Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2202/5553 Дата решения 12.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение SHAHRIXON PAXTA TOZALASH акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый ANDIJON TERMINAL PAXTA TRANS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1002900 Claim ID 3004778 PDF Hash ba5294b89c32c2a4... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 61-моддаси ИПК 61 law
ИПКнинг 63-моддаси ИПКнинг 63 law
вакил ИПК 63-моддаси вакил ИПК 63 law
нинг 107-моддаси нинг 107 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 109-моддаси ИПКнинг 109 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица Мустақиллик, 36 Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz АЖРИМ (даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2022 йил 12 декабрь 4-1701-2202/5553-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар – “Шахрихон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар – “Андижон терминал пахта транс” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни жавобгар вакили М.Мамталиев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) “Шахрихон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Андижон терминал пахта транс” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)дан 131 732 457,52 сўм асосий қарз, 618 570 сўм пеня ундиришни сўраган. Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришликни сўраган. Даъвогарга суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисидаги ажрими почта алоқа хизмати орқали етказилган. Шунингдек судья ёрдамчиси томонидан телефон алоқа хизмати хизмати орқали хабардор этилган. Бироқ унинг вакили суд мажлисига келмади. Жавобгар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд жавобгар вакилининг кўрсатмасини тинглаб, ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб қуйидагиларга кўра даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Даъво ариза қайд этилишича низо тарафлар ўртасида расмийлаштирилган 2022 йил 11 май кунги №1-сонли махсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан бўлиб, шартномага асосан даъвогар қиймати 131 732 457,52 сўмлик 40 хил турдаги подшипникларни етказиб бериш, жавобгар эса тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Жавобгар етказиб берилган 131 732 457,52 сўмлик махсулотларни қабул қилиб олиб, келишилган муддатларда тўловларни амалга оширмаган. Шу сабабли палата даъвогар манфаатида жавобгардан 131 732 457,52 сўм асосий қарз, 618 570 сўм пеня ундириш юзасидан даъво ариза тақдим этган. Даъвогар манфаатида тақдим этилган даъво ариза палата бошлиғи У.Х.Таджибаев бошлиқ ўринбосари Ш.Ғаниевга 2022 йил 28 сентябрь кунги №AN354/1-сонли тақдим этилган ишончномага асосан имзолаган. Даъво ариза бошқарма бошлиғи в.в.б сифатида Ш.Ғаниев томонидан 2022 йил 25 октябрь куни имзоланган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д.Вахобовнинг 2022 йил 25 октябрь кунги №237-сонли буйруғига асосан 2022 йил 25 октябрдан Қучқаров Жасурбек Тахиржанович Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи вазифасига тайинланган ҳамда Ж.Қучқаровга даъво ариза имзолаш ваколати берилган. Шунингдек, иш ҳужжатларида Ш.Ғаниевнинг бошқарма бошлиғи в.в.б сифатида эмас, балки ишончнома билан ўринбосар сифатида даъво ариза имзоланганлиги юзасидан ишончнома тақдим этган. Мазкур ҳолатда бошқарма бошлиғи в.в.б сифатида Ғаниев Шамсидин Тоштемирович даъво аризани имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорини 14-бандига кўра, ИПК 61-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, судда юридик шахсларнинг ишларини уларнинг қонун ҳужжатларида ёки таъсис ҳужжатларида берилган ваколатлар доирасида ҳаракат қиладиган органлари ва (ёки) вакиллари юритади. Вакилнинг ишончномасида ишонч билдирган шахснинг номидан судда вакил амалга оширишга ҳақли бўлган, ИПКнинг 63-моддасида назарда тутилган процессуал ҳаракатлар санаб ўтилган бўлиши лозим. Агар вакилга берилган ишончномада унинг аниқ ваколатлари кўрсатилмаган бўлса, вакил ИПК 63-моддасининг биринчи қисмида махсус назарда тутилган процессуал ҳаракатлардан ташқари, барча процессуал ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли. Юқоридагиларга асосан суд даъво ариза имзолаш ваколатига эга бўлмаган шахс томонидан имзоланган деб баҳолайди. Ўзбекистон Республимкаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 107-моддаси биринчи қисми 3-бандига кўра, даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса суд даъвони кўрмасдан қолдиради. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб давлат божи тўловини даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни иловасининг 2-банди а-кичик бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризалардан даъво бахосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи тўлови амалга оширилишлиги белгиланган. ИПКнинг 109-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 107, 116, 118, 195-196-моддаларини қўллаб, а ж р и м қ и л д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси “Шахрихон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти манфаатида “Андижон терминал пахта транс” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этилган 2022 йил 25 октябрь кунги ЮБ1/AN28850-сонли даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати “Шахрихон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти зиммасида қолдирилсин. “Шахрихон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 2 647 020,55 сўм давлат божи ундирилсин. Ажрим норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Судья С.Умаралиев