← Назад
Решение #720982 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| зР ФК | 236 | — | law | |
| зР ФК | 437 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ASAKA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
ASAKA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Asaka district, Sahil bo’yi street 11
Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy
Тел: (+998 74) 232-35-41,
Веб-сайт: www.oliysud.uz,
эл.почта: i.asaka@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Асака тумани
4-1701-2203/5333-сонли иш
Асака туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаевнинг
раислигида, даъвогар “GIGANT NATIONAL” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар “MUXAMMAD UMID ISHONCHI” масъулияти чекланган жамиятидан
3 242 618 сўм асосий қарз хамда суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
аниқлади:
Даъвогар “GIGANT NATIONAL” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар “MUXAMMAD UMID ISHONCHI” масъулияти чекланган жамиятидан
3 242 618 сўм асосий қарз хамда суд харажатларини ундиришни сўраган.
Ишдаги хужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 15.03.2019 йилда хар хил
турдаги бўёқ, водоэмульсия қурилиш маҳсулотини етказиб бериш, харидор эса
ўз вақтида махсулотнинг хақини тўлаш тўғрисида №4-сонли шартнома
тузилган, мазкур шартномага асосан даъвогар жавобгарга жами 24 000 000
сўмлик махсулот етказиб берган.
Маҳсулот учун жавобгар тўловларни қисман тўлаб қолган 3 242 618 сўмни
тўлаб бермаган.
Суднинг соддалаштирилган тартибда даъвогар ва жавобгар вакили
иштирокисиз кўриб чиқиш ва ишни тайинлаш бўйича ажрими қабул қилинган.
Даъво ариза ва илова ҳужжатлар нусхалари жавобгарга етказилган, жавобгар
даъво аризаси юзасидан суднинг тайинланган кунига қадарлик ёзма фикр
билдирмаган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 2031-2035-моддаларига асосан суд
ишни соддаштирилган тартибда кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 68моддасининг 1-қисмига кўра ишда иштирок этувчи хар бир шахс ўз талаб ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган холатларни исботлаши керак. Жавобгар
унга даъво ариза ва илова ҳужжатлар нусхаси етказилган бўлсада судга ўз
эътирозларини тақдим этмади.
Суд ишдаги мавжуд далилларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан
даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар ўртасида 15.03.2019 йилда хар хил
турдаги бўёқ, водоэмульсия маҳсулотларини етказиб бериш, харидор эса ўз
вақтида ишлаб чиқарилган махсулотнинг хақини тўлаш тўғрисида №4-сонли
шартнома тузилган, мазкур шартномага асосан даъвогар жавобгарга жами
24 000 000 сўмлик махсулот етказиб берган.
Маҳсулот учун жавобгар тўловни амалга оширмасдан, қарздорликни
келтириб чиқарган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси(кейинги ўринларда матнда
“ЎзР ФК” деб юритилади) 8 ва 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ЎзР ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ЎзР ФК 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи— сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Даъво талабини асосли эканлиги иш хужжатларига илова қилинган ҳисобварақ фактура, ишончнома билан тўлиқ ўз исботини топади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини ўрганиб чиқиб, даъво талабининг қаноатлантирилганини инобатга
олиб жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 150 000
сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши
белгилаган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 8, 234,
236, 333, 326, 706-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 128, 129, 2031-2035-моддаларига асосан
қарор қилди:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
“MUXAMMAD UMID ISHONCHI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- “GIGANT NATIONAL” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 3 242 618
сўм асосий қарз, 150 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта ҳаражати
ундирилсин.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал
қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг қарздорлик иҳтиёрий
тўланмаган тақдирда ижро варақа берилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар қонунда белгиланган муддат ичида суднинг
ҳал қилув қарори устидан Асака туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон
вилоят судига апелляция шикояти(протест) келтиришга ҳақли.
Судья
У.М.Бузурходжаев