← Назад
Решение #722647 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 573 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| жавоб беради ФК | 578 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YANGIQO`RG`ON
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
YANGIKURGAN INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Янгиқўрғон шаҳарчаси
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Тўхтабоевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар АА манфаатида жавобгар ББдан 10 910 000 сўм асосий қарз, 5 455
000 сўм пеня жами 16 365 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ф.Жўраев (2022 йил 4 мартдаги
55-01-08/210-сонли ишончнома асосида), жавобгар корхона рахбари
Н.Юнусоваларнинг иштирокида, Палата вакили иштирокисиз, иқтисодий
суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъво аризасида баён этилишича, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб
юритилади) АА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
этиб, ББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 10 910 000 сўм
асосий қарз, 5 455 000 сўм пеня жами 16 365 000 сўм ундириб беришни
сўраган.
Палата даъво аризасида ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ,
Палата иштирокисиз иқтисодий ишни кўришни лозим топди.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар ҳам қарздорлик
бўйича тўловлар амалга оширилмаганлигини маълум қилиб, уни тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар корхона рахбари ҳақиқатда ҳарм даъвогар билан ижара
шартномаси тузганлигини, бугунги кунда корхонаннинг тушуми камайиб
кетганлиги учун тўловларни ўз вақтида тўлаб бера олмаганлигини,
қарздорлиги мавжудлигини, тез орада бартараф этиш чораларини кўришини
билдириб, молиявий аҳволи оғирлиги сабабли пеня тўлашга қийналишини
билдириб, даъвонинг пенянинг қисми бўйича енгиллик беришни сўради.
Суд иш ҳужжатлари билан танишиб, даъвогар вакили ва жавобгар
корхона рахбарининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
билдирилган даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан,
1
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари ижара шартномасидан
келиб чиққан.
ФКнинг 573-моддасига кўра, бино ёки иншоотни ижарага бериш
шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига бино ёки иншоотни
вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёхуд вақтинча фойдаланиш учун
топшириш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Судга тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда иш ҳужжатларидан
кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 12 февралда БИ-002-сонли ва 2022
йил 3 мартда БИ-48-сонли ижара шартномалари имзоланган.
2021 йил 12 февралдаги БИ-002-сонли ижара шартномасининг 1.1бандига мувофиқ, “Ижарага берувчи” ўз баласида бўлган ва Чортоқ туманида
жойлашган Чортоқ МАТС биносининг 1-қаватида жойлашган 64,4 кв.метр
бўлган жойни “Ижарага олувчи”га ушбу шартноманинг ажралмас қисми
бўлган топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан ижарага бериши; 2.1бандга кўра, “Ижарага олувчи” томонидан шартноманинг 1.1-бандида назарда
тутилган мол-мулкдан фойдаланганлик учун ижарага олинган хизмат
хоналарининг тариф бўйича белгиланган ижара ҳақининг бир ойлик тўлов
суммаси ҚҚС билан 650 000 сўмни ташкил этиши; 2.2-бандга биноан, ижара
тўловлари “Ижарачи” томонидан ҳар ойнинг 25-санасидан кечиктирмай тўлаб
борилиши белгиланган.
Тарафлар
ўртасида
имзоланган
топшириш-қабул
қилиш
далолатномасига мувофиқ, Чортоқ МАТС биносининг 1-қаватида жойлашган
64,4 кв.метр бўлган жой даъвогар томонидан топширилган ва жавобгар
томонидан қабул қилиб олинган.
Тарафлар ўртасида 2022 йил 23 сентябрдаги солиштирма далолатномага
асосан 2021 йил 12 февралдаги БИ-002-сонли шартнома бўйича жавобгар
даъвогардан 4 430 000 сўм қарздорлигини тан олган.
2022 йил 3 мартдаги БИ-48-сонли ижара шартномасининг 1.1-бандига
мувофиқ, “Ижарага берувчи” ўз баласида бўлган ва Чортоқ туманида
жойлашган Чортоқ МАТС биносининг 1-қаватида жойлашган 64,4 кв.метр
бўлган жойни “Ижарага олувчи”га ушбу шартноманинг ажралмас қисми
бўлган топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан ижарага бериши; 2.1бандга кўра, “Ижарага олувчи” томонидан шартноманинг 1.1-бандида назарда
тутилган мол-мулкдан фойдаланганлик учун ижарага олинган хизмат
хоналарининг тариф бўйича белгиланган ижара ҳақининг бир ойлик тўлов
суммаси ҚҚС билан 720 000 сўмни ташкил этиши; 2.2-бандга биноан, ижара
тўловлари “Ижарачи” томонидан ҳар ойнинг 25-санасидан кечиктирмай тўлаб
борилиши белгиланган.
Тарафлар
ўртасида
имзоланган
топшириш-қабул
қилиш
далолатномасига мувофиқ, Чортоқ МАТС биносининг 1-қаватида жойлашган
64,4 кв.метр бўлган жой даъвогар томонидан топширилган ва жавобгар
томонидан қабул қилиб олинган.
Даъвогарнинг 2022 йил 22 ноябрдаги солиштирма маълумотномасига
асосан 2022 йил 3 мартдаги БИ-48-сонли шартнома бўйича жавобгар
даъвогардан 6 480 000 сўм қарздорлиги мавжудлиги билдирилган.
2
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради
ФКнинг 578-моддасига кўра, бино ёки иншоотни ижарага берувчи
томонидан топшириш ва ижарага олувчи томонидан қабул қилиб олиш
тарафлар имзолайдиган топшириш далолатномаси ёки топширишга доир
бошқа ҳужжат бўйича амалга оширилади.
ФК 544-моддасининг биринчи қисмига биноан, ижарага олувчи молмулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мулк
ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2011
йил 1 декабрдаги 234-сонли қарорининг 9-бандига кўра, мулк ижараси
шартномаси ҳақ эвазига тузиладиган шартнома ҳисобланади, шу сабабли
ижарага олувчининг асосий мажбуриятларидан бири мулкдан фойдаланганлик
учун ҳақни, яъни ижара ҳақини ўз вақтида тўлашдир деб белгиланган.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Суд муҳокамасида жавобгар корхона рахбари 10 910 000 сўм
қарздорликни тан олиб, тўлаб бериш чоралари кўрилишини маълум қилди.
Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг 10 910 000 сўм асосий қарз
суммасини ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Даъвогар ижара шартномасининг 5.2-бандига мувофиқ, “Ижарага
олувчи” томонидан ижара ҳақи белгиланган муддатда тўланмаса, ҳар бир
тўланмаган кун учун 0,4 фоиз миқдорида пеня тўлаши, лекин тўлананадиган
ижара ҳақининг 50 фоизи миқдоридан ошмаслигидан келиб чиқиб,
жавобгардан 5 455 000 сўм пеня ҳисоблаб ундириб беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
Қарорининг 2-бандига кўра, шартномада жарима ёки пеня шаклида
белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган
мажбуриятларнинг
бажарилишини
таъминлаш
усулларидан
бири
ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда
неустойка
миқдорининг
қонун
талабларига
мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт.
3
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак.
Суд даъвогарнинг тўланмаган ижара ҳақи учун 5 455 000 сўм пеня
ундириш талаби билан келишмайди. Ваҳоланки, даъвогар томонидан пеня
ундириш сўралсада, бироқ ушбу пеня қандай асосларга кўра вужудга
келганлиги, унинг ҳисоб китоби, айнан қайси муддат пеня ундирилиши
ҳисобланганлиги асослаб берилмаган. Жавобгар корхона рахбари суд
муҳокамасида корхонанинг молиявий аҳволи оғирилигини билдирган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланмаганлиги ва асослантирилмаганлиги,
қарздорликни ундириш чорасини ўз вақтида кўрилмай зарарни миқдорини
кўпайишига кредиторнинг ўзи сабабчи бўлганлиги, жавобгарнинг молиявий
аҳволи ҳамда мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, кредитор манфаатларини
эътиборга олиб даъво талабининг пеня ундириш қисмини қисман
қаноатлантиришни ҳамда 1 700 000 сўм ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 10 910 000 сўм
асосий қарз ва 1 700 000 сўм пеня жами 12 610 000 сўм ундиришни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади; мазкур
модданинг учинчи қисмига асосан, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда
озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган
бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
Юқоридагиларга асосан жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 327
300 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига тўланган 24 000 сўм почта
харажатлари ундириш лозим бўлади.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 8, 234, 236, 326, 333, 544, 573 ва 578-моддаларини, Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мулк ижараси
шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий
судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2011 йил 1
декабрдаги 234-сонли қарорининг 9-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15
июндаги 163-сонли Қарорининг 2-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 72, 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
4
бошқармаси АА манфаатида киритган даъвоси қисман қаноатлантирилсин.
ББ ҳисобидан:
- АА фойдасига 10 910 000 сўм асосий қарз, 1 700 000 сўм пеня, тўланган
24 000 сўм почта ҳаражатлари жами 12 634 000 сўм;
- Республика бюджети даромади (Суд ҳокимияти органларини
ривожлантириш жамғармаси)га 327 300 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ушбу ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, бир ойлик
муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган тартибда ва
муддатда юқори турувчи судга шу суд орқали апелляция шикояти бериши
(протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Тўхтабоев
“Ҳал қилув қарори аслига тўғри”, судья
Ш.Тўхтабоев
5