← Назад
Решение #719360 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 36 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| онуннинг | 36 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
е-mail:i.karmana@sud.uz
Tel: (79) 223-50-79
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 12 декабрь
4-2101-2202/4938-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Джумаев
раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамилов котиблигида, Савдо-саноат
палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси “банк” манфаатида жавобгар “Х”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кредит қарздорлигини
ундириш, ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси “банк”
манфаатида (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) “Х” масъулияти
чекланган жамиятига (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)
нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, кредит шартномаси
бўйича жами 868.238.793 сўм кредит қарздорлиги шундан 627.450.983 сўм
кредитнинг муддати келмаган асосий қарздорлиги, 181.417.744 сўм
кредитнинг муддати ўтган асосий қарздорлиги, 59.370.066 сўм
кредитнинг фоиз қарздорлигини ундириш ундирувни гаровга қўйилган
мулкка қаратишни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга мутахассис сифатида жалб этилган
вилоят Марказий банки бош бошқармаси вакили жалб этилган.
Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг
вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қўллаб-қувватлаб, тўловлар қисман амалга оширилганлигини билдириб,
даъвони қисман қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган мутахассис даъво аризаси тўғри
киритилганлиги, даъво аризаси киритилгандан сўнг тўловлар амалга
оширилмаганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар вакили суд
мажлисига келмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (кейинги ўирнларда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига
асосан ишни унинг вакиллари иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида
кўриб, ҳал қилишни лозим топади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар ва мутахассиснинг
тушунтиришларини тинглаб, тақдим этилган ёзма далилларни ўрганиб,
қуйидагиларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар зиммасига мутаносиб
равишда юклашни лозим топади.
Ишдаги материаллардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, “банк”
ҳамда “Х” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2020 йил 26 июнь
куни 60 ой муддатга йиллик 22.5 фоиз устама тўлаш шарти билан
1.000.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш тўғрисида 452сонли кредит шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига кўра, банк томонидан жавобгарга
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериши, жавобгар эса шартноманинг ажралмас
қисми бўлган тўлов графиги асосида олинган пул суммасини (кредит)ни
қайтариш ва унинг учун фоизларни тўлаш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 744-моддасида кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки
бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олишлиги
белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 4.3.3-бандига
кўра, банк қарздор томонидан 30 кундан ортиқ муддатда кредит бўйича
асосий қарз ва фоизлар тўланмаганда кредитлашни тўхтатиш ва
фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин
ундириш, шунингдек ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали
ундириш ҳуқуқига ҳақли эканлиги кўрсатилган.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз
олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган
муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча
суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни
талаб қилишга ҳақли.
Банкнинг 12.12.2022 йилдаги маълумотига кўра жавобгарнинг банк
олдида жами 880.205.407 сўм кредит қарздорлиги шундан 607.843.140 сўм
кредитнинг муддати келмаган асосий қарздорлиги, 201.025.587 сўм
кредитнинг муддати ўтган асосий қарздорлиги, 71.336.680 сўм
кредитнинг фоиз қарздорлиги мавжудлиги қарздорлик тўлаб
берилмаганлиги натижада кредит қарздорлиги кўпайган.
Шунингдек ишга мутахассис сифатида жалб этилган вилоят
Марказий банки бош бошқармаси вакили даъвогар томонидан даъво
аризаси қисман нотўғри киритилганлиги, хусусан, кредитнинг фоиз
қарздорлиги 51.835.026 сўмни ташкил этсада даъво аризаси 59.370.066
сўм кредитниг фоиз қарздорлигини ундириш тўғрисида даъво аризаси
киритилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
қарздорлиги шундан 627.450.983 сўм кредитнинг муддати келмаган
асосий қарздорлиги, 181.417.744 сўм кредитнинг муддати ўтган асосий
қарздорлиги, 51.835.026 сўм кредитнинг фоиз қарздорлигини ундиришни,
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади.
Даъвогар ундирувни гаров мулкига қаратишни ҳам сўраган.
Ажратилган кредит маблағининг қайтарилиши таъминоти сифатида
“Х” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган гаров мулкига
қаратишни сўраган.
Ипотека шартномаларининг 5-бандига кўра, кредит шартномасида
кўрсатиб ўтилган мажбуриятлар бажарилмаса ва олинган қарз ўз вақтида
Банкка қайтарилмаса, кредит фоизлари ва асосий қарз тўланиши бир ёки
ундан ортиқ маротаба кечиктирилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодексининг 277, 279, 280, 281-моддаларига ва “Ипотека
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 36-моддасига
мувофиқ равишда ундирув гаровга қўйилган мулкка қаратилади.
ФКнинг 279-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим
даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш
мумкин.
“Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг
36-моддасига кўра, ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган
мажбуриятнинг
бажарилмаганлиги
ёки
лозим
даражада
бажарилмаганлиги, хусусан, қарз суммаси тўланмаганлиги ёхуд ўз
вақтида, тўлиқ ёки қисман тўланмаганлиги натижасида вужудга келган,
ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган талабларни ипотека
тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан
қаноатлантириш учун ундирувни, агар шартномада бошқача тартиб
назарда тутилмаган бўлса, шу мол-мулкка қаратишга ҳақли.
Даъво аризасидаги ушбу талаблар қонун ҳужжатларига мувофиқ
асослантирилган бўлиб, уларни қаноатлантиришни рад қилиш учун судда
далиллар мавжуд эмас.
Шунга кўра, суд ундирувни гаров таъминотига қаратишни лозим деб
топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Мазкур ҳолатда суд, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд
харажатларини тарафлар зиммасига мутаносиб равишда ундиришни,
жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига
17.214.075 сўм, даъвогардан 150.700 сўм давлат божи республика
бюджетига ундиришни ҳамда даъвогар “банк” фойдасига олдиндан
тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундиришни лозим топди.
чиқиб,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий Процессуал Кодексиниг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
фойдасига жами 860.703.753 сўм кредит қарздорлиги шундан 627.450.983
сўм кредитнинг муддати келмаган асосий қарздорлиги, 181.417.744 сўм
кредитнинг муддати ўтган асосий қарздорлиги, 51.835.026 сўм
кредитнинг фоиз қарздорлиги ва олдиндан тўланган 24.000 сўм почта
ҳаражатлари ундирилсин.
Ундирув “Х” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган гаров
мулкига қаратилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 17.214.075 сўм, даъвогар “банк”дан 150.700 сўм давлат божи
республика бюджетига ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар Навоий вилоят судига бир ой
муддатда апелляция тартибида шикоят (протест) келтириши мумкин.
Судья
Б.Джумаев