Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/4941 Дата решения 12.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ТИФ Ўзмиллийбанк Ответчик / Подсудимый Оқ Олтин 21 аср масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1002641 Claim ID 2990396 PDF Hash 18683b084d615de7... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 744-моддаси нинг 744 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 292-моддаси ФКнинг 292 law
ФКнинг 293-моддаси ФКнинг 293 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онунининг 36-моддаси онуни 36 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
онуннинг 36-моддаси онуннинг 36 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b е-mail:i.karmana@sud.uz Tel: (79) 223-50-79 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 12 декабрь 4-2101-2202/4941-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Джумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамилов котиблигида, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси “банк” манфаатида жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамияти ва “О” масъулияти чекланган жамиятларига нисбатан кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси “банк” манфаатида (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) “Х” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади), “О” масъулитяи чекланган жамиятларига нисбатан (кейинги ўринларда қўшимча жавобгар деб юритилади) даъво аризаси билан мурожаат қилиб, кредит шартномаси бўйича жами 833.833.125 сўм кредит қарздорлиги шундан 546.506.363 сўм кредитнинг муддати келмаган асосий қарздорлиги, 156.144.675 сўм кредитнинг муддати ўтган асосий қарздорлиги, 131.182.086 сўм кредитнинг фоиз қарздорлигини ундиришни, ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратиш ҳамда кафиллик шартномасига асосан кафилдан солидар тартибда ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга мутахассис сифатида жалб этилган вилоят Марказий банки бош бошқармаси вакили жалб этилган. Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, тўловлар қисман амалга оширилганлигини билдириб, даъвони қисман қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган мутахассис даъво аризаси тўғри киритилганлиги, даъво аризаси киритилгандан сўнг тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар ва қўшимча жавобгар вакиллари суд мажлисига келмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўирнларда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан ишни унинг вакиллари иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб, ҳал қилишни лозим топади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар ва мутахассиснинг тушунтиришларини тинглаб, тақдим этилган ёзма далилларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Ишдаги материаллардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, “банк” ҳамда “Х” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2019 йил 27 ноябрь куни 36 ой муддатга йиллик 22 фоиз устама тўлаш шарти билан 1.430.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш тўғрисида 19/088сонли кредит шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, банк томонидан жавобгарга шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериши, жавобгар эса шартноманинг ажралмас қисми бўлган тўлов графиги асосида олинган пул суммасини (кредит)ни қайтариш ва унинг учун фоизларни тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 744-моддасида кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олишлиги белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 4.5-бандига кўра, банк қарздор томонидан кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар кечиктирилганда кредитни тўлиқ равишда муддатидан олдин ундиришга ҳақли эканлиги кўрсатилган. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Банкнинг 12.12.2022 йилдаги маълумотига кўра жавобгарнинг банк олдида жами жами 643.471.954 сўм кредит қарздорлиги шундан 624.578.701 сўм кредитнинг асосий қарздорлиги, 18.893.253 сўм кредитнинг муддати ўтган фоиз қарздорлиги мавжудлиги қарздорлик қисман тўлаб берилганлиги натижада кредит қарздорлиги камайган. Шунингдек ишга мутахассис сифатида жалб этилган вилоят Марказий банки бош бошқармаси вакили даъвогар томонидан даъво аризаси тўғри киритилганлиги, даъво аризаси киритилгандан сўнг қисман тўловлар амалга оширилганлиги билдирган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. масъулияти чекланган жамиятидан кафиллик шартномасига биноан солидар тартибда ундириш сўралган. Мажбуриятни таъминлаш мақсадида 2019 йил 27 ноябрда тузилган кафиллик шартномасига асосан “О” масъулияти чекланган жамиятининг кафиллиги олинган. ФКнинг 292-моддаси 1-қисмига кўра, кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Шартноманинг 1-бандида, кафил кредиторнинг биринчи талабига кўра, кредиттшартномаси бўйича қарздорнинг асосий қарз, воситачилик ҳақи, фоизлар ва бошқа молиявий тўловлар борасидаги бажарилмаган мажбуриятларини бажариш юзасидан қайтариб олинмайдиган ва ҳеч қандай шарт қўйилмайдиган мажбурият олиши, бироқ, бунда шартнома мажбуриятлари ҳажми 554.500.000 сўмни ташкил этиши белгиланган. Шунингдек, шартноманинг 4.2-бандига кўра, кафилнинг банкига кредиторнинг биринчи талабига кўра, Фуқаролик кодексининг 776,783моддаларига кўра, кафилнинг розилигисиз (акцептсиз) кредитор талаб қилган валютада кафилнинг ҳисобварақларидан маблағларни кўчириш тўғрисида фармойиш бериши белгиланган. ФКнинг 293-моддасига кўра, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Даъвогар томонидан кафил “О” масъулияти чекланган жамияти ҳисоб рақамига 278.760.000 сўмлик тўлов талабномаси қўйилган ҳамда бугунги кунга қадар 14.492.381 сўм кафиллик шартномасига асосан кафилдан ундирилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 4-бандига кўра, қонун ҳужжатларига ёки шартномага кўра қарз банк ёки бошқа кредит ташкилоти орқали ундириб олиниши керак бўлишига қарамай, даъвогар жавобгардан қарзини ундириб олиш учун банкка ёхуд бошқа кредит ташкилотига мурожаат этмаган бўлса; суд даъвони кўрмасдан қолдиради. Шунга кўра, суд даъво талабининг 379.204.335 сўм кредит қарздорлигини солидар тартибда кафил “О” масъулияти чекланган жамиятидан ундириш тўғрисидаги талабни кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга асосан суд, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига жами 643.471.954 сўм кредит қарздорлиги шундан 624.578.701 сўм кредитнинг асосий қарздорлиги, 18.893.253 сўм кредитнинг муддати ўтган фоиз қарздорлиги (шундан 264.267.619 сўм кредит қарздорлиги солидар тартибда “О” масъулияти чекланган жамиятидан) ундиришни, қолган қисмини жавобгардан ундиришни рад этишни лозим деб топади. Ажратилган кредит маблағининг қайтарилиши таъминоти сифатида “Х” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган автомашинага қаратишни сўраган. Ипотека шартномаларининг 5-бандига кўра, кредит шартномасида кўрсатиб ўтилган мажбуриятлар бажарилмаса ва олинган қарз ўз вақтида Банкка қайтарилмаса, кредит фоизлари ва асосий қарз тўланиши бир ёки ундан ортиқ маротаба кечиктирилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 277, 279, 280, 281-моддаларига ва “Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 36-моддасига мувофиқ равишда ундирув гаровга қўйилган мулкка қаратилади. ФКнинг 279-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. “Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 36-моддасига кўра, ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, хусусан, қарз суммаси тўланмаганлиги ёхуд ўз вақтида, тўлиқ ёки қисман тўланмаганлиги натижасида вужудга келган, ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган талабларни ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан қаноатлантириш учун ундирувни, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, шу мол-мулкка қаратишга ҳақли. Даъво аризасидаги ушбу талаблар қонун ҳужжатларига мувофиқ асослантирилган бўлиб, уларни қаноатлантиришни рад қилиш учун судда далиллар мавжуд эмас. Шунга кўра, суд ундирувни гаров таъминотига қаратишни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Мазкур ҳолатда суд, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини тарафлар зиммасига мутаносиб равишда ундиришни, жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 16.676.662 сўм давлат божи республика бюджетига ҳамда даъвогар “банк” фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексиниг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамиятидан жами 643.471.954 сўм кредит қарздорлиги шундан 624.578.701 сўм кредитнинг асосий қарздорлиги, 18.893.253 сўм кредитнинг фоиз қарздорлиги (шундан 264.267.619 сўм кредит қарздорлиги солидар тартибда “О” масъулияти чекланган жамиятидан) ва олдиндан тўланган 24.000 сўм почта ҳаражатлари ундирилсин. Ундирув “Х” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган автомашиналарга қаратилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Даъво талабининг кафил “О” масъулияти чекланган жамиятидан 379.204.335 сўм кредит қарздорлигини солидар тартибда ундириш қисми бўйича кўрмасдан қолдирилсин. Жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 16.676.662 сўм давлат божи республика бюджетига ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар Навоий вилоят судига бир ой муддатда апелляция тартибида шикоят (протест) келтириши мумкин. Б.Джумаев