Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2502/409 Дата решения 28.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 383057 Claim ID 2771737 PDF Hash 66b98f2ae3cf6cd0... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
ЖПКнинг 84-моддаси ЖПКнинг 84 law
Нормахаматовга ЖПКнинг 583-моддаси Нормахаматовга ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖК 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
ЖКнинг 266-моддаси ЖКнинг 266 law
илинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси илинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПК 84 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ 2025 йил март ойининг 04 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, сайёр суд мажлисида, Чилонзор тумани 3-Чарх-Камолон МФЙ биносида, раислик қилувчи, туман судининг судьяси С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, айбланувчи А.Музробов ва унинг ҳимоячиси “МММ HIMOYA” адвокатлик фирмаси адвокати М.Каримов, жабрланувчи И.Нормахаматовнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддаси 1-қисми билан айбланувчи Музробов Авазжон Аҳмаджон ўғлига оид № 1-1006-2502/219-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Музробов Авазжон Аҳмаджон ўғли (Muzrobov Avazjon Ahmadjon o’g’li ) 1998 йил 14 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Ал-Хоразмий МФЙ, Г-35 мавзеси, 15-уй, 58-хонадонда истиқомат қилади, 19.10.2024 йилда “муносиб хулқ атворда бўлиш хақидаги тилхат ” эхтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган. Суд, айбланувчи, жабрланувчини кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва судда аниқланган далилларга баҳо бериб қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: 2024 йил 10 октябрь куни соат 14:50 да, Музробов Авазжон Аҳмаджон ўғли бошқарувидаги “СПАРК” русумли, давлат рақам белгиси 01 М 148 KB бўлган автомобилни, бошқариш ҳуқуқини берувчи барча тегшли хужжатлари асосида, Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган Эскиқовунчи кўчаси бўйлаб, Гулистон кўчаси томондан, Заргарлик кўчаси томонга бошқариб, Савдо мажмуаси ёнидаги “Автобуслар тўхташ бекати” қаршисида, йўлда бўлган ҳолатга ва ўзгаришларги эътибор бермасдан, амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 4банди 1-кичик банди, 11-банди г-кичик банди, 77-банди 2-кичик банди ва 3-кичик банди талабларини бузиб, яъни “Йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари керак.”, “ҳаракатланиш жараёнида пиёдалар, айниқса, болалар, ногиронлар, қарияларга ва велосипедчиларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўриши шарт”, “Тезлик ҳайдовчига ушбу Қоидалар талабларини бажариш учун транспорт воситасининг ҳаракатини доимий назорат қилиб бориш имкониятини бериши керак.” ва “Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак” деб кўрсатиб ўтилган талабларига амал қилмасдан ҳаракатланиши оқибатида, йўл қатнов қисмини унга нисбатан чапдан ўнгга қараб кесиб ўтаётган пиёда Нормахаматов Ибрагим Қудратовични, автомобил олди ўнг қисми билан уриб юбориб, йўл-транспорт ходисасини содир қилган. Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда И.Нормахаматов тан-жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган. Жиноят иши юзасидан ўтказилган судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 10 октябрь кунидаги №7546-Х-Хуж сонли хулосасига кўра, И.Нормахаматов йўл-транспорт ҳодисаси натижасида “Ўнг оёқ болдир суякларини очиқ синиб силжиши, оёқ панжасини ташқарига чиқиши, ўнг оёқ болдир ошиқ бўғим юзаси эзилиб ертилган яраси” каби тан жароҳатлари олганлиги, оғирлик даражаси бўйича ЎРТАЧА ОҒИР тан жароҳатларига кириши аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан 2025 йил 19 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, А.Музробов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган. Мазкур жиноят иши бўйича жабрланувчи И.Нормахаматов судга ариза билан марожаат қилиб, айбланувчи А.Музробов билан ярашганлигини, унга нисбатан хеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб, А.Музробов жиноий жавобгарлкдан озод этишликни сўради. Айбланувчи А.Музробов ҳам судга ариза билан мурожаат қилиб, айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги ва жабрланувчига етказилган барча моддий ва маънавий зарарларни тўлиқ қоплаганлигини ҳамда бир-бирлари билан ярашганликларини билдириб, ўзини жиноий жавобгарликдан озод этишликни сўради. Суд, жабрланувчи И.Нормахаматовни ҳамда айбланувчи А.Музробовнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб, прокурор ёрдамчиси, судланувчи, ҳимоячи, жабрланувчи И.Нормахаматов ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб, А.Музробовнинг етказилган зарарни тўлиқ қопланганлигини, тарафлар ўртасида бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, судланувчи муқаддам судланмаганлиги, ярашув ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли, ЖКнинг 66 1моддасига мувофиқ А.Музробовни жиноий жавобгарликдан озод қилиб, юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб, ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан ярашганлик муносабати билан тугатишни ҳамда жабрланувчи И.Нормахаматовга ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан, ярашув суд томонидан тасдиқлангач, мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш ҳақида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд Музробов Авазжон Аҳмаджон ўғли (Muzrobov Avazjon Ahmadjon o’g’li ) Ўзбекистон Республикаси ЖК 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 266-моддаси 1қисми да кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан тугатилсин. М.Маликовга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. Иш бўйича ашёвий далил деб топилган икки дона компакт диск жиноят иши хужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилсин. Жабрланувчи И.Нормахаматовга Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583моддаси тартибида мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқотилганлиги тушунтирилсин. Ажримдан норози томонлар, ажрим эълон қилинган вақтдан бошлаб ўн сутка ичида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикоят ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи: С.Мамадиев Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович