Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2502/459 Дата решения 28.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 383060 Claim ID 2786141 PDF Hash 02dfc9ac23728546... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 15
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
йилда ЖПКнинг 227-моддаси йилда ЖПК 227 law
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖК 228-моддаси збекистон Республикаси ЖК 228 law
жиноятлар мажмуи тарзида ЖК 168-моддаси жиноятлар мажмуи тарзида ЖК 168 law
унинг айбидан 228-моддаси унинг айбидан 228 law
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 33-моддаси збекистон Республикаси ЖК 33 law
исми ва 228-моддаси исми ва 228 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
ЖКнинг 59-моддаси ЖКнинг 59 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
збекистон Республикаси ЖК 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси збекистон Республикаси ЖК 46 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2025 йил апрель ойининг 28 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи И.Абдумаликова ва унинг ҳимоячиси “JUST JUSTICE” адвокатлик фирмаси адвокати М.Ибрагимова, жабрланувчилар А.Мирджураев, У.Ташходжаев, Г.Ташхаджаева, М.Шевченколарнинг иштирокида, Абдумаликова Индира Хуснуллаевнага оид 1-1006-2502/459-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Абдумаликова Индира Хуснуллаевна (Abdumalikova Indira Xusnullayevna), 09.12.1988 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, оилали, 1 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, аниқ яшаш манзилига эга эмас, иш бўйича сиртдан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, 16.01.2025 йилда ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 2-қисми “а” банди, 228моддаси 1-қисми, 228-моддаси 3-қисми, 168-моддаси 3-қисми “б” банди, 228моддаси 2-қисми “а” банди, 228-моддаси 3-қисми, 168-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “а” банди, 228-моддаси 3-қисми, 168-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “а” банди, 228-моддаси 3-қисми, 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбланган. Суд, судланувчи ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи И.Абдумаликова 2020 йилнинг 22 декабрь кунидан 2021 йилнинг 18 январь кунигача бўлган вақт оралиғида, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, Чилонзор тумани, 18-мавзе, 15-уй, 2-хонадонда жойлашган чет элга тур саёҳатлар учун хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи “RELAX TOUR” МЧЖда норасмий тарзда фаолият юритиб келиб, ушбу жамиятга оилавий саёҳат қилиш учун мурожаат қилган фуқаро Шевченко Маргарита Владиславовнага Мальдив оролларига бориб дам олиб келиши учун мўлжалланган “тур пакет” қилиб беришини айтиб, ундан жами 6.900 АҚШ доллари миқдорида пул олиб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ҳам қайтармасдан уларга сохта саёҳат ваучерларини бериб, пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган. (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2021 йил 18 январь кунидаги электрон маълумотига кўра 1 АҚШ доллари 10.473.20 сўмга тенглиги кўрсатиб ўтилган бўлиб, 6.900х10.473=71.980.929 сўмни ташкил этган). Шунингдек, у ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2020 йилнинг 22 декабрь кунидан 2021 йилд 18 январь кунигача бўлган вақт оралиғида, ҳужжатлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш, улардан фойдаланиш мақсадида, Чилонзор тумани 18-мавзе, 15-уй, 2-хонадонда жойлашган чет элга тур саёҳатлар учун хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи “RELAX TOUR” МЧЖ офисида бўла туриб, фуқаро Шевченко Маргарита Владиславовнадан фирибгарлик йўли билан 6.900 АҚШ доллари миқдорида пул олиб, уни ишонтириш мақсадида Мальдив оролларида жойлашган “SUN ISLAND RESORT & SPA” меҳмонхонасига ва Тошкент-Мале йўналиши бўйича авичипта соҳта ваучерларини тайёрлаб, улардан фойдаланиб М.В.Шевченкога тақдим қилган. Шу билан бирга, у ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2021 йилнинг 16 январь кунидан 2021 йил 04 февраль кунигача бўлган вақт оралиғида, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, Чилонзор тумани 18-мавзе, 15-уй, 2-хонадонда жойлашган чет элга тур саёҳатлар учун хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи “RELAX TOUR” МЧЖда норасмий тарзда фаолият юритиб келиб, ушбу жамиятга оилавий саёҳат қилиш учун мурожаат қилган фуқаро Ташходжаев Умидхон Джавлановичга Мальдив ороллари ва Бирлашган Араб Амирликлари “Дубай” шаҳрига бориб дам олиб келиши учун мўлжалланган “тур пакет” қилиб беришини айтиб, ундан умумий миқдорда 6.560 АҚШ доллари миқдорида пул олиб, сохта саёҳат ваучерларини бериб, пулларни эҳтиёжларига ишлатиб юборган. (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2021 йил 04 февраль кунидаги электрон маълумотига кўра 1 АҚШ доллари 10.540.20 сўмга тенглиги кўрсатиб ўтилган бўлиб, 6.560х10.540=69.142.400 сўмни ташкил этган.) Шунингдек, у ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2021 йилнинг 16 январь кунидан 2021 йил 04 февраль кунигача бўлган вақт оралиғида, ҳужжатлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш, улардан фойдаланиш мақсадида, Чилонзор тумани 18-мавзе, 15-уй, 2-хонадонда жойлашган чет элга тур саёҳатлар учун хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи “RELAX TOUR” МЧЖ офисида бўла туриб, фуқаро Ташходжаев Умидхон Джавлановичдан фирибгарлик йўли билан 6.560 АҚШ доллари миқдорида пулларни олиб, уни ишонтириш мақсадида у ва унинг оиласи учун Мальдив оролларида жойлашган “SUN ISLAND RESORT & SPA” меҳмонхонасига, Дубай шахридаги “BARCELO RESIDENCES DUBAI MAINA APARTMENT 4” меҳмонхонасига, Тошкент-Мале-Дубай йўналиши бўйича авичипта соҳта ваучерларини тайёрлаб, ундан фойдаланиб У.Дж.Ташходжаевга тақдим қилган. Бундан ташқари, у ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2021 йилнинг 16 январь кунидан 2021 йил 04 февраль кунигача бўлган вақт оралиғида, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, Чилонзор тумани 18-мавзе, 15-уй, 2-хонадонда жойлашган чет элга тур саёҳатлар учун хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи “RELAX TOUR” МЧЖда норасмий тарзда фаолият юритиб келиб, ушбу жамиятга оилавий саёҳат қилиш учун мурожаат қилган фуқаро Мирджураев Алишер Ринатовичга Мальдив ороллари ва Бирлашган Араб Амирликлари “Дубай” шаҳрига бориб дам олиб келиши учун мўлжалланган “тур пакет” қилиб беришини айтиб, ундан жами 10.800 АҚШ доллари миқдорида пул олиб, берган ваъдасини бажармасдан, унга соҳта саёхат ваучерларини бериб, пулларни ўзини эҳтиёжларига ишлатиб юборган. (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2021 йил 04 февраль кунидаги электрон маълумотига кўра 1 АҚШ доллари 10.540.00 сўмга тенглиги кўрсатиб ўтилган бўлиб, 10.800х10.540=113.832.000 сўмни ташкил этган.) Шунингдек, у ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2021 йилнинг 16 январь кунидан 2021 йил 04 февраль кунигача бўлган вақт оралиғида, ҳужжатлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш, улардан фойдаланиш мақсадида, Чилонзор тумани 18-мавзе, 15-уй, 2-хонадонда жойлашган чет элга тур саёҳатлар учун хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи “RELAX TOUR” МЧЖ офисида бўла туриб, фуқаро Мирджураев Алишер Ринатовичдан фирибгарлик йўли билан 10.800 АҚШ доллари миқдорида пулларни олиб, уни ишонтириш мақсадида у ва унинг оиласи учун Мальдив оролларида жойлашган “SUN ISLAND RESORT & SPA” меҳмонхонасига, Дубай шахридаги “BARCELO RESIDENCES DUBAI MAINA APARTMENT 4” меҳмонхонасига, Тошкент-Мале-Дубай йўналиши бўйича авичипта соҳта ваучерларини тайёрлаб, ундан фойдаланиб А.Р.Мирджураевга тақдим қилган. Шу билан бирга, у ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2021 йилнинг 16 январь кунидан 2021 йил 04 февраль кунигача бўлган вақт оралиғида, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, Чилонзор тумани 18-мавзе, 15-уй, 2-хонадонда жойлашган чет элга тур саёҳатлар учун хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи “RELAX TOUR” МЧЖда норасмий тарзда фаолият юритиб келиб, ушбу жамиятга оилавий саёҳат қилиш учун мурожаат қилган фуқаро Ташходжаева Гулноза Даврановнага Мальдив ороллари ва Бирлашган Араб Амирликлари “Дубай” шаҳрига бориб дам олиб келиши учун мўлжалланган “тур пакет” қилиб беришини айтиб, ундан жами 5.992 АҚШ доллари миқдорида пул олиб, берган ваъдасини бажармасдан, унга соҳта саёхат ваучерларини тақдим қилиб, пулларни ўзини эҳтиёжларига ишлатиб юборган. (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2021 йил 04 февраль кунидаги электрон маълумотига кўра 1 АҚШ доллари 10.540.00 сўмга тенглиги кўрсатиб ўтилган бўлиб, 5.992х10.540=63.155.680 сўмни ташкил этган.) Шунингдек, у ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2021 йилнинг 16 январь кунидан 2021 йил 04 февраль кунигача бўлган вақт оралиғида, ҳужжатлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш, улардан фойдаланиш мақсадида, Чилонзор тумани 18-мавзе, 15-уй, 2-хонадонда жойлашган чет элга тур саёҳатлар учун хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи “RELAX TOUR” МЧЖ офисида бўла туриб, фуқаро Таашходжаева Гулноза Даврановнадан фирибгарлик йўли билан 5.992 АҚШ доллари миқдорида пулларни олиб, уни ишонтириш мақсадида у ва унинг оиласи учун Мальдив оролларида жойлашган “SUN ISLAND RESORT & SPA” меҳмонхонасига, Дубай шахридаги “BARCELO RESIDENCES DUBAI MAINA APARTMENT 4” меҳмонхонасига, Тошкент-Мале-Дубай йўналиши бўйича авичипта соҳта ваучерларини тайёрлаб, ундан фойдаланиб Г.Д.Ташходжаевага тақдим қилган. Бундан ташқари, у ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2021 йилнинг 23 февраль куни, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, Чилонзор тумани 18-мавзе, 15-уй, 2-хонадонда жойлашган чет элга тур саёҳатлар учун хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи “RELAX TOUR” МЧЖ да норасмий тарзда фаолият юритиб келиб, ушбу фаолияти давомида фуқаролар А.Мирджураев, У.Ташходжаевдан олинган пулларни қўлга киритгач, пулларни авиакассага тўлов қилмасдан “Airline Travel Managment Company” номли авиакассада ишловчи таниши Мусабаева Мунира Мансуровнага мурожаат қилиб, А.Мирджураев ва У.Ташходжаев, Г.Ташходжаеванинг 11 нафарлик оиласи учун Тошкент-Дубай-Мальдив йўналиши бўйича умумий 63.120.960 сўмлик авиачипталарни қарзга сотиб олиб беришини айтиб, уни ишончига кириб алдов йўли билан ушбу чипталарни олишга эришиб, пулларни 2-3 кун ичида ўтказиб юборишини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ҳам қайтармасдан ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган. Судланувчи И.Абдумаликова суд мажлисида айбловга тўлиқ иқрорлигини билдириб, ўз кўрсатувида ҳақиқатдан ҳам, у содир этган жиноятидан қўрқиб, Дубай орқали Туркия давлатига чиқиб кетганини, 2017 йил март ойидан “THE TOURIST” номли тур фирмада ишлаб келганини, “Relax Tour” МЧЖ раҳбари Мусабаев Умидни 2018 йилдан бери танишини, А,Мирджураев, У.Ташходжаевни “THE TOURIST” номли тур фирмада ишлаган вақтда таниганини, аммо Шевченко Маргаритани “RELAX TOUR” МЧЖда ишлаган вақтида, яъни эълон орқали келганида таниганлигини, М.Мусабаева эса авиакассадаги ҳамкорилигини, уни ишга келган вақтидан буён танишини, “RELAX TOUR” МЧЖга 2020 йил октябрь ойиларида ишга келганини, У.Мусабаев унга мурожаат қилиб ишга чақирганини, “THE TOURIST” номли фирмада ишлаган вақтларида қарзлари бўлгани, қарзилари каттароқ бўлгани сабабли, хаттоки ўзини Олмазор тумани Қамарнисо кўчасида жойлашган уйини сотиб тўлаб бергани, аммо уйини сотиб бу қарзларини тўлиқ уза олмагани, у Яшнобод тумани Тузел мавзеда жойлашган уйини ҳам сотиб қарзини уза олмаганини, “RELAX TOUR”МЧЖга ишга ўтган вақтида 6.600 АҚШ доллари миқдорида қарзи бўлганлигини, У.Мусабаевга бу ҳақида айтганини, бу муаммога кириб қолишига сабаб, хар бир мижоз тур ракет учун келган вақтида, ўзини турхамкорлари орқали, авиакассалар билан ҳамкорликда олдиндан жой банд қилиб қўйиши керак бўлганлигини, чунки нарх ўзгариб кетиши ва турпакетдаги шароитларга эга мехмонхоналарни банд қилиш жуда талаш бўлишини, чунки улардан ташқари ҳам бошқа турфирмалар кўплигини, агар мижжозга турпакет банд қилсада, уни пулини мижоз тўлай олмаса, ёхуд бормаслигини маълум қилса, ўзини чўнтагидан ушбу банд қилинган мехмонхона авиячипталарни пулини тўлаб бериши керак бўлганини, шу сабабли, у бир мижозни пулидан боришни рад этган мижозларни пулини қарз сифатида ёпиб юбориб пирамида қилиб қўйишга мабур бўлганини, лекин ушбу мижозларни пулини ўзини эхтиёларига ишлатиб қочиб кетмаганини, А.Мирджураев, У.Ташходжаевни юқорида айтиб ўтганидек «THE TOURIST» турфирмасида ишлаган вақтида танигани, улар доимий равишда мижози бўлгани, Г.Ташходаевани эса улар орқали таниганини, 2021 йил январь ойида улар мурожаат қилиб, оилавий 11 киши бўлиб Мальдив оролларига, Мальдив ороллари орқали Дубай шахрига учишмоқчи эканлигини, жами 13 кунга тур пакет қилиб беришини айтишганини, уларга розилик бериб, хизмат кўрсатганини, ҳақиқатдан ҳам, у А.Мирджураев ва уни оиласи учун жами 10.800 АҚШ доллари, У.Ташходаевдан 6.560 АҚШ доллари, Г.Ташходжаевадан эса 5.992 АҚШ доллари миқдорида пул олганини, лекин улардан олган пулларни бир қисмини тур пакет учун сарфлаганини, фақатгина у Мальдив оролига боришлари ўша ерда жойлашган «SUN ISLAND RESORT SPA» номли мехмонхонани бир ёки икки кун учун стандарт хонасига тўлов қилганини, авиабилетларни эса ҳамкори “АТМС” номли авиакассадаги М.Мусабаевага қарзга ёздирганини, уларга мехмонхонани банд қилган бўлсада, лекин тўловни амалга оширмаганини, у хеч қандай хужжатларни қалбакилаштирмагани, шунчаки номига банд қилиб, ушбу ҳужжатни уларга берганини, улардан жами 23.352 АҚШ доллари олганлигини, 4.000 АҚШ долларини мехмонхона учун тўлов қилганинии, қолганини эса ўзини эхтиёларига ишлатиб юборганини, чунки авибилетларни М.Мусабаевага қарзга ёздирганини, Шевченко Маргарита ўзини турмуш ўртоғи Шевенко Вадим билан оилавий Мисрга “Шарм-ЭлШейх”га боришни айтиб унга мурожаат қилганини, лекин уларни ўзи учиб кетиш кунини кейинга сурдиргани, аввалига улар 14 кунга кетиши керак бўлгани учун улардан 4.100 АҚШ доллари миқдорида пул олганини, лекин уларни ўзи кейинга сурдириб, Мисрга эмас балки Малдив оролларига боришни маълум қилганидан сўнг, улардан яна қўшимча тарзда 2.800 АҚШ доллари миқдорида пул олганини, жами улардан 6.900 АҚШ доллари миқдорида пул олганини, пулларни ўз эхтиёларига ишлатиб юборганини, мижозларига берган ҳужжатлар қалбаки эмаслигини, шунчаки у банд қилган авиябилет ва мехмонхонларни базадан олган ваучерлари хисобланишини, лекин тўлов амалга оширилмаса, ушбу хужжат хеч қандай кучга эга бўлмаслигини, бундан ташқари Шевченко Маргарита тақдим қилган хужжатлар шунчаки ваучерлигин, улар хеч қаерга бормаганини, улар кетиши керак бўлган вақтда у кетиб бўлганиини, М.Мусабаевадан пул олмаганини, шунчаки А.Мирджураев, У.Ташходжаев, Г.Ташходжаева ва уларни оиласи учун жами 11 та билетни қарзга ёзиб туришини, унга пулларни эртаси куни олиб бориб беришини айтиб бермасдан кетганлигини ҳақида кўрсатув бериб, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етгани, қилмишидан пушаймонлигини, етказилган зарарлар ўрнини қоплаганлигини инобатга олиб унга енгиллик беришни сўради. Жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар деб эътироф этилган Шевченко Маргарита Владиславовна суд мажлисида, 2020 йилнинг 17 декабрь куни ўзини танишлари оқрали Чилонзор тумани 18-мавзеда жойлашган “RELAX TOUR” МЧЖ тур фирмаси борлиги ҳақида хабар топгани, у ушбу фирма орқали турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан 2021 йил 20 январь куни Мисрга Шарм-Эль-Шейхга бориш ниятида саёхат пакет (тур пакет) сотиб олиш мақсадида фирманинг офисига боргани, у ерда офис ичида И.Абдумаликовани кўрганини, у ўзини ушбу тур фирмани оператори эканлигини айтиб таништиргани, турмуш ўртоғи Шевченко Вадим билан Индирага 2021 йил 20 январдан 14 кунга кетмоқчи эканлигини ва сарф ҳаражатларни ҳисоблаб беришини айтганида у жами 4.100 АҚШ доллари бўлишини айтганлигини, сўнг турмуш ўртоғи Вадим билан унга ушбу пулларни бергани, 2021 йил 13 январь куни турмуш ўртоғи “RELAX TOUR” офисига бориб Мисрга бормасликларини, Мальдив ороллаарига боришларини айтиб тур саёхатни ўзгартирганини, шу сабабли И.Х.Абдумаликова уларга қўшимча тарзда 2.800 АҚШ доллари миқдорида тўлов қилишларини айтгани сабабли у яна турмуш ўртоғи билан 2021 йил 18 январь куни келиб, Индирани қўлига 2.800 АҚШ доллари берганини, шундан сўнг Индира 2021 йил 08 февраль куни Телеграмм мессенджери орқали Мальдив оролларидаги меҳмонхонада “COVID-19” инфекцияси аниқланганлиги, шу сабабли саёҳатни 2021 йил 22 февраль кунига қолдиришларини айтганида, улар унга 2021 йил 22 февраль кунига эмас балки 12 март кунига қолдиришларини айтганликларини, шу билан улар И.Абдумаливока билан гаплаша олмаганликларини, 2021 йил 03 март куни унга қўнғироқ қилган вақтида у қўнғироқларга жавоб бермаганлигини, эртаси куни 04 мартда ушбу фирмани раҳбари У.Мусабаевни топиб у билан гаплашган вақтида Индира бир неча нафар фуқароларни алдаб пулларни олиб ўзи Дубай шахри орқали Туркия давлатига қочиб кетганлигини агар, уларга маъқул бўлса 5.000 АҚШ долларлик тур саёҳат қилиб беришини таклиф қилганини, улар ушбу таклифни рад этганликларини, шундан сўнг бўлган холат юзасидан ариза билан мурожаат қилганлиги ҳақида кўрсатув бериб, унга етказилган моддий зарарларни ундириб беришни сўради. Жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар деб эътироф этилган Мирджураев Алишер Ринатович суд мажлисида, ҳақиқатдан ҳам, у Абдумаликова Индира Хуснуллаевнани 2018 йилдан, яъни у “THE TOURIST” номли тур фирмада чет элга саёхат қилиш бўйича хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланган вақтдан буён танишини, унга бир неча маротаба мурожаат қилганини, У.Ташходжаев ва Г.Ташходжаева турмуш ўртоғи томонидан қайниукаси ва қайнисинглисилигини, ўзи шахсан бир неча маротаба чет элга саёҳат қилиш учун чиққан вақтида И.Х.Абдумаликованинг амалий ёрдамидан фойдалангани, у ўша вақтда бирон марта муаммо қилмаганини, 2021 йилда чет элга яъни Мальдив ороллари ва Дубай шахрига оилавий саёхат учун чиқиш нияти бўлганини, ушбу саёҳатига У.Ташходжаев ва Г.Ташходжаева ҳам ўзларини оиласи билан қўшилиб чиқиш истагини билдиришганини, улар жами 11 нафар киши бўлиб кетмоқчи бўлишганини, сўнг бир нечта тур фирмаларни нарх наволарини кўрганликларини, уларнинг орасида И.Х.Абдумаликованинг нархлари ва шароитлари мақул келганини, ўша вақтда Абдумаликова Индира Хуснуллаевна Чилонзор тумани 18-мавзеда жойлашган “RELAX TOUR” номли тур фирмада ишлаётгани унга маълум бўлганини, у И.Абдумаликова билан гаплашиб, унга жами 11 нафар оила аъзолари билан 6 кунга Мальдив оролларига, 7 кунга Дубай шахрига кетмоқчи эканлигини айтганлигини, шунда Индира ўзи ва оиласи учун саёхат тур пакетига жами 10.800 АҚШ доллари миқдорида пул олганини, пулларни у бўлиб-бўлиб олганини, билет нархини у 820 АҚШ долларидан ҳисоблаб билет учун жами 4.100 АҚШ доллари, у ердаги меҳмонхона ва кунлик яшаш учун жами 6.700 АҚШ доллари миқдорида пул олганини, бунинг ичида Дубай учун виза ва хоказо хизматлар ҳам кирганини, пулларни яримини 16.01.2021 йилда олиб, қолган яримини эса 04.02.2021 йилда олганини, улар аввалига 2021 йил февраль ойининг биринчи 10 кунлигида кетмоқчи бўлгани, лекин Индира Мальдив оролларидаги “SUN ISLAND RESORT & SPA” номли меҳмонхонада “COVID-19” инфекцияси аниқланганлигини айтиб уларни алдаганлигини, саёхати эса кечроққа сурилганини, улар 23.02.2021 йилда оилавий ҳаммалари 11 киши бўлиб, Мальдив оролларига кетганликларини, “SUN ISLAND RESORT & SPA” меҳмонхонасига борган вақтида, ўзи шахсан оиласи билан энг яхши “LUX” хона учун пул берган бўлса-да, Индира “STANDART” хоналарга икки кун учун тўлов қилганлиги маълум бўлганини, мехмонхона маъмурияти шу сабабли уларни хонадан чиқариб юборганлигини, сўнг Индирага “WHATSAPP” мессенджери орқали қўнғироқ қилганида, у биринчи маротабасида уни алдаб барча тўловлар амалга оширилганлигини айтиб, кейинчалик эса у умуман йўқ бўлиб қолганини, таниши орқали тур пакетини ва авиачиптларини текширтирганида, Дубайга учиб кетадиган авиачипта уйоқда турсин, хаттоки Тошкент шаҳрига қайтиш учун авиачипта йўқлигини билганини, шу билан ўзини дўсти Камилов Равшан орқали ушбу “RELAX TOUR” МЧЖ рахбарини топтириб, Тошкент шаҳрига 11 кишига қайтиб келиш учун авиачипта олдириб Тошкент шаҳрига оиласи билан қайтиб келгани ҳақида кўрсатув бериб, унга етказилган моддий зарарларни ундириб беришни сўради. Жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар деб эътироф этилган Ташходжаев Умидхон Джавланович суд мажлисида, ўзи, қизлари, поччаси А.Мирджураев оиласи билан, опаси Г.Ташходжаева набираси ва опаси Ф.Мухамедова билан ҳаммалари оилавий Мальдив ороллари ва Дубай шахрига саёхатга бормоқчи бўлганликларини, И.Абдумаликовани у А.Мирджураев оқрали таниганлигини, у бундан аввал бир неча маротаба яхши шароитда ва арзон нархда тур пакет қилиб берганлигини, И.Абдумаликова илгари “THE TOURIST” номли тур фирмада четт элга саёхат қилиш бўйича хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланган вақтда унга бир неча маротаба мурожаат қилганлигини, ўша вақтда у бирон марта муаммо қилмаганини, А.Мирджураев билан бир нечта тур фирмаларни нарх-наволарини кўрганини, лекин уларнинг орасида И.Х.Абдумаликованинг таклиф этган нархлар ва шароитлари мақул келганини, шу вақтга келиб, И.Абдумаликова Чилонзор тумани 18-мавзеда жойлашган “RELAX TOUR” номли тур фирмада ишлаётгани маълум бўлгани, И.Абдумаликова билан гаплашиб, унга жами 11 нафар оила аъзолари билан 6 кунга Мальдив оролларига, 7 кунга Дубай шахрига кетмоқчи эканлигини айтганини, Индира уларга яхши шароитда ва нархини ҳам келиштириб берганини, ўзи ва қизлари учун тур пакет учун жами 6.560 АҚШ доллари миқдорида пул олганини, пулларни у бўлиб-бўлиб олгани, пулларни ярими 2.460 АҚШ долларини 16.01.2021 йилда олиб, қолган 4.100 АҚШ долларини эса 04.02.2021 йилда олганини, улар аввалига 2021 йил февраль ойининг биринчи 10 кунлигида кетмоқчи бўлишганини, лекин Индира уларга Мальдив оролларидаги “SUN ISLAND RESORT & SPA” номли меҳмонхонада “COVID19” инфекцияси аниқланганлигини айтиб, алдаганини, саёхати сал кечроққа қолдирилганини, 23.02.2021 йилда оилавий ҳаммалари 11 киши бўлиб, Мальдив оролларига кетганини, улар “SUN ISLAND RESORT & SPA” меҳмонхонасига борган вақтида И.Х.Абдумаликова “LUX” хона учун тўлов қилган бўлса-да, “STANDART” хоналарга пул тўлаганлигини билганини, шу сабабли мехмонхона маъмурияти уларни хонадан чиқариб юборганлигини, сўнг, А.Мирджураев Индирага “WHATSAPP” мессенджери орқали қўнғироқ қилганини, у биринчи маротабасида уни алдаб барча тўловлар амалга оширилганлигини айтиб, кейинчалик эса умуман йўқ бўлиб қолганини, А.Мирджураев танишлари орқали тур пакетни ва авиачиптларни текширтирганида Дубайга учиб кетадиган авиачипта уёқда турсин, хаттоки Тошкент шаҳрига қайтиш учун авиачипта йўқлиги маълум бўлганини, А.Мирджураев таниши орқали орқали ушбу “RELAX TOUR” МЧЖ рахбарини топтириб, Тошкент шаҳрига 11 кишига қайтиб келиш учун авиачипта олдириб Тошкент шаҳрига оиласи билан қайтиб келганликлари ҳақида кўрсатув бериб, унга етказилган моддий зарарларни ундириб беришни сўради. Жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар деб эътироф этилган Ташходжаева Гулноза Даврановна суд мажлисида, ҳақиқатдан ҳам, 2020 йилнинг охири 2021 йилнинг бошларида, Пандемия холати тугаган ва вазият сал бўлса ҳам юмшаган вақтда, ўзи, набираси билан чет элга чиқиш истагида юрганида, синглиси Н.Мирджураева оиласи, яъни турмуш ўртоғи А.Мирджураев ва фарзандлари билан Мальдив ороллари ва Дубай шахрига жами 13 кунга саёхатга кетишмоқчи эканлиги ҳақида ҳабар топганини, бундан ташқари, улар билан укаси У.Ташходжаев ҳам ўзини фарзандлари билан саёҳатга чиқмоқчи бўлганлиги сабабли опаси Ф.Мухамедова ва набираси Камрон билан жами 11 киши бўлиб кетишга қарор қилганликларини, ўша вақтда 2021 йил январь ойлари бўлганлигини, куёви А.Мирджураевни чет элга саёхатлар бўйича хизмат кўрсатувчи таниши борлигини маълум қилишганини, унинг таниши саёхат учун қулай шўароитлар ва яхши нархларни таклиф қилаётганлигини билганини, шу билан куёвининг таниши Абдумаликова Индира Хуснуллаевна эканлигини билганини, унинг тур фирмаси “RELAX TOUR” эканлигини ва у Чилонзор тумани 18-мавзеда жойлашганлигини билганини, шу сабабли, Умидхон ва Алишер билан биргаликда қўшилиб унинг офисига боргании, И.Х.Абдумаликова ўзи, набираси ва опаси Ф.Мухамедова саёҳати учун жами 5.992 АҚШ доллари ҳисоблаб берганини, ушбу суммани ичида авиачипталар ва меҳмонхонада яшаш учун шароитларни киритилганини, 2021 йил 16 январь куни у 2.992 АҚШ доллари авиачипталар учун ҳамда 04.02.2021 йилда эса 3.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни меҳмонхоналар ва яшашимиз учун берганини, аввалига улар 2021 йил февраль ойининг биринчи 10 кунлигида кетмоқчи бўлганини, лекин Индира Мальдив оролларидаги “SUN ISLAND RESORT & SPA” номли меҳмонхонада “COVID-19” инфекцияси аниқланганлигини айтиб уларни алдаганини, саёхати сал кечроққа сурилганини, улар тахминан 23.02.2021 йилда оилавий ҳаммалари 11 киши бўлиб, Мальдив оролларига кетишганини, “SUN ISLAND RESORT & SPA” меҳмонхонасига боришган вақтда И.Х.Абдумаликова ушбу меҳмонхона учун икки кунлигини тўлаганлиги маълум бўлганини, у ҳам “LUX” хона учун тўлов қилган бўлса-да, Индира уларга “STANDART” хоналарга пул тўлаганлиги маълум бўлганини, мехмонхона маъмурияти уларни хонадан чиқариб юборганидан сўнг, А.Мирджураев Индирага “WHATSAPP” мессенджери орқали қўнғироқ қилганини, лекин у биринчи маротабасида алдаб барча тўловлар амалга оширилганлигини айтиб, кейинчалик эса у умуман йўқ бўлиб қолганини, А.Мирджураев танишлари орқали уларни тур пакетини ва авиачиптларни текширтирганида Дубайга учиб кетадиган авиачипта уёқда турсин, хаттоки Тошкент шаҳрига қайтиш учун авиачипта йўқлиги маълум бўлганини, А.Мирджураев таниши орқали орқали ушбу “RELAX TOUR” МЧЖ рахбарини топтириб, Тошкент шаҳрига 11 кишига қайтиб келиш учун авиачипта олдириб Тошкент шаҳрига оиласи билан қайтиб келганликлари ҳақида кўрсатув бериб, унга етказилган моддий зарарларни ундириб беришни сўради. Жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар деб эътироф этилган Мусабаева Мунира Мансуровна суд мажлисида, “АТМС” МЧЖ авиакассасида 2019 йил 11 март кунидан бошлаб ишлаб келишини, Абдумаликова Индира Хуснуллавнани 2020 йилдан буён танишини, Туристик йигилиш ва мажлисарда уни кўрганлигини ва таниганини, у ўзи ишлайдиган авиакассага бир неча маротаба мурожаат қилиб, уларнинг хизматларидан фойдланиб келганини, жумладан, билет олгани, виза хизматлари, билетга қўшимча юк қўшиш масаласи бўйича мурожаат килиб келганини, ҳар сафар у “RELAX TOUR” МЧЖ номидан келиб, уларнинг хизматларидан фойдланиб, пулларни ўз вактида тўлаб келганини, охирги маротаба, 2021 йил 22 февраль куни Индира унга қўнгироқ қилиб, “RELAX TOUR” МЧЖ номидан чикиб, 23.02.2021 йил кунига 11 нафар кишига Тошкент-Дубай-Мальдив йуналиши бўйича авиачипта ёзиб беришни сўраб, ушбу чипталарга тўловни кеч бўлганлиги сабабли, кейинги куни “RELAX TOUR” МЧЖ хисобидан банк оркали пул кўчириб ўтказишини айтганини, ушбу 11 та авиачипта умумий хисобда 63.162.960 сўмни ташкил этганлигини, у Индиранинг илтимосига кўра ўзи ишлайдиган авиакомпания номидан 11 нафар кишига авиачипта ёзиб, Индирага электрон нусхада жўнатганини, эртаси куни 23 февраль куни Индирага қўнғироқ қилиб, ундан тўлов амалга оширишини сўраганини, у сўровига жавобан “RELAX TOUR” МЧЖ бухгалтери касал бўлиб қолганлигини маълум қилганини, 2021 йил 25 февраль куни у “RELAX TOUR” МЧЖ рахбари У.Мусабаевга қўнғироқ қилиб, унга вазиятни тушунтирганини, Умид унга ушбу авиачипталар ҳакида умуман хабари йклигини маълум қилганини, лекин тез орада тўловни амалга ошириб беришини ваъда қилганини, лекин орадан 3 кун ўтиб тўловни амалга оширмасдан, у ҳам уни устидан ариза ёзиб берганлигини унга айтгани ҳақида кўрсатув бериб, унга етказилган моддий зарарларни ундириб беришни сўради. Гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган Мусабаев Умид Хусанович суд мажлисида, “RELAX TOUR” МЧЖ ўзининг номимга райсмийлаштирилгани ва директор лавозимида ишлаб келишини, Абдумаликов Индира Хуснуллаевнани ишчиси сифатида танишини, у тур фирмамда 2019 йил октябрь ойидан бошлаб ишлашини, 2020 йил март ойидан бошлаб “КАРАНТИН” ҳолати эълон килингилиги муносабати билан МЧЖ иш фаолияти вақтинчалик тўҳтатилганини, шундан сўнг, 2020 йил октябрь ойидан бошлаб яна иш фаолияти кайта тикланганини ва шу вақтда ҳам И.Абдумаликова ишлаб келганлигини, у жамиятда расман ишламаганлигин, чунки уни расмий тарздаги ишга олишга улгурмай колганлигини, И.Х.Абдумаликова бир неча нафар шахсларни алдаб уларнинг пулини олиб, чет элга дам олиш учун юборишга пул олганини ўзининг ишчиси Абрордан эшитиб колганини, И.Х.Абдумаликова 11 нафар шахсдан уларнинг саёхати учун тахминан 25.000 АКШ доллари микдорида пул олиб, уларни билетларини калбакилаштиргани, мижозларнинг Мальдива оролларига бориши учун мехмонхонани 2 кунга гаплашиб, ушбу учун пул тўлаб, уларнинг кетиши учун “FLY DUBAI” авиакассасидан карзга билет ёздирганини, лекин мижозларнинг қўлида уларнинг бутун саёхати тўлиқлиги ҳакида ваучерларни калбакилаштириб уларга тақдим қилганини, хусусан, 2021 йил 25 февраль куни унга Абдумаликова Индира Хуснуллаевнани йўқ бўлиб қолганлигини, у чет элга юборган мижозлар борган жойда колиб кетганлиги ва уларни қайтиши учун билет йўқлигини айтиб тўпалон қилаётганлигини айтганлигини, ҳаттоки ушбу мижозлардан бири унга қўнғирок қилганини, у ўз хисобидан уларга билет олиб, Тошкент шахрига кириб келиши учун билет сотиб олганлигини, бундан ташкари унга М.Мусабаева қўнғирок қилиб, Индира уларнинг авиакассасидан қарзга билет ёздириб қўйганлиги, ушбу пулларни тўлаб бериши кераклигини айтганлигини, бундан ташкари, М.Шевченко ва унинг турмуш уртоги ёнига келиб И.Х.Абдумаликова улардан ҳам саёҳат тури қилиб беришини ваъда қилиб 6.900 АКШ доллари микдорида пул берганлигини лекин уларни ҳам алдаб пулини қайтариб бермаганлигини айтганини, у И.Х.Абдумаликованинг ушбу пулларни олганлигидан ҳабардор бўлмаганлигини, ушбу мижозлар шунча пул тўлов қилган бўлса-да, МЧЖ билан шартнома расмийлаштирмаганлиги ҳақида кўрсатув берди. Суд, судланувчи И.Абдумаликованинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан унинг ҳаракатлари ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланиш жинояти аломатлари бўйича 2020 йилнинг 22 декабрь кунидан 2021 йилд 18 январь кунигача бўлган вақт оралиғида, Чилонзор тумани 18-мавзе, 15-уй, 2-хонадонда жойлашган чет элга тур саёҳатлар учун хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи “RELAX TOUR” МЧЖ офисида бўла туриб, фуқаро Шевченко Маргарита Владиславовнадан фирибгарлик йўли билан 6.900 АҚШ доллари миқдорида пул олиб, уни ишонтириш мақсадида Мальдив оролларида жойлашган “SUN ISLAND RESORT & SPA” меҳмонхонасига ва Тошкент-Мале йўналиши бўйича авичипта соҳта ваучерларини тайёрлаб, улардан фойдаланишда ифодаланган ҳаракатларини; 2021 йилнинг 16 январь кунидан 2021 йил 04 февраль кунигача бўлган вақт оралиғида, Чилонзор тумани 18-мавзе, 15-уй, 2-хонадонда жойлашган чет элга тур саёҳатлар учун хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи “RELAX TOUR” МЧЖ офисида бўла туриб, фуқаро Ташходжаев Умидхон Джавлановичдан фирибгарлик йўли билан 6.560 АҚШ доллари миқдорида пулларни олиб, уни ишонтириш мақсадида у ва унинг оиласи учун Мальдив оролларида жойлашган “SUN ISLAND RESORT & SPA” меҳмонхонасига, Дубай шахридаги “BARCELO RESIDENCES DUBAI MAINA APARTMENT 4” меҳмонхонасига, ва Тошкент-Мале-Дубай йўналиши бўйича авичипта соҳта ваучерларини тайёрлаб, ундан фойдаланишда ифодаланган ҳаракатларини; 2021 йилнинг 16 январь кунидан 2021 йил 04 февраль кунигача бўлган вақт оралиғида Чилонзор тумани 18-мавзе, 15-уй, 2-хонадонда жойлашган чет элга тур саёҳатлар учун хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи “RELAX TOUR” МЧЖ офисида бўла туриб, фуқаро Мирджураев Алишер Ринатовичдан фирибгарлик йўли билан 10.800 АҚШ доллари миқдорида пулларни олиб, уни ишонтириш мақсадида у ва унинг оиласи учун Мальдив оролларида жойлашган “SUN ISLAND RESORT & SPA” меҳмонхонасига, Дубай шахридаги “BARCELO RESIDENCES DUBAI MAINA APARTMENT 4” меҳмонхонасига, Тошкент-Мале-Дубай йўналиши бўйича авичипта соҳта ваучерларини тайёрлаб, ундан фойдаланишда ифодаланган ҳаракатларини; 2021 йилнинг 16 январь кунидан 2021 йил 04 февраль кунигача бўлган вақт оралиғида Чилонзор тумани 18-мавзе, 15-уй, 2-хонадонда жойлашган чет элга тур саёҳатлар учун хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи “RELAX TOUR” МЧЖ офисида бўла туриб, фуқаро Таашходжаева Гулноза Даврановнадан фирибгарлик йўли билан 5.992 АҚШ доллари миқдорида пулларни олиб, уни ишонтириш мақсадида у ва унинг оиласи учун Мальдив оролларида жойлашган “SUN ISLAND RESORT & SPA” меҳмонхонасига, Дубай шахридаги “BARCELO RESIDENCES DUBAI MAINA APARTMENT 4” меҳмонхонасига, Тошкент-Мале-Дубай йўналиши бўйича авичипта соҳта ваучерларини тайёрлаб, ундан фойдаланишда ифодаланган ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 228-моддаси 3-қисми билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 17-сонли қарорининг 21-бандида судларга тушунтирилсинки, қалбаки ҳужжатдан фойдаланган ҳолда содир этилган фирибгарлик, башарти ҳужжат айбдор томонидан тайёрланган ёки сохталаштирилган бўлса, жиноятлар мажмуи тарзида ЖК 168-моддаси ва 228-моддаси биринчи ёки иккинчи қисмлари билан квалификация қилиниши тўғрисида тушунтиришлар берилган. Дастлабки тергов даврида тўпланган ва судда текшириш йўли билан аниқланган далилларга кўра, И.Абдумаликова юқоридаги ҳолатларда фирибгарлик йўли билан тарон-тарож қилиш ҳаракатларини амалга ошириш мақсадида меҳмонхона ва авичипталар соҳта ваучерларини ўзи тайёрлаб, улардан фойдаланган. Шу сабабли, суд судланувчи И.Абдумаликованинг ҳаракатлари ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланиш жинояти аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖК 228-моддасининг учунчи қисми билан нотўғри квалификация қилинганлиги сабабли, унинг айбидан 228-моддасининг учунчи қисмини чиқаришни лозим топади. Бундан ташқари Суд, судланувчи И.Абдумаликвоанинг 2021 йилнинг 16 январь кунидан 2021 йил 04 февраль кунигача бўлган вақт оралиғида, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, Чилонзор тумани 18-мавзе, 15-уй, 2-хонадонда жойлашган чет элга тур саёҳатлар учун хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи “RELAX TOUR” МЧЖда норасмий тарзда фаолият юритиб келиб, ушбу жамиятга оилавий саёҳат қилиш учун мурожаат қилган фуқаро Ташходжаева Гулноза Даврановнага Мальдив ороллари ва Бирлашган Араб Амирликлари “Дубай” шаҳрига бориб дам олиб келиши учун мўлжалланган “тур пакет” қилиб беришини айтиб, ундан жами 5.992 АҚШ доллари миқдорида пул олиб, берган ваъдасини бажармасдан, унга соҳта саёхат ваучерларини тақдим қилиб, пулларни ўзини эҳтиёжларига ишлатиб юборганликда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси учунчи қисмининг “а” банди билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси учунчи қисмининг “а” бандида, кўп миқдорда фирибгарлик содир этилганлиги учун жавобгарлик белгиланган. Ўзбекистон Республикаси ЖК саккизинчи бўлимида, кўп миқдор базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача бўлган миқдор деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2021 йил 04 февраль кунидаги электрон маълумотига кўра 1 АҚШ доллари 10.540.00 сўмга тенглиги кўрсатиб ўтилган бўлиб, 5.992х10.540=63.155.680 сўмни ташкил этади. Бугунгу кундаги базавий ҳисоблаш миқдорига кўра юқоридаги 63.155.680/375.000=168,4 бараварни, яъни анча миқдорни ташкил этади. Шу сабабли Суд, судланувчи И.Абдумаликвоанинг ушбу ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси учунчи қисмининг “а” бандидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси иккинчи қисмининг “а” бандига қайта квалификация қилишни лозим топади. Суд, судланувчи И.Абдумаликованинг жиноят содир этишдаги айби, ўзининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатувлари, жабрланувчиларнинг берган кўрсатувларидан ташқари, жабрланувчиларнинг аризаси, тушунтириш хатлари, ёзишмаларнинг суратлари, ашёвий далилни олиш, юзлаштириш баённомалари, ашёвий далил, нарсани ашёвий далил деб топиш тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар мажмуи билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Суд, И.Абдумаликованинг 2020 йилнинг 22 декабрь кунидан 2021 йилнинг 18 январь кунигача бўлган вақт оралиғида, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг анча миқдордаги мулкини қўлга киритиш мақсадида, Чилонзор тумани, 18-мавзе, 15-уй, 2-хонадонда жойлашган чет элга тур саёҳатлар учун хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи “RELAX TOUR” МЧЖда норасмий тарзда фаолият юритиб келиб, ушбу жамиятга оилавий саёҳат қилиш учун мурожаат қилган фуқаро Шевченко Маргарита Владиславовнага Мальдив оролларига бориб дам олиб келиши учун мўлжалланган “тур пакет” қилиб беришини айтиб, ундан жами 6.900 АҚШ доллари миқдорида пул олиб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ҳам қайтармасдан ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборганликда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси иккинчи қисмининг “а” банди билан; 2020 йилнинг 22 декабрь кунидан 2021 йилд 18 январь кунигача бўлган вақт оралиғида Чилонзор тумани 18-мавзе, 15-уй, 2-хонадонда жойлашган чет элга тур саёҳатлар учун хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи “RELAX TOUR” МЧЖ офисида бўла туриб, фуқаро Шевченко Маргарита Владиславовнадан фирибгарлик йўли билан 6.900 АҚШ доллари миқдорида пул олиб, уни ишонтириш мақсадида Мальдив оролларида жойлашган “SUN ISLAND RESORT & SPA” меҳмонхонасига ва Тошкент-Мале йўналиши бўйича авичипта қалбаки ваучерларини тайёрланган ҳолда, ундан фойдаланиб содир этишда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 228-моддасининг биринчи қисми билан; 2021 йилнинг 16 январь кунидан 2021 йил 04 февраль кунигача бўлган вақт оралиғида, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг анча миқдордаги мулкини такроран қўлга киритиш мақсадида, Чилонзор тумани 18-мавзе, 15-уй, 2-хонадонда жойлашган чет элга тур саёҳатлар учун хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи “RELAX TOUR” МЧЖда норасмий тарзда фаолият юритиб келиб, ушбу жамиятга оилавий саёҳат қилиш учун мурожаат қилган фуқаро Ташходжаев Умидхон Джавлановичга Мальдив ороллари ва Бирлашган Араб Амирликлари “Дубай” шаҳрига бориб дам олиб келиши учун мўлжалланган “тур пакет” қилиб беришини айтиб, ундан умумий миқдорда 6.560 АҚШ доллари миқдорида пул олиб, пулларни эҳтиёжларига ишлатиб юборганликда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси учинчи қисмининг “б” банди билан; 2021 йилнинг 16 январь кунидан 2021 йил 04 февраль кунигача бўлган вақт оралиғида Чилонзор тумани 18-мавзе, 15-уй, 2-хонадонда жойлашган чет элга тур саёҳатлар учун хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи “RELAX TOUR” МЧЖ офисида бўла туриб, фуқаро Ташходжаев Умидхон Джавлановичдан фирибгарлик йўли билан 6.560 АҚШ доллари миқдорида пулларни олиб, уни ишонтириш мақсадида у ва унинг оиласи учун Мальдив оролларида жойлашган “SUN ISLAND RESORT & SPA” меҳмонхонасига, Дубай шахридаги “BARCELO RESIDENCES DUBAI MAINA APARTMENT 4” меҳмонхонасига, Тошкент-Мале-Дубай йўналиши бўйича авичипта қалбаки ваучерларини такроран тайёрлаб, ундан фойдаланиб содир этишда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 228-моддасининг иккинчи қисмининг “а” билан; 2021 йилнинг 16 январь кунидан 2021 йил 04 февраль кунигача бўлган вақт оралиғида, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг кўп миқдордаги мулкини такроран қўлга киритиш мақсадида, Чилонзор тумани 18-мавзе, 15-уй, 2-хонадонда жойлашган чет элга тур саёҳатлар учун хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи “RELAX TOUR” МЧЖда норасмий тарзда фаолият юритиб келиб, ушбу жамиятга оилавий саёҳат қилиш учун мурожаат қилган фуқаро Мирджураев Алишер Ринатовичга Мальдив ороллари ва Бирлашган Араб Амирликлари “Дубай” шаҳрига бориб дам олиб келиши учун мўлжалланган “тур пакет” қилиб беришини айтиб, ундан жами 10.800 АҚШ доллари миқдорида пул олиб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ўзини эҳтиёжларига ишлатиб юборганликда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси учинчи қисмининг “а” ва “б” бандлари билан; 2021 йилнинг 16 январь кунидан 2021 йил 04 февраль кунигача бўлган вақт оралиғида Чилонзор тумани 18-мавзе, 15-уй, 2-хонадонда жойлашган чет элга тур саёҳатлар учун хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи “RELAX TOUR” МЧЖ офисида бўла туриб, фуқаро Мирджураев Алишер Ринатовичдан фирибгарлик йўли билан 10.800 АҚШ доллари миқдорида пулларни олиб, уни ишонтириш мақсадида у ва унинг оиласи учун Мальдив оролларида жойлашган “SUN ISLAND RESORT & SPA” меҳмонхонасига, Дубай шахридаги “BARCELO RESIDENCES DUBAI MAINA APARTMENT 4” меҳмонхонасига, Тошкент-Мале-Дубай йўналиши бўйича авичипта қалбаки ваучерларини такроран тайёрлаб, ундан фойдаланиб содир этишда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 228-моддаси иккинчи қисмининг “а” банди билан; 2021 йилнинг 16 январь кунидан 2021 йил 04 февраль кунигача бўлган вақт оралиғида, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг анча миқдордаги мулкини такроран қўлга киритиш мақсадида, Чилонзор тумани 18-мавзе, 15-уй, 2-хонадонда жойлашган чет элга тур саёҳатлар учун хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи “RELAX TOUR” МЧЖда норасмий тарзда фаолият юритиб келиб, ушбу жамиятга оилавий саёҳат қилиш учун мурожаат қилган фуқаро Ташходжаева Гулноза Даврановнага Мальдив ороллари ва Бирлашган Араб Амирликлари “Дубай” шаҳрига бориб дам олиб келиши учун мўлжалланган “тур пакет” қилиб беришини айтиб, ундан жами 5.992 АҚШ доллари миқдорида пул олиб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ўзини эҳтиёжларига ишлатиб юборганликда ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси учинчи қисмининг “б” банди билан; 2021 йилнинг 16 январь кунидан 2021 йил 04 февраль кунигача бўлган вақт оралиғида Чилонзор тумани 18-мавзе, 15-уй, 2-хонадонда жойлашган чет элга тур саёҳатлар учун хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи “RELAX TOUR” МЧЖ офисида бўла туриб, фуқаро Таашходжаева Гулноза Даврановнадан фирибгарлик йўли билан 5.992 АҚШ доллари миқдорида пулларни олиб, уни ишонтириш мақсадида у ва унинг оиласи учун Мальдив оролларида жойлашган “SUN ISLAND RESORT & SPA” меҳмонхонасига, Дубай шахридаги “BARCELO RESIDENCES DUBAI MAINA APARTMENT 4” меҳмонхонасига, Тошкент-Мале-Дубай йўналиши бўйича авичипта қалбаки ваучерларини такроран тайёрлаб, ундан фойдаланиб содир этишда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 228-моддаси иккинчи қисмининг “а” банди билан; 2021 йилнинг 23 февраль куни, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг анча миқдордаги мулкини такроран қўлга киритиш мақсадида, Чилонзор тумани 18-мавзе, 15-уй, 2-хонадонда жойлашган чет элга тур саёҳатлар учун хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи “RELAX TOUR” МЧЖ да норасмий тарзда фаолият юритиб келиб, ушбу фаолияти давомида фуқаролар А.Мирджураев, У.Ташходжаевдан олинган пулларни қўлга киритгач, пулларни авиакассага тўлов қилмасдан “Airline Travel Managment Company” номли авиакассада ишловчи таниши Мусабаева Мунира Мансуровнага мурожаат қилиб, А.Мирджураев ва У.Ташходжаев, Г.Ташходжаеванинг 11 нафарлик оиласи учун Тошкент-Дубай-Мальдив йўналиши бўйича умумий 63.120.960 сўмлик авиачипталарни қарзга сотиб олиб беришини айтиб, уни ишончига кириб алдов йўли билан ушбу чипталарни олишга эришиб, пулларни 2-3 кун ичида ўтказиб юборишини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ҳам қайтармасдан ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборганликда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси учинчи қисмининг “б” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи И.Абдумаликовани Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 33-моддаси талабларига риоя қилган ҳолда жиноятлар мажмуи бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди, шунингдек, 228-моддаси биринчи қисми ва 228-моддаси иккинчи қисмининг “а” банди Судланувчи И.Абдумаликова жиноий қилмиши натижасида жабрланувчилар М.Шевченкога 72 265 080 сўм, У.Ташходжаевга 69 142 400 сўм, А.Мирджураевга 113 832 000 сўм, Г.Ташходжаевага 63.155.680 сўм, М.Мусабаевага 63.120.960 сўм миқдорда моддий зарар етказган, у томонидан ушбу зарарларни коплаш учун ИИО ҳисоб рақамига 381 000 000 сўм миқдорида пул маблағлари ўтказилган. Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ, етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди. Суд, И.Абдумаликовага нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда, жиноятни ғаразли мақсадларда содир этганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб топиб, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, жабрланувчиларга етказилган моддий зарарлар тўлиқ қопланганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ЖК 168-моддасининг учинчи қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни, ЖК 228-моддасининг иккинчи қисми билан модда санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни, ЖКнинг 59-моддаси тартибида узил-кесил ўташ учун ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни, ЖК 62-моддасига асосан И.Абдумаликованинг ушлаб турилган ва қамоқда сақланган (2025 йил 16 январдан - 2025 йил 25 апрелгача, 100 кун) ҳар бир кунини ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг уч кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан чегириб ташлаб, узил-кесил ўташ учун ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни лозим топади. Суд, иш бўйича етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш мақсадида ишни судда кўриш давомида тўланган 381.000.000 сўм пул маблағларидан жабрланувчилар М.Шевченко фойдасига 72 265 080 сўм, У.Ташходжаев фойдасига 69 142 400 сўм, А.Мирджураев фойдасига 113 832 000 сўм, Г.Ташходжаева фойдасига 63.155.680 сўм, М.Мусабаева фойдасига 63.120.960 сўм ундиришни; манфаатдор тарафларга юқорида қайд этилган жиноятлар оқибатида етказилган моддий (бой берилган фойда ва ҳ.к.) ва маънавий зарарлари ундириш масаласида фуқаролик судлови тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни; иш бўйича ашёвий далил деб топилган телеграмм ижтимоий тармоқлари орқали ёзишмалар ва 2 дона диск жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И: Абдумаликова Индира Хуснуллаевна (Abdumalikova Indira Xusnullayevna) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а,б” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга шу модда бўйича иш ҳақининг ўн фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 (уч) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан И.Абдумаликовага узил-кесил ўташ учун иш ҳақининг ўн фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 (уч) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан И.Абдумаликовани ушлаб турилган ва қамоқда сақланган (2025 йил 16 январь-25 апрель, 103 кун) ҳар бир кунини ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг уч кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан чегириб ташлансин ва унга узил-кесил ўташ учун иш ҳақининг ўн фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил 1 (бир) ой 21 (йигирма бир) кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган жойларда ўтаттириш белгилансин. Жазони ўташ муддати корхона, муассаса, ташкилотда иш бошлаган кундан ҳисоблансин. И.Абдумаликовага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси 4-қисми талаблари тушунтирилсин. Жазони ижросини назорат қилиш яшаш жойидаги ИИО ФМБ зиммасига юклатилсин. Судланувчи И.Абдумаликовага нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чорасига ўзгартирилсин ва у суд мажлиси залининг ўзида дарҳол қамоқдан озод қилинсин. И.Абдумаликовага нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. Иш бўйича етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш мақсадида ишни судда кўриш давомида тўланган 382.531.000 сўм пул маблағларидан жабрланувчилар М.Шевченко фойдасига 89.404.263 сўм (6.900 АҚШ доллари), У.Ташходжаев фойдасига 41.981.132 сўм (3.240 АҚШ доллари), А.Мирджураев фойдасига 72.598.853 сўм (5.603 АҚШ доллари), Г.Ташходжаева фойдасига 46.645.702 сўм (3.600 АҚШ доллари), М.Мусабаева фойдасига 63.120.960 сўм ундирилсин, қолган 68.780.090 сўм пул маблағлари И.Абдумаликовага қайтарилсин. Манфаатдор тарафларга юқорида қайд этилган жиноятлар оқибатида етказилган моддий (бой берилган фойда ва ҳ.к.) ва маънавий зарарлари ундириш масаласида фуқаролик судлови тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтирилсин. Иш бўйича ашёвий далил деб топилган телеграмм ижтимоий тармоқлари орқали ёзишмалар ва 2 дона диск жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилсин. Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчилар томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья: С.Мамадиев Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович