← Назад
Решение #72124 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| адар ЖПК | 224 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 276 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| ЖКнинг | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 96 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2505/508-сонли
2025 йил апрель ойининг «28» куни, Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман суди, Чилонзор тумани “Чўпонота”
МФЙ биносида, сайёр суд мажлисида, Zoom иловаси орқали,
раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов,
судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат
айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов,
судланувчи
Ф.Фархуддинов
ва
унинг
ҳимоячиси
адвокат
Н.Ташеваларнинг
иштирокида,
Фархуддинов
Фаррух
Рузимуродовичга оид жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига
кўра:
Фархуддинов
Фаррух
Рузимуродович
(FARXUDDINOV FARRUX RUZIMURODOVICH),
1986 йил 20 июнь куни Самарқанд вилоятида
туғилган,
миллати
ўзбек,
Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти олий,
оилали, уч нафар фарзанди бор, “Динамо”
футбол
клубининг
ишчиси,
муқаддам
судланмаган, Самарқанд вилояти, Самарқанд
шаҳар,
“Зиёлилар”
МФЙ,
“Муҳаммад
Ал-Хоразмий” кўчаси, 55А-уй, 3-хонадонда
яшовчи, 2025 йил 28 февралдан 01 мартга
қадар ЖПКнинг 224-моддаси тартибида
ушлаб турилган, иш бўйича “гаров” эҳтиёт
чораси
қўлланилган,
айблов
хулосаси
нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми
билан айбланган.
Суд, судланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят
иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган
далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Фархуддинов Фаррух Рузимуродович гиёҳвандлик
воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда
сақлаш, эгаллаш ёки ташиш мақсадида 2025 йил 24 февраль куни соат
06:00ларда Чилонзор тумани “Бешқўрғон” МФЙда жойлашган “Эркин”
ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган Ички ишлар ходимлари
томонидан Ф.Фархуддиновнинг бошқарувидаги қора рангли “Jetour
X90 Plus Vehicle” русумли, давлат рақам белгиси 30V046FB бўлган,
автомашина тўхтатилиб, автомашина ва унинг ёни икки нафар
холислар иштирокида кўздан кечирилганида, Ф.Р.Фархуддиновнинг
эгнидаги курткасининг ўнг ички чўнтагидан оқ целофан пакетга
ўралган ўткир ҳидли, жигар рангли мумсимон модда борлиги
аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 25.02.2025 йилдаги 915-сонли
хулосасига кўра, Б.Курбановнинг ёнидан олинган модда таркибида
“морфин, кодиен, тебаин” моддалари мавжуд бўлиб, бу моддалар
“опий” деб аталиши, опийнинг оғирлиги 0,2508 граммни ташкил
этиши аниқланган
Судланувчи Ф.Фархуддинов суд мажлисида, ўз айбига иқрор
бўлиб, у 2025 йил 23 февраль куни соат 11:00ларда уйидан чиқиб,
укаси Фархуддинов Шохрух Рузимуродовични номида бўлган, қора
рангли “Jetour X90 Plus Vehicle” русумли, давлат рақам белгиси
30V046FB бўлган автомашинани бошқариб, Самарқанд шаҳар
“Улуғбек” номли автошоҳ бекатига борганлигини, у ерда Тошкент
шаҳрига ҳаракатланиб кетувчи йўловчиларни олиш мақсадида бироз
кутиб туриб, шу ерда бўлган, унга нотаниш бўлган 18-20 ёшлар
атрофидаги “лўли” миллатига мансуб шахс олдига келиб, унга
шамоллашга қарши дори борлигини айтганлигини, кейин ундан
қанча эканлигини сўраганида, у нархини 100.000 сўм эканлигини
айтганлигини, шунда унга 100.000 сўм пул бериб, ундан шамоллашга
қарши дори ҳисобланган, бир дона оқ целофан пакетга ўралган
дорини сотиб олганлигини, кейин у ушбу дорини эгнидаги
курткасини ички ўнг чўнтагига солиб қўйганлигини, сўнг у “Улуғбек”
номли автошоҳ бекатидан унга нотаниш бўлган, кейин “Аслиддин”
исмли йўловчини Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги “Олмазор”
метро бекатига қадар текинга ташлаб қўйиш учун олиб, у билан
автомашинасига ўтириб, Самарқанд шаҳридан Тошкент шаҳри
томонга йўлга чиқиб, йўлда “Аслиддин” билан ўзаро гаплашиб
келганлигини, у билан гаплашиб келиши давомида ёнида бўлган,
шамоллашга қарши дорини кўрсатмаганлигини, 2025 йил 24 февраль
куни соат 04:00ларда Тошкент шаҳрига кириб, Чилонзор тумани
“Бешқўрғон” МФЙ худудида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканидан ўтиб
кетаётган вақтида, шу ерда хизмат олиб бораётган ИИО ходимлари
бошқарувидаги автомашинасини тўхтатишини сўрашганлигини,
уларга қаршилик кўрсатмасдан, автомашинасини йўл четида
тўхтатганлигини, сўнг ИИО ходимлари ўзларини келиб, ўзларини
таништириб, гиёҳвандлик воситаларини қонун хилоф равишда
муомала
қилишга
қарши
чора-тадбирлар
амалга
оширилаётганлигини, шу сабабли, улар автомашинадан чиқиб
туришлигини ва ёнини текширишликларини айтишгани, кейин ИИО
2
«Аслиддин”ни
ёнидан
ҳам
тақиқланган
ашёлар
аниқланмаган сўнг, уни ёнини текширишганида, эгнидаги курткасини
ички ўнг чўнтагидан шамоллашга қарши дорини аниқлашгани, шунда
ИИО ходимлари ундан ушбу моддани нима эканлигини, кимга
тегишли эканлигини сўрашганида, у ушбу дорини номини
билмаслигимни, лекин уни ўзига тегишли эканлигини, ўзини
истеъмоли учун сақлаб юрганини айтганлигини, сўнг, ИИО ходимлари
шу ердан ўтиб кетаётшган икки нафар фуқарони холис сифатида
таклиф этишиб, холислар иштирокида расмийлаштириб олишгани ва
ҳолатни видеотасвирга туширишгани, кейин уларни ИИБ биносига
олиб келишганлигини, у ИИБ биносида ҳолат юзасидан тушунтириш
хати ёзиб берганлигини, гиёҳвандлик воситасини ёнида сақлаб
юрганлиги қонунга хилоф эканлигини, бунинг учун жиноий
жавобгарлик борлигини билмаганлигини, у “Опий” гиёҳвандлик
воситасини бундан олдин бир маротаба чойга қўшиб, ичиш йўли
билан истеъмол қилганлигини, ундан аниқланган дорини ҳам шундай
усулда истеъмол қилмоқчи бўлганлигини, у ушбу “опий” гиёҳвандлик
воситасини ўзини истеъмоли учун ёнида сақлаб келаётганлигини, уни
бирор-бир шахсга сотиш ва ўтказиш мақсади бўлмаганлигини,
ҳозирда қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий ва
моддий ахволи оғирлигини инобатга олиб, унга нисбатан енгилроқ
жазо тайинлашни сўради.
Судланувчи Ф.Фархуддинов унга эълон қилинган айбловга иқрор
бўлсада, унинг айби жиноят иши хужжатларида мавжуд бўлган
қуйидаги далиллар билан ўз тасдиғини топган.
Жумладан, гувоҳ С.Давлатов Zoom иловаси орқали суд мажлисида,
ҳақиқатдан ҳам у 2025 йил 24 февраль куни соат 06-00ларда ўзини
шахсий ишлари билан бошқарувидаги “Жентра” русумли
автомашинасида Чилонзор тумани, Бешқўрғон МФЙда жойлашган,
“Эркин” ЙПХ масканидан ўтиб кетаётган вақтида, Ички ишлар
ходимлари уни бошқарувидаги автомашинани тўхтатишиб, ундан бир
фуқаронинг ёнини кўздан кечиришда холис сифатида иштирок
этишини сўрашганлигини, у ходимларнинг илтимосига рози
бўлганлигини, кейин ходимлар уларнинг иштирокида ЙПХ масканида
тўхтаб турганлигини, қора рангли “Jetour X90 Plus Vehicle” русумли
автомашина ҳайдовчиси Фархуддинов Фаррух деб таништирган шахс
уларнинг иштирокида кўздан кечирилганда, уни эгнидаги курткасини
ички ўнг чўнтагидан бир дона оқ целофан пакетга ўралган жигар
рангли, ўткир ҳидли мумсимон модда борлиги аниқланганлигини,
шунда Ички ишлар ходимлари ундан ушбу моддани нима эканлигини
сўрашганда у ушбу моддани “опий” гиёҳвандлик воситаси
эканлигини, уни ўзининг истеъмоли учун олганлигини, ушбу модда
3
унга тегишли эканлигини айтганлигини, ходимлар ушбу гиёҳвандлик
воситасини оқ рангли конвертларга солиб муҳрлашгани, у билан
иштирок этган яна бир холис ушбу конвертларга имзо қўйиб
берганликларини, сўнг ходимлар томонидан ашёвий далилни олиш
тўғрисида баённома расмийлаштиришгани ва ушбу баённомага ҳам
имзо қўйиб, бўлиб ўтган ҳолат юзасидан тушунтириш хати ёзиб
берганлигини маълум қилди.
Бундан ташқари, судланувчи Ф.Фархуддиновнинг жиноят содир
этганликдаги айби, унинг ўзи ва гувоҳларнинг кўрсатувлари,
билдирги, тушунтириш хатлари, ашёвий далилни олиш баённомаси,
суд кимёвий экспертизаси ва суд наркология экспертизаси
хулосалари, ашёвий далил деб эътироф этиш қарори ҳамда жиноят
ишида тўпланган бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топди.
Суд,
дастлаби
тергов
органи
томонидан
судланувчи
Ф.Фархуддиновнинг “0.2508 грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини
ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда эгаллаш,
сақлаш, ташиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан тўғри
квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Суд,
судланувчи
Ф.Фархуддиновга
жазо
тайинлашда
судланувчининг айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини,
муқаддам судланмаганини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида назарда тутилган
жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб баҳолайди.
Шу сабабли, суд судланувчи Ф.Фархуддиновга нисбатан жазо тури
ва миқдорини белгилашда Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодексининг 7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва
инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо
тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан
келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик
даражасини,
жазони
енгиллаштирувчи
ва
оғирлаштирувчи
ҳолатларни, қилмишидан пушаймонлигини инобатга олиб, ЖКнинг
276-моддаси 1-қисми санкциясида назарда тутилган жарима
жазосини тайинлашни лозим топади.
Шунингдек, суд иш бўйича ашёвий далил сифатида олиниб,
Ўзбекистон Республикаси ДХХ МТТБга вақтинча сақлаш учун
топширилган 0,2208 грам “опий” гиёҳвандлик воситасини тегишли
тартибда йўқ қилишни ҳамда Тошкент шаҳар наркология
диспансерининг 2025 йил 03 мартдаги 697-сонли далолатномасига
кўра, Ф.Фархуддинов гиёҳвандлик касаллиги билан оғримаслиги ва
мазкур касаллик билан даъволанишга муҳтож эмаслиги кўрсатиб
4
ўтилганини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 96-моддасини қўлламасликни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457,
462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд
RUZIMURODOVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси
1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб
топилсин.
Фархуддинов Фаррух Рузимуродовичга Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг
40 баравари, яъни 15.000.000 сўм жарима жазоси тайинлансин.
Фархуддинов Фаррух Рузимуродовичга Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 62-моддасига асосан унинг 2025 йил 28 февралдан 01 мартга
қадар ушлаб турилган вақти тайинланган жазо миқдоридан чегириб
ташланиб, узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 39,5 баравари,
яъни 14.625.000 (ўн тўрт миллион олти юз йигирма беш минг) сўм
жарима жазоси қолдирилсин.
Ф.Фархуддиновга нисбатан қўлланилган “гаров” эҳтиёт чораси
ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин.
2025 йил 28 февраль куни 25698-сонли квитанцияга асосан
Тошкент шаҳар ИИББ Молия бўлимининг депозит ҳисоб рақамига
топширилган 7.500.000 (етти миллион беш юз минг) сўм пул
маблағлари гаров қўювчи Фархуддинов Фаррух Рузимуродовичга
қайтарилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргач, ашёвий далил сифатида эътироф
этилиб, Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБга вақтинча сақлаш учун
топширилган 0,2208 грамм “опий” гиёҳвандлик воситаси белгиланган
тартибда йўқ қилинсин.
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи
томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан
эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
(имзо)
Нусхаси аслига тўғри:
5
А.А.Мухиддинов