Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2202/3039 Дата решения 12.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Янгикурганский межрайонный экономический суд Судья Тўхтабоев Шухратжон Турғунбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбектелеком АК Ответчик / Подсудимый MURODIL VAQT INVEST масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1013295 Claim ID 3003632 PDF Hash 291c30949c05de0b... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 128-моддаси ИПК 128 law
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПК 72 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YANGIQO`RG`ON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI YANGIKURGAN INTERDISTRICT ECONOMIC COURT ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Янгиқўрғон шаҳарчаси Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Тўхтабоевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар АА манфаатида жавобгар ББдан 7 494 607,20 сўм асосий қарз, 3 747 303,60 сўм пеня жами 11 241 910,80 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ф.Жўраев (2022 йил 4 мартдаги 55-01-08/210-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз, иқтисодий суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъво аризасида баён этилишича, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) АА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, ББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 7 494 607,20 сўм асосий қарз, 3 747 303,60 сўм пеня жами 11 241 910,80 сўм ундириб беришни сўраган. Палата даъво аризасида ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, Палата иштирокисиз иқтисодий ишни кўришни лозим топди. Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар ҳам қарздорлик бўйича тўловлар амалга оширилмаганлигини маълум қилиб, уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлсада, уларнинг вакили суд мажлисига келмади ва даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. ИПК 128-моддасининг иккинчи қисмига биноан, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисоблананиши белгиланган. Шунингдек, ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо 1 уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлигини инобатга олиб, суд мазкур иқтисодий ишни унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд иш ҳужжатлари билан танишиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра билдирилган даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. ФК 631-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Судга тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2019 йил 17 июлда 54-сонли шартнома имзоланган. Шартноманинг 1.1-бандига асосан, “Бажарувчи” “Буюртмачи”нинг биносига лойиха-смета ҳужжатлари асосида оптик толали алоқа кабели ва телекоммуникация қурилмаларини ўрнатиш ишларини амалга ошириш; 1.2бандига биноан, “Буюртмачи” эса уларни сифатини текшириб, қабул қилиб олиш ва қийматини тўлиқ тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Шартномага биноан, 2019 йил 31 октябрдаги Ф-3 шаклга мувофиқ, даъвогар жавобгарга 22 494 607 сўмлик ишлар бажариб берган. Тарафлар ўртасида 2022 йил 30 сентябрдаги солиштирма далолатномага асосан 2019 йил 17 июлдаги 54-сонли шартнома бўйича жавобгар даъвогардан 7 494 607,20 сўм қарздорлигини тан олган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 19 октябрда 55-03-08/868сонли, Палата томонидан жорий йилнинг 7 ноябрь куни қарздорлик тўловини амалга ошириб бериш ҳақида талабнома ва медиация хатлари юборилган. Бироқ, талабнома ва медиация хатлари жавобгар томонидан жавобсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФК 673-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, буюртмачи пудратчининг бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди. 2 ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабларини асосли деб ҳисоблайди ва жавобгардан даъвогар фойдасига 7 494 607,20 сўм ундиришни лозим топади. Даъвогар шартноманинг 5.4-бандига мувофиқ, бажарилган иш учу ўз вақтида ҳақ тўланмаганда “буюртмачи” томонидан “Бажарувчи”га муддати кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси бажарилмаган хизмат кўрсатиш қийматининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслигидан келиб чиқиб, жавобгардан 3 747 303,60 сўм пеня ҳисоблаб ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли Қарорининг 2-бандига кўра, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд даъвогарнинг тўланмаган ижара ҳақи учун 3 747 303,60 сўм пеня ундириш талаби билан келишмайди. Ваҳоланки, даъвогар томонидан пеня ундириш сўралсада, бироқ ушбу пеня қандай асосларга кўра вужудга келганлиги, унинг ҳисоб китоби, айнан қайси муддат пеня ундирилиши ҳисобланганлиги асослаб берилмаган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланмаганлиги ва асослантирилмаганлиги, қарздорликни ундириш чорасини ўз вақтида кўрилмай зарарни миқдорини кўпайишига кредиторнинг ўзи сабабчи бўлганлиги ҳамда мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, кредитор манфаатларини эътиборга олиб даъво талабининг пеня ундириш қисмини қисман қаноатлантиришни ҳамда 1 800 000 сўм ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 7 494 607,20 сўм асосий қарз ва 1 800 000 сўм пеня жами 9 294 607,20 сўм ундиришни лозим топади. 3 ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади; мазкур модданинг учинчи қисмига асосан, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Юқоридагиларга асосан жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига тўланган 24 000 сўм почта харажатлари ундириш лозим бўлади. Баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 326, 333, 631 ва 673-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли Қарорининг 2-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 72, 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси АА манфаатида киритган даъвоси қисман қаноатлантирилсин. ББ ҳисобидан: - АА фойдасига 7 494 607,20 сўм асосий қарз, 1 800 000 сўм пеня, тўланган 24 000 сўм почта ҳаражатлари жами 9 318 607,20 сўм; - Республика бюджети даромади (Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси)га 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ушбу ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган тартибда ва муддатда юқори турувчи судга шу суд орқали апелляция шикояти бериши (протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Тўхтабоев “Ҳал қилув қарори аслига тўғри”, судья Ш.Тўхтабоев 4