← Назад
Решение #721447 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| ИПК | 217 | — | law | |
| мазкур кодекс | 215 | — | code_article | |
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| кодекси | 259 | — | code_article | |
| Мазкур Кодекс | 273 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KHODJAOBOD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171400, Andijon viloyati,
Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy
171400, Andijan region,
Khodjaobod city, Pok niyat street, 2.
Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 12 декабрь
4-1706-2201/1679-сонли иш
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Т.Алиқуловнинг суд мажлиси котиблигида,
аризачи - Хўжаобод туман Давлат солиқ инспекциясининг
жавобгар – "ASALARI XO`JAOBOD KLASTERI" оилавий корхонасига
нисбатан банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисида электрон ҳужжат тарзида шакллантирилган аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни
аризачи вакили А.Умурзақов (2022 йил 18 октябрь куни берилган
23-01842 -сонли ишончнома асосида) иштирокида, Хўжаобод туман Давлат
солиқ инпекцияси маъмурий биносида, очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
"ASALARI XO`JAOBOD KLASTERI" оилавий корхонаси (бундан буён
матнда “Жавобгар” деб юритилади) Хўжаобод туман Давлат солиқ
инспекциясидан (бундан буён матнда “ДСИ” деб юритилади) солиқ тўловчи
сифатида рўйхатдан ўтган.
Жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан
буён матнда “Солиқ кодекси” деб юритилади) 82-моддасининг биринчи қисмига
асосан солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига
белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда Солиқ кодексига мувофиқ солиқ
ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этиши
белгиланган бўлсада, 2022 йил сентябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ
бўйича солиқ хисоботи ва унга илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар
белгиланган муддатда ДСИга тақдим этилмаган.
Шу сабабли, ДСИ Солиқ кодекси 111-моддасининг биринчи қисмига
мувофиқ иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга
тўхтатиб қўйишни сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгар суд
мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил иш ҳужжатларида мавжудлигини
инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан
ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида ДСИ вакили ўз тушунтиришида жавобгар томонидан
2022 йил сентябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ
ҳисоботлари ўз вақтида тақдим этилмаганлиги учун ДСИ қарори билан унинг
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операциялари тўхтатиб қўйилганлигини,
шундан сўнг судга ариза берилганлигини, лекин жавобгар судга ариза
берилганидан сўнг 2022 йил сентябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ
бўйича солиқ ҳисоботларини солиқ органига тақдим этиб, камчиликларни тўлиқ
бартараф қилганлигини маълум қилиб, бу тўғрисида 2022 йил 12 декабрь кунги
маълумотнома тақдим этди ҳамда қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди.
Суд, аризачи вакилининг тушунтиришини эшитиб, ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг ариза талабини
қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
ундирмасликни лозим топади.
ИПК 217-моддасига кўра банклардаги ҳисобварақлар бўйича
операцияларни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланиши, мазкур
кодекс 215-моддасига асосан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги
аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли
эканлиги қайд этилган.
Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи
ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон
шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган
ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Солиқ тўловчи ушбу Кодексга мувофиқ
солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни электрон шаклда
тақдим этишга ҳақли. Юридик шахс бўлган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги
тадбиркорлар солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига
белгиланган шакллар бўйича электрон ҳужжат тарзида тақдим этади. Йирик
солиқ тўловчилар, жойлашган еридан қатъи назар, солиқ ҳисоботини Йирик
солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясига тақдим
этади.
Солиқ кодекси 259-моддасига кўра солиқ даври бир ойлик этиб
белгиланган. Мазкур Кодекснинг 273-моддасига кўра солиқ тўловчилар, агар
ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари
солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан
кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим
этишлари шарт.
Бироқ, иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар 2022 йил сентябрь ойи
учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича бўйича солиқ хисоботларини
топшириши лозим бўлсада, ДСИга солиқ ҳисоботларини тақдим этмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасида “Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари
(раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул
қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан
қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк
ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга
қадар тўхтатиб турилади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи
томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан
солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини
кўрсатган ҳолда юборилади.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан
мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари
бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:
1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий
ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган
муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда;
2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал
солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки)
тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ
тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор
шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно)
киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига
тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан
имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома
асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб
туради;
4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда
йўқлигида.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича
операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари
тўхтатиб турилишини англатади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича
операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ
биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига
мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ
этилмайди.” деб белгиланган.
2022 йил 26 октябрь куни ДСИ томонидан жавобгарга солиқ
ҳисоботларини тақдим этиш юзасидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига
хабарнома юборилган. Хабарнома оқибатсиз қолдирилган.
ДСИнинг 2022 йил 10 ноябрь кунги қарори билан жавобгарнинг
банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга
тўхтатилган.
2022 йил 10 ноябрь ДСИ жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи тақдим
этилмаганлиги учун унинг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча
чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилганлиги, агар ҳисобот тақдим этилмаса,
банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кундан
кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ҳақида иқтисодий судга ариза киритилиши
ҳақида огоҳлантирилиб, солиқ тўловчининг шахсий кабинетига хабарнома
юборилган. Хабарнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган.
Шу сабабли, ДСИ Солиқ кодекси 111-моддасининг биринчи қисмига
мувофиқ иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга
тўхтатиб қўйишни сўраган.
Аризачининг талаблари асосли бўлиб, жавобгар томонидан солиқ
ҳисоботлари ўз вақтида солиқ органига тақдим этилмаганлиги ишдаги
ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланади.
Бироқ, жавобгар судга ариза киритилганидан сўнг 2022 йил сентябрь ойи
учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботларини, ариза судга
тақдим этилганидан сўнг, 2022 йил 06 декабрь куни ДСИга тақдим қилиб,
камчиликларни тўлиқ бартараф этган. Шу сабабли ДСИ томонидан
жавобгарнинг ҳисобварақлари бўйича операциялар фаоллаштирилган.
Булар ДСИнинг 2022 йил 12 декабрь кунги маълумотномаси, аризачи
вакилининг тушунтиришлари ва ишдаги ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланади.
Шу боис, суд аризачининг ариза талабларини қаноатлантиришни рад
қилишни лозим топди.
ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланади.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат божи тўғрисидаги Қонуни
9-моддаси 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларида давлат божини
тўлашдан озод қилинганлигини ва иш электрон тарзда шакллланганлигини
инобатга олиб, аризани қаноатлантиришни рад қилишни, суд харажатларини
тарафлардан ундирмасликни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 128, 170, 176-179, 215-217, 222 - моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р
Қ И Л А Д И:
Аризачи Хўжаобод туманд Давлат солиқ инспекциясининг аризасини
қаноатлантириш рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи, судья
Ж.К.Абидов