← Назад
Решение #721881 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 468 | — | code_article | |
| Кодекс | 474 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 236 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
12.12.2022 йил
Дўстлик шаҳри
4-1304-2202/2659-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси О.Эргашев раислигида,
судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “Жиззах ҳудудий
электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар
ARNASOY PAXTA G`ALLA KLASTERI масъулияти чекланган жамиятидан
электр энергиясидан бўлган қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъвоси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар “Жиззах ҳудудий электр
тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти вакили Ж.Наврузов (ишончнома
асосида)нинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ
суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
аниқлади:
“Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти
(кейинги ўринларда даъвогар) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар ARNASOY PAXTA G`ALLA KLASTERI масъулияти чекланган
жамияти (кейинги ўринларда жавобгар)дан электр энергияси тўловидан бўлган
101129698 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили Ж.Наврузов
кўрсатма бериб, жавобгар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун
қарздорлик бугунги кунга қадар тўланмаганлигини маълум қилиб, даъво
аризасини қаноатлантиришни, жавобгардан 101129698 сўм қарздорликни
ундиришни сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
даьво аризасида низони ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида жавобгар вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, мазкур низони Палата ва жавобгар
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд ишдаги ҳужжатларни кўздан кечириб, даьвогар вакилининг
кўрсатмаларини
тинглаб,
қуйидагиларга
кўра
даъво
аризасини
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатлари ва суд мажлисида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида электр таъминоти шартномаси
тузилган бўлиб, шартнома шартларига мувофиқ корхона истеъмолчига электр
энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва истеъмолчи истеъмол
қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартномага асосан жавобгарга электр энергияси
етказиб берилган бўлсада, жавобгар тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлиги
оқибатида бугунги кун ҳолатига электр энергиясидан бўлган 101129698 сўм
электр энергиясидан бўлган қарздорлик тўланмаганлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 468-моддасига кўра
энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи
ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия
бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш
тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади, Кодекснинг
474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса энергия ҳақи абонент
амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади деб белгиланган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақидадаги талабномаси
жавобгар томонидан белгиланган муддатда бажарилмаганлиги сабабли Палата
даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236-моддаси кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Демак, ушбу шартномада мажбуриятни бажариш шартлари тарафлар
ўртасида келишилган бўлиб, даъвогар қарздордан ўз манфаатларига тегишли
мажбуриятларини бажаришни тўлиқ талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Шу сабабли, суд даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 101129698 сўм қарздорликни ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига
асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади.
Мазкур ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд ишни судда кўриш билан
боғлиқ давлат божи ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
деб ҳисоблайди.
Юкоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд
қарор қилади:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар ARNASOY PAXTA G`ALLA KLASTERI масъулияти чекланган
жамиятидан даъвогар “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”
акциядорлик жамияти фойдасига 101129698 сўм қарздорлик ва ихтиёрий тўлаб
чиқилган 24.000 сўм почта ҳаражатлари ундирилсин.
Жавобгар ARNASOY PAXTA G`ALLA KLASTERI масъулияти чекланган
жамиятидан Республика бюджетига 2022593 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори
чиқарилган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида Жиззах вилоят судига
апелляция тартибида шикоят, прокурор эса протест келтириши мумкин.
О.Эргашев