← Назад
Решение #72358 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 277 | — | law | |
| Хикматовга нисбатан ЖК | 277 | — | law | |
| илмишни Жиноят кодекси | 277 | 1 | code_article | |
| пол тарзда бузилиши шахс томонидан ЖК | 277 | — | law | |
| ЖКнинг | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 277 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲУКМ
2025 йил апрель ойининг 25 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўзининг биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи, судья С.Мамадиев, суд мажлиси котиби судья ёрдамчиси
Ш.Сайдуллаев, тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор туман
прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Н.Назаров, унинг
ҳимоячиси “ADVOCATE-SAYSULTONOV” адвокатлик бюроси адвокати
Ф.Сайсултанов, судланувчи И.Хикматов, унинг ҳимоячиси “ALBERT
CALIEV” адвокатлар бюроси адвокати А.Галиев ва жабрланувчи
Б.Рахматуллаев, унинг ҳимиоячиси “DEFENGE AND VIKTORIA” адвокатлик
фирмаси адвокати И.Рустамовларнинг иштирокида, Назаров Наврўзбек
Махмуд ўғли ва Хикматов Исматулла Нигматуллаевичларга оид
1-1006-2502/380-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Назаров Наврўзбек Махмуд ўғли (Nazarov
Navro`zbek Maxmud o’g’li), 21.03.1995 йилда
Тошкент шаҳрида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон
фуқароси, оилали, 1 нафар фарзанди бор, тадбиркор,
муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Шайхонтохур
тумани, Катта Оқтепа МФЙ, Ходи Тоқтош кўчаси,
24-уйда рўйхатда турувчи, 2024 йил 22 октябрь куни
“Муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат”
эҳтиёт чораси қўлланган, айблов хулосаси нусхасини
қонунда белгиланган муддатда олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари
билан айбланган.
Хикматов Исматулла Нигматуллаевич (Xikmatov
Ismatulla
Nigmatullaevich),
04.09.1975
йилда
Тошкент шаҳрида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон
фуқароси, оилали, 2 нафар фарзанди бор, Чилонзор
туманида жойлашган “ООО Автотех хизмат”
кўрсатиш
шахобчасида
қоровул,
муқаддам
судланмаган, Тошкент вилояти, Зангиота тумани,
Эркин ҚФЙ, Ёшлик МФЙ, Х.Хайдаров кўчаси, 6-уй,
11-хонадонда истиқомат қилувчи, 2024 йил 15 октябрь
куни “Муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат”
эҳтиёт чораси қўлланган, айблов хулосаси нусхасини
қонунда белгиланган муддатда олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари
билан айбланган.
Суд судланувчилар ва жабрланувчини кўрсатувларини эшитиб, иш
бўйича тўпланган далилларни текшириб, муҳокама қилиб ва уларни баҳолаб
ҳамда тарафларнинг музокараси ва судланувчиларнинг охирги сўзини
тинглаб, қуйидагиларни
Судланувчи 2024 йил 03 июнь куни соат тахминан 17:10 ларда,
Н.Назаров жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан
уриш-дўппослаш, баданга шикаст етказиш мақсадида, ўзининг шеригм
И.Хикматов билан бир гуруҳ бўлиб, Чилонзор тумани Яккабоғ маҳалласида
жойлашган С.Рахимов автотураргоҳи ёнидаги автомашиналарга техник
хизмат кўрсатиш устахонаси олдида бўла туриб, шу ерда бўлган
Рахматуллаев Боситхон Бахтиёржон ўғли билан ўрталарида келиб чиққан
жанжал натижасида, унинг юз қисмига бир неча маротаба уриб, тан жарохати
етказган.
Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг Ўтказилган суд-тиббий
экспертизасининг 07.06.2024 йилдаги № 3792-Х-Хуж-сонли хулосасига кура,
Б.Б.Рахматуллаевнинг танасида "бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия
чайқалиши, пастки жағ суягини 2-1-тишлар соҳасини алвеоляр ўсиғини
синиши, пасчтки жағ чап томон 1-тишини тўлиқ травматик чиқиши, пастки
жағ
чап
томон
2-тишини тож қисмини синиши, чап қўл билак соҳасини шилинмаси" каби
тан жароҳати аниқаниб, ушбу жарохатлар оғирлик даражасига кўра,
соғлиқни
21 кундан кўп муддатга бузилишига олиб келган, оғирлик даражаси бойича
ЎРТАЧА ОҒИР тан жарохатлар туркумига киришлиги аниқланган.
Мазкур холат юзасидан Н.Назаров ва И.Хикматовга нисбатан ЖКнинг
277-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан айб эълон қилиниб, уларга
нисбатан “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилҳат” эхтиёт чораси
қўлланилган.
Суд мажлисида сўралган судланувчи Н.Назаров айбига тўлиқ
иқрорлигини билдириб, 2024 йил 03 июнь куни соат тахминан 17:15ларда
Чилонзор тумани “Яккабоғ” махалласи С.Рахимов автовокзали ёнидаги
автомашиналарга техник кўрик кўрсатиш устахонасига ўзига тегиршли
бўлган оқ рангли давлат рақами 01 G060LC “Нехиа 1” русумли
автомашинасини устага кўрсатиш мақсадида бориб, устахонанинг
дарвозасини олдида кутиб турган ватида, у ерда унга нотаниш бўлган
қоровул, тергов харакати давомида аниқ бўлишича И.Н.Хикматов билан
Б.Б.Рахматуллаев ўзаро гап талашиб туришиб ўзаро жанжаллашиб
кетишганида уларни ажратиш мақсадида автомашинасидан тушиб уларни
олдига бориб, Б.Рахматуллаевга “отангиз тенги одам билан нима қиласиз
тортишиб” деганида, у аралашмаслиги ҳақида айганда унга ўзини босиб
олишини айтганда, Б.Рахмутуллаев уни ҳақорат қилганини, шунда у билан
жанжаллашиб кетганида атрофдаги одамлар келиб уларни ажратишгани,
бироздан сўнг Б.Б.Рахматуллаевни акаси ҳамда отаси келиб 102 ишонч
рақамига қўнғироқ қилишгани, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлиги ва
айбига тўлиқ иқрорлигини, жабрланувчидан кечириб сўраганлигини
инобатга олиб, суддан енгиллик бериш ҳақида кўрсатув берди.
Суд мажлисида сўралган судланувчи И.Хикматов айбига тўлиқ
иқрорлигини билдириб, 2024 йил 03 июнь куни соат 17:10ларда Чилонзор
тумани
“Яккабоғ”
махалласи
С.Рахимов
автовокзали
ёнидаги
автомашиналарга техник кўрик кўрсатиш устахонасида иш вақтида
устахонанинг ичида автомашина қўйиш мумкин бўлмаган жойга
М.Марухонов ўзига тегишли бўлган давлат рақами 01 701 “Малибу 2”
русумли автомашинасини қўйганлигини кўриб, уни 2, 3 маротаба бу ерга
автомашина қўйиш мумкин эмаслигини айтганда ҳозирир олишини айтиб
олмаганини, ушбу автомашинани ичида унга нотаниш бўлган Б.Рахматуллаев
ҳам борлигини, М.Марухоновни олдига 2, 3 маротаба борганида уни
ҳақоратлаб, “сенга ҳали кўрсатаман” деб у ердан чиқиб кетгани, шунда
дарвоза ҳонан олдида турган вақтида Б.Рахматуллаевни кўриб қолиб уни
олдига бориб акаси М.Марухоновни телефон рақамини беришини у билан
гаплашиб олишини айтганида, у акасини телефон рақамини бермаслиги ва
қаровул эканлигини айтиб ҳақорат қилгани, унга оғзига эрк бермаслиги
ҳақида айтганида ҳам уни ҳақорат қилишда давом этганини, шунда
Б.Рахматуллаев билан гап талашиб турганида унга олдиндан нотаниш бўлган
Н.Назаров келиб, Б.Рахматуллаевга “отанг тенги одамни нега сўкяпсан”
деганида Н.Назаровни ҳам онасидан сўкиб ҳақорат қилганида Н.Назаров
Б.Рахматуллаев билан жанжаллашиб кетишгани, шунда уларни ажратиб
қўйишгани, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлиги ва айбига тўлиқ
иқрорлигини, жабрланувчидан кечириб сўраганлигини инобатга олиб, суддан
енгиллик бериш ҳақида кўрсатув берди.
Жабрланувчи Б.Рахматуллаев суд мажлисида, 2024 йил 03 июнь куни
ўзига тегишли бўлган 01 701JAA “Собальт” русумли автомашинасини
мойини алмаштириш мақсадида Чилонзор тумани “Яккабоғ” махалласи
С.Рахимов автовокзали ёнидаги автомашиналарга техник кўрик кўрсатиш
устахонасига олиб бориб амакиси М.Марухоновни кутиб тургани, амакиси
келганида у билан бирга автомашинани мойини алмаштириб ўша ердаги
автомашиналар ювиш шахобчасига ювишга беришганида ўша ердаги
қоровул бўлиб ишловчи И.Хикматов билан амакиси М.Марухонов билан гап
талашиб қолишганида жанжал келиб чиқмаслиги учун амакисини уйга
кетишини илтимос қилиб автосервисдан кеткизиб юборгани, шундан сўнг
автосервиснинг қоровули уни олдига келиб, амакисини телефон рақамини
беришини ўзи гаплашиб олишини айтганида унга телефон рақамини
бермаслигини айтганида у билан жанжаллашиб кетгани, шунда унга
олдиндан нотаниш бўлган Н.Назаров жанжалга аралашиб уни ҳақорат
қилганида у ҳам уни ҳақорат қилганда юзига бир мушт уриб юборгани,
шунда И.Хикматов ҳам уни юзига бир мушт уриб юборгани, шу вақтда
атрофдаги одамлар келиб уларни ажратиб юборишгани, шунда амакиси ва
отасига қўнғироқ қилиб чақиргани, отаси келиб 102 ишонч рақамига
қўнғироқ қилгани, ҳозирда судланувчилар билан ўзаро келшиб олишгани,
уларга нисбатан давоси йўқлигини ва уларга жазо тайинлашда енгиллик
беришини айтиб кўрсатув берди.
Судланувчилар Н.Назаров ва И.Хикматовнинг ўзларининг айбларига
иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, суд-тиббий
экспертизасининг 07.06.2024 йилдаги № 3792-Х-Хуж-сонли хулосасига кура,
Б.Б.Рахматуллаевнинг танасида "бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия
чайқалиши, пастки жағ суягини 2-1-тишлар соҳасини алвеоляр ўсиғини
синиши, пасчтки жағ чап томон 1-тишини тўлиқ травматик чиқиши, пастки
жағ
чап
томон
2-тишини тож қисмини синиши, чап қўл билак соҳасини шилинмаси" каби
тан жароҳати аниқаниб, ушбу жарохатлар оғирлик даражасига кўра,
соғлиқни
21 кундан кўп муддатга бузилишига олиб келган, оғирлик даражаси бойича
ЎРТАЧА ОҒИР тан жарохатла туркумига киришлиги ҳапқидаги хулосаси,
воқеа жойини кўздан кечириш баённомаси, чизмаси, юзлаштириш ва сўроқ
баённомалари, гувоҳларнинг дастлабки тергов жараёнидаги кўрсатувлари
билан тўлиқ ўз исботини топди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил
14 июндаги 9-сонли “Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги
қарорининг 1-бандида “безорилик жамоат тартибига қарши қаратилган
жиноят бўлиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасликда
ифодаланган ҳаракатлар шахсни уриш-дўппослаш, унга енгил тан жароҳати
етказиш ёки ўзганинг мулкига анча миқдорда шикаст етказиш ёхуд уни анча
миқдорда нобуд қилиш билан боғлиқ ҳолда содир этилади. Қилмишни
Жиноят кодекси 277-моддасининг 1-қисми билан квалификация қилиш учун
юқорида кўрсатилган оқибатларнинг барчаси бир вақтда мавжуд бўлиши
талаб этилмаслиги;
-жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик деганда,
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, одоб ва ахлоқ нормалари, урф-одат, анъаналар
билан белгиланган жамоат тартибини (одамлараро муносабатлар,
юриш-туриш қоидалари, шаклланган ижтимоий турмуш тарзини) қўпол
тарзда бузиш тушунилади. Жамоат тартиби қўпол тарзда бузилиши шахс
томонидан ЖК 277-моддаси биринчи қисми диспозициясида назарда
тутилган ҳаракатлардан бирортаси содир этилишида ифодаланишлиги;
-қонун мазмунига кўра айбдор ўзининг ҳаракатлари билан жамоат
тартибини бузаётганлигини англаши лозим. Бунда мазкур ҳатти-ҳаракатлар
билан жамоат тартибини бузиш ўртасида сабабий боғланиш бўлиши шарт.
Сабабий боғланиш аниқланмаган ҳолда қилмиш шахсга ёки мулкка қарши
қаратилган жиноят деб баҳоланиши лозимлиги ҳақида раҳбарий тушинтириш
берилган.
Суд, судланувчи Н.Назаров ва И.Хикматовларни жиноий ҳаракатлари
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари
тўғри малакаланган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 3-бандида “Жиноят кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги;
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон
ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий
қилмишнинг қонунда қайси тоифага (ЖК 15-моддаси) киритилганлиги билан
белгиланишлиги;
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши
ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари
жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар
оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли)
билан белгиланиши ҳақида раҳбарий тушунтиришлар берилган.
Суд, судланувчи Н.Назаровга нисбатан жазо тури ва меъёрини
белгилашда, унинг муқаддам судланмагани, айбига тўлиқ иқрорлиги,
жабрланувчини давоси йўқлигии жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб
топиб, унинг ҳаракатида жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб
ҳисоблаб, содир қилган қилмиши ижтимоий даражасини, жамиятда
ўрнатилган юриш-туриш қоидаларини менсимасдан, жиноят содир
қилганини эътиборга олиб, ЖКнинг 13-моддаси талабларидан келиб чиқиб,
муайян муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлашни;
-судланувчи И.Хикматовга нисбатан жазо тури ва меъёрини
белгилашда, унинг муқаддам судланмагани, айбига тўлиқ иқрорлиги,
жабрланувчини давоси йўқлигии енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиб,
унинг ҳаракатида жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб
ҳисоблаб, содир қилган қилмиши ижтимоий даражасини, жамиятда
ўрнатилган юриш-туриш қоидаларини менсимасдан, жиноят содир
қилганини эътиборга олиб, ЖКнинг 13-моддаси талабларидан келиб чиқиб,
муайян муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлашни лозим топди.
Жиноят иши бўйича ходиса содир этилган жой тасвир олинган
DVD-R диск жиноят иши билан бирга сақлашни лозим топади.
Суд, жиноят иши бўйича манфаатдор тарафларга жиноят натижасида
бошқа моддий ва маънавий зарарлар етказилган бўлса келгусида тегишли
ҳужжатларни илова қилган ҳолда фуқаролик суд ишларини юритиш
тартибида даъво қилиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтиришни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси Жиноят-процессуал
кодексининг
454-457, 463, 465-468, 471, 473-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М
Қ И Л Д И:
Назаров Наврўзбек Махмуд ўғли (Nazarov Navro`zbek Maxmud
o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми
“а,б” бандларида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб
топилсин.
Назаров Наврўзбек Махмуд ўғлига Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан 1 йил муддатга
озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
Озодликни чеклаш муддати маҳкум жазони ижро этиш
инспекцияларида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин, ҳукм
ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, ИИО
ФМБга юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддасига асосан Н.Назаровга
озодликни чеклаш жазоси Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Катта
Оқтепа МФЙ, Ходи Тоқтош кўчаси, 24-уйда кечки соат 23:00дан эртаси куни
эрталаб соат 06:00га қадар ўташ белгилансин.
Н.Назаровга ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг яшаш жойини ҳукмни
ижросини назорат қилувчи орган рухсатисиз ўзгартирмаслик ва унга
қўшимча:
-ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация
бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш;
-ҳар ойда бир маротаба Китоб туманидаги кутубхонасига ташриф
буюриш ва китоб ўйиш;
-маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини
ўзгартирмаслик каби тақиқлар юклансин.
Н.Назаровга Ўзбекистон Республикаси ЖК 481-моддасининг 5 ва
6-қисми талаблари тушунтирилсин.
Н.Назаровга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш
ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан
сўнг бекор қилинсин.
Хикматов Исматулла Нигматуллаевич (Xikmatov Ismatulla
Nigmatullaevich) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми
“а,б” бандларида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб
топилсин.
Хикматов Исматулла Нигматуллаевичга Ўзбекистон Республикаси
ЖК 277-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари билан 1 йил муддатга
озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
Озодликни чеклаш муддати маҳкум жазони ижро этиш
инспекцияларида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин, ҳукм
ижросини назорат қилиш Тошкент вилояти, Зангиота тумани, ИИО ФМБга
юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддасига асосан И.Хикматовга
озодликни чеклаш жазоси Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Эркин ҚФЙ,
Ёшлик МФЙ, Х.Хайдаров кўчаси, 6-уй, 11-хонадонда кечки соат 23:00дан
эртаси куни эрталаб соат 06:00га қадар ўташ белгилансин.
И.Хикматовга ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг яшаш жойини
ҳукмни ижросини назорат қилувчи орган рухсатисиз ўзгартирмаслик ва унга
қўшимча:
-ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация
бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш;
-ҳар ойда бир маротаба Китоб туманидаги кутубхонасига ташриф
буюриш ва китоб ўйиш;
-маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини
ўзгартирмаслик каби тақиқлар юклансин.
И.Хикматовга Ўзбекистон Республикаси ЖК 481-моддасининг 5 ва
6-қисми талаблари тушунтирилсин.
И.Хикматовга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш
ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан
сўнг бекор қилинсин.
Жиноят иши бўйича ходиса содир этилган жой тасвир олинган
DVD-R диск жиноят иши билан бирга сақлансин.
Жиноят иши бўйича манфаатдор тарафларга жиноят натижасида бошқа
моддий ва маънавий зарарлар етказилган бўлса келгусида тегишли
ҳужжатларни илова қилган ҳолда фуқаролик суд ишларини юритиш
тартибида даъво қилиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилсин.
Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протести ҳукм эълон қилинган
кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчи томонидан эса
уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат
ичида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши
мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация
тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги тушунтирилсин.
Раислик қилувчи:
С.Мамадиев
Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович