Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2201/3571 Дата решения 12.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Мурадов Ўктам Қодирович Язык ru
Стороны
Истец / Обвинение "KULIYEV ABDUVAHOB" хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый "OLIM GRAND SERVIS" хусусий корхонаси
Source ID 1002936 Claim ID 3025676 PDF Hash cd414c61f88d12b9... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 230-моддаси тисодий процессуал кодекси 230 code_article
онунининг 10-моддаси онуни 10 law
онун 50-моддаси онун 50 law
тисодий процессуал кодексининг 232-моддаси тисодий процессуал кодекси 232 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41 e-mail: i.tayloq@sud.uz АЖРИМ (ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисида) Тойлоқ тумани 2022 йил 12 декабрь 4-1405-2201/3571-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Қ.Мурадовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, аризачи ХХХнинг, жавобгар ХХХга нисбатан берган Ўзбекистон Ҳакамлик судлари ассоциацияси Самарқанд вилоят ваколатхонаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Самарқанд вилоят ҳакамлик судининг 2022 йил 27 сентябрдаги №22-04/158-сонли ҳал қилув қарори юзасидан ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни Аризачи ХХХ судга жавобгар ХХХга нисбатан ариза билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Ҳакамлик судлари ассоциацияси Самарқанд вилоят ваколатхонаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Самарқанд вилоят ҳакамлик судининг 2022 йил 27 сентябрдаги №22-04/158-сонли ҳал қилув қарори юзасидан ижро варақаси беришни сўраган. Даъвогар вакили Ф.Закиряев ўзига берилган ишончномага асосан судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, суд муҳокамасини даъвогар вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 230-моддаси 3-қисмига кўра, иқтисодий суд ҳакамлик муҳокамаси тарафларини суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилади. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди. Шу сабабли, суд ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, Ўзбекистон Ҳакамлик судлари ассоциацияси Самарқанд вилоят ваколатхонаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Самарқанд вилоят ҳакамлик судининг 2020 йил 14 сентябрдаги №22-04/158-сонли ҳал қилув қарори (раислик қилувчи О.Очилов, судьялар И.Қодиров, С.Пулатов)га асосан, даъвогар ХХХнинг даъвоси қаноатлантирилиб, жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 152.250 сўм асосий қарз, 38.000 сўм пеня ва 321.0000 сўм суд харажатлари ундирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги қонунининг 10-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳакамлик суди низоларни Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари асосида ҳал қилади. Ушбу Қонун 50-моддасига кўра, агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорида белгиланган муддатда ихтиёрий ижро этилмаган бўлса, у мажбурий ижро этилиши керак. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, ваколатли суд берган ижро варақаси асосида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 232-моддасига кўра, иқтисодий суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодексда ҳал қилув қарори қабул қилиш учун назарда тутилган қоидаларга биноан ажрим чиқаради. Иқтисодий суднинг ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ёки ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этиш ҳақидаги ажримида қуйидагилар ҳам бўлиши керак: 1) ҳал қилув қарорини қабул қилган ҳакамлик судининг номи ва таркиби; 2) ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг номи (фамилияси, исми, отасининг исми); 3) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори тўғрисидаги, аризачи мажбурий ижро этилишини илтимос қилаётган ижро варақаси ҳақидаги маълумотлар; 4) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш ёки ижро варақаси беришни рад этиш учун кўрсатма. Иқтисодий суднинг ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ажрими дарҳол ижро этилиши керак. Шу сабабли, суд аризани қаноатлантиришни, Ўзбекистон Ҳакамлик судлари ассоциацияси Самарқанд вилоят ваколатхонаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Самарқанд вилоят ҳакамлик судининг 2022 йил 27 сентябрдаги №22-04/158-сонли жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 152.250 сўм асосий қарз, 38.000 сўм пеня ва 321.000 сўм суд харажатлари ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини беришни, ишни судда кўриш билан боғлиқ давлат божи харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. «Давлат божи тўғрисидаги» Ўзбекистон Республикаси қонунига илова давлат божи ставкаларининг 2-банди ж-кичик бандига кўра, ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш тўғрисидаги арбитражнинг ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш тўғрисидаги, шунингдек ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 134, 195, 232-моддаларига асосланиб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Аризачи ХХХнинг, жавобгар ХХХга нисбатан берган Ўзбекистон Ҳакамлик судлари ассоциацияси Самарқанд вилоят ваколатхонаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Самарқанд вилоят ҳакамлик судининг 2022 йил 27 сентябрдаги №22-04/158-сонли ҳал қилув қарори юзасидан ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин. Ўзбекистон Ҳакамлик судлари ассоциацияси Самарқанд вилоят ваколатхонаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Самарқанд вилоят ҳакамлик судининг 2022 йил 27 сентябрдаги №22-04/158-сонли жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 152.250 сўм асосий қарз, 38.000 сўм пеня ва 321.000 сўм суд харажатлари ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси берилсин. Жавобгар ХХХдан республика бюджетига 600.000 сўм давлат божи, аризачи ХХХ фойдасига 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ажримдан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга (протест келтиришга) ҳақли. Судья Ў.Қ.Мурадов