Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2203/4859 Дата решения 12.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Раджабов Бегзод Бегмурадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк АТБ Ответчик / Подсудимый Омад Икромжон хусусий корхонаси
Source ID 1000016 Claim ID 2986092 PDF Hash ede3809cf16f2a11... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 264-моддаси ФКнинг 264 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Навоий шаҳри 4-2101-2203/4859-сонли иш Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси ХХХХ манфаатида, жавобгар ХХХХ хусусий корхонасидан 34.000.000 сўм кредит қарздорлиги, 1.500.000 сўм кредит фоизи қарздорлиги ундирувини гаровга қўйилган мулкка қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини Ж.Рузиқулов котиблигида тарафлар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: даъвогар Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси ХХХХ манфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХХ хусусий корхонасидан 34.000.000 сўм кредит қарздорлиги, 1.500.000 сўм кредит фоизи қарздорлиги ундирувини гаровга қўйилган мулкка қаратишни сўраган. Тарафлар тегишли равишда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда огоҳлантирилганига қарамасдан суд мажлисида иштирок этишмади. Суд, тарафлар тегишли равишда огоҳлантирилган бўлсада суд мажлисида иштирок этмаганлиги сабабли ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвони қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 04.02.2019 йилда 04-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра даъвогар жавобгарга йиллик 26 фоиз устама тўлаш ҳамда 03.02.2022 йилга қадар қайтариш шарти билан 116.000.000 сўм кредит ажратиш, жавобгар эса шартноманинг сўндириш жадвали асосида кредит фоизи ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш мажбуриятини олган. Даъвогар шартномага кўра ўз мажбуриятларини тўлиқ бажариб жавобгарга тегишли суммани шартнома шартларига мувофиқ ажратган. Бирок, ўз мажбуриятларини қисман бузиб сўндириш жадвали асосида кредит суммаси ва унга ҳисобланган фоизларни тўлашни кечиктириб келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК” деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Кредит шартномасига кўра берилган қарздорлик ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш мақсадида тарафлар ўртасида 08.02.2019 йилда гаров шартномаси тузилган. Шартномага кўра жавобгарга тегишли бўлган Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Тинчлик қўрғонида жойлашган ер участкаси майдони 600 кв.м., умумий майдони 122,40 кв.м., қурилиш майдони 219,10 кв.м., ишчи майдони 88,94 кв.м., 10 хонадан иборат бўлган оҳақ ишлаб чиқариш цехини гаровга қўйган. ФКнинг 264-моддаси 1-қисмига кўра бир шахснинг бошқа шахсга молмулкни ѐки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади. Иш судда кўрилаѐтган кунда жавобгарнинг даъвогар олдида 34.000.000 сўм кредит қарздорлиги, 1.500.000 сўм кредит фоизи қарздорлигини ташкил қилган. Ушбу ҳолат даъво аризага илова қилинган ҳужжатлар билан тасдиқланади. Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ : 1. Даъвогарнинг даъвоси қаноатлантирилсин. 2. Жавобгар ХХХХ хусусий корхонасидан даъвогар ХХХХ фойдасига 34.000.000 сўм кредит қарздорлиги, 1.500.000 сўм кредит фоизи қарздорлиги, 24.000 сўм тўланган почта харажатлари ундируви жавобгарга тегишли бўлган Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Тинчлик қўрғонида жойлашган ер участкаси майдони 600 кв.м., умумий майдони 122,40 кв.м., қурилиш майдони 219,10 кв.м., ишчи майдони 88,94 кв.м., 10 хонадан иборат бўлган оҳақ ишлаб чиқариш цехига қаратилсин. 3. Жавобгар ХХХХ хусусий корхонасидан республика бюджетига 710.000 сўм давлат божи ундирилсин. 4. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин. 5. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф Кармана туманлараро иқтисодий суди орқали бир ойлик муддат Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин. Судья Б.Раджабов