Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2202/2665 Дата решения 12.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение JIZZAX XUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI АЖ Ответчик / Подсудимый SULTON AZIZSHOX фермер хўжалиги
Source ID 963679 Claim ID 2997425 PDF Hash 8295a07cebc219cf... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси Ушбу Кодекс 2034 code_article
Кодекснинг 474-моддаси Кодекс 474 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 12.12.2022 йил Дўстлик шаҳри 4-1304-2202/2665-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси О.Эргашев, даъвогар “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар Султон Азизшох фермер хўжалигига нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти манфаатида (кейинги матнларда даъвогар) Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Султон Азизшох фермер хўжалигидан 5.922.553 асосий қарзни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 4 203 -моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси учинчи қисмига кўра, даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади. Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Мазкур холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланишича, “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти (корхона) ва Султон Азизшох фермер хўжалиги (истеъмолчи) ўртасида электр таъминоти шартномаси тузилган. Шартноманинг 4.2 бандига кўра “Истеъмолчи” белгиланган энергия истеъмоли режимига риоя этиш, фойдаланилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш, 4.4 бандига кўра истеъмолчига энергияни электр тармоғи орқали электр тармоқларининг баланс бўйича мансублик бўлиниш чегарасигача шартномада кўрсатилган ҳажмда мунтазам етказиб бериш каби мажбуриятлар белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома талаблари асосида электр энергия етказиб берилган, бироқ жавобгар ушбу етказиб берилган электр энергия учун 2022 йил 23 сентябрь ҳолатига ҳисобланган 5.922.553 сўм қарздорликни тўлаб бермаган. Фуқаролик кодексининг (кейинги матнларда ФК) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса, иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади, Кодекснинг 474-моддасига кўра агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади деб белгиланган. Даъвогар “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти 2022 йил 27 сентябрда 356/9-сонли талабнома билан Султон Азизшох фермер хўжалигига мурожаат қилиб, етказиб берилган электр энергия учун 5.922.553 сўм асосий қарзни тўлаб беришни сўраган. Бироқ, жавобгар томонидан ушбу талабнома оқибатсиз қолдирилган. Шартномада мажбуриятни бажариш шартлари тарафлар ўртасида келишилган бўлиб, даъвогар қарздордан ўз манфаатларига тегишли мажбуриятларини бажаришни тўлик талаб қилиш ҳуқуқига эга. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги мазкур қарздорлиги ишдаги мавжуд солиштирма далолатномалар билан ўз исботини топади. Бундай холатда, суд ишдаги ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиршини, жавобгар Султон Азизшох фермер хўжалидан даъвогар “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти фойдасига 5.922.553 сўм асосий қарзни ва 24.000 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 2034, 2035- моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар Султон Азизшох фермер хўжалигидан даъвогар “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти фойдасига 5.922.553 сўм асосий қарз ва 24.000 сўм почта ҳаражатини. Жавобгар Султон Азизшох фермер хўжалигидан Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибда шикояти (протести) бериши мумкин. О.Эргашев