← Назад
Решение #71905 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| банди билан ЖК | 59 | — | law | |
| апрелдаги ажрими билан жарима жазоси ЖК | 44 | — | law | |
| банди билан ЖК | 62 | — | law | |
| исмидан ЖК | 73 | — | law | |
| ЖКнинг | 78 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 57 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Тафтиш инстанциясида
маърузачи судья: М.Мирзохидов
Биринчи инстанция судининг
судьяси: С.Мамадиев
Апелляция инстанциясида
маърузачи: судья А.Икрамов
АЖРИМИ
2025 йил апрель ойининг 29 куни, Тошкент шаҳар суди жиноят
ишлари бўйича тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати ўз биносида, очиқ
суд мажлисида, раислик қилувчи судья М.Мирзохидов, ҳайъат судьялари
Н.Касимова ва А.Абдулхаевлардан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси Қ.Маҳкамхўжаевнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент
шаҳар прокуратурасининг бўлим прокурори Ш.Шомирзаев, маҳкум
О.Рахимовнинг ҳимоячиси адвокат Ш.Қаландарованинг иштирокида,
О.Рахимов ва бошқаларга оид 1-1006-2402/869-сонли жиноят иши
бўйича ҳукмдан норози бўлиб маҳкум О.Рахимов томонидан келтирилган
тафтиш шикояти асосида жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 11
ноябрдаги ҳукмига кўра;
10.07.1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, оилали, уч нафар
фарзандлари бор, маълумоти олий, муқаддам судланган:
1) Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг
2009 йил 16 январдаги ҳукмига кўра, ЖК 168-моддаси 3қисмининг “а” банди ва 28,211-моддаси 2-қисмининг “б”
банди билан ЖКнинг 59-моддаси тартибида 8.346.000
сўм жарима жазоси тайинланган, жарима тўлиқ тўланган;
2) Тошкент шаҳар судининг 2010 йил 11 августдаги
ҳукмига кўра, ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “а,в”
бандлари, 228-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари, 228моддасининг 3-қисми билан ЖК 59, 61, 62-моддалари
тартибида 5.589.000 сўм жарима жазоси қолдирилган,
Тошкент шаҳар судининг 2011 йил 22 апрелдаги ажрими
билан жарима жазоси ЖК 44-моддасига асосан 1 йил 6 ой
муддатга
ахлоқ
тузатиш
ишлари
жазосига
алмаштирилган;
3) Жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг 2016
йил 22 январдаги ҳукмига кўра, ЖК 168-моддаси 2қисмининг “б” банди билан ЖК 62-моддасига асосан 1
қолдирилган;
4) Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг
2016 йил 2 мартдаги ҳукмига кўра, ЖК 169-моддаси 2қисмининг “в” банди билан ЖК 59-моддаси 8-қисми
тартибида 2 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари
жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Учтепа
туман судининг 2017 йил 21 апрелдаги ажримига кўра,
жазонинг ўталмаган 1 йилу 7 ой 15 кун қисмидан ЖКнинг
73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда
озод қилинган, ЖКнинг 78-моддаси тартибида
судланганлик ҳолати тугалланган, Тошкент шаҳар,
Учтепа тумани, Тақачи МФЙ, 3-тор Боту кўчаси, 1-уда
истиқомат қилган, эҳтиёт чораси “қамоққа олиш”
қўлланилган бўлиб, 2024 йил 28 март кунидан буён
қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини
муддатида олган Ф.И.О (Ф.И.О) га,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 28,273-моддасининг 5-қисми билан
10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазони умумий
тартибли колонияларда ўтаттириш белгиланган.
Ашёвий далил деб топилган экспертизадан сўнг қолган ва
гиёҳвандлик воситаси белгиланган тартибда йўқ қилиш белгиланган.
Ушбу ҳукм билан Ф.И.О ҳам судланган бўлиб, ҳукмнинг унга оид
қисми муҳокама қилинмайди.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2025 йил 4 мартдаги ажрими билан туман
суди ҳукмининг О.Рахимовга оид қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи Ф.И.О кўп миқдордаги гиёҳвандлик
воситаларини қонунга хилоф равишда сотиш орқали моддий даромад
топиш мақсадида, 2024 йил 25 март куни ўзининг яшаш манзили бўлган
Чилонзор тумани, 1-мавзеси 55-уй 11-хонадонга мижоз сифатида келган
таниши М.Варанга “а-PVP” номли гиёҳвандлик воситасини 950.000 сўмга
сотишга келишиб, ушбу пулларни пластик картасига кўчириб олишга
эришиб, интернет тармоғи орқали гиёҳвандлик воситасини буюртма
қилиб, унга келган геолокацияни М.Варанга юбориб, жиноятга
О.Рахимовни жалб қилиб ва уни ёрдамида М.Вараннинг буюртмасига
асосан сотиб олинган гиёҳвандлик воситаси жойлашга жойни топишига
ва гиёҳвандлик воситасини олишига ёрдам бериши учун юбориб, ўз
навбатида О.Рахимов геолокация бўйича манзилга М.Варан билан бирга
бориб ва гиёҳвандлик воситаси яширилган жойни аниқлаб, М.Варан
яширин жойдан гиёҳвандлик воситасини топишига ёрдам бериб, у билан
бирга О.Рахимовнинг уйи яқини, яъни Чилонзор туманида жойлашган
“Новза” метро бекати яқинидаги “Корзинка.уз” савдо мажмуаси олдида
Ф.И.О билан учрашиб, биргаликда кетишаётганида Тошкент шаҳри
бўйлаб гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп
моддаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйиш бўйича ўтказилаётган
тадбир давомида тўхтатилиб, холислар иштирокида шахсий кўрикдан
ўтказилганида, М.Вараннинг шими олд ўнг кичик чўнтагидан Ф.И.Одан
сотиб олган бир дона яшил рангли полиэтилен пакетга ўралган оқ
рангдаги кукунсимон модда мавжудлиги, Ф.И.Онинг эгнидаги шими ўнг
чўнтагида ўтказиш мақсадини кўзламасдан сақлаб келаётган
полиэтилен пакетга ўралган оқ рангдаги кукунсимон модда мавжудлиги
аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Тошкент шаҳар ИИББ Эксперт-Криминалистик марказининг 2024
йил 26 мартдаги 1313-сонли хулосасига кўра, М.Варандан олинган модда
таркибида оғирлиги 0,44 граммни ташкил қилган “а-PVP” моддаси
мавжудлиги аниқланган.
Маҳкум О.Рахимов шикоятида, суд қарорларидан норозилигини,
чунки М.Вараннинг унга нисбатан берган кўрсатувлари асоссизлиги,
М.Варан унга нисбатан ёлғон кўрсатувлар бериб келганлиги, у ҳеч ким
билан жиноий тил бириктирмаганлиги, гиёҳвандлик моддасини
сотмаганлиги ва ҳеч кимга бермаганлиги ҳақида важлар келтириб, суд
ҳукмини ўзгартириб, уни оилавий шароитини инобатга олиб, унга
нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб енгиллик беришни сўраган.
Тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати, иш бўйича судья
М.Мирзохидовнинг маърузасини, прокурор Ш.Шомирзаевнинг суд
ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, маҳкум
О.Рахимовнинг
адвокати
Ш.Қаландарованинг
шикоятни
қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, тафтиш тартибидаги
шикоят важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб,
қуйидагиларга
асосан
суд
ҳукмини
ўзгаришсиз,
шикоятни
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим деб топади.
Биринчи инстанция ва апелляция инстанция судлари томонидан
жиноят ишини судда кўришда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
22, 26-моддалари талабларига тўлиқ риоя қилинган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ
бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 95-моддаси тартибида баҳоланган далиллар билан
асослантирилган.
Судлов ҳайъати, маҳкум О.Рахимов, унга нисбатан эълон қилинган
айбловга қисман иқрорлик билдириб ўтган бўлса-да, уни мазкур
жиноятни содир этганликдаги айби, гувоҳларнинг кўрсатувлари, тезкор
тадбир ўтказиш, кўздан кечириш ва олиб қўйиш ҳақида баённомалар,
пул маблағларини кўздан кечириш ҳамда тезкор тадбирда фойдаланиш
учун шартли харидорга топшириш баённомаси ва фото жадвали,
ихтиёрий топширилган ашёни кўздан кечириш ва олиб қўйиш ҳақида
баённомалари, хонадонни кўздан кечириш баённомаси, суд кимёвий
экспертизалар хулосалари, суд наркология экспертизасининг
хулосалари ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан ўз
тасдиғини топган ва унинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,273моддаси 5-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Биринчи инстанция суди, О.Рахимовга нисбатан жазо тури ва
муддатини белгилашда, О.Рахимовнинг айбини енггиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатлардан ташқари О.Рахимов томонидан содир
этилган жиноят ўта оғир жиноятлар туркумига киришлигини, содир
этган жиноятининг ижтимоий хавфлилик даражаси ва хусусиятини
ҳамда иш ҳолатларини инобатга олиб, унга нисбатан у айбли деб
топилган модда санкциясида озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлаб тўғри хулосага келган.
Тафтиш инстанция суди, аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб,
О.Рахимовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини
қўллаш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра, тафтиш инстанция суди биринчи инстанция
судининг ҳукми ҳамда мазкур ҳукмни ўзгаришсиз қолдирган апелляция
инстанциясининг ажримини ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб
ҳисоблаб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5214, 5216-моддаларига амал
қилиб, тафтиш инстанцияси
АЖРИМ
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 11
ноябрдаги Ф.И.Ога нисбатан чиқарган ҳукми ҳамда мазкур ҳукмни
ўзгаришсиз қолдирган Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 4 мартдаги
ажрими
ўзгаришсиз,
тафтиш
тартибидаги
шикоят
эса
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси Олий судига
тафтиш тартибида шикоят беришга ёки протест билдиришга
ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи судья:
/имзо/
М.Мирзохидов
Ҳайъат судьялари:
/имзо/
Н.Касимова
/имзо/
А.Абдулхаев
Ажрим аслига тўғри.
Қ И Л Д И: