Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2202/1458 Дата решения 09.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Асакинский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Сарваржон Солижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение START STROY LYUKS масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Асака туман Молия бўлими масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1002412 Claim ID 2989393 PDF Hash ca4e7fe4a85cef08... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
Рес ФКнинг 114-моддаси Рес ФК 114 law
зР ФК 236-моддаси зР ФК 236 law
зР ФК 631-моддаси зР ФК 631 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддасининг 1-қисми тисодий процессуал кодекси 118 1 code_article
аролик кодекси 113-моддаси аролик кодекси 113 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ASAKA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ASAKA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy Asaka district, Sahil bo’yi street 11 Тел: (+998 97) 584-13-13, Веб-сайт: www.oliysud.uz, эл.почта: i.asaka@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Асака тумани 4-1702-2202/1458-сонли иш Асака туманлараро иқтисодий суди, судья С.С.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ў.Турғунованинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-Саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг палата аъзоси даъвогар “Старт строй люкс” маъсулияти чекланган жамияти манфатида жавобгар Асака тумани ҳокимлигининг молия бўлими ҳисобидан 631.455.000 сўм асосий қарз ва суд ҳаражатларини ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни жавобгар вакили А.Исмонов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар, учинчи шахс Андижон вилоят Ғазначилик бошқармаси ва Андижон вилоят Молия бошқармаси вакилларининг иштирокисиз, Асака туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-Саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси даъвогар “QURILISH INSHOOT 2018” маъсулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб аталади) манфатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Асака тумани ҳокимлигининг молия бўлими (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб аталади) ҳисобидан 631.455.000 сўм асосий қарз ва суд ҳаражатларини ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 2 декабрдаги ажрими билан Андижон вилоят Ғазначилик бошқармаси ҳамда Молия бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўзининг кўрсатувида, ҳақиқатан ҳам даъвогар билан пудрат шартномаси тузилиб, даъвогар томонидан шартномада белгиланган ишлар тўлиқ бажарилганлиги, жавобгар томонидан қарздорликка йўл қўйилгани сабаби, жавобгар бюджетдан молиялаштириладиган ташкилот бўлганлиги учун, қарздорлик йиллик сметага киритилганда, молия ва ғазначилик органи томонидан маблағ ажратилмагани туфайли қарздорлик қопланмагани, пудрат шартномаси белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмгани учун қарздорлик ўз вақтида тўлаб берилмаганлигини баён қилиб, қонуний қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди. Даъвогар, учинчи шахс Андижон вилоят Ғазначилик бошқармаси ва Андижон вилоят Молия бошқармасига суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисидаги тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, ўз вакилларини суд мажлисида иштирокини таъминламади, бироқ Андижон вилоят Ғазначилик бошқармаси даъво аризаси юзасидан ўз фикрномани судга тақдим этди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси (матнда кейинги ўринларда “Ўз.Рес ИПК” деб юритилади)га кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Суд, иш ҳужжатларида далиллар етарли деб ҳисоблайди ҳамда иқтисодий ишни даъвогар, Андижон вилояти Молия бош бошқармаси ва Андижон вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси вакилллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Андижон вилоят Ғазначилик бошқармаси вакили ўзининг фикрномасида, даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган ва даъво аризада кўрсатиб ўтилган шартномаси Асака туман бўйича Ғазначилик бўлинмаси ёки туман-шаҳар Ғазначилик бўлинмаларидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги “Давлат бюджетининг Ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-594-сонли қарорининг 6-бандида бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликдан рўйхатга олиниши шартлиги ва фақат у амалга оширилганидан кейин кучга кириши қатъий белгилаб қўйилганлигини, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ҳам мажбурий тартибда ғазначиликдан рўйхатдан ўтказиш шарт бўлсада рўйхатга олинмасдан тўғридан-тўғри шартнома тузилганлигини, Ўз.Рес ФКнинг 114-моддасида, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмаслиги ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмаслиги кўрсатиб ўтилганлиги, жавобгар бюджет маблағларидан молиялаштириладиган муассаса эканлигини, иш бўйича қонуний қарор қабул қилишни судга ҳавола қилишини баён қилган. Суд, жавобгар вакилини тушунтиришларини тинглаб, фикрномада билдирилган важларга атрофлича баҳо бериб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони рад этишни ва тарафлар ўртасида тузилган шартномани ҳақиқий эмас деб топишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 иил 4 февралда №1-сонли пудрат шартномаси тузилган, унга кўра даъвогар Асака тумани Молия бўлими биносини мукаммал таъминлаш ишларини бажариш, жавобгар эса бажарилган ишлар хажми учун белгиланган муддатда ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан пудрат шартномасида белгиланган мажбурият бажарилиб, Асака тумани Молия бўлими биносида жами 631.455.000 сўмлик мукаммал таъминлаш ишлари бажарилиб, топшириш-қабул қилиш далолатномаси (форма-2, форма-3) орқали жавобгарга топширилган. Бироқ, жавобгар томонидан тўловлар белгиланган муддатларда тўлаб берилмаган, низони судгача ҳал қилиш юзасидан кўрилган чоралар самара бермаганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 631.455.000 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришда амалий ёрдам кўрсатишни сўраб судига даъво ариза киритган. Суд даъвогарнинг шартномага асосан асосий қарз суммасини ундириш тўғрисидаги талабини қуйидагиларга асосан асоссиз деб ҳисоблайди: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда матнда “ЎзР ФК” деб юритилади) 8 ва 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ЎзР ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ЎзР ФК 631-моддасида пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбурияти олиши назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги “Давлат бюджетининг Ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-594-сонли қарорининг 6-бандида бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалар мажбурий тартибда Ғазначиликдан рўйхатга олиниши шартлиги ва фақат у амалга оширилганидан кейин кучга кириши қатъий белгилаб қўйилган. Бироқ, ишдаги ҳужжатлардан ва тарафларнинг кўрсатувидан аниқланишича, 2022 иил 4 февраль кунги №1-сонли пудрат шартномаси рўйхатдан ўтказиш мажбурий хисоблансада, ғазначиликдан мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартибига амал қилинмаган. Зеро, Ўз.Рес Ф.К 112-моддаси 1-қисмига асосан битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Ўз.Рес Ф.К 114-моддасида битимлар ҳақиқий эмаслгининг оқибатлари тўғрисидаги умумий қоидалар белгиланган бўлиб, унинг унга кўра ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва ўтказилган пайтдан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Ўз.Рес Ф.К 113-моддасига асосан суд ўз ташаббуси билан ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимнинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўллашга ҳақли. Суд ушбу ҳолатда битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаб, даъвогарнинг ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган шартнома бўйича қарздорликни ундириш ҳақидаги даъвоси асоссиз бўлсада, шартнома бўйича бажарилган шартларни аслича қайтариб бериш мумкин бўлмаганлиги сабабли унинг қийматини жавобгардан пул шаклида ундиришни лозим топди. Чунки, Ўз.Рес Ф.К 114-моддаси иккинчи қисмига асосан битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. Шу сабабли суд, битимни ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаган ҳолда жавобгардан даъвогар фойдасига 631.455.000 сўм шартнома бўйича кўрсатилган хизматларни қийматини пул шаклида ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаснинг Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасининг 1-қисмида, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъво ариза рад этилгани боис, даъвогардан Республика бюджетига 12.629.100 сўм давлат божи ундиришни ҳамда даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 24.000 сўм почта ҳаражатларини зиммасида қолдиршни лозим топди. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 112, 113, 114-моддалари, Иқтисодий Процессуал Кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л а д и: Даъво ариза рад этилсин. Тарафлар уртасида тузилган 2022 иил 4 февраль кунги №1-сонли пудрат шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим деб топилсин. Даъвогар “Старт строй люкс” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 12.629.100 сўм давлат божи ундирилсин. Олдиндан тўланган 24.000 сўм почта ҳаражатлари даъвогар зиммасида қолдирилсин. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 113-моддасига асосан битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибати қўлланган ҳолда Асака тумани ҳокимлигининг молия бўлими ҳисобидан даъвогар “Старт строй люкс” маъсулияти чекланган жамияти фойдасига 631.455.000 сўм кўрсатилган хизматлар қиймати пул шаклида ундирилсин. Ҳал қилув қарори кучга кирганда ижро варақа берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Асака туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят(протест) келтириши мумкин. Судья С.С.Юлдашев