи босқич суди ҳукмини ўзгаришсиз, келтирилган апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Судлов ҳайъати ФИШнинг содир қилинган жиноятдаги айби, ўзининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва жабрланувчининг берган кўрсатувларидан ташқари, жабрланувчининг аризаси, тушунтириш хатлари, далилий ашёни олиш, нарсани кўздан кечириш баённомалари, ашёвий далил, нарсани ашёвий далил деб топиш тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди. Биринчи босқич суди томонидан ФИШнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг «а» банди билан тўғри квалификация қилинган. Биринчи босқич суди судланувчи ФИШга нисбатан жазо тайинлашда унинг айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, жиноятни ғаразли мақсадларда содир этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб баҳолаб, ФИШга нисбатан у айбланаётган модданинг санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, ЖКнинг 60-моддаси тартибида, жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2022 йил 11 августдаги ҳукми юзасидан ўталмаган жазони қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, шу билан бирга, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражаси, етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, ФИШ 2025 йил 7 апрель куни оила қурганлигини ва юқорида кўрсатилган жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни эътиборга олиб, ФИШга тайинланган жазони ўтамасдан туриб ҳам уни хулқини назорат қилиш орқали тузатиш мумкин деган қатъий фикрга келиб, унга нисбатан ЖКнинг 72-моддасини қўллаб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини шартли деб ҳисоблаб, синов муддати белгилашни лозим деб топиб, тўғри хулосага келган. Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати суд ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилишга асослар мавжуд эмаслиги сабабли, суд ҳукмини ўзгаришсиз, келтирилган апелляция протестини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 482, 483, 49716, 49718, 49726, 49731-моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 26.03.2025 йилдаги ФИШга нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 510-512-моддалари тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест билдиришга ҳақли. Раислик қилувчи: (имзо) З.Камолов Ҳайъат судьялари: (имзо) М.Тургунова (имзо) А.Икромов