Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2201/3421 Дата решения 12.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Мурадов Ўктам Қодирович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Самарқанд тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "TAXI CITY" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 964449 Claim ID 3026525 PDF Hash 5906d297e8cebfe5... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 220-моддаси тисодий процессуал кодекси 220 code_article
кодексининг 82-моддаси кодекси 82 code_article
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41 Тойлоқ тумани e-mail: i.tayloq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 12 декабрь 4-1405-2201/3421-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Қ.Мурадовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, аризачи Самарқанд тумани Давлат солиқ инспекцияси вакили Л.Насриддинов (ишончнома асосида) иштирокида, аризачи Самарқанд тумани Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар "TAXI CITY" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган аризаси бўйича ишни Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ариза билан мурожаат қилиб, унда «TAXI CITY» масъулияти чекланган жамияти мансабдор шахслари аризачи томонидан юборилган 2022 йил 31 октябрдаги 20/1-19530-сонли камерал солиқ текшируви натижаси бўйича талабномасига тушунтиришлар ёки тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганлиги, сўралган ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги сабабли Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 11 ноябрдаги қарорига асосан жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлар бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилганлигини билдириб, "TAXI CITY" масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи Самарқанд тумани Давлат солиқ инспекцияси вакили Л.Насриддинов ўз тушунтиришида, суд мажлиси муҳокамаси кунига қадар жавобгар томонидан ариза талабидаги ҳуқуқбузарликлар бартараф қилинганлигини билдириб, ариза талабини қонуний кўриб чиқишни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқиб, мазмунан ҳал этишни лозим деб топди. Суд, иш бўйича аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Самарқанд тумани Давлат солиқ инспекцияси томонидан жавобгарга 2022 йил 31 октябрда камерал солиқ текшируви натижаси бўйича ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисида талабнома юборилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан тақдим этилиши лозим. Самарқанд тумани Давлат солиқ инспекцияси томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон шаклда 2022 йил 31 октябрда хабарнома ва огоҳлантириш хати юборилган, лекин жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи топширилмаган. Шундан сўнг, Самарқанд тумани Давлат солиқ инспекциясининг 2022 йил 11 ноябрдаги қарорига асосан солиқ тўловчининг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида ва бошқа ҳолларда қўлланилиши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Бироқ, суд муҳокамаси кунига қадар жавобгар томонидан камчиликлар бартараф қилинган. Даъвогар томонидан судга тақдим қилинган маълумотномада, жавобгар томонидан камчиликлар бартараф қилинганлиги маълум қилинган. Суд, аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларга баҳо бериб, аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179, 186, 216-217, 221 ва 222-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Аризачи Самарқанд тумани Давлат солиқ инспекциясининг аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг апелляция инстанциясига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Ў.Қ.Мурадов