Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2201/1601 Дата решения 12.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Қурбонов Ориф Мустапаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ТИФ Миллий банк" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "SHAHRISABZ MEVA-SABZAVOT" МЧЖ шаклидаги агрофирма
Source ID 1002938 Claim ID 2964650 PDF Hash f252347dfb30e81c... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий кодексининг 170-моддаси тисодий кодекси 170 code_article
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онуннинг 18-моддаси онуннинг 18 law
збекистон Республикаси ИПКнинг 107-моддаси збекистон Республикаси ИПК 107 law
банди ва 195-моддаси банди ва 195 law
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHAHRISABZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz АЖРИМ (Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2022 йил 12 декабр 4-1802-2201/1601-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья О.Қурбоновнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки” АЖ вакили Т.Жабборов (2022 йил 9 ноябрдаги ишончномага асосан), "SHAHRISABZ MEVA-SABZAVOT" масъулияти чекланган жамияти вакили Ш.Иргашева (2022 йил 15 январдаги ишончномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси палата аъзоси “Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки” АЖнинг манфаатида, "SHAHRISABZ MEVA-SABZAVOT" масъулияти чекланган жамияти, “Кеш Хим Мак” масъулияти чекланган жамияти ва “Олтин бошоқ” хусусий корхонасига нисбатан берган даъво аризаси асосида қўзғатилган 4-1802-2201/1601-сонли иқтисодий ишини Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларниА Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (матнда - палата деб юритилади) палата аъзоси “Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки” АЖ (матнда - даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида, "SHAHRISABZ MEVA-SABZAVOT" масъулияти чекланган жамияти (матнда - жавобгар деб юритилади) “Кеш Хим Мак” масъулияти чекланган жамияти ва “Олтин бошоқ” хусусий корхонаси (матнда - қўшимча жавобгарлар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 22 677,05 АҚШ доллари миқдорида кредит қарздорликларини ундиришни, ундирувни жавобгар "SHAHRISABZ MEVASABZAVOT" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги агрофирмага тегишли бўлган Шаҳрисабз туман, Номозгоҳ МФЙга қарашли Ипак йўли кўчасида жойлашган 1 хонадан иборат қурилиш майдони – 2744,278 кв.м, фойдали майдони – 2656,60 кв.м, умумий ер майдони 2744,28 кв. метр бўлган ишлаб чиқариш биноси; қўшимча жавобгар “Кеш Хим Мак” МЧЖга тегишли бўлган Шаҳрисабз туман, Намозгоҳ МФЙга қарашли Ипак йўли кўчаси 2а уйда жойлашган қурилиш майдони – 466,43 кв.м, умумий фойдали майдони – 743,92 кв.м, умумий ер майдони 1,1755 га бўлган 42 хонадан иборат маъмурий биносининг қурилиш майдони – 453,22 кв.м, умумий фойдаланиш майдони – 669,60 кв.м. бўлган 41 хонадан иборат литер 0001-маъмурий бино қисми; қўшимча жавобгар ”Олтин бошоқ” хусусий корхонасига тегишли бўлган Яккабоғ шаҳар, Айғиркўл МФЙ, Гулшан кўчасида жойлашган ер участкасининг майдони 1500,кв.м, алоҳида бинолар сони 4 та, литер 1, 2, 3, 4 қурилиш майдони – 655,92 кв.м, умумий фойдали майдони 974,105 кв.м, асосий хоналар сони 38 та бўлган “Наврўз савдо комплекси биноси” ҳамда жавобгар "SHAHRISABZ MEVA-SABZAVOT" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги агрофирма томонидан кредит ҳисобига сотиб олинаётган “4-х камерная холодильная обородувание для ханения овошей и фруктов, сушильное обородувание, в.т.ч состоит из, машина инжекционно-литьевая марки HDX538, Пресс-форма, Дробилка для плпстмасс WSGP, Смеситель для пластмасс марки WSQB-100 Чиллер для охлаждения воды, марка WSI A10” (произвоство Хитой) технологик линиясига қаратишни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган қўшимча жавобгарлар томонидан вакиллар суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили суд муҳокамаси жараёнида тарафлар томонидан келишувга эришилганлигини ва медиатив келишув тузилиб имзоланганлигини билдириб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни суддан сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили суд муҳокамаси жараёнида тарафлар томонидан келишувга эришилганлигини ва медиатив келишув тузилиб имзоланганлигини билдириб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни суддан сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси, биринчи қисмининг 53-бандида, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг 18-моддасига мувофиқ, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда, давлат божи қайтарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 36сонли қарорининг 17-банди тўртинчи хатбошисида, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар ва фуқароларнинг манфаатида киритилган даъво аризалари(аризалар) кўрмасдан қолдирилганда ёки иш юритиш тугатилганда давлат божи манфаати кўзланиб даъво киритилган даъвогарлардан ундирилади, бунда “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг 18-моддасига кўра, даъво кўрмасдан қолдирилган ёки иш юритиш тугатилган ҳоллар мустасно деб кўрсатилган. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини ўз зиммасида қолдириб, ундан давлат божи ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 107-моддаси биринчи қисмининг 53-банди ва 195-моддасини қўллаб, судАЖРИМ ҚИЛДИ: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати ўз зиммасида қолдирилсин. Ажримдан норози бўлган томонлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья О.Қурбонов