Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2201/1292 Дата решения 09.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Яккабагский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Салимжон Абдусаломович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қамаши тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый Ирода савдо инвест хусусий корхонаси
Source ID 957968 Claim ID 3005895 PDF Hash d6ee5da45965fc33... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
зР ИПКнинг 127-моддаси зР ИПК 127 law
ИПКнинг 128-моддаси ИПКнинг 128 law
тисодий процессуал кодекси 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI YAKKABOG’ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 181400 Yakkabog’ tumani,A.Temur ko’chasi 181400 район Яккабаг, улица Амир Темур А Ж Р И М (даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида) Яккабоғ тумани 4-1806-2201/1292-сонли иш Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсуновнинг раислигида, М.Эшдавлатовнинг котиблигида, аризачи Қамаши туман давлат солиқ инспекциясининг жавобгар Ирода савдо инвест хусусий корхонасига нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Аризачи Қамаши туман давлат солиқ инспекцияси судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Ирода савдо инвест хусусий корхонаси томонидан 2022 йил сентябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим қилмаганлиги сабабли, унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакил иштирокини таъминламади ҳамда ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 127моддасига асосан Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 ноябрдаги ажрими билан ишни суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиш 2022 йил 9 декабрь куни соат 11:50 га тайинланиб, ажрим аризачи Қамаши туман давлат солиқ инспекциясининг шахсий кабинетига 2022 йил 29 ноябрда электрон шаклда юборилган. ЎзР ИПКнинг 127-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали хабардор қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилинади. Иқтисодий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари ажрим орқали, зарур ҳолларда эса суд чақирув қоғозлари, телеграммалар, факслар, телетайплар ҳамда бошқа алоқа воситалари орқали хабардор қилинади ва судга чақирилади. ИПКнинг 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса. Суд томонидан ажримнинг кўчирма нусхаси даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасига 2022 йил 29 ноябрь куни электрон шаклда юборилган бўлиб, Иқтисодий процессуал кодекси 128-моддаси 2қисмининг охирги хатбошисига кўра, ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали юборилган кундан эътиборан уч кун ўтганлигини инобатга олиб, даъвогар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган. Аризачи суд мажлиси муҳокамасида иштирок этиш учун ишончли вакил иштирокини таъминламади ва ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишга розилик берувчи ҳужжатни судга мурожаат қилмади. Шунингдек, аризачи жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи тақдим қилинганлиги ёки қилинмаганлиги тўғрисидаги маълумотни судга тақдим қилмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси, 1қисмининг 6-бандида, даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдириши белгиланган. Бундай ҳолатда, суд аризачи Қамаши туман давлат солиқ инспекциясининг жавобгар Ирода савдо инвест хусусий корхонасига нисбатан берган аризасини кўрмасдан қолдиришни ва даъвогар мазкур турдаги низолар юзасидан иқтисодий судларга даъво аризаси беришда давлат божидан озод этилганлиги сабабли, давлат божи ундирилмасликни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 1-қисми 6-банди, 195-моддасига асосланиб, суд ажрим қилади: Аризачи Қамаши туман давлат солиқ инспекциясининг жавобгар Ирода савдо инвест хусусий корхонасига нисбатан берган аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози бўлган тарафлар ажрим қабул қилинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда апелляция тартибида шикоят беришга (протест келтиришга) ҳақли. Судья С.Турсунов