← Назад
Решение #720041 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 25 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 110 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 111 | — | code_article | |
| шунингдек ушбу Кодекс | 110 | — | code_article | |
| онуннинг | 18 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QORG’ONTEPA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
КУРГАНТЕПИНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
170700, Qo’rg’ontepa sh, Mustaqillik ko’chasi 50-a
170700, г.Кургантепа, улица Мустакиллик,50-а
Тел (0-374) 723-11-49, 723-11-46
Веб-сайт: www.oliysud.uz,
эл.почта: i.qurgontepa@sud.uz
АЖРИМ
(иш юритишни тугатиш ҳақида)
Қўрғонтепа тумани
1701-2201/5682-сонли иш
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди судья Б.Сатвалдиев раислигида, судья
ёрдамчиси Г.Деҳқанованинг котиблигида, даъвогар - Ўзбекистон Савдо саноат палатаси
Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (АТБ “ДДДДДДДДД” манфаатида)нинг жавобгар “ЖЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Н.Абдурахмонов ҳисобидан
877.102.000 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва фоизларини ундириш, ундирувни
гаровдаги мол-мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни банк вакили С.Хамроқуловлар иштирокида Қўрғонтепа туман суди биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси АТБ
“ДДДДДДДДД” (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, “ЖЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган жамияти раҳбари
Н.Абдурахмонов (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 877.102.000 сўм
муддати ўтган кредит қарзи ва фоизларини ундириш, ундирувни гаровдаги мол-мулкларга
қаратишни сўраган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси суд
мажлисини ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд мажлсида банк вакили даъво ариза “ЖЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган
жамияти раҳбари Н.Абдурахмоновга нисбатан киритилганлиги сабабли даъво аризани
қайтадан топширишни маълум қилиб, иш юритишни тугатишни сўўради.
Жавобгар суд мажлисида иштирок этмади ва даъвогарнинг даъво талабларига ўз
эътирозини билдирмади.
Суд, даъвогар вакилининг фикрларини тинглаб, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси
Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг суд мажлисини ўзининг иштирокисиз кўриб
чиқиш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантиришни ҳамда мазкур иш жавобгар
фуқаро юридик шахс эмаслиги сабабли, қуйидагиларга кўра иш юритишни тугатишни
лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъво талаби даъвогарнинг юридик шахс
бўлмаган “ЖЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Н.Абдурахмоновга
нисбатан билдирилганлиги.
Ушбу жавобгар Н.Абдурахмонов жисмоний шахс бўлганлиги, юридик шахс
мақомига эга эмаслиги ва иқтисодий суди ҳал этадиган масалалар жумласига кирмаслиги
аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 25-моддаси биринчи
қисмида иқтисодий судига иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс
ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги
тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек
корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар (бундан буён
матнда фуқаролар деб юритилади) ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий
муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқли белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 110-моддаси 1-қисмига
кўра, низо судга тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 111-моддаси 2-қисмига
кўра, Суд ажримда иш юритишни тугатиш асосларини кўрсатади, шунингдек ушбу Кодекс
110-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ҳолда давлат божини бюджетдан қайтариш
ва суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддаси
5-бандига кўра, агар иш судга тааллуқли бўлмаса, ишни юритиш тугатилганда давлат божи
тўлиқ ёки қисман қайтарилиши керак.
Бироқ, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг
9-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий
бошқармалари - палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар бўйича
давлат божини тўлашдан озод қилинган.
Шу боис, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
даъво ариза билан судга мурожаат қилганда давлат божи тўламасдан мурожаат қилган.
Суд мазкур ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, жавобгар юридик шахс бўлмаганлиги
сабабли иш юритишни тугатишни тўланган почта ҳаражатларини даъвогар зиммасида
қолдиришни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 25, 110 , 111, 195 ва 196-моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси суд
мажлисини ўзининг иштирокисиз кўриб чиқиш тўғрисидаги илтимосномаси
қаноатлантирилсин.
Даъвогар - Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
(АТБ “ДДДДДДДДД” манфаатида)нинг жавобгар - “ЖЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган
жамияти раҳбари Н.Абдурахмонов ҳисобидан 877.102.000 сўм муддати ўтган кредит қарзи
ва фоизларини ундириш, ундирувни гаровдаги мол-мулкларга қаратиш тўғрисидаги
даъвоси бўйича иш юритиш тугатилсин.
АТБ “ДДДДДДДДД” томонидан олдиндан тўлаб чиқилган почта ҳаражатлари унинг
зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Б.Сатвалдиев