Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2502/485 Дата решения 25.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 382352 Claim ID 2786634 PDF Hash ad775273ea830914... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
йилда ЖПКнинг 224-моддаси йилда ЖПК 224 law
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 105-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 105 code_article
онуни 3-моддаси онуни 3 law
збекситон Республикаси МЖтКнинг 52-моддаси збекситон Республикаси МЖтК 52 law
збекистон Республикаси ЖК 105-моддаси збекистон Республикаси ЖК 105 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 55-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 55 code_article
збекистон Республикаси ЖК 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖК 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2025 йил апрель ойининг 25 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, саёр суд мажлисида, 3-Чарх Камолон МФЙ биносида, раислик қилувчи, судья С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи М.Итолмасов ва унинг ҳимоячиси “LUCKY SHERZOD LAWYER” адвокатлик фирмаси адвокати Ш.Соатовнинг иштирокида, Итолмасов Муҳаммад Абдихалик ўғлига оид 1-1006-2502/485-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Итолмасов Муҳаммад Абдихалик ўғли 1987 йил 29 август куни Самарқанд вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, сотувчилик билан шуғулланган, оилали, 2 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Самарқанд вилояти, Нуробод тумани, Жом МФЙ, Жом-1 кўчаси 281-уйда истиқомат қилган, 09.03.2025 йилда ЖПКнинг 224-моддаси тартибидан ушланган, 10.03.2025 йилда озод этилган, иш бўйича “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш хақида тилхат” эхтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 105-моддаси иккинчи қисмининг “м” банди билан айбланган. Суд, судланувчи ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи М.Итолмасов, 2025 йил 08 март куни соат тахминан 21:00ларда ўзининг вақтинчалик яшаш манзили Чилонзор тумани, Катта Дўмбиробод МФЙ, Саноат кўчаси, 21-уй олдида бўла туриб, аввалдан ўзига таниш бўлган қариндоши 04.12.1989 йилда туғилган Каршиев Зиядулла Амиркулович билан, унга нисбатан телефон аппарати орқали “тожик бачча” деб гапирганлиги замирида ўрталарида келиб чиқган келишмовчилик натижасида ўзаро жанжаллашиб, уни биринчи бўлиб мушт кўтарганлигини важ қилиб, ушбу ерда бўлган совуқ қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган ошхона пичоғи билан З.А.Қаршиевнинг чап қўл билак соҳасига зарба бериб, унга тан жароҳати етказган. Суд-тиббий экспертизанинг 13.03.2025 йилдаги 1635-Х-Сул-сонли хулосасига кўра, З.А.Каршиевнинг танасида: Чап билак соҳасини, билак артерияси, кафти букувчи пайлари, биринчи бармоқни олиб қочувчи мушакларни, елкабилак мушаги билан юзаки нерв толасини жароҳатлаган, кесилган яраси каби жарохатлар борлиги аниқланиб, мазкур тан жарохатлари ўткир кесувчи(пичоқ) жисм таъсирида, қарорда кўрсатилган вақтда етказилгалиги, соғлиқни узоқ, 21 кундан ортиқ бўлган муддатга бузулишига олиб келиши ва шу белгисига кўра оғирлик даражаси бўйича ЎРТАЧА ОҒИР тан жарохатлари тоифасига кириши кўрсатилган. Судга оид совуқ қуроллар экспертизасининг 23.03.2025 йилдаги 477-сонли хулосасига кўра, М.А.Итолмасовдан баённома асосида олинган бир дона пичоқ совуқ қурол ҳисобланмаслиги, лекин Ўзбекистон Республикаси 2019 йил 29 июндаги 550-сон Қонуни 3-моддасига асосан, совуқ қурол тариқасида ишлатилиши мумкинлиги кўрсатилган. Судланувчи М.Итолмасов суд мажлисида, ҳозирги вақтда Самарқанд вилоятида жойлашган тикув цехларида дастурхон олиб, ички бозорларда сотиш билан шуғулланишини, 2025 йил 07 март куни Тошкент шаҳрига дастурхон сотиш мақсадида келгани ва қариндоши А.Итолмасовнинг вақтинчалик ижара хонадонига келиб жойлашганини, шундан кейин, 2025 йил 08 март куни рўза тутиб, оғизни очиб бўлганидан сўнг, амакасининг ўғли А.Итолмасовга телефон қилиб, бошқа бир қариндоши З.Қаршиевни назарда тутиб, “тожик баччага айт, келсин сотиладиган нарса бор” деб гапирганини, кейин унга З.Қаршиев ўзи телефон қилиб, “нимага мени тожик деб айтяпсан” деб гапирганини, шундан сўнг ушбу вақтда олдида одам борлиги учун телефон аппаратида ҳақорат қилиб кетмасин деган мақсадда телефон аппаратини ўчириб қўйганини, орадан бироз вақт ўтиб, ташқарига чиқиб З.Қаршиевга телефон қилиб, вақтинчалик яшаш манзилига келишини ва гаплашиб олишларини айтганини, соат 21:00лар атрофида З.Қаршиев у турган уй олдига келиб, унга телефон орқали етиб келганлигини маълум қилгани учун у ташқарига чиқиб, у билан кўришганини, З.Қаршиев билан қўл бериб кўришган вақтда у чап томон қошига мушти билан уриб юборгани учун у ерда темир-терсаклар кўплиги сабабли, оёғи темирга тиқилиб қолиб, йиқилиб тушганини, жаҳл устида ерга йиқилган вақтида қўлига у ерда илинган нарсани олганини, шу пайт уни З.Қаршиев яна бир маротаба қўли билан урмоқчи бўлганида пичоқни кўтарган вақтида унинг қўли кесилиб кетганини, шунда қўлимга ердан олган нарсаси пичоқ эканлигини билганини, шундан сўнг З.Қаршиев у ердан кетиб қолганлигини, қўлимдаги пичоқни у ердаги темирлар орасига ташлаб қўйгани ҳақида кўрсатув бериб, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етгани, қилмишидан пушаймонлигини, жабрланувчи билан ярашиб олганлигини инобатга олиб унга енгиллик беришни сўради. Жабрланувчи Қаршиев Зиядулла Амиркулович суд мажлисида, ҳозирги вақтда Тошкент шаҳри бўйлаб фуқаролардан темир махсулотлари сотиб олиб, ушбу маҳсулотларни сотиш билан шуғулланиб келишини, вақтинча Чилонзор тумани, Дўмбиробод МФЙ, Гавҳар кўчаси, 19-уйда истиқомат қилишини, М.Итолмасов амакисининг набираси бўлишини, у ҳам темир маҳсулотлари сотиш билан шуғулланишини, 2025 йил 08 март куни Рамазон кунлари бўлганлиги сабабли, рўза тутиб, ифторлик қилиш учун бошқа бир қариндоши А.Итолмасовнинг олдига, яъни Чилонзор тумани, Дўмбиробод МФЙда жойлашган чойхонага борганини, у ерда ўзи ва Алишер ифторлик қилиб ўтирган вақтда, яъни соат 20:00ларда қариндоши М.Итолмасов ёнида ўтирган А.Итолмасовга телефон қилиб, уни назарда тутиб, “тожик болани чақир” деб сўраганини, Алишернинг телефон аппарати овози баланд ҳолатда турганлиги сабабли, ўзи эшитиб турганини, бундан жаҳли чиқиб, зудлик билан М.Итолмасовга ўзининг телефон аппаратидан қўнғироқ қилиб, жахл устида ҳақорат қилиб, нимага “тожик” деб гапирганлигини сўраганини, дастлаб М.Итолмасов тан олмаганини, шундан сўнг унга қаердалигини ва гаплашиб олишишлари кераклигини айтганида, у ўзиниг вақтинчалик яшаш хонадони, Дўмбиробод МФЙ, Саноат кўчаси, 21-уйда эканлигини маълум қилганида унга кўчага чиқиб туришини ва бораётганлигини билдириб, бир ўзи М.Итолмасовнинг олдига борганини ва у билан қўл бериб кўришиб, нимага уни тожик деб гапирганлигини сўраганини, кейин ўзаро шу масалада тортишиб қолишган вақтда М.Итолмасов қаердандир қўлига пичоқ олиб, унга тан жарохати етказмоқчи бўлганида, унинг юз қисмига қўли билан қаттиқ итариб юборганини, кейин у қўлидаги пичоқ билан унга ташланган вақтида, ўзини ҳимоя қилиш мақсадида қўли билан ўзини тўсганида пичоқ чап қўли билак соҳасини қаттиқ кесиб юборганини ва қон оқишни бошлаганини, атрофда хеч ким бўлмаганлиги сабабли, у ердан қочиб 16-сонли РШТЁИМга борганини, сўнг шифокорлар 102 қисқа рақамига телефон қилганлигини ва у ҳолат юзасидан ариза билан мурожаат қилгани ҳақида кўрсатув бериб, ҳозирда М.Итолмасов билан ярашиб олганликларини, унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб, унга нисбатан енгиллик беришни сўради. Гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган Итолмасов Алишер Обиджон ўғли суд мажлисида, ҳозирда темир махсулотлари сотиб олиш ва сотиш билан шуғулланиб келишини, вақтинча Чилонзор тумани, Дўмбиробод МФЙ, Саноат кўчаси, 21-уйда истиқомат қилишини, 2025 йил 08 март куни у ва қариндоши З.Қаршиев бирга Чилонзор тумани, Дўмбиобод МФЙда жойлашган чойхонада ифторлик қилиб ўтирган вақтида, 20:00лар атрофида унга бошқа бир қариндоши амакисининг ўғли М.Итолмасов телефон қилиб, “тажик баччани чақир” деб гапирганини, телефон аппарати овози баланд ҳолатда тургани сабабли “тажик” деганини эшитиб З.Қаршиевни жахли чиқиб, ўзининг телефон аппаратидан М.Итолмасовга телефон қилиб, нимага “тажик” деб гапирганлигини айтиб, тортишиб қолганини, у ушбу ердан биринчи бўлиб туриб, ўзининг вақтинчалик уйига келиб, ювинишга кириб кетганини, ювиниб чиқганидан сўнг, Муҳаммадни кўрганини, унинг юзида бироз тан жарохатлари борлигини кўрганини, кейин Муҳаммад унга Зиядулланинг орқасидан боришини, шифохонага кетганлигини маълум қилгани сабабли 16-сонли РШТЁИМга бориб Зиядулла билан кўришган вақтда қўли кесилиб кетганлигини кўриб, нима бўлганлигини сўраган вақтида Муҳаммад пичоқ билан кесиб юборганлигини айтганини, сўнг унинг қўлини операция қилиш учун олиб кириб кетишганини билиши ҳақида кўрсатув берди. Суд-тиббий экспертизанинг 18.03.2025 йилдаги 278-сонли хулосасига кўра, М.Итолмасовнинг танасида: Чап қош усти соҳасида шилинма, чап кўз юқори қовоқ соҳасида қонталаш каби жароҳатлар борлиги, ушбу тан жарохатлари соғлиқни қисқа, давомийлиги 6 кундан ортиқ бўлмаган муддатга бузулишига олиб келадиган енгил турдаги тан жарохатлари тоифасига кириши кўрсатилган. Шунга кўра, 2025 йил 24 мартдаги “Жиноят ишини бир қисмини тугатиш ва маъмурий тартибда ажратиш тўғрисида”ги қарорга асосан З.Қаршиевга нисбатан Ўзбекситон Республикаси МЖтКнинг 52-моддаси билан маъмурий ҳужжатлар ажратилиб, қонуний қарор қабул қилиш учун Чилонзор тумани Суд, судланувчи М.Итолмасовнинг жиноят содир этишдаги айби, ўзининг айбига иқрор бўлиб берган кўрсатувидан ташқари, жабрланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувлари, эксперт хулосалари, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси ва унга илова фотожадваллар, юзлаштириш баённомаси, тушунтириш хатлари, нарсани кўздан кечириш ҳақидаги баённома, ашёвий далил сифатида эътироф этиш тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар мажмуи билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Суд, М.Итолмасовнинг 2025 йил 08 март куни соат тахминан 21:00ларда ўзининг вақтинчалик яшаш манзили Чилонзор тумани, Катта Дўмбиробод МФЙ, Саноат кўчаси, 21-уй олдида бўла туриб, аввалдан ўзига таниш бўлган қариндоши 04.12.1989 йилда туғилган Каршиев Зиядулла Амиркулович билан, унга нисбатан телефон аппарати орқали “тожик бачча” деб гапирганлиги замирида ўрталарида келиб чиқган келишмовчилик натижасида ўзаро жанжаллашиб, уни биринчи бўлиб мушт кўтарганлигини важ қилиб, ушбу ерда бўлган совуқ қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган ошхона пичоғи билан З.А.Қаршиевнинг чап қўл билак соҳасига зарба бериб, унга тан жароҳати етказганликда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 105-моддаси иккинчи қисмининг “м” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи М.Итолмасовга жазо тури ва миқдорини белгилашда унинг шахсини, яъни муқаддам судланмаганлигини, айбига иқрорлигини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолайди ҳамда унинг ҳаракатларида жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини ҳисоб олади. Шу билан бирга суд, судланувчи М.Итолмасовга нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда, унинг содир этилган жиноятининг ижтимоий хавфлилик даражасини эътироф этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7,8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, унинг муқаддам судланмаганлигини, оилавий шароитини, айбига иқрорлигини, жабрланувчининг унга нисбатан даъвоси йўқлигини эътиборга олиб, жабрланувчи билан қариндошлигини, жиноятни ўзаро қариндоши билан тушунмовчилик натижасида содир этганлигини назарда тутиб, унга нисбатан айбли деб топилажак модданинг қисми санкциясида кўрсатилган озодликни чеклаш жазоси тайинлашни лозим топади. Шу билан бирга, суд мазкур жиноят иши юзасидан ашёвий далил тариқасида олинган бир дона ошхона пичоғини йўқ қилишликни; жабрланувчи З.Қаршиевнинг жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласида ҳеч қандай даъвоси йўқлиги сабабли зарар масласини муҳокама қилмасликни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 463, 465-468, 471, 473моддаларига амал қилиб, суд Итолмасов Муҳаммад Абдихалик ўғлини (Itolmasov Muhammad Abdixalik o`g`li) Ўзбекистон Республикаси ЖК 105-моддаси иккинчи қисмининг “м” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга шу модда бўйича 3 (уч) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан М.Итолмасовни ушлаб турилган (2025 йил 9 мартдан - 2025 йил 10 мартгача, 2 кун) ҳар бир кунини озодликни чеклаш жазосининг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган озодликни чеклаш жазосидан чегириб ташлансин ва унга узил-кесил ўташ учун 2 (икки) йил 11 (ўн бир) ой 28 (йигирма саккиз) кун муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. М.Итолмасовнинг зиммасига қуйидаги: ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг яшаш жойидан ишлаш вақтидан, шунингдек иш жойигача бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда Самарқанд вилояти, Нуробод тумани, Жом МФЙ, Жом-1 кўчаси 281-уйдан чиқмаслик; муайян жойларга, яъни кафе, бар, оммавий ва кўнгилочар тадбирлар ўтказиладиган жойларга, спиртли ичимликлар сотиш жойларига бормаслик; жазони ижро этишни назорат қилувчи ИИО ФМБ органининг розилигисиз яшаш жойини, иш жойини ўзгартирмаслик, тегишли маъмурий ҳудуддан ташқарига чиқмаслик; алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик мажбуриятларни юклатилсин. Жазони ўташ муддати М.Итолмасов пробация бўлинмаларида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. М.Итолмасовга Ўзбекистон Республикаси ЖК 481-моддасининг 5-6-қисми талаблари тушунтирилсин. Жазони ижросини назорат қилиш Самарқанд вилояти, Нуробод тумани ИИО ФМБ зиммасига юклатилсин. М.Итолмасовга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг бекор қилинсин. Иш бўйича жабрланувчи З.Қаршиевнинг моддий ва бошқа зарарларни ундириш бўйича даъвоси йўқлиги инобатга олинсин. Иш бўйича ашёвий далил деб топилган бир дона ошхона пичоғи белгиланган тартибда йўқ қилинсин. Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчилар томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья: Аслига тўғри: С.Мамадиев