Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2201/1654 Дата решения 12.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Қурбонов Ориф Мустапаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси "Ипотека-банк" АТИБ Ответчик / Подсудимый "ELIF KAMIL" хусусий корхонаси
Source ID 1002939 Claim ID 2983803 PDF Hash 255692c6b74a170a... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 736-моддаси ФК 736 law
нинг 68-моддаси нинг 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHAHRISABZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шаҳрисабз шаҳри 2022 йил 12 декабр 4-1802-2201/1654-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья О.Қурбоновнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, «Ипотека-банк» АТИБнинг вакили Д.Алиқулов (2022 йил 28 ноябрдаги 04/2519-сонли ишончномага асосан), "ELIF KAMIL" хусусий корхонаси раҳбари К.Камалов ва “КИТОБ ТЕРИ МЎЙНА САВДО” МЧЖ раҳбари М.Камаловлар иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси «Ипотека-банк» АТИБнинг манфаатида, "ELIF KAMIL" хусусий корхонаси ва “КИТОБ ТЕРИ МЎЙНА САВДО” МЧЖга нисбатан берган даъво аризаси асосида қўзғатилган 4-1802-2201/1654-сонли иқтисодий ишини Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларниАНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (матнда - палата деб юритилади) палата аъзоси АТИБ «Ипотека-банк» (матнда даъвогар деб юритилади) нинг манфаатида, «ELIF KAMIL» хусусий корхонаси (матнда жавобгар деб юритилади) ва «КИТОБ ТЕРИ МЎЙНА САВДО” МЧЖ(матнда - қўшимча жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2022 йил 30 июн куни 49021/185/2022-сонли кредит шартномаси тузилганлигини, унга кўра даъвогар томонидан жавобгарга йиллик 25,99 фоиз устама тўлаш шарти билан 12 ой муддатга айланма маблағларни тўлдириш учун 260 000 000 сўм кредит маблағи ажратилганлигини, кредит шартномасига асосан қарз олувчи кредит бўйича тўловлар жадвалида кўрсатилган тўловларни амалга оширмаганда, кредитни муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиш йўли орқали, ушбу шартнома бўйича мажбуриятлар муддатидан олдин тўлиқ бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланганлигини, 01.07.2022 йилда тасдиқланган ипотека шартномасига асосан жавобгар томонидан қўшимча жавобгарга тегишли бўлган Китоб тумани, Гулистон МФЙ, Буюк Ипак йўли кўчасида жойлашган “савдо дўкони биноси”га банкка гаровга тақдим этилганлигини, шунингдек, 30.06.2022 йилдаги суғурталаш шартномасига асосан “АЛСКОМ” суғурта компаниясининг 325 000 000 сўмлик кредитни суғурталаш полиси тақдим этилганлигини, жавобгарга кредит ва кредит фоизларини тўлаб бериш ҳақида огоҳлантириш хати ва талабномалар юборилган бўлишига қарамасдан, жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмасдан келаётганлигини билдириб, даъвогар фойдасига 260 950 000 сўм муддатли кредит асосий қарз, 20 910 000 сўм муддати ўтган кредит фоизи, жами 281 860 000 сўм кредит қарздорликларини муддатидан олдин ундириш ва ундирувни “КИТОБ ТЕРИ МЎЙНА САВДО” МЧЖга тегишли бўлган Китоб тумани, Гулистон МФЙ, Буюк Ипак йўли кўчасида жойлашган “савдо дўкони биноси”га қаратишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан график бўйича кредит қарздорлиги тўлаб берилганлигини билдириб, низони судга ҳавола қилди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари тўлов графиги бўйича кредит қарздорлигини тўлаб берилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган қўшимча жавобгар раҳбари тўлов графиги бўйича кредит қарздорлиги тўлаб берилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларни тинглаб, суд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 30 июн куни тузилган 49021/185/2022-сонли кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга йиллик 25,99 фоиз устама тўлаш шарти билан 12 ой муддатга айланма маблағларни тўлдириш учун 260 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган. Кредит таъминоти сифатида 2022 йил 1 июлда тасдиқланган ипотека шартномасига асосан қўшимча жавобгар «КИТОБ ТЕРИ МЎЙНА САВДО” МЧЖга тегишли Китоб туман, Гулистон МФЙ, Буюк Ипак йўли кўчасида жойлашган 5 та хонадан иборат қурилиш майдони 100,34 кв.м., умумий фойдали майдони 158,18 кв.м.дан иборат бўлган “Савдо дўкони биноси” гаровга қўйилган. Ушбу шартнома бўйича жавобгар кредит ва кредит фоизларини қайтариш мажбуриятини олган бўлишига қарамасдан, қарздорлигини тўламаганлиги оқибатида, жавобгарнинг даъвогар олдида муддати ўтган кредит фоизидан 20 910 000 сўм қарздорлиги юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(матнда - ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгарга ушбу қарздорлигини тўлаб бериш юзасидан огоҳлантириш (талабнома)лар берилган бўлишига қарамасдан, шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли даъвогар палата орқали судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан жами бўлиб 281 860 000 сўм, шундан муддатли кредит асосий қарзи 260 950 000 сўм, муддати ўтган кредит фоизи 20 910 000 сўм қарздорлигини муддатидан олдин ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилишни ва ундирувни гаров таъминотида бўлган қўшимча жавобгарга тегишли “КИТОБ ТЕРИ МЎЙНА САВДО” МЧЖга тегишли бўлган Китоб тумани, Гулистон МФЙ, Буюк Ипак йўли кўчасида жойлашган “Савдо дўкони биноси”ги қаратишни сўраган бўлиб, мазкур ҳолатда даъвогар томонидан шартномага мувофиқ жавобгарга кредит маблағи тўлиқ ажратиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги кўринади. ФКнинг 735-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Кредит шартномасига мувофиқ, банк қарз олувчи томонидан кредит асосий қарзи ёки фоиз тўловларининг мунтазам кечиктириб тўланиши, кредит қайтариш жадвали асосида тўловнинг уч ёки ундан ортиқ маротаба бузилган ҳолларида кредит ва кредит фоизларини муддатидан олдин ундиришга ҳақли. ФКнинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз кўрсатувида, суд муҳокамаси жараёнида жавобгар томонидан муддати ўтган кредит фоизлари тўлиқ бартараф этилганлигини билдириб, низони судга ҳавола этган бўлиб, шартнома шартларига мувофиқ муддатидан олдин ундиришга асос бўлган кредит асосий қарзи ёки фоиз тўловларининг мунтазам кечиктириб тўланиши, кредит қайтариш жадвали асосида тўловнинг уч ёки ундан ортиқ маротаба бузилган ҳоллари асослаб берилмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(матнда - ИПК деб юритилади)нинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 74-моддаси биринчи қисмига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Шу сабабли, жавобгар томонидан график қарздорлиги тўлаб берилганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг муддатли кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундириш талабини қаноатлантирмасдан қолдириш лозим бўлади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Бундай ҳолатда, даъвони қаноатлантиришни рад этишни, жавобгар «ELIF KAMIL» хусусий корхонаси ҳисобидан Республика бюджетига 5 637 200 сўм давлат божи ва даъвогар «Ипотека-банк» АТИБ фойдасига 24 000 сўм олдиндан тўланган почта харажати ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, ФКнинг 236, 279, 744-моддалари, ИПКнинг 68, 113, 118, 176 -180 ва 186-моддаларига асосланиб, судҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвони қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «ELIF KAMIL» хусусий корхонаси ҳисобидан Республика бюджетига 5 637 200 сўм давлат божи ва даъвогар «Ипотека-банк» АТИБ фойдасига 24 000 сўм олдиндан тўланган почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар бир ой муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья О.Қурбонов