Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2505/511 Дата решения 28.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 378711 Claim ID 2796421 PDF Hash a027aca939dd83c1... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 169 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
ЖКнинг 257-моддаси ЖКнинг 257 law
ЖКнинг 661-моддаси ЖКнинг 661 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
Текст решения Оригинал (узб.)
№ 1-1006-2505/511-сонли 2025 йил апрель ойининг “28” куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, "Чўпон-ота" маҳалла фуқаролар йиғини биносида, сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, айбланувчи Ф.Алимов ва унинг ҳимоячиси адвокат О.Муродов, қонуний вакили Ф.Алимов ҳамда жабрланувчи Х.Рамизовларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми билан айбланган: 1974 йил 05 октябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, ўзбек, маълумоти ўрта, оилали, судланмаган, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Мевазор МФЙ, 15-уйда яшовчи, иш бўйича “муносиб ҳулқ атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган Алимов Фарход Абдукахарович (ALIMOV FARXOD ABDUKAXAROVICH)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Дастлабки тергов органи ҳужжатларига кўра, 05.10.1974 йилда туғилган Алимов Фарход Абдукахарович, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2024 йил 31 декабрь куни соат 10:00 ларда, Чилонзор тумани, “Тирсакобод” маҳалласи 54-уйнинг олдида қаровсиз ҳолда келтириб кетилган, 23.02.1986 йилда туғилган Рамизов Хасан Кашимхоновичга тегишли баҳоси 1.100.000 сўмлик қора рангли “Bonvi” русумли велосипедни яширин равишда қўлга киритиб, ходиса содир бўлган жойдан яширинган. Айбланувчи Ф.Алимов суд мажлисида, ярашув тўғрисида ариза тақдим қилиб, айбига тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан пушаймонлиги, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги, жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда жабрланувчи билан ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради. Жабрланувчи Х.Рамизов суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги ариза тақдим қилиб, айбланувчи Ф.Алимовга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз хоҳиши билан ёзгани, ярашув суд томонидан тасдиқланганидан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларини тушунганлигини айтиб, жиноят ишини тугатишни сўради. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 257-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс ўз айбига иқрор бўлган бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Суд, жабрланувчи Х.Рамизов ҳамда айбланувчи Ф.Алимов томонидан ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб, Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчисининг жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб, айбланувчининг айбига иқрорлиги, муқаддам судланмаганлигини, етказилган зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, ярашув айбланувчива жабрланувчининг бирон-бир тазйиқсиз, ўз хоҳиши билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят, ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб, Ф.Алимовга нисбатан жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим топади. Суд, жабрланувчи Х.Рамизовга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг, улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишларини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586-моддаларига амал қилиб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми билан айбланувчи Алимов Фарход Абдукахарович (ALIMOV FARXOD ABDUKAXAROVICH)га нисбатан жиноят иши, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан томонларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилсин. Жабрланувчи Х.Рамизовга мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқолганлиги тушунтирилсин. Ф.Алимовга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ажрим қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ажрими устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи А.А.Мухиддинов