Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2201/1677 Дата решения 12.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Асакинский межрайонный экономический суд Судья Бузурходжаев Улуғбек Мамиржонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Sultonoy Faxri масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Бўстон туман ободонлаштириш бошқармаси
Source ID 997245 Claim ID 3010659 PDF Hash f37c4d7f1654da8c... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Рес ФКнинг 112-моддаси Рес ФК 112 law
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
зР ФК 236-моддаси зР ФК 236 law
зР ФК 437-моддаси зР ФК 437 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддасининг 1-қисми тисодий процессуал кодекси 118 1 code_article
аролик кодекси 113-моддаси аролик кодекси 113 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ASAKA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ASAKA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy Asaka district, Sahil bo’yi street 11 Веб-сайт: www.oliysud.uz, эл.почта: i.asaka@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Асака тумани 4-1702-2201/1677-сонли иш Асака туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаевнинг раислигида, Ж.Одилжоновнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг “Sultonoy Faxri” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар Бўстон туман ободонлаштириш бошқармасидан 572 849 990 сўм асосий қарз хамда суд харажатларини ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Ш.Исроилов (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, учинчи шахс Андижон вилоят Ғазначилик бошқармаси вакили Р.Комилов (ишончнома асосида) ва Андижон вилоят Молия бошқармаси вакили Ш.Реджапов (ишончнома асосида) қатнашувида, Асака туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг “Sultonoy Faxri” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар Бўстон туман ободонлаштириш бошқармасидан 572 849 990 сўм зарар хамда суд харажатларини ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 28 ноябрдаги ажрими билан Андижон вилоят Ғазначилик бошқармаси хамда Молия бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Даъвогар вакиллари суд мажлисида даъво аризани қўллаб-қувватлаб, жавобгарга қурилиш материаллари ҳисоб-фактурага асосан етказиб берилганлиги, етказиб берилган қурилиш материалларини жавобгар қабул қилиб олганлигини, жавобгар шартномада белгиланган етказиб берилган махсулот бўйича тўловни амалга оширмаганлигини баён қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Андижон вилоят Ғазначилик бошқармаси вакили ўзининг кўрсатувида, юридик мажбуриятлар иқтисодий тасниф кодлари бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан қабул қилиниши ва ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилиши шартлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги “Давлат бюджетининг Ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-594-сонли қарорининг 6-бандида бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалар мажбурий тартибда Ғазначиликдан рўйхатга олиниши шартлиги ва фақат у амалга оширилганидан кейин кучга кириши қатъий белгилаб қўйилганлигини, тарафлар ўртасида тузилган шартнома хам мажбурий тартибда ғазначиликдан рўйхатдан ўтказиш шарт бўлсада рўйхатга олинмасдан тўғридан-тўғри шартнома тузилганлигини, қоидага кўра шартнома шартидан келиб чиқиб бюджет маблағи даъвогарга тўлаб бериш лозим бўлсада, рўйхатга олинмагани учун шартнома кучга кирмаган ҳисобланишини, Ўз.Рес ФКнинг 112-моддаси 1қисмига асосан битимни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқариши кўрсатиб ўтилганлиги, жавобгар бюджет маблағларидан молиялаштириладиган муассаса эканлигини баён этиб, қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди. Андижон вилоят Молия бошқармаси вакили ўзининг кўрсатувида, жавобгар бюджетдан молиялаштириладиган ташкилот бўлганлиги учун, қарздорлик йиллик сметага киритилганда, молия ва ғазначилик органи томонидан маблағ ажратилмагани туфайли қарздорлик қопланмагани, шартномаси белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмагани учун қарздорлик ўз вақтида тўлаб берилмаганлигини баён қилиб, қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди. Палата низони иштрокисиз кўришни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Жавобгарга суд мажлиси куни, жойи, вақти тўғрисида тегишли тарзда ҳабардор этилган бўлсада, судда иштирок этмади. Суд иш ҳужжатларида даиллар етарли деб ҳисоблайди ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(матнда кейинги ўринда Ўз.Рес ИПК деб аталади)нинг 170моддаси тартибида низони жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд, даъвогар, учинчи шахс вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, фикрномада билдирилган важларга атрофлича баҳо бериб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони рад этишни ва тарафлар ўртасида тузилган шартномани ҳақиқий эмас деб топишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 09 июнда №17-сонли ва 2022 йил 01 мартда №8-сонли махсулот етказиб бериш хақида шартномаси тузилган, унга кўра даъвогар жавобгарга 572 849 990 сўмлик қурилиш материалларини етказиб берган, жавобгар етказиб берган махсулот учун белгиланган муддатда ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан махсулот етказиб бериш хақидаги шартномасида белгиланган мажбурият бажарилиб, 572 849 990 сўмлик қурилиш материаллари етказиб берилган ва топшириш-қабул қилиш далолатномаси орқали жавобгарга топширган. Бироқ, жавобгар томонидан тўловлар белгиланган муддатларда тўлаб берилмаган, низони судгача ҳал қилиш юзасидан кўрилган чоралар самара бермаганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 572 849 990 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришда амалий ёрдам кўрсатишни сўраб судига даъво ариза киритган. Суд даъвогарнинг шартномага асосан асосий қарз суммасини ундириш тўғрисидаги талабини қуйидагиларга асосан асоссиз деб ҳисоблайди: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда матнда “ЎзР ФК” деб юритилади) 8 ва 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ЎзР ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ЎзР ФК 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи— сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги “Давлат бюджетининг Ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-594-сонли қарорининг 6-бандида бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалар мажбурий тартибда Ғазначиликдан рўйхатга олиниши шартлиги ва фақат у амалга оширилганидан кейин кучга кириши қатъий белгилаб қўйилган. Ишдаги ҳужжатлардан ва тарафларнинг кўрсатувидан аниқланишича 2021 йил 09 июнда №17-сонли ва 2022 йил 01 мартда №8-сонли тарафлар ўртасида тузилган махсулот етказиб бериш хақидаги шартнома ғазначилик бўлимидан мажбурий тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурий хисоблансада, ғазначиликдан рўйхатдан ўтказиш тартибига амал қилинмаган. Зеро, Ўз.Рес Ф.К 112-моддаси 1-қисмига асосан битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Ўз.Рес Ф.К 114-моддасида битимлар ҳақиқий эмаслгининг оқибатлари тўғрисидаги умумий қоидалар белгиланган бўлиб, унинг унга кўра ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва ўтказилган пайтдан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Ўз.Рес Ф.К 113-моддасига асосан суд ўз ташаббуси билан ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимнинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўллашга ҳақли. Суд ушбу ҳолатда битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаб, даъвогарнинг ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган шартнома бўйича қарздорликни ундириш ҳақидаги даъвоси асоссиз бўлсада, шартнома бўйича бажарилган шартларни аслича қайтариб бериш мумкин бўлмаганлиги сабабли унинг қийматини жавобгардан пул шаклида ундиришни лозим топди. Чунки, Ўз.Рес Ф.К 114-моддаси иккинчи қисмига асосан битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. Шу сабабли суд, битимни ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаган холда жавобгардан даъвогар фойдасига 572 849 990 сўм шартнома бўйича етказиб берилган махсулотлар қийматини пул шаклида ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаснинг Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасининг 1-қисмида, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, жавобгардан Республика бюджетига 11 456 999,8 сўм давлат божи ҳамда даъвогар томонидан олдиндан тўланган 24 000 сўм почта ҳаражатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топди. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 112, 113, 114-моддалари, Иқтисодий Процессуал Кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л а д и: Даъво ариза рад этилсин. Тарафлар ўртасида 2021 йил 09 июнда №17-сонли ва 2022 йил 01 мартда №8-сонли махсулот етказиб бериш хақидаги шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим деб топилсин. Жавобгар Бўстон туман ҳокимлигига қарашли Ободонлаштириш бошқармаси ҳисобидан Республика бюджетига 11 456 999,8 сўм давлат божи ундирилсин. Олдиндан тўланган 24 000 сўм почта ҳаражатлари жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилсин. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 113-моддасига асосан битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибати қўлланган ҳолда “Бўстон туман ҳокимлигига қарашли Ободонлаштириш бошқармаси” ҳисобидан даъвогар “Sultonoy Faxri” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 572 849 990 сўм кўрсатилган хизматлар қиймати пул шаклида ундирилсин. Ҳал қилув қарори кучга кирганда ижро варақа берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Асака туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят(протест) келтириши мумкин. Судья У.М.Бузурходжаев