Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/4937 Дата решения 12.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТ Халқ банки Ответчик / Подсудимый SS PHARM масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1002638 Claim ID 2990647 PDF Hash fdcf135b434341e3... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 744-моддаси нинг 744 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онунининг 36-моддаси онуни 36 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
онуннинг 36-моддаси онуннинг 36 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b е-mail:i.karmana@sud.uz Tel: (79) 223-50-79 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 12 декабрь 4-2101-2202/4937-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Джумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамилов котиблигида, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “банк” манфаатида жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси “банк” манфаатида (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) “Х” масъулияти чекланган жамиятига (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ва қўшимча жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, кредит шартномаси бўйича жами 99.713,95 АҚШ доллари кредит қарздорлиги шундан 31.000 АҚШ доллари кредитнинг муддати келмаган асосий қарздорлиги, 61.494,06 АҚШ доллари кредитнинг муддати ўтган асосий қарздорлиги, 7.219,89 АҚШ доллари кредитнинг фоиз қарздорлигини ундириш ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратишни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга мутахассис сифатида жалб этилган вилоят Марказий банки бош бошқармаси вакили жалб этилган. Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, тўловлар қисман амалга оширилганлигини билдириб, даъвони қисман қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган мутахассис даъво аризаси қисман нотўғри киритилганлиги тўғрисида маълумот тақдим этиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисига келмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўирнларда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан ишни унинг вакиллари иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб, ҳал қилишни лозим топади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар ва мутахассиснинг тушунтиришларини тинглаб, тақдим этилган ёзма далилларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Ишдаги материаллардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, “банк” ҳамда “Х” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2019 йил 13 август куни 36 ой муддатга йиллик 12 фоиз устама тўлаш шарти билан 185.000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи ажратиш тўғрисида 1350/1-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, банк томонидан жавобгарга шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериши, жавобгар эса шартноманинг ажралмас қисми бўлган тўлов графиги асосида олинган пул суммасини (кредит)ни қайтариш ва унинг учун фоизларни тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 744-моддасида кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олишлиги белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 4.3.3-бандига кўра, банк қарздор томонидан 30 кундан ортиқ муддатда кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар тўланмаганда кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин ундириш, шунингдек ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириш ҳуқуқига ҳақли эканлиги кўрсатилган. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Банкнинг 12.12.2022 йилдаги маълумотига кўра жавобгарнинг банк олдида 76.823,95 АҚШ доллари кредит қарздорлиги, шундан 31.000 АҚШ доллари кредитнинг муддати келмаган асосий қарздорлиги, 45.647,95 АҚШ доллари кредитнинг муддати ўтган асосий қарздорлиги, 176 АҚШ доллари кредитнинг фоиз қарздорлиги мавжудлиги қисман қарздорлик тўлаб берилганлиги аниқланган. Шунингдек ишга мутахассис сифатида жалб этилган вилоят Марказий банки бош бошқармаси вакили даъвогар томонидан даъво аризаси 98.713,95 АҚШ долларига киритиши лозим бўлганлиги, банк томонидан 1.000 АҚШ доллари миқдорида кўп даъво аризаси киритилганлиги тўғрисида маълумот тақдим этган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шу боис суд, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига жами 76.823,95 АҚШ доллари кредит қарздорлиги, шундан 31.000 АҚШ доллари кредитнинг муддати келмаган асосий қарздорлиги, 45.647,95 АҚШ доллари кредитнинг муддати ўтган асосий қарздорлиги, 176 АҚШ доллари кредитнинг фоиз қарздорлигини ундиришни лозим топди. Даъвогар ундирувни гаров мулкига қаратишни ҳам сўраган. Ажратилган кредит маблағининг қайтарилиши таъминоти сифатида “Х” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган гаров мулкига қаратишни сўраган. Ипотека шартномаларининг 5-бандига кўра, кредит шартномасида кўрсатиб ўтилган мажбуриятлар бажарилмаса ва олинган қарз ўз вақтида Банкка қайтарилмаса, кредит фоизлари ва асосий қарз тўланиши бир ёки ундан ортиқ маротаба кечиктирилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 277, 279, 280, 281-моддаларига ва “Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 36-моддасига мувофиқ равишда ундирув гаровга қўйилган мулкка қаратилади. ФКнинг 279-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. “Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 36-моддасига кўра, ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, хусусан, қарз суммаси тўланмаганлиги ёхуд ўз вақтида, тўлиқ ёки қисман тўланмаганлиги натижасида вужудга келган, ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган талабларни ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан қаноатлантириш учун ундирувни, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, шу мол-мулкка қаратишга ҳақли. Даъво аризасидаги ушбу талаблар қонун ҳужжатларига мувофиқ асослантирилган бўлиб, уларни қаноатлантиришни рад қилиш учун судда далиллар мавжуд эмас. Шунга кўра, суд ундирувни гаров таъминотига қаратишни лозим деб топади. Шунингдек, даъвогарнинг даъво талабида “О” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан талаб билдирилмаган. Шунга кўра, ушбу жамиятни жавобгар деб ҳисобламасликни ҳамда муҳокама қилмасликни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Мазкур ҳолатда суд, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини тарафлар зиммасига мутаносиб равишда ундиришни, жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 22.101.777 сўм, даъвогардан 223.897 сўм давлат божи республика бюджетига ундиришни ҳамда жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексиниг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “банк” фойдасига жами 76.823,95 АҚШ доллари кредит қарздорлиги, шундан 31.000 АҚШ доллари кредитнинг муддати келмаган асосий қарздорлиги, 45.647,95 АҚШ доллари кредитнинг муддати ўтган асосий қарздорлиги, 176 АҚШ доллари кредитнинг фоиз қарздорлиги ва олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ундирув “Х” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган гаров мулкига қаратилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 22.101.777 сўм, даъвогар “банк”дан 223.897 сўм давлат божи республика бюджетига ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар Навоий вилоят судига бир ой муддатда апелляция тартибида шикоят (протест) келтириши мумкин. Б.Джумаев