← Назад
Решение #719982 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФК | 734 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 382 | — | law | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 17 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON REUSPBLIKASI
FARG‘ONA VILOYAT SUDI
ФЕРГАНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Farg’ona shahar, S.Temur ko’chasi
г Фергана, ул. С.Темура
Тel: (73 )243-16-79 Fax: (73)243-17-43 Веб-сайт: www.sud.uz Электрон почта манзили:i.fargona@sud.uz
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья Х.Бойназаров
Апелляция инстанцияда маърузачи
судья М.Умматова
4-1504-2203/2139-сонли иш
2022 йил 12 декабрь
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида
Б.Мамадалиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар И.Турсунов ва
М.Умматовалардан иборат таркибда, судья катта ѐрдамчиси С.Холиқовнинг
котиблигида, даъвогар вакиллари Н.Фозилжонов (2022 йил 8 ноябрдаги
40/14-01-965-сонли ишончнома асосида) ва У.Абдурахимов (2022 йил
8 апрелдаги 10/14-04-965-сонли ишончнома асосида) ҳамда жавобгар вакили
У.Ботиров(вакил, 2022 йил 16 ноябрдаги 12-сонли ишончнома асосида)ларнинг
иштирокида, даъвогар ЧЭКИ “Hamkorbank” акциядорлик тижорат банкининг
жавобгар “Ботиров Рахматулло Ботирович” хусусий корхонасига нисбатан
тарафлар ўртасида 2018 йил 14 мартда тузилган 120-сонли кредит
шартномасини бекор қилиб, шартномага мувофиқ 21 169,90 АҚШ доллари
миқдорида кредит фоизи ва 58 836,82 АҚШ доллари миқдорида пеня, жами
80 006,72 АҚШ доллари ундириш ҳамда 2019 йил 06 мартда тузилган
125-сонли кредит шартномасини бекор қилиб, шартномага мувофиқ
465 834 979,15 сўм кредит фоизи ва 352 402 239,22 сўм пеня, жами
818 237 218,37 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 сентябрдаги ҳал қилув
қароридан норози бўлиб, жавобгар томонидан киритилган апелляция шикояти
ва унга илова қилинган ҳужжатларни Фарғона вилоят суди биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
ЧЭКИ “Hamkorbank” акциядорлик тижорат банки (кейинги матнларда
даъвогар деб юритилади) “Ботиров Рахматулло Ботирович” хусусий корхонаси
(кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2018 йил 14 мартда тузилган
120-сонли кредит шартномасини бекор қилиб, шартномага мувофиқ
21 169,90 АҚШ доллари миқдорида кредит фоизи ва 58 836,82 АҚШ доллари
миқдорида пеня, жами 80 006,72 АҚШ долларини ҳамда 2019 йил 06 мартда
тузилган 125-сонли кредит шартномасини бекор қилиб, шартномага мувофиқ
465 834 979,15 сўм кредит фоизи ва 352 402 239,22 сўм пеня, жами
818 237 218,37 сўмни ундиришни сўраган.
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, даъвогар билан жавобгар
ўртасида 2018 йил 14 март куни тузилган 120-сонли ва 2019 йил 06 март куни
тузилган 125-сонли кредит шартномалари бекор қилиниб, даъвогар фойдасига
жавобгардан 21 169,90 АҚШ доллари миқдорида фоиз ва 7 500 АҚШ доллари
миқдорида пеня, жами 28 669,9 АҚШ доллари ҳамда 465 834 979,15 сўм фоиз ва
65 000 000 сўм пеня, жами 530 834 979,15 сўм ва 24 000 сўм почта харажати
ундирилиши белгиланган.
Жавобгардан республика бюджетига ишни кўриш билан боғлик
1202,74 АҚШ доллари миқдорида ва 22364744,37 сўм давлат божи ундирилган,
даъвонинг рад қилинган қисми бўйича даъвогардан 397,40 АҚШ доллари
миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.
Суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар Фарғона
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти билан мурожаат қилган.
Апелляция шикоятида, тарафлар ўртасида 2018 йил 14 мартда тузилган
120-сонли ҳамда 2019 йил 06 мартда тузилган 125-сонли кредит шартномалари
тузилганлигини, кредит шартномаси бўйича банкдан кредит маблағлари
олинганлигини, Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг
2019 йил 26 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг жавобгарга
нисбатан кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги даъво аризаси
қаноатлантирилганлигини, жавобгардан банк фойдасига 1 175 316 000 сўм
ҳамда 164 896 АҚШ доллари миқдоридаги кредит қарздорлиги
ундирилганлигини, ундирув гаров мулкларига қаратилганлигини, шунингдек,
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 4 апрелдаги ҳал қилув
қарорлари билан жавобгардан банк фойдасига 176 173 424,66 сўм фоиз ҳамда
17 772,33 АҚШ доллари миқдоридаги фоиз ҳамда суд харажатлари
ундирилганлигини, фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро
судининг 2019 йил 26 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан банк фойдасига пеня
ундирилганлигини, айни ҳолатда Марғилон туманлараро иқтисодий суди
томонидан ҳам такроран пеня ундирилиб хатога йўл қўйилганлигини,
қолаверса, банк томонидан орттирма фоиз ҳисобланган бўлиб, шартнома
муддати ўтиб кетганига қарамай, суд фоиз суммасини ҳам тўлиқ
қаноатлантириб хатога йўл қўйганлигини билдириб, Марғилон туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 19 сентябрдаги ҳал қилув қарорини бекор
қилишни, янги ҳал қилув қарори билан даъвони рад қилишни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакили апелляция шикоятини қўллаб-қувватлаб,
ундаги келтирилган важларни тўлиқ баѐн қилиб, тарафлар ўртасида кредит
шартномалари тузилганлигини, мазкур кредит шартномалари бўйича юзага
келган қарздорликка нисбатан фоиз ва пеня ҳисобланганлигини, ҳозирда
мазкур қарздорликларни бартараф этиш чоралари кўрилаѐтганлигини, шу
кунларда қарздорликни тўлашини билдириб, судлов ҳайъатидан апелляция
шикоятини қаноатлантиришни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, янги ҳал қилув қарори билан даъвони рад қилишни
сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари апелляция шикоятига нисбатан ўз
эътирозларини билдириб, жавобгар томонидан кредит қарздорлиги тўлиқ
тўланмаганлигини, Мажбурий ижро бюроси томонидан фуқаролик ишлари
бўйича суднинг ва иқтисодий суднинг ҳал қилув қарорлари асосида ижро
харакатлари олиб борилгани, жавобгарнинг хатланган мол-мулклари банкка
таклиф қилинганлигини, судлов ҳайъати томонидан берилган муддат давомида
жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, судлов
ҳайъатидан апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад қилиб, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Апелляция судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг иш бўйича
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда қўшимча тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, шикоятда
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, апелляция
шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, хорижий валютада ундирилган давлат
божини Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан белгиланган
курс бўйича миллий валютада ундириш ҳақида тузатиш киритишни лозим
топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, ЧЭКИ “Hamkorbank” акциядорлик
тижорат банкининг Истиқбол филиали ва “Ботиров Рахматулло Ботирович”
хусусий корхонаси ўртасида 2018 йил 14 мартда 120-сонли кредит шартномаси
тузилган.
Мазкур кредит шартномасининг 2.1-бандига кўра, банк қарз олувчига
ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида дастгоҳлар сотиб олиш учун
37 ой муддатга, 12 ой имтиѐзли даври билан, йиллик 9%+LIBOR устама тўлаш
шарти билан 198 000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағларини
ажратиши, қарздор эса кредит маблағларини шартномада белгиланган тартибда
ва муддатларда тўлаш мажбуриятини олган.
Кредит шартномасининг таъминоти сифатида 2018 йил 15 мартда тузилган
ипотека шартномасига асосан жавобгарга тегишли бўлган Ёзѐвон тумани,
Сойбўйи маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган ер участкасининг умумий
майдони 8757,46 кв.метр, қурилиш эгаллаган майдони 5374,61 кв.метр,
фойдали майдони 2088,72 кв.метрдан иборат “Ишлаб чиқариш цехи” бино ва
иншоотларини ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан 750 000 000 сўм
қийматда навбатдаги гаровга қўйилган.
Шунингдек, 2018 йил 19 апрель кунги “Ипотека ҳақидаги шартномага
ўзгартириш киритиш ҳақидаги келишув шартномаси”га асосан 2018 йил
15 мартда тузилган ипотека шартномасининг 3.1-бандига ўзгартириш
киритилиб, унга кўра жавобгарга тегишли 2018 йил 12 февралда MRCD
01/02 импорт шартномасига ҳамда 30017/13042018/0000817-сонли божхона юк
декларациясига асосан тегишли бўлган, 2018 йилда ишлаб чиқарилган,
4 комплект, “линия оборудования для переработки (разволокнитель)
текстильных отходов, модель NSX-QT610” ишлаб чиқариш дастгоҳларини соз
ҳолатда 1 175 000 000 сўм қийматда гаровга қўйилган.
Бундан ташқари, мазкур шартнома асосида фуқароларнинг автотранспорт
воситалари ҳам гаровга қўйилган, мазкур автотранспорт воситалари банкнинг
хатига биноан таъқиқдан чиқарилган.
Шунингдек, даъвогарнинг Истиқбол филиали билан жавобгар ўртасида
2019 йил 6 мартда 125-сонли кредит шартномаси тузилган.
Кредит шартномасининг 3.4-бандига кўра банк қарз олувчига айланма
маблағни тўлдириш мақсадида хом-ашѐ маҳсулотлари сотиб олиш учун, 12 ой
муддатга, 4 ой имтиѐзли даври билан, йиллик 23% устама тўлаш шарти билан
1 000 000 000 (бир миллиард) сўм миқдорида кредит маблағларини ажратиши,
қарздор эса кредит маблағлари ҳамда унга ҳисобланган фоизларни шартномада
белгиланган тартибда ва муддатларда тўлаш мажбуриятини олган.
Кредит шартномасининг таъминоти сифатида 2019 йил 7 мартда тузилган
ипотека шартномасига асосан жавобгарга тегишли Ёзѐвон тумани Сойбўйи
маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган ер участкасининг умумий майдони
8757,46 кв.метр, қурилиш эгаллаган майдони 3805,94 кв.метр, фойдали
майдони 2384,81 кв.метрдан иборат “Ишлаб чиқариш цехи” бино ва
иншоотларини ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан 1 250 000 000 сўм
қийматда гаровга қўйилган.
Жавобгар кредит шартномаларида белгиланган мажбуриятларини бузиб,
шартномаларда белгиланган муддатларда кредит ва унга ҳисобланган
устамаларни тўламасдан кредит қарздорлигига йўл қўйган.
Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, тарафлар
ўртасида тузилган 2018 йил 14 мартда тузилган 120-сонли кредит
шартномасини бекор қилиб, шартномага мувофиқ 21 169,90 АҚШ доллари
миқдорида кредит фоизи ва 58 836,82 АҚШ доллари миқдорида пеня, жами
80006,72 АҚШ долларини ҳамда 2019 йил 06 мартда тузилган 125-сонли кредит
шартномасини бекор қилиб, шартномага мувофиқ 465 834 979,15 сўм кредит
фоизи ва 352 402 239,22 сўм пеня, жами 818 237 218,37 сўмни ундиришни
сўраган.
Тарафлар ўртасидаги низо кредит шартномаларидан келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги матнларда ФК
деб юритилади) 8 ва 234-моддаларида мажбуриятнинг шартнома асосида
вужудга келиши, 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги белгиланган.
ФКнинг 238-моддасининг биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган
ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
Кредит шартномаси шартларига асосан жавобгар кредитдан мақсадли
фойдаланиши, кредитнинг фоизлари ва асосий қисми бўйича тўловларни
кредитни қайтариш жадвалига асосан тўлаши лозим бўлгани ҳолда, шартнома
шартларини лозим даражада бажармасдан кредит ва унга ҳисобланган
фоизларни белгиланган муддатларда тўламай келган. Оқибатда жавобгарнинг
120-сонли шартнома бўйича 2021 йил 25 февралдан 2022 йил 27 июлга қадар
21 169,9 АҚШ доллари миқдорида ҳамда 125-сонли шартнома бўйича 2021 йил
1 январдан 2022 йил 25 июль ҳолатига 465 834 979,15 сўм миқдорида фоиз
қарздорлиги вужудга келган.
ФКнинг 744-моддаси биринчи бандига кўра, кредит шартномаси бўйича
бир тараф-банк ѐки бошқа кредит ташкилоти иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағларини
кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 735-моддасининг биринчи қисмида “Қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт” деб белгиланган.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли; учинчи
қисмига мувофиқ эса, агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг
ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу
мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини
тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга
ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли
қўшма қарорининг 3-бандига кўра, банк ѐки бошқа кредит ташкилоти ва қарз
олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат
кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш
(кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни
қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади. Бунда
кредит ташкилотининг қарз олувчига кредит суммасини бериш бўйича реал
шартномавий мажбуриятлари шартнома тузилган пайтдан бошлаб, қарз
олувчининг фоизларни тўлаш, кредитни қайтариш бўйича шартномавий
мажбуриятлари эса, агар тарафлар келишувида бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, кредит суммаси реал олинган пайтдан бошлаб вужудга келиши ҳақида
тушунтириш берилган.
Иш ҳужжатларига караганда, Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон
туманлараро судининг 2019 йил 26 ноябрдаги 2-1504-1904/12398-сонли ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, даъвогар
банк фойдасига жавобгарлар “Ботиров Рахматулло Ботирович” хусусий
корхонаси ҳамда фуқаролар А.Ниѐзов ва И.Абдурахимовлардан солидар
тартибда миллий валютада 1 175 316 000 сўм қарздорлик ва хорижий валютада
164 896 АҚШ доллари миқдоридаги қарздорлик суммалари ундирилган,
ундирув гаровга тақдим этилган мол-мулкларга қаратилган.
Бундан ташқари, даъвогар томонидан мазкур кредит шартномалари бўйича
кейинчалик юзага келган қарздорликлар ҳисоб-китоб қилиниб, 2018 йил
14 мартдаги 120-сонли кредит шартномаси бўйича фуқаролик ишлари бўйича
суднинг ҳал қилув қароридан кейин кредит қарздорлигининг қопланмаган
қисмига нисбатан 2019 йил 26 ноябрдан 2021 йил 25 февралга кадар жами
17 772,33 АҚШ доллари миқдорида фоиз ҳисобланган.
Шунга кўра, даъвогар мазкур кредит шартномаси бўйича юзага келган
қарздорликларни ундириш талаби билан Марғилон туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Марғилон туманлараро иқтисодий суди томонидан 2021 йил 2 апрелда
4-1504-2101/223-сонли иқтисодий иш юзасидан қабул қилган ҳал қилув қарори
билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, даъвогар ЧЭКИ “Hamkorbank”
акциядорлик тижорат банки фойдасига жавобгар “Ботиров Рахматулло
Ботирович” хусусий корхонасидан 17 772,33 АҚШ доллари миқдорида фоиз ва
19 600 сўм почта харажати ундирилган, ундирув гаров предмети ҳисобланган
жавобгарга тегишли 12.02.2018 йил кунги MRCD 01/02 импорт шартномасига
ҳамда 30017/13042018/0000817-сонли божхона юк декларациясига асосан
тегишли бўлган, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, 4 комплект, “линия
оборудования для переработки (разволокнитель) текстильных отходов, модель
NSX-QT610” ишлаб чиқариш дастгоҳларига ҳамда Ёзѐвон тумани Сой бўйи
МФЙда жойлашган ер участкасининг умумий майдони 8757.46 кв.метр,
қурилиш эгаллаган майдони 5374.61 кв.метр, фойдали майдони
2088.72 кв.метрдан иборат “Ишлаб чиқариш цехи” бино ва иншоотларига ер
майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратилган.
Шунингдек, даъвогар томонидан 2019 йил 6 мартдаги 125-сонли кредит
шартномаси бўйича юзага келган қарздорликлар ҳисоб-китоб қилиниб, кредит
шартномаси бўйича фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро
судининг ҳал қилув қароридан кейин кредит қарздорлигининг қопланмаган
қисмига нисбатан 2019 йил 26 ноябрдан 2021 йил 1 январга кадар жами
176 173 424, 66 сўм фоиз ҳисобланган.
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 2 апрелдаги
4-1504-2101/222-сонли иқтисодий иш юзасидан қабул қилган ҳал қилув қарори
билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, даъвогар банк фойдасига
жавобгардан 176 173 424,66 сўм фоиз ва 19 600 сўм почта ҳаражати
ундирилган, ундирув гаров предмети ҳисобланган жавобгарга тегишли Ёзѐвон
тумани Сой бўйи МФЙда жойлашган умумий майдони 8757.46 кв.метр,
қурилиш эгаллаган майдони 3805.94 кв.метр, фойдали майдони
2384.81 кв.метрдан иборат “Ишлаб чиқариш цехи” бино ва иншоотларига ер
майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратилган.
Гарчанд, даъвогар жавобгарга кредит маблағлари ажратилган бўлса-да,
жавобгар томонидан тўлов графигида белгиланган муддатларда кредит
қарздорлиги тўланмаган.
Натижада даъвогар томонидан 120-сонли шартнома бўйича 2021 йил
25 февралдан 2022 йил 27 июлгача жами 21 169,9 АҚШ доллари миқдорида
фоиз, 125-сонли шартнома бўйича 2021 йил 1 январдан 2022 йил 25 июлгача
жами 465 834 979,15 сўм фоиз ҳисобланган.
Шунга кўра, даъвогар жавобгардан фоиз қарздорлигини ундиришни сўраб
судга мурожаат қилган.
ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунда ѐки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи
(юридик шахс ѐки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада
белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли
қўшма қарорининг 5-банди иккинчи хатбошисига кўра, кредитдан
фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи
(қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун,
ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул
мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкин.
2018 йил 14 мартдаги 120-сонли кредит шартномасининг 2.2-бандига кўра,
қарз олувчи фойдаланилган кредит маблағи учун банкка йиллик 9%+LIBOR
йиллик устама фоиз тўлаши, шартноманинг 5.2-бандига кўра, қарз олувчи
томонидан олинган кредит қайтариш жадвалида белгиланган муддатларда
тўланмаган тақдирда, тўлов муддати ўтган кундан бошлаб, муддати ўтган
кредит суммага нисбатан 2.2-бандидаги ўрнатилган фоиз ставкаси 1,5 (бир
ярим) баробарга оширилган ҳолда ҳисобланиши белгиланган.
Мазкур кредит шартномасининг 2.1-бандига кўра, қарз олувчи томонидан
кредитни қайтаришнинг охирги муддати 2021 йил 14 апрелга кадар
белгиланганлиги сабабли ушбу санадан кейинги кредит қолдиғи муддати ўтган
қарздорлик ҳисобланади.
Судга тақдим этилган ҳисоб-китоб маълумотномасига кўра, мазкур
120-сонли кредит шартномаси бўйича Марғилон туманлараро иқтисодий
судининг 2021 йил 2 апрелдаги ҳал қилув қарори билан ундирилиши
белгиланган фоизлардан сўнг, яъни 2021 йил 25 февралдан 2022 йил 27 июлга
кадар кредит қолдиғига нисбатан фоизлар миқдори 21 169,90 АҚШ долларини
ташкил қилади.
2019 йил 6 мартдаги 125-сонли кредит шартномасининг 6.1-бандига кўра,
қарз олувчи кредитдан фойдалангани учун кредиторга йиллик 23% миқдорда
фоиз тўлаши, қарз олувчи томонидан олинган кредит қайтариш жадвалида
белгиланган муддатларда тўланмаган тақдирда, тўлов муддати ўтган кундан
бошлаб, муддати ўтган кредит суммасига нисбатан белгиланган фоиз ставкаси
1,5 (бир бутун ўндан беш) баробарга оширилган ҳолда ҳисобланиши
белгиланган.
Мазкур 125-сонли кредит шартномасининг 5.1-бандига кўра, қарз олувчи
томонидан шартнома шартларига мувофиқ қабул қилиб олинган кредитнинг
охирги қайтариш муддати 2020 йил 5 мартга кадар белгиланганлиги сабабли
ушбу санадан кейинги кредит қолдиғи тўлиқ муддати ўтган қарздорлик
ҳисобланади.
Мазкур шартнома бўйича ҳам Марғилон туманлараро иқтисодий судининг
2021 йил 2 апрелдаги ҳал қилув қарори билан ундирилган фоизлардан сўнг,
2021 йил 1 январдан 2022 йил 25 июлга кадар кредит қолдиғига нисбатан
ҳисобланган фоизлар 465 834 979,15 сўмни ташкил қилади.
Ишдаги аниқланган ҳолатларга кўра, жавобгар томонидан мунтазам
равишда қарздорликка йўл қўйилган, даъвогар томонидан қарздорликларни
бартараф этиш ҳақида талабнома ва хабарномалар юборилган.
Юқоридаги ҳуқуқ нормалари ҳамда тарафлар ўртасида тузилган кредит
шартномалари шартларига асосан даъвогар фоизларни жавобгардан ундиришга
ҳақлидир.
Биринчи инстанция суди даъвонинг 2018 йил 14 мартда тузилган
120-сонли кредит шартномаси бўйича 21 169,90 АҚШ доллари миқдорида
кредит фоизини ҳамда 2019 йил 06 мартда тузилган 125-сонли кредит
шартномаси бўйича 465 834 979,15 сўм кредит фоизини ундириб қонуний ва
тўғри тўхтамга келган.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгар ҳисобидан қарздорликка
ҳисобланган пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ѐки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Юқоридаги Пленум қарорининг 8-бандида, “Кредит суммалари ва
фоизларни қайтариш тўғрисидаги даъво қаноатлантирилганда бир вақтнинг
ўзида кредит шартномасида назарда тутилган ва Ўзбекистон Республикасининг
амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган неустойка ҳам ундирилиши
мумкин, агар уни ундириш талаб қилинган бўлса. Кредит шартномасида
тарафлар томонидан кредитни қайтаришни кечиктирганлик (кредит
мажбуриятини бузганлик) учун юқори фоиз тури сифатида белгиланган
жавобгарлик узлуксиз жорий санкция ҳисобланади”, деб тушунтириш
берилган.
Шу боисдан, даъвогар суднинг ҳал қилув қароридан сўнг ҳам жавобгар
томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли тўланмаган
кредит қолдиғига нисбатан 120-сонли шартномаси бўйича 58 836,80 АҚШ
доллари миқдорида, 125-сонли шартнома бўйича 352 402 239,22 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Хусусан, 120-сонли шартноманинг 5.4-бандида, қарз олувчи кредит
тўловлари (кредит тани, фоизлари)ни ўз вақтида тўламаган ҳамда улар
юзасидан муддати ўтган қарзлар юзага келган ҳолларда тўлов кечиктирилган
ҳар бир кун учун банкка муддати ўтган кредит танига нисбатан 0,1 фоиз,
муддати ўтган фоиз тўловларига нисбатан 0,4 фоиз миқдорида пеня тўлаши
лозимлиги, 125-сонли шартноманинг 6.1-бандида эса муддати ўтган кредит
қарздорлигига нисбатан 0,4 фоиз, муддати ўтган фоиз тўловларига нисбатан
0,4 фоиз миқдорида пеня тўлашлиги белгиланган.
120-сонли шартнома бўйича ҳисобланган пеня миқдори қайта ҳисоб-китоб
қилинган ва судга тақдим қилинган ҳисоб-китоб маълумотномасига кўра
пенянинг миқдори 38 967,03 АҚШ долларини ташкил қилган.
Шунга кўра, биринчи инстанция суди қонун талабларидан келиб чиқиб,
даъвогарнинг 19 869,77 АҚШ доллари пеня ундириш қисмини асоссиз деб,
даъво талабини ушбу қисмини рад қилиб тўғри тўхтамга келган.
Судга тақдим этилган банк маълумотномасига кўра 125-сонли шартнома
бўйича ҳисобланган пеня суммаси 352 402 239,22 сўмни ташкил қилган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаѐтган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Мазкур нормага асосан биринчи инстанция суди, тарафларнинг
мажбуриятларини қай даражада бажарганликларини, даъвогар томонидан
қарздорликни ўз вақтида ундириш чоралари кўрилмаганлиги қарздорлик
миқдорининг ошишига олиб келганлигини, пеня суммасини адолатли
миқдорини белгилаб, 120-сонли шартнома бўйича 7 500 АҚШ доллари
миқдорида ва 125-сонли шартнома бўйича 65 000 000 сўмга камайтириб асосли
тўхтамга келган.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида тарафлар ўртасида тузилган
2018 йил 14 март кунги 120-сонли ва 2019 йил 06 март кунги 125-сонли кредит
шартномаларини бекор қилишни сўраган.
ФКнинг 382-моддасида, тарафлардан бирининг талаби билан шартнома
суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ѐки бекор қилиниши
мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома
тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада махрум бўладиган
қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш хисобланади.
Бир тараф шартномани бажаришдан тўла ѐки қисман бош тортиб, қонун
ѐхуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома тегишлича бекор
қилинган ѐки ўзгартирилган хисобланади.
ФКнинг 384-моддасида, шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни
ўзгартириш ѐки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда
тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ѐки иш муомаласи
одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.
Бир тараф шартномани ўзгартириш ѐки бекор қилиш ҳақидаги таклифга
иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ѐки таклифда кўрсатилган
ѐхуд қонунда ѐинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат
бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин,
шартномани ўзгартириш ѐки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим
этиши мумкин.
Даъвогар томонидан жавобгарга 120-сонли шартномани бекор қилиш
юзасидан 2022 йил 04 апрелда 487/13-04-965-1-сонли ҳамда 125-сонли
шартнома юзасидан 2022 йил 04 апрелда 488/13-04-965-1-сонли таклиф хатлари
юборилган бўлса-да, бироқ жавобгар томонидан мазкур таклифлар оқибатсиз
қолдирилган.
Баѐн этилганларга кўра, биринчи инстанция суди даъвогарнинг мазкур
талабини қаноатлантириб, тарафлар ўртасида тузилган 2018 йил 14 мартда
тузилган 120-сонли ва 2019 йил 06 мартда тузилган 125-сонли кредит
шартномаларини бекор қилиб тўғри тўхтамга келган.
Биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри
қўллаб, иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, даъвогарнинг даъво
аризасини қисман қаноатлантириб, тарафлар ўртасида тузилган 2018 йил
14 март кунги 120-сонли ва 2019 йил 06 март кунги 125-сонли кредит
шартномаларини бекор қилиб, даъвогар фойдасига жавобгардан 120-сонли
шартнома бўйича 21 169,90 АҚШ доллари миқдорида фоиз ва 7 500 АҚШ
доллари миқдорида пеня ҳамда 125-сонли шартнома бўйича 465 834 979,15 сўм
фоиз ва 65 000 000 сўм пеня ундириб асосли ва қонуний тўхтамга келган.
Жавобгар апелляция шикоятида ва суд мажлисидаги тушунтиришида,
биринчи инстанция суди томонидан қонун талабларига риоя қилинмаганлиги,
муқаддам фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 2019 йил
26 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан банк фойдасига пеня ундирилганлиги,
айни ҳолатда иқтисодий суд томонидан ҳам такроран пеня ундирилганлигини,
шунингдек, шартнома муддати ўтиб кетган бўлса-да, банк томонидан орттирма
фоиз ҳисобланганлигини ва биринчи инстанция суди томонидан фоиз суммаси
тўлиқ ундирилганлигини важ қилиб келтирилса-да, судлов ҳайъати
жавобгарнинг ушбу важлари билан келишмайди.
Чунки, судга тақдим этилган банк маълумотномасида 120-сонли кредит
шартномаси бўйича Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил
2 апрелдаги ҳал қилув қарори билан ундирилган фоизлардан сўнг, 2021 йил
25 февралдан 2022 йил 27 июлга кадар кредит қолдиғига нисбатан ҳисобланган
фоизлар 21 169,90 АҚШ долларини ташкил қилган ва ушбу фоиз кредит
шартномасининг 2.2-бандидаги фоиз ставкаси бўйича 1,5 (бир ярим) баробарга
оширилган ҳолда ҳисобланилган.
125-сонли кредит шартномаси бўйича суднинг 2021 йил 2 апрелдаги ҳал
қилув қарори билан ундирилиши белгиланган фоизлардан ташқари 2021 йил
1 январдан 2022 йил 25 июлга кадар кредит қолдиғига нисбатан ҳисобланган
465 834 979,15 сўм фоиз суммаси кредит шартномасининг 6.1-банди
талабларидан келиб чиқиб ҳисобланилган.
Даъво талабида сўралган пеня суммаси суднинг ҳал қилув қарорлари
асосида ундирилган кредит суммасининг тўланмаган қисмига нисбатан ҳисобкитоб қилинган. Пенянинг ҳисоб-китоби судга тақдим қилинган.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва
асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилган.
Юқорида баѐн қилинганларга асосан, судлов ҳайъати жавобгарнинг
апелляция шикоятида ва суд мажлисидаги тушунтиришида келтирган бошқа
важлари ҳам биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришга,
бекор қилишга асос бўлмайди деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
17-моддаси саккизинчи қисмида “Мулкий низо бўйича судга даъво аризаси
берилганда, шунингдек мол-мулкнинг олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш
шартномасини нотариал тартибда тасдиқлашда, меросга бўлган ҳуқуқни
расмийлаштиришда, агар даъво қиймати, шартнома суммаси ѐки мерос
миқдори чет эл валютасида белгиланса, давлат божининг миқдори ҳаракатлар
амалга оширилган санада Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки
томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада белгиланади ва
ундирилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати
апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, ҳал қилув қарорининг
асослантирувчи ва хулоса қисмидаги “жавобгардан республика бюджетига
ишни кўриш билан боғлиқ 1202,74 АҚШ доллари миқдорида давлат божи
ундирилсин” жумласини “жавобгар Ботиров Рахматулло Ботирович хусусий
корхонасидан республика бюджетига ишни кўриш билан боғлиқ
13 119 620,22 сўм давлат божи ундирилсин” деб, “даъвогардан 397,40 АҚШ
доллари миқдорида давлат божи ундирилсин” жумласини “даъвогар ЧЭКИ
“Hamkorbank” акциядорлик тижорат банкидан 4 334 882,91 сўм давлат божи
ундирилсин” деб тузатиш киритишни, жавобгар томонидан апелляция
инстанцияси учун тўланган 3 000 000 сўм давлат божи ҳамда 24 000 сўм почта
харажатини зиммасида қолдиришни, апелляция инстанцияси суди учун
жавобгар ҳисобидан республика бюджетига ишни апелляция инстанцияси
судида кўриш билан боғлиқ кечиктирилган 16 909 623,75 сўм давлат божи
суммасини ундиришни лозим топади.
Бинобарин, судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 8, 234, 236, 238, 326, 333, 734, 735, 736, 744-моддалари ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 42, 68, 118, 276,
278, 280-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Жавобгар “Ботиров Рахматулло Ботирович” хусусий корхонасининг
апелляция шикояти қаноатлантирилмасин.
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 сентябрь кунги
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Ҳал қилув қарорининг асослантирувчи ва хулоса қисмидаги “жавобгардан
республика бюджетига ишни кўриш билан боғлиқ 1202,74 АҚШ доллари
миқдорида давлат божи ундирилсин” жумласи “жавобгар Ботиров Рахматулло
Ботирович хусусий корхонасидан республика бюджетига ишни кўриш билан
боғлиқ 13 119 620,22 сўм давлат божи ундирилсин” деб, “даъвогардан
397,40 АҚШ доллари миқдорида давлат божи ундирилсин” жумласи “даъвогар
ЧЭКИ “Hamkorbank” акциядорлик тижорат банкидан 4 334 882,91 сўм давлат
божи ундирилсин” деб тузатиш киритилсин.
Апелляция инстанцияси учун жавобгар “Ботиров Рахматулло Ботирович”
хусусий корхонаси томонидан олдиндан тўланган 3 000 000 сўм давлат божи
ҳамда 24 000 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
Апелляция инстанцияси учун жавобгар “Ботиров Рахматулло Ботирович”
хусусий корхонаси ҳисобидан республика бюджетига 16 909 623,75 сўм давлат
божи ундирилсин.
Бу ҳақида ижро варақалари берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози тараф қарор қабул қилинган кундан эътиборан
бир йил муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти (протести) берилиши
мумкин.
Раислик қилувчи
Б.Мамадалиев
Ҳайъат аъзолари
И.Турсунов
М.Умматова