Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2201/1317 Дата решения 12.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ходжиабадский межрайонный экономический суд Судья Абидов Жасурбек Косимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Andijon viloyat Davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый ABDUMUTALIB ISHONCHLI XAMKOR TEX масъулияти чекланган жамияти
Source ID 962288 Claim ID 2987944 PDF Hash cd646d678411cf03... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 215-моддаси тисодий процессуал кодекси 215 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KHODJAOBOD INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 171400, Andijon viloyati, Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy 171400, Andijan region, Khodjaobod city, Pok niyat street, 2. Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 12 декабрь 4-1706-2201/1317-сонли иш Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Алиқуловнинг котиблигида, аризачи – ...........................нинг жавобгар – “...........................” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли қарорига асосан 3 733 617 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили ....................... (2022 йил 23 июнь кунги 22-39478-сонли ишончнома асосан) иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: ........................... (бундан буён матнда ДСБ ёки “Аризачи” деб юритилади) Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, “...........................” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-банди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрель кунги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомилллаштириш, ишбилармонлик мухитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087-сонли қарорини 10-бандига асосан 3 400,6 АҚШ доллари қийматидаги муддати ўтган дебитор қарздорликка йўл қўйиб хорижий валюта тушишини таъминламаганлиги учун 3 400,6 АҚШ долларининг 10 фоиз миқдорида 3 733 617 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган. Суднинг 2022 йил 14 ноябрь кунги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Андижон вилояти Божхона бошқармаси ҳамда АТИБ “Ипак йўли банк” жалб қилинган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар - Андижон вилояти Божхона бошқармаси ва АТ “Халқ банки”дан вакиллар суд мажлисида иштирок этмади. Андижон вилояти Божхона бошқармаси ва АТ “Халқ банки” вакиллари судга ариза ва маълумотнома тақдим этиб, ишни ўзларининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар, учинчи шахс Андижон вилояти Божхона бошқармаси ва АТ “Халқ банки” вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида аризачи вакили ариза талабларини қўллаб-қувватлаб, судга ариза берилганидан сўнг жавобгар томонидан дебитор қарздорлик бартараф қилинмаганлиги тўғрисида судга маълумот тақдим қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Учинчи шахс АТ “Халқ банки” ва Андижон вилояти Божхона бошқармаси жавобгарнинг ҳозирги кунда экспорт-импорт шартномаси бўйича дебитор қарздорлиги мавжудлиги туғрисида маълумот тақдим этган. Суд аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан ариза талабини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 215-моддасига кўра ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. Иш хужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Андижон вилоят Бош бошқармасининг 2022 йил 1 сентябрь куни ҳолатига “Ташқи савдо шартномалари бўйича кредиторлик ва муддати ўтган дебиторлик қарздорликка йўл қўйган хўжалик юритувчи субъектлар ҳақида”ги 2022 йил 09 сентябрь кунги 23-18/159-сонли хати бўйича “Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими” (ТСОЯЭАТ)да мавжуд маълумотларга кўра ДСБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 283-сонли қарорининг талаблари ижроси юзасидан таҳлил ўтказилган. Мазкур таҳлилларга кўра: Жавобгар билан Қирғизистоннинг ОсОО “Форсаж Логистик” компанияси ўртасида 2020 йил 05 июнь куни тузилган 0605-сонли экспорт шартномаси (ИДН рақами 200298519306893301200100001) бўйича жавобгарнинг 2022 йил 20 март куни 3 400,6 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги вужудга келганлиги аниқланган. Муққадам, ДСБнинг аризасига асосан жавобгарга нисбатан мазкур шартнома бўйича биринчи марта Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг 4-1706-2201/861-сонли иши бўйича 2022 йил 01 ноябрь кунги ҳал қилув қарорига асосан 2022 йил 20 март кунига қадар келиб тушмаган валюта маблағи 180 кунгача кечиктирилганлиги учун 5 фоизи эквивалентида 1 858 108 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилган. 2022 йил 18 июнь куни белгиланган муддатга қўшимча 90 банк куни якунига етганлиги ҳамда 180 кундан 365 кунгача кечиктирилганлиги сабабли 2022 йил 20 сентябрь куни ДСБ томонидан жавобгарнинг шахсий кабинети орқали 10 кунлик муддатда дебитор қарздорликни бартараф қилиш ёки ушбу қарздорликнинг 10 фоизи эквивалентида Ўзбекистон Республикаси Марказий банк томонидан АҚШ долларига нисбатан белгиланган 2022 йил 20 сентябрь кунги курс (1$=10 979,29 сўм) бўйича 3 733 617 сўм жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисида талабнома юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан кейин ДСБ жавобгарга нисбатан 3 733 617 сўм молиявий жарима қўллаш талаби билан иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдлиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда “Низом” деб юритилади)нинг 22-бандига кўра хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактлари ва инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (бундан буён матнда ТСОЯЭАТ деб юритилади) орқали амалга оширилади. ТСОЯЭАТда олиб кириш контракти олиб чиқиш контракти билан, шунингдек, сотиб олиш контракти сотиш контракти билан ўзаро боғлиқ ҳолда мониторинг қилинади. Бунда валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари ўртасида ТСОЯЭАТда шаклланган маълумотларни ўзаро талаб этиш тақиқланади. Низомнинг 24-бандида экспорт контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан — «экспорт» божхона режими бўйича божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан ва хизматларга (ишларга) нисбатан — бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги кераклиги белгиланган. Низомнинг 27-бандига асосан ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин 30 банк иш куни (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк иш куни) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар. 180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (экспорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда; 180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (экспорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча; 365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (экспорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрель кунги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомилллаштириш, ишбилармонлик мухитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087-сонли қарорини 10-бандига кўра 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган эспорт қилувчилар ва “эркин муомалага чиқариш” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишшни ўз вақтида таъминламаган экспорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтириш, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхатиш ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши белгиланган. Мазкур ҳолатда суд, жавобгарнинг 3 400,6 АҚШ доллари миқдорида дебитор қарздорликка йўл қўйганлиги ва мазкур қарздорлик 180 кундан 365 кунгача муддатда бартараф қилинмаганлиги, жарима ихтиёрий тўланмаганлиги, муқаддам биринчи марта жавобгарга нисбатан мазкур шартномалар бўйича 5 фоиз миқдорида жарима қўлланилганлиги сабабли ДСБнинг талабини асосли деб ҳисоблайди. Булар аризачи вакилининг тушунтиришлари, шартномалар, ТСОЯЭАТда шаклланган маълумотлар, учинчи шахсларнинг маълумотномалари ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланади. Шу боис, суд жавобгарга нисбатан валюта ҳисобрақамига белгиланган муддатида келиб тушмаган жами 3 400,6 АҚШ долларининг 10 фоиз 340,06 АҚШ долларининг талабнома юборилган вақтдаги Марказий банк томонидан АҚШ долларига нисбатан белгиланган 2022 йил 20 сентябрь кунги курс (1$=10 979,29 сўм) бўйича сўмдаги эквивалентида 3 733 617 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни лозим топади. Шунингдек, Низомнинг 28-бандидаги қоидаларга мувофиқ, молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг 90 календарь кун ичида ва уни шу муддат ичида ижро этиш пайтида аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (экспорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда — иш юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор қилинади (давлат солиқ хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан), шунингдек, ундирилган жарималар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида банк ҳисобварағига қайтариб берилади. Жарима қўлланилгандан кейин тушган валюта маблағлари ёки республикага олиб кирилган ҳамда «эркин муомалага чиқариш (экспорт)» божхона режимида расмийлаштирилган товар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар суммаси талабномада кўрсатилган валюта курси бўйича сўмда ҳисоб-китоб қилинади. Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг давлат солиқ хизмати органи хўжалик юритувчи субъектнинг шахсий варақасида қўлланилган жарима суммасини ҳисобга олади. Ҳисобга олинган жарима суммаси солиқ қарзи сифатида эътироф этилиб, белгиланган тартибда мажбурий ундирув чоралари кўради. ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. 5 Юқоридагиларга кўра суд, ариза талабини тўлиқ қаноатлантиришни, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - хукуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, жавобгардан давлат божи ундирмасликни, аризачи томонидан олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини жавобгар хисобидан аризачи фойдасига ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 222-моддаларини қўллаб, суд Қ И Л А Д И: Ариза талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. “...........................” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига асосан 3 400,6 АҚШ долларининг 10 фоизи, яъни 340,06 АҚШ доллари ёки талабнома расмийлаштирилган кунги валюта курси бўйича 3 733 617 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин. Қўлланилган молиявий жарима суммасини ундириш ........................... зиммасига юклатилсин. “...........................” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан ........................... фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори конуний кучга киргач, почта харажатини ундириш бўйича ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ж.К.Абидов