← Назад
Решение #721460 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| онуннинг | 19 | — | law | |
| онуни | 7 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
NAVOIY VILOYAT
SUDI
НАВОИЙСКИЙ
ОБЛАСТНОЙ СУД
210100, Navoiy sh, Navoiy ko`chasi, 11а uy
210100, г.Навои, ул.Навои, дом 11а
Tel:(+99879) 220-50-61 Fax: (79) 220-50-59 e.mail: j.navoiy@sud.uz
ҚАРОР
шаҳри
2022 йил 12
декабрь
4-2101-2203/3819-сонли
иш
Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Т.Абдрамановнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Л.Тошмуродов ва Т.Қаҳҳоровлардан иборат таркибда, судья
катта ёрдамчиси Н.Исмаиловнинг суд мажлиси котиблигида,
Қизилтепа туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгаши вакили С.Зарипов (05.12.2022 йилдаги 238сонли ишончномага асосан), даъвогар вакили Ф.Холов (фермер
хўжалиги бошлиғи) жавобгар вакили С.Рахимов (05.12.2022
йилдаги 11-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Кармана
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 октябрь
кунидаги ҳал қилув қарори устидан Қизилтепа туман фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан
келтирилган апелляция шикоятини, Навоий вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Қизилтепа туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари кенгаши даъвогар “Янги ҳаёт” фермер хўжалиги
(кейинги ўринларда даъвогар деб номланади) манфаатида
судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар “AGRO
KRISSTALL
KLASTER”
масъулияти
чекланган
жамияти
(кейинги ўринларда жавобгар деб номланади)дан 93.558.256
сўм асосий қарз, 17.588.952,12 сўм пеня, 14.033.738 сўм
жарима ундиришни сўраган.
Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12
октябрь кунидаги ҳал қилув қарорига асосан даъво талаби
қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига
3.252.144,07 сўм асосий қарз ҳамда 24.000 сўм почта
харажатлари ундирилган.
Бундан норози бўлган Қизилтепа туман фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши апелляция
шикоятини бериб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш
тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва даъвогар
вакили апелляция шикоятида келтирилган важларни қўллаб
қувватлаб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасида жавобгар вакили апелляция шикоятида
келтирилган важларга эътироз билдириб, даъвогар томонидан
етказиб берилган маҳсулот учун тўловлар тўланганлиги,
биринчи инстанция суди асосли қарор қабул қилганлиги
сабабли, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида
қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати иш бўйича тарафлар ва ишда иштирок
этувчи
шахслар
вакилларини
фикрини
эшитиб,
иш
ҳужжатларини ўрганиб ва шикоят важларини муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгартиришни, апелляция шикоятини қисман
қаноатлантиришни лозим топди:
Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра ва суд муҳокамасида
аниқланишича, тарафлар, яъни даъвогар (хўжалик) ҳамда
жавобгар (тайёрловчи) ўртасида 2021 йилнинг 18-сентябрь
кунида давлат эҳтиёжлари учун бошоқли дон харид қилиш
бўйича 86-сон контрактация шартномаси расмийлаштирилиб,
унга кўра даъвогар 2022 йил ҳосилидан 31.186 кг буғдой
маҳсулотини жавобгарга топшириш, жавобгар эса маҳсулотни
қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра тарафлар ўртасида
расмийлаштирилган мазкур битим жавобгар томонидан
имзоланмаган ва жавобгарнинг муҳри қўйилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги
ўринларда ФК деб номланади) 107-моддаси биринчи қисмига
кўра ёзма шаклда тузилган битимни, агар иш муомаласи
одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса, тарафлар ёки
уларнинг вакиллари имзолаши керак.
Суд муҳокамасида жавобгар вакили томонидан тақдим
этилган, тарафлар яъни даъвогар (хўжалик) ҳамда жавобгар
(тайёрловчи) ўртасида 2021 йилнинг 18-сентябр кунида
ғаллачилик кластери билан фермер хўжалиги ўртасида
бошоқли дон харид қилиш бўйича 71-сонли фьючерс
шартномаси тузилиб, унга кўра даъвогар 2022 йил ҳосилидан
31.180 кг буғдой маҳсулотини жавобгарга топшириш, жавобгар
эса етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг
ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома тарафлар томонидан имзоланиб, муҳрлар
билан тасдиқланган. Лекин шартноманинг 7.2-бандига кўра
шартнома ҳамда унга киритиладиган қўшимча ўзгаришлар
томонидан руйхатга олинган кундан эътиборан кучга кириши
белгиланган бўлсада, мазкур шартнома қишлоқ хўжалиги
бўлимида руйхатдан ўтказилмаган.
Қизилтепа тумани қишлоқ хўжалиги бўлимининг 2022 йил
7-октябрдаги 10/222-сонли маълумотномасида эса, тарафлар
ўртасида расмийлаштирилган, лекин жавобгар томонидан
имзоланмаган 2021 йилнинг 18-сентябр кунидаги давлат
эҳтиёжлари учун бошоқли дон харид қилиш бўйича 86-сон
контрактация шартномаси 18.09.2021 йилда 253 сон билан
рўйхатдан ўтказилганлиги қайд этилган.
Гарчи, тарафлар ўртасида расмийлаштирилган ҳар иккала
шартнома тузилмаган ҳисоблансада, даъвогар томонидан
жавобгарга маҳсулот юборилганлиги, жавобгар томонидан
юборилган маҳсулотларни қабул қилиб олинганлиги, бу ҳақда
тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тўловлар амалга
оширилганлиги каби ҳолатлар тарафлар амалда ҳуқуқий
муносабатга киришганлигидан далолат беради.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
Хўжалик
суди
Пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш
ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун
ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги 2009 йил 18 декабр кунидаги 203 сонли қарори 8
бандида,
агар
тарафларнинг
шартномавий
ҳуқуқий
муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан
тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг
етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган
хизматлар
қийматини
ундириш
ҳақидаги
талабларини
қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўлмаслиги тўғрисида
судларга тушунтириш берилган.
Тарафлар ўртасида тасдиқланган 2022 йил 30 октябрдаги
5-сонли ҳисобварақ фактурага кўра, даъвогар жавобгарга
31.186 кг миқдордаги 93.558.155,93 сўмлик маҳсулот етказиб
берган, жавобгар томонидан маҳсулот қабул қилиб олинган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022
йил
30 майдаги “2022 йил ҳосилидан буғдойни харид
қилиш ва сотишда бозор тамойилларини кенг жойрий этиш
чора тадбирлари тўғрисида”ги 284-сонли қарори (кейинги
ўринларда
Қарор
деб
юритилади)
5-бандига
кўра,
белгилансинки, давлат ресурсларига харид қилинадиган бўғдой
учун тўловлар дастлабки босқичда 2-иловага мувофиқ
нархларда буғдой топширилган кундан бошлаб икки ҳафта
муддатда
буғдой
етиштирувчиларнинг
махсус
ҳисобварақларига тўлиқ ўтказиб берилади.
учун, маҳсулот топширилган кундан бошлаб икки ҳафта
муддатда даъвогарга ҳақ тўлаш мажбурияти юзага келган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Жавобгар
томонидан
олинган
маҳсулотлар
учун
18.07.2022 йилдаги 152 сонли тўлов топшириқномасига кўра
70.000.000 сўм,
01.08.2022 йилдаги 071-сонли
тўлов
топшириқномасига
кўра
18.806.111,93
сўм
пул
маблағлари даъвогарнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказиб
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ғаллани
етиштириш ва сотишда бозор тамойилларини жорий этишнинг
қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 28-майдаги
ПҚ 262-сонли қарори 2-бандининг б) кичик бандига кўра
давлат ресурсларига харид қилинган товар буғдой учун
тўловлар бўғдой етиштирувчиларга тижорат вакили томонидан
жамғарма маблағлари ҳисобидан қўйидаги босқичларда амалга
оширилади.
дастлабки босқичда -Вазирлар Маҳкамаси томонидан
белгиланган нархларда;
кейинги босқичда -биржада шаклланган ўртача нархдан
(ўртача котировкадан) келиб чиқиб, бўғдой етиштирувчилар
билан тўлиқ қайта ҳисоб китоб қилинади.
Жавобгар томонидан даъвоградан қабул қилиб олинган
ҳар бир кг буғдой учун 2.608,70 сўмдан жами 93.558.155,93 сўм
тўланиши лозим бўлсада, жавобгар 88.806.111,93 сўм пул
маблағларини даъвогарнинг махсус ҳисоб рақамига тўлаб
берган. Шунингдек даъвогарнинг 13.05.2022 йилдаги 4-сонли
хатига асосан 2022 йилги ғалла ҳосили тўловлари ҳисобидан
“Тавоис
Биохизмат”
МЧЖ
га
даъвогар
оладиган
зараркунандаларга қарши дори воситлари учун 1.500.000 сўм
пул маблағлари тўлаб берилган.
Топширилган маҳсулотнинг 3.252.044 сўм қисми учун
даъвогарга тўловлар амалга оширилмаган.
Қарорнинг 5 банди иккинчи хатбошисига кўра 2022
йилнинг июль-август ойларида биржада буғдой синфлари учун
шаклланган ўртача нархдан (ўртача котировка) келиб чиқиб,
2022 йил сентябрь ойида тўлиқ қайта ҳисоб китоб амалга
оширилиши белгиланган.
Мазкур босқичда биржада шаклланган нарх ва сотиб
олинган нарх ўртасидаги 9.000.000 сўм фарқни жавобгар
томонидан даъвогарга 06.10.2022 йил 043-сонли тўлов
топшириқномасига кўра тўлаб берилган.
даъвогар фойдасига 3.252.044 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисида асосли хулосага келган.
Биринчи
инстанция
суди
ҳал
қилув
қарорининг
асослантирувчи қисмида даъвонинг жарима ундириш қисмини
қаноатлантиришни лозим деган хулосага келган бўлсада, ҳал
қилув қарорининг хулоса қисмида ундирилиши лозим бўлган
жарима миқдорини кўрсатмаган.
Бироқ, суднинг даъвонинг жарима ундириш қисмини
қаноатлантириш лозим деган хулосаси иш ҳолатларига мос
келмайди, чунки даъвода 14.033.738 сўм жарима ундириш
сўралган бўлиб, жавобгар томонидан тўланмаган асосий
қарзнинг ўзи 3.252.144 сўмни ташкил этади.
Бундан
ташқари,
низолашилаётган
шартномани
тузилмаган деб топилишининг ўзи, даъво талабининг
шартнома асосида ҳисобланган пеня ва жарималарни ундириш
қисмини рад этилишига сабаб бўлади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
қонуни
9-моддаси биринчи қисми 18-бандида,
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар
ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгашлари — фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган
даъволар юзасидан давлат божи тўловидан озод этилиши,
Қонуннинг 19-моддаси йигирма бешинчи қисмида давлат божи
тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа
шахслар томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг
манфаатларини
кўзлаб
билдирилган
талабларини
қаноатлантириш
рад
этилган
ёки
улар
қисман
қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи ариза қайси
шахсларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган бўлса, шу
шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад
этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилиши белгиланган.
Лекин, мазкур низо юзасидан давлат божини ундиришда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10
октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318-сонли қарорининг 3бандида, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво
аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий
давлат
ҳокимияти
органларининг
қарорлари,
уларнинг
мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)
устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқига эгалиги, бунда даъво
даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги
тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш биринчи инстанция
судининг эътиборидан четда қолган.
Чунки,
“Давлат
божи
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси қонуни
7-моддаси иккинчи қисмига кўра, 2020
йил 1 январга қадар қабул қилинган бошқа қонунчилик
ҳужжатларида назарда тутилган ва ушбу Қонунда назарда
тутилмаган давлат божини тўлашдан озод қилиш ушбу
ҳужжатларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар кучда
қолади.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди даъво талабини
рад этилган қисмидан даъвогардан 2.438.576 сўм давлат божи
ундириш тўғрисида нотўғри хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(қўйида ИПК деб номланади) 276-моддасига мувофиқ, суд ишни
апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция
суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини
текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги
фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанциясининг
суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ
ҳажмда текшириши шарт.
ИПКнинг 278-моддасига кўра, апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича
ҳал қилув қарорини ўзгартиришга ҳақли.
ИПК 279-моддаси биринчи қисмида иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларини бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгартиришга асос бўлишлиги белгиланган.
Шунинг учун, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди
томонидан қабул қилинган ҳал қилув қарорини ўзгартиришни,
ҳал қилув қарорини даъвогардан давлат божини ундириш
қисмини
бекор
қилишни,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада
ривожлантириш
бўйича
ташкилий
чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ-3318-сонли қарорининг 3-бандига кўра
апелляция
шикояти
учун
даъвогардан
давлат
божи
ундирмасликни,
даъвогар
томонидан
тўланган
почта
харажатларини ўзининг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга
кўра,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 276, 278-280-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайьати
қ и л а д и:
Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12
октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилсин.
Ҳал қилув қарорининг даъвогар “Янги ҳаёт” фермер
хўжалигидан республика бюджетига 2.438.576 сўм давлат
божи ундириш қисми бекор қилинсин.
Ҳал
қилув
қарорининг
қолган
қисми
ўзгаришсиз
қолдирилсин.
Қизилтепа туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер
эгалари
кенгашининг
апелляция
шикояти
қисман
қаноатлантирилсин.
Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга
киради.
Қарордан норози тараф белгиланган тартибда Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига кассация тартибида шикоят (протест) келтириши
мумкин.
Раислик қилувчи
ҳайъат
аъзолари
Т.Абдраманов
Л.Тошмуродов
Т.Қаҳҳоров