← Назад
Решение #722787 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 111 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
е-mail:i.karmana@sud.uz
Tel: (79) 223-50-79
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 12 декабрь
4-2101-2202/5000-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Джумаевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар
вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “Х” масъулияти чекланган
жамиятидан молиявий жарима ундириш тўғрисидаги ишни очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
вилоят Давлат солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда “аризачи” деб
юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, “Х” масъулияти
чекланган жамиятига (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади)
нисбатан 1.024.346 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “банк” жалб
қилинган.
Аризачи аризани қўллаб қувватлаб, жавобгар томонидан судга ариза
киритилгандан сўнг ташқи савдо шартномалари бўйича дебитор
қарздорликни
бартараф
этганлигини
билдириб,
аризани
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахс
вакили суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда – ИПК деб
юритилади) 128, 170-моддасига мувофиқ ишни жавобгар ва учинчи шахс
вакиллари иштирокисиз, ишдаги ҳужжатларга асосан кўришни лозим
топади.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан аризани
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича ташқи савдо операцияларининг
ягона электрон ахборот тизими маълумотларига асосан жавобгарнинг
хориждаги ҳамкорлари ўртасида импорт шартномаси тузилган.
01.10.2022 йилда 920,00 Евро миқдорида муддати ўтган дебиторлик
қарзга йўл қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 майдаги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо
операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низоми (бундан буён матнда “Низом” деб
юритилади)нинг 23-бандига кўра товарларни республикага олиб кириш
ва “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига
расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматларни
кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати
импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180
календарь кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
Низомнинг 28-бандига кўра, чет элдан хорижий валютадаги тушум
тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчиларга, шунингдек,
“эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида товарларни
республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ва
хизматлар кўрсатишни таъминламаган импорт қилувчиларга давлат
солиқ хизмати органи томонидан жарима қўллаш тўғрисида талабнома
юборилади.
Хўжалик юритувчи субъект томонидан ташқи савдо операциялари
бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликлар ихтиёрий равишда тўлаб
берилмаган ёхуд тўлашни рад этган тақдирда, давлат солиқ хизмати
органи жарима қўллаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилади.
Жавобгарнинг 920,00 Евро миқдоридаги дебитор қарздорлигининг
10 фоизини, яъни 92,00 Евронинг миллий валютадаги курси бўйича
(08.08.2022 йилда 1 Евро 11.134,20 сўмни ташкил этган) 1.024.346 сўм,
миқдоридаги молиявий жаримани тўлаб бериш ҳақида 08.08.2022 йилда
22-55221-сонли талабнома юборилган.
Аммо, ҳисобланган молиявий жарима жавобгар томонидан ихтиёрий
тўланмаганлиги сабабли аризачи судга ариза билан мурожаат қилган.
“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
қонунининг 111-моддасига кўра, Норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан бир юз саксон кун ўтганидан кейин кўпи
билан қирқ беш кунда (кичик тадбиркорлик субъектлари учун тўқсон
кунда) ташқи савдо операциялари бўйича активларни репатриация
қилишни таъминламаган резидентлар республика бюджети даромадига:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт
амалга оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кунгача кечикканда репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг
миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт
амалга оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кундан беш юз қирқ
беш кунгача кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг
10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт
амалга оширилган санадан эътиборан беш юз қирқ беш кун ва ундан
ортиқ муддатга кечикканда - репатриация қилинмаган активлар
суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда жарима
тўлайди.
Ушбу ҳолат юқорида қайд этилган ташқи савдо операцияларининг
ягона электрон ахборот тизимининг маълумоти билан тўлиқ
тасдиқланади.
Бироқ, жавобгар томонидан судга ариза киритилгандан сўнг,
муддати ўтган қарздорлик бартараф этилган. Ушбу ҳолат аризачининг
маълумоти билан ҳам тўлиқ ўз исботини топган.
Шунга кўра, суд аризани қаноатлантиришни рад этишни, жавобгарга
нисбатан молиявий жарима қўлламасликни, “Давлат божи тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг
19-бандига кўра аризачи ва жавобгар иқтисодий судларда ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божини тўлашдан
озод қилинганлигини инобатга олиб уни ундирмасликни, почта
харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176,
222-моддаларини қўллаб суд,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Арз қилинган талабни қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Х” МЧЖдан даъвогар вилоят Давлат солиқ бошқармаси
фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари;
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали ҳал қилув қарори
қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида Навоий вилоят судига
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Б.Джумаев