← Назад
Решение #722433 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 382 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 116 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан,
улица Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 12 декабрь 4-1701-2202/5552-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар- “Барқарор савдо
баракаси” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгарларАТИБ “Ипотекабанк” ва “Eco tree tour” масъулияти чекланган жамиятларига
нисбатан тақдим этган даъвоси бўйича иқтисодий ишни даъвогар жамият
раҳбари З.Алақулов, жавобгар банк вакили Д.Кабилджанов (ишончнома
асосида)ларнинг иштирокида Андижон ва Хўжаобод туманлараро иқтисодий
судлари видеоконференцалоқа режими масъул ходимлари кўмагида, Андижон
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб юритилади) “Барқарор савдо
баракаси” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда
“Даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан
мурожаат этиб, АТИБ “Ипотекабанк” (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб
юритилади) ҳамда “Eco tree tour” масъулияти чекланган жамият (кейинги
ўринларда матнда “Қўшимча жавобгар” деб юритилади) ўртасида
2021 йил 24 июлдаги №1-сонли кафиллик шартномасидаги Қодиров Умиджон
Бегижонович
номидан
бажарилган
имзо
вилоят
ИИБ
ЭКБнинг
2022 йил 6 августдаги №865-сонли хулосасига кўра У.Қодиров томонидан эмас,
яъни қалбакилаштирилганлигини инобатга олиб кафиллик шартномасини
бекор қилиш ҳамда жавобгар томонидан даъвогар ҳисоб-рақамидан
2021 йил 10 ноябрдаги №23-сонли электрон мемориал ордер орқали
“2020 йил 24 июлдаги “1-сонли кафиллик шартномасига асосан “Eco tree tour”
масъулияти чекланган жамияти кредит тўлови учун ч/о Док:2-23 27.10.2021 на
сумму 67 512 088,83 сум” мазмунида ўтказилган маблағларни ундиришни
сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъво аризада қайд
этилган важларни такрорлаб, “Eco tree tour” масъулияти чекланган жамияти
томонидан олинган кредит шартномаси юзасидан кафиллик шартномасидан
бехабар
бўлганлигини,
имзо
қалбакилаштирилганлигини,
жамият
раҳбарларини
танимаслигини,
жамият
томонидан
мажбуриятлар
бажарилмаганлиги сабабли кредит маблағларини ундириш юзасидан бўлиб
ўтган суд мажлисида кафиллик шартномаси расмийлаштирилмаганлигини
маълум қилганлигини, бироқ солидар тартибда қарздорликнинг ундириш
юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилинганлигини, банк томонидан сохта
кафиллик шартномасига асосан 67 512 000 сўм маблағ ундириб олганлигини,
кафиллик шартномаси бекор қилинмаганлиги сабабли хисоб-рақамига маблағ
тушира олмаётганлигини, 20 дан ортиқ ишчи ва хизматчилари мавжудлигини
билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, кредит шартномаси
юзасидан тўлиқ маълумотга эга эмаслигини, бироқ даъвогар билан кафиллик
шартномаси расмийлаштирилганлигини, шартномада жамият раҳбарининг
имзоси ҳамда муҳри мавжуд эканлигини, шартнома ҳақиқий эмас деб
топилмаганлигини билдириб, даъвони рад этишликни сўради.
Қўшимча жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинган, бироқ унинг вакиллари суд мажлисига келмади ва низо
юзасидан ўз эътирозини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни қўшимча жавобгар вакили
иштирокисиз кўришликни лозим топади.
Суд ишда иштирок этувчи тарафларнинг тушунтиришини тинглаб, ишдаги
мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво
қаноатлантиришни рад этишликни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, АТИБ “Ипотекабанк” Андижон вилоят
филиали ва “Eco tree tour” масъулияти чекланган жамияти ўртасида
2021 йил 23 июль куни 472/33-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга
кўра 36 ой муддатга, йиллик 27 фоиз устама тўлаш шарти билан айланма
маблағларини тўлдириш ва калава ип махсулотлари сотиб олиш учун
2 770 000 000 сўм кредит маблағлари беришга келишилган. Кредит таъминоти
сифатида автотранспорт воситаларига гаровга қўйилган ҳамда даъвогар,
жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида 2021 йил 24 июль куни №1-сонли
кафиллик шартномаси тузилиб тарафларнинг муҳри билан тасдиқланган.
Кафиллик суммаси 2 000 000 000 сўм этиб белгиланган.
Кафиллик шартномаси Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов
бўлими терговчиси капитан А.Т.Тошпўлатовнинг 034012/2022-124-сонли
жиноят иши хужжатлари юзасидан тайинланган қарорига асосан
Андижон вилоят Ички ишлар бошқармаси Эксперт криминалистика марказига
экспертиза тайинланган. Эксперт томонидан 2022 йил 6 августь куни тадқиқот
натижасида 2021 йил 24 июль кунги №1-сонли кафиллик шартномасини раҳбар
графасидаги Қодиров Умиджон номидан бажарилган имзо Қодиров Умиджон
томонидан эмас, Абдуллаев Ёқубжон томонидан бажарилган бўлиши
мумкинлиги юзасидан №865-сонли экспертиза хулосаси тақдим этилган.
Даъвогар жавобгарга 2022 йил 19 сентябрь кунги №26-сонли ҳамда
2022 йил 20 сентябрь кунги №27-сонли талабномалари почта алоқа хизмати
орқали юборилган бўлиб, унга кўра кафиллик шартномасини ихтиёрий бекор
қилиш ҳамда ундириб олинган пул маблағларини қайтаришни сўраган. Бироқ
талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Даъвогар кафиллик шартномаси бошқа шахс томонидан имзоланганлиги
сабабли бекор қилишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб
юритилади)нинг 382-моддасига кўра, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда
ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома
тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши
мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи
тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва
шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда.
Демак, мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида расмийлаштирилган кафиллик
шартномасини бекор қилиб бўлмайди.
Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан шартномани бекор қилиш эмас, балки
кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш талаби билан мурожаат
этиши лозим бўлган.
Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг 2021 йил 24 июль кунги
№1-сонли кафиллик шартномасини бекор қилиш талаби рад этишликни лозим
топади.
Шунингдек, даъвогар ҳисоб-рақамидан 2021 йил 10 ноябрдаги №23-сонли
электрон мемориал ордер орқали “2020 йил 24 июлдаги “1-сонли кафиллик
шартномасига асосан “Eco tree tour” масъулияти чекланган жамияти кредит
тўлови учун ч/о Док:2-23 27.10.2021 на сумму 67 512 088,83 сум” мазмунида
ўтказилган маблағларни ундиришни сўраган.
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 23 май кунги
4-1703-2202/251-сонли ҳал қилув қарори билан “Eco tree tour”, “Barqaror savdo
barakasi”, “National logistics AAA” ва “Han logistic 701” масъулияти чекланган
жамиятлари ҳисобидан АТИБ “Ипотекабанк” фойдасига кредит учун
ҳисобланган фоиздан муддати ўтган 183 807 715 сўм, кредит танидан муддати
келмаган 2 770 000 000 сўм, ҳисобланган 8 510 012 сўм пеня, жами 2 962 317 727
сўм кредит қарздорлик ва 21 600 сўм почта харажати ундирилиб, ундирув
гаровдаги мулкларга қаратилган.
Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган кафиллик шартномаси эса ҳақиқий
эмас деб топилмаган.
Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг ўтказилган маблағни ундириш
талабини рад этишликни лозим топади.
Суд ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича давлат божи тўловини ундириш
масаласини мухокама этиб, даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига давлат
божи ва Олий суд депозит ҳисобрақамига видеоконференцалоқа режими
харажатларини ундиришни лозим топади.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўлашдан озод
қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар
ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини
қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда,
давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво
талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда
ундирилишлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни иловасининг
2-банди а-кичик бандида кўра, мулкий хусусиятларга эга даъво аризалардан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, б-кичик бандида эса, номулкий
хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари миқдорида давлат
божи тўлови амалга оширилиши белгиланган.
ИПКнинг 116-моддаси 3-бандига кўра, суд мажлиси видеконференцалоқа
режимида ўтказилса, иш билан боғлиқ суд харажатларининг суммаси суд
томонидан белгиланади ва ишда иштирок этувчи шахслардан ишни кўриб
чиқиш натижалари якуни бўйича ушбу Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ
ундирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Раёсатининг 2018 йил 25 октябрдаги
РС-59-18-сонли қарорига асосан барча судларда ишларни видеоконференцалоқа
режимида
ўтказиш
билан
боғлиқ
харажатларнинг
миқдори
2018 йилнинг 1 ноябридан бошлаб энг кам иш ҳақининг йигирма беш
фоизи миқдорида тўланиши белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180 моддаларини қўллаб
қ а р о р қ и л а д и:
Даъвони қаноатлантириш рад этилсин.
“Барқарор савдо баракаси” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- Республика бюджетига 4 350 242 сўм давлат божи;
- Олий суд депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати “Барқарор савдо баракаси”
масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
Раислик этувчи
С.Умаралиев