Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2202/2544 Дата решения 12.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзмиллийбанк АЖ Ответчик / Подсудимый LIGHT CITY масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1002737 Claim ID 2990890 PDF Hash 353458625f27c42f... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 12 декабрь Дўстлик шаҳри 4-1304-2202/2544-сонли иш раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “LIGHT CITY” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “JIZZAX DILVER TRANS” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кредит қарзини ундириш юзасидан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида даъвогар “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти вакили Б.Мухторов (ишончнома асосида)нинг иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Жиззах вилоят бўлими (Банк) ва “Арнасой кўрки” масъулияти чекланган жамияти (Қарз олувчи) ўртасида 2016 йил 21 декабрь куни 361/2016-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартнома шартларига мувофиқ “Банк” “Қарз олувчи”га чорвачиликни ривожлантириш мақсадида чорва моллари сотиб олиш учун 60 ой муддатга, йиллик 12 фоиз устама тўлаш шартлари билан 200.000.000 сўм миқдорда кредит ажратиш, “Қарз олувчи” эса ажратилган кредитни шартномада белгиланган тартибда ва муддатда қайтариш мажбуриятини олган. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, “Банк” “Қарз олувчи”га 200.000.000 сўм кредит маблағлари ажратилган. Бироқ, қарз олувчи томонидан кредит шартномасининг талаблари ўз вақтида бажарилмасдан, кредит ва кредит фоизларини қайтариш графигига амал қилинмасдан тўланмаслиги оқибатида 195.556.200 сўм кредит асосий қарзи ва 114.947.043 сўм кредит фоизлари тўланмасдан шартнома шартлари белгиланган муддатларда бажарилмасдан келинган. “Арнасой кўрки” масъулияти чекланган жамиятининг номи “LIGHT CITY” масъулияти чекланган жамиятига ўзгартирилган. Натижада даъвогар “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “LIGHT CITY” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “JIZZAX DILVER TRANS” масъулияти чекланган жамиятидан 195.556.200 сўм муддати ўтган кредит асосий қарз ва 114.947.043 сўм муддати ўтган кредит фоизини солидар тартибда ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти вакили Б.Мухторов тушунтириш бериб, жавобгар томонидан кредит шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмаганлигини, шу сабабли судга даъво аризаси киритилганлигини, судга даъво аризаси киритилгандан сўнг ҳам жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлигини маълум қилиб, жавобгарлардан 195.556.200 сўм муддати ўтган кредит асосий қарз ва 114.947.043 сўм муддати ўтган кредит фоизини солидар тартибда ундиришни сўради. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ва жавобгарлар вакили иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд мазкур низони Палата ва жавобгарлар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд даъвогар вакилининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 735-моддасига кўра эса қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт, 744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. “Банк” томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган бўлиб, “Қарз олувчи”га кредит маблағи ажартилган. Бироқ, “Қарз олувчи” томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмасдан, кредит маблағлари шартномада назарда тутилган тартибда ва муддатларда тўлаб берилмаган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги судга тақдим этилган далиллар ва даъвогар вакилининг кўрсатмалари билан ҳам ўз исботини топади. Шу боис суд, даъво талабининг жавобгар “LIGHT CITY” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти фойдасига 195.556.200 сўм муддати ўтган кредит асосий қарз ва 114.947.043 сўм муддати ўтган кредит фоизини ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъво аризасида 195.556.200 сўм муддати ўтган кредит асосий қарз ва 114.947.043 сўм муддати ўтган кредит фоизини қўшимча жавобгар “JIZZAX DILVER TRANS” масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда ундириш сўралган. кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Бироқ, даъвогар вакили томонидан “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти, “LIGHT CITY” масъулияти чекланган жамияти (собиқ “Арнасой кўрки” масъулияти чекланган жамияти) ва “JIZZAX DILVER TRANS” масъулияти чекланган жамияти ўртасида кафиллик ёки солидар жавобгарлик келтириб чиқарадиган бошқа битимлар тузилганлигини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаганлиги ҳамда суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили томонидан даъвонинг ушбу қисми исботлаб берилмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли. Шу сабабли, суд даъво талабининг қарз суммасини “JIZZAX DILVER TRANS” масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда ундириш қисмини рад этишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд мазкур нормага мувофиқ суд харажатлари жавобгар “LIGHT CITY” масъулияти чекланган жамияти зиммасига юклатилишни лозим деб ҳисоблайди. Бундай ҳолатда, суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар “LIGHT CITY” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти фойдасига 195.556.200 сўм муддати ўтган кредит асосий қарз ва 114.947.043 сўм муддати ўтган кредит фоизини ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, ундирилиши лозим бўлган 24.000 сўм почта харажати ҳамда 6.210.065 сўм давлат божини жавобгар “LIGHT CITY” масъулияти чекланган жамияти зиммасига юклашни лозим деб топди. Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 735, 744-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар “LIGHT CITY” масъулияти чекланган жамиятидан 195.556.200 сўм муддати ўтган кредит асосий қарз, 114.947.043 сўм муддати ўтган кредит фоизи ва 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “LIGHT CITY” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 6.210.065 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. О.Эргашев