Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1401-2202/3467 Дата решения 12.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Мурадов Ўктам Қодирович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ДИНАМО тикув фабрикаси унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый "EDITION TEXTILE" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1002937 Claim ID 2998244 PDF Hash f2a4fd9d1ab6c376... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 110-моддаси тисодий процессуал кодекси 110 code_article
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онунининг 18-моддаси онуни 18 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41 e-mail: i.tayloq@sud.uz АЖРИМ (даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Тойлоқ тумани 2022 йил 12 декабрь 4-1405-2201/3467-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Қ.Мурадовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, даъвогар ХХХ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар ХХХга нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида даъвогар вакили Т.А. (2022 йил 12 июлдаги ишончномага асосан), жавобгар вакиллари М.И. (раҳбар), М.Г. (2022 йил 07 декабрдаги бош ишончнома ва 66-сонли ордерга асосан) иштирокида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар ХХХ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси судга жавобгар ХХХга нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2021 йил 01 февралда тузилган 2-сонли ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни, жавобгардан даъвогар фойдасига 185.000.000 сўм асосий қарз ва 88.500.000 сўм пеняни ундиришни, жавобгарни объектдан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили М.Г. жавобгар раҳбари М.И. томонидан имзоланган аризани судга тақдим қилиб, 2021 йил 01 февралда тузилган 2-сонли ижара шартномасига тарафлар ўртасида 2022 йил 07 октябрь куни қўшимча келишув тузилганлиги, қўшимча келишувда ижара шартномаси ва қўшимча келишув бўйича келиб чиққан низолар Philosophy of justice NTM ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) судида якка тартибда кўриб чиқилиши белгиланганлиги, шунга кўра иш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110-моддаси биринчи қисми 1бандига кўра иш юритишни тугатишни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили Т.А. ариза юзасидан эътироз билдириб, жавобгарнинг важлари асоссиз эканлигини билдириб, ишни мазмунан кўриб чиқишни сўради. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризасида ишни вакил иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан Палата вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, иш бўйича даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Тарафлар ўртасида 2021 йил 01 февралда тузилган ижара шартномасига асосан, Самарқанд шаҳри, А.Темур кўчаси, 126-уй манзилида жойлашган нотурар жой ижарага берилиши белгиланган. Ижара шартномасига 2022 йил 07 октябрда ижара шартномасини муддатидан аввал бекор қилиш ҳақида келишув тузилган бўлиб, келишувнинг 1.5-бандига кўра ушбу келишув ва шартнома бўйича низолар Philosophy of justice НТМ ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) судида якка тартибда кўриб чиқилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси биринчи қисми 2-бандида, ишда иштирок этувчи шахсларнинг ушбу низони ҳакамлик судига ёки арбитражга кўриш учун топшириш тўғрисидаги келишуви мавжуд бўлиб, ҳакамлик судига ёки арбитражга мурожаат қилиш имконияти бой берилмаган бўлса ва, агар ишнинг иқтисодий судда кўрилишига қарши бўлган жавобгар ўзининг низонинг мазмуни бўйича биринчи аризасидан кечиктирмай низони ҳакамлик судининг ёки арбитражнинг ҳал қилувига ўтказиш тўғрисида илтимоснома берса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2012 йил 15 июндаги «Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 238-сонли қарорининг 4-бандида, агар тарафларнинг низони ҳакамлик судига кўриш учун топшириш тўғрисидаги келишуви мавжуд бўлиб, ҳакамлик судига мурожаат қилиш имконияти йўқолмаган бўлса ва агар ишнинг иқтисодий судда кўрилишига қарши бўлган жавобгар биринчи аризасидан кечиктирмай низони мазмунан ҳал этишни ҳакамлик судига топшириш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилса, иқтисодий суд даъвони кўрмасдан қолдиради; бунда «биринчи ариза» деганда жавобгарнинг ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар низо моҳияти бўйича баён қилган ёзма ёки оғзаки фикрини тушуниш лозим деб тушунтириш берилган. Жавобгар вакиллари томонидан низони Philosophy of justice NTM ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) судида якка тартибда кўриб чиқилиши лозимлиги тўғрисида ариза тақдим қилинди. Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунининг 18-моддаси, биринчи қисми 8-бандида, агар тарафлар ўртасида низони ҳал қилиш учун ҳакамлик судига топшириш тўғрисида ҳакамлик битими тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда, давлат божи қайтарилиши белгиланган. Суд, даъвогар ва жавобгар ўртасида низони Philosophy of justice NTM ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) судида якка тартибда кўриб чиқилиши тўғрисида келишув тузилганлиги, жавобгар томонидан низони халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) судида якка тартибда кўриб чиқилиши лозимлиги тўғрисида ариза тақдим қилинганлигини инобатга олиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан тўланган 24.000 сўм почта харажатини ўз зиммасида қолдиришни, иш бўйича давлат божи ундирмасликни лозим деб топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси биринчи қисми 2-банди ва 195-моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Даъвогар ХХХ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар ХХХга нисбатан берган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ажримдан норози тараф бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириш) мумкин. Судья Ў.Қ.Мурадов