← Назад
Решение #723231 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| мазкур Кодекс | 2034 | 8 | code_article | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил --------- 4-1107-2201/-------сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судьяси ----------,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар “-------------” МЧЖ манфаатиданинг жавобгар “------------” МЧЖ ҳисобидан 2 071 182,50 сўм асосий қарз ва 745 625 сўм пеня
ундириш тўғрисида соддалаштирилган иш юритиш тартибида тақдим
этган даъво аризасини ўз биносида соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар “-------------” МЧЖ манфаатида Оҳангарон
туманлараро иқтисодий судига соддалаштирилган иш юритиш
тартибида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “-------------”
МЧЖ ҳисобидан 2 071 182,50 сўм асосий қарз ва 745 625 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатларида даъво аризаси ва унга илова қилинган
ҳужжатларни жавобгарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат
мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда - ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи
қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан - энг кам
ойлик иш ҳақининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур
иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда.
ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн
беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни
илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма
нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади.
Бироқ, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим 2022 йил 23 ноябрь куни чиқарилган бўлсада,
тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига биноан, даъво
аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра,
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган
кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим
этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка
тартибда кўриб чиқилади.
Шунингдек, мазкур Кодекс 2034-моддасининг 8-қисмига мувофиқ,
суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён
қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни
текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан
кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Юқорида баён этилганларга асосан, суд даъво ариза ва унга илова
қилинган ҳужжатларни батафсил ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин
матнда - ФК деб юритилади)нинг 234-моддасида мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари сув етказиб бериш
ва оқава сувларини қабул қилиш шартномасидан келиб чиққан.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2021 йил 08 октябрь куни
тарафлар ўртасида сув етказиб бериш ва оқава сувларини қабул қилиш
юзасидан 379-сонли шартнома тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра “Таъминотчи” “Истеъмолчи”нинг
буюртмасига мувофиқ унга белгиланган миқдорда ичимлик суви билан
таъминлаш ва оқава сувларини қабул қилишни таъминлаш, истеъмолчи
эса ушбу сув ва хизматларни қабул қилиб олиш ва уларнинг ҳақини
Даъвогар шартнома шартларига асосан олган мажбуриятини
бажарган, яъни жавобгарга шартномада назарда тутилган миқдорда
ичимлик суви етказиб берган ва оқова сувларни қабул қилишни
таъминлаган. Жавобгар эса шартномага асосан олган мажбуриятини
қисман бажармаслиги оқибатида ушбу низо келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Жавобгарнинг 2022 йилнинг 01 октябрь куни ҳолатида даъвогар
олдидаги қарздорлиги 2 071 182,50 сўмни ташкил этиши тегишли иш
ҳужжатларида тўпланган материаллар билан, хусусан тарафлар
ўртасида тузилган ўзаро солиштириш-таққослаш далолатномаси билан
ўз тасдиғини топган.
Бундай ҳолатда, даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби
асосли бўлиб ҳисобланади ва у қаноатлантирилиши, жавобгардан
даъвогар фойдасига 2 071 182,50 сўм асосий қарз ундирилиши лозим.
Даъвогар асосий қарз билан биргаликда жавобгардан 745 625 сўм
пеня ундириб беришни сўраган.
ФКнинг 263-моддаси талаби бўйича, неустойка тўлаш
тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан
қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний
неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163сонли қарорининг 2-бандига кўра, мажбуриятларни бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик чораларини
қўллаш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда иқтисодий судлар ФК,
"Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа
қонун ҳужжатларига қатъий амал қилишлари; 4-бандига кўра, ФКнинг
326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг
мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга
олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга
неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган
фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги белгиланган.
Шунингдек, ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим
бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Шунга кўра суд тарафлар томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш
даражасини,
шунингдек
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини эътиборга
олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини қисман қаноатлантириб,
жавобгардан 352 100 сўм пеня ундиришни лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Бинобарин, даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар ҳисобига 2 071 182,50 сўм асосий қарз, 352 100 сўм сўм пеня ва
24 000 сўм почта харажати ундирилиши, ишни кўриш билан боғлиқ
ундирилиши лозим бўлган давлат божи жавобгардан ундирилиши
лозим.
Юқорида баён этилганларга асосан, суд ИПКнинг 118, 176-179,
180, 2031-2035-моддалари ҳамда ФКнинг
234, 236, 326, 333моддаларини қўллаб,
Жавобгар “-------------” МЧЖ ҳисобидан:
- “-------------” МЧЖ фойдасига 2 071 182,50 сўм асосий қарз, 352 100
сўм пеня ва 24 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
--------------------------------------------------------------------------------------------Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича
ҳал қилув қарори ихтиёрий тартибда ижро этилади.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал
қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул
қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича
қайси ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар ихтиёрий тартибда
ижро этилмаган бўлса, ўша ҳал қилув қарори тарафларнинг илтимосномаси
бўйича суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида ИПК V бўлимининг
қоидаларига биноан, суд харажатларини ундиришга тааллуқли қисми эса
суднинг ташаббуси билан мажбурий ижро этилиши лозим.
Судья
--------------