Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2402/655 Дата решения 28.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 378715 Claim ID 2795890 PDF Hash 709d0a2535485702... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси збекистон Республикаси ЖК 105 law
ЖКнинг 62-моддаси ЖКнинг 62 law
Пудов ЖКнинг 73-моддаси Пудов ЖК 73 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси збекистон Республикаси ЖК 73 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси збекистон Республикаси ЖК 73 law
унга нисбатан суд ЖКнинг 60-моддаси унга нисбатан суд ЖК 60 law
Текст решения Оригинал (узб.)
№ 1-1006-2402/655-сонли 2025 йил апрель ойининг 28 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: Чилонзор тумани прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, Чилонзор туман ИИО Пробация бўлими инспектори лейтенант Д.С.Усеновнинг иштирокида, О.Маҳмудовнинг таржимонлигида, Пудов Алексей Алексеевичга нисбатан Чилонзор туман ИИО Пробация бўлинмасининг бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73моддаси 3-қисми “а” бандига асосан ўталмай қолган аҳлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш тўғрисида киритилган тақдимномани кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 27.08.2024 йилдаги ҳукмига кўра, 29.07.1989 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ, “UnK SOLUTION” МЧЖ ишчиси, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 2-мавзе, 34-уй, 32-хонадонда яшовчи Пудов Алексей Алексеевич (PUDOV ALEKSEY ALEKSEYEVICH). Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 1-кисми билан, ЖКнинг 62-моддасига асосан, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 7 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Маҳкум А.Пудовга нисбатан чикарилган суд ҳукми ва шахсий йиғма жилди Чилонзор тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан 11.09.2024 йилда рўйхатга олиниб ижрога қаратилган. Маҳкум А.Пудовга 24.09.2025 йилда жазо ўташ тартиб қоидалари тушунтирилган ва “UnK SOLUTION” МЧЖга ишга йўлланма берилиб, ушбу куннинг ўзида “UnK SOLUTION” МЧЖга жойлаштирилиб, ҳозирги кунга қадар ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаб келган. Шу давр мобайнида маҳкум А.Пудов ўзини ижобий томондан кўрсатиб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ҳолда яшаш ва иш жойидан ижобий тавсифланиб келинмоқда. Ҳозирги кунда маҳкум А.Пудов ЖКнинг 73-моддаси, 3-кисми, "а" бандида кўрсатилган суд тайинлаган ахлоқ тузатиш ишлари жазо муддатининг учдан бир кисмидан кўпроғини ўтаган. 1 Алексеевичнинг ўталмай колган 1 (бир) йил 1 (бир) ой 19 (ўн тўққиз) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишни сўраган. Суд мажлисида Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлими инспектори лейтенант Д.С.Усенов, маҳкум А.Пудов суд томонидан тайинланган жазони ўтаб, тартибга тўлиқ риоя этиб келаётганлиги, яшаш ва иш жойидан ижобий тавсифланишини баён қилиб, тақдимномани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида А.Пудов содир этган қилмишидан қаттиқ пушаймондалигини, унга суд томонидан тайинланган жазогага тўлиқ риоя этиб келганлигини инобатга олиб, тақдимномани қаноатлантиришни сўради. Суд, Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамовнинг илтимосномани қаноатлантириш ҳақидаги ва А.Пудов тақдимномани қаноатлантириб бериш ҳақидаги фикрларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб тақдимномани қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисмига мувофиқ, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумга нисбатан қўлланилади. Ушбу модданинг 3-қисми “а” бандига асосан асосан ижтимоий хавфи катта булмаган ёки унча оғир бўлмаган жинояти учун, суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин қўлланилиши мумкинлиги белгиланган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, маҳкум А.Пудов аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини 7 (етти) ой 11 (ўн бир) кунини ўтаганини, яшаш жойидан ижобий тавсифланишини, тартиб-қоида талабларини бажарганини инобатга олиб, тақдимномани қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси, ЖПКнинг 536, 541-моддаларига риоя қилиб, суд, А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Чилонзор тумани ИИО Пробация бўлинмаси бошлиғининг тақдимномаси қаноатлантирилсин. Пудов Алексей Алексеевич (PUDOV ALEKSEY ALEKSEYEVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан ўталмай қолган 1 (бир) йил 1 (бир) ой 19 (ўн тўққиз) кун аҳлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинсин. 2 А.Пудовга жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этган тақдирда, унга нисбатан суд ЖКнинг 60-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ жазо тайинланиши тушунтирилсин. Ажрим маълумот учун Чилонзор тумани ИИО ФМБ ва маҳкумга топширилсин. Ажримдан норози томонлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 1 546 -моддасига асосан кассация тартибида А.А.Мухиддинов 3 4