← Назад
Решение #723830 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| зР ИПК | 127 | — | law | |
| ИПКнинг | 128 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
YAKKABOG’ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
181400 Yakkabog’ tumani,A.Temur ko’chasi
181400 район Яккабаг, улица Амир Темур
А Ж Р И М
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида)
Яккабоғ тумани
4-1806-2201/1344-сонли иш
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсуновнинг
раислигида, М.Эшдавлатовнинг котиблигида, аризачи Қамаши туман
давлат солиқ инспекциясининг жавобгар Файз Элназар ўғли Мансурбек
фермер хўжалигига нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни Яккабоғ
туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Аризачи Қамаши туман давлат солиқ инспекцияси судга ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар Файз Элназар ўғли Мансурбек фермер хўжалиги
томонидан 2022 йил сентябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ
бўйича солиқ ҳисоботини тақдим қилмаганлиги сабабли, унинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб
туришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакил иштирокини таъминламади
ҳамда ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 127моддасига асосан Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25
ноябрдаги ажрими билан ишни суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиш
2022 йил 9 декабрь куни соат 14:26 га тайинланиб, ажрим аризачи Қамаши
туман давлат солиқ инспекциясининг шахсий кабинетига 2022 йил 29
ноябрда электрон шаклда юборилган.
ЎзР ИПКнинг 127-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар суд
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали хабардор
қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат
орқали юборилади ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд
хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа
воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилинади. Иқтисодий суд
ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари ажрим орқали, зарур
ҳолларда эса суд чақирув қоғозлари, телеграммалар, факслар, телетайплар
ҳамда бошқа алоқа воситалари орқали хабардор қилинади ва судга
чақирилади.
ИПКнинг 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги
ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам
суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар:
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.
Суд томонидан ажримнинг кўчирма нусхаси даъвогар Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё
вилояти ҳудудий бошқармасига 2022 йил 29 ноябрь куни электрон шаклда
юборилган бўлиб, Иқтисодий процессуал кодекси 128-моддаси 2қисмининг охирги хатбошисига кўра, ажримнинг кўчирма нусхаси суд
томонидан электрон почта орқали юборилган кундан эътиборан уч кун
ўтганлигини инобатга олиб, даъвогар суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган.
Аризачи суд мажлиси муҳокамасида иштирок этиш учун ишончли вакил
иштирокини таъминламади ва ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишга
розилик берувчи ҳужжатни судга мурожаат қилмади. Шунингдек, аризачи
жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи тақдим қилинганлиги ёки
қилинмаганлиги тўғрисидаги маълумотни судга тақдим қилмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси, 1қисмининг 6-бандида, даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни
ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд
даъвони кўрмасдан қолдириши белгиланган.
Бундай ҳолатда, суд аризачи Қамаши туман давлат солиқ
инспекциясининг жавобгар Файз Элназар ўғли Мансурбек фермер
хўжалигига нисбатан берган аризасини кўрмасдан қолдиришни ва даъвогар
мазкур турдаги низолар юзасидан иқтисодий судларга даъво аризаси
беришда давлат божидан озод этилганлиги сабабли, давлат божи
ундирилмасликни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107-моддаси 1-қисми 6-банди, 195-моддасига асосланиб, суд ажрим қилади:
Аризачи Қамаши туман давлат солиқ инспекциясининг жавобгар Файз
Элназар ўғли Мансурбек фермер хўжалигига нисбатан берган аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози бўлган тарафлар ажрим қабул қилинган кундан
эътиборан ўн кунлик муддатда апелляция тартибида шикоят беришга
(протест келтиришга) ҳақли.
Судья
С.Турсунов