Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2201/2547 Дата решения 09.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Тўйчиев Акбар Нуриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Арнасой туман бўлими Ответчик / Подсудимый Арнасой туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази
Source ID 1002055 Claim ID 2993166 PDF Hash b51117487308c277... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
онуни 14-моддаси онуни 14 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
ФК 333-моддаси ФК 333 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 2022 йил 09 декабрь 4-1304-2201/2547-сонли иш раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматов котиблигида, даъвогар Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Арнасой туман бўлимининг жавобгар Арнасой туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига нисбатан берган даъвоси бўйича ишни даъвогар вакили A.Ғайбуллаев (ишончнома асосида), жавобгар вакили Ш.Қўнишев (ишончнома асосида) иштирокида, суднинг ўз биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Арнасой туман бўлими (бундан кейинги матнларда даъвогар) судга мурожаат қилиб, жавобгар Арнасой туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (бундан кейинги матнларда жавобгар) ҳисобидан 20.689.111 сўм пенсия пули қарздорлигини ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 05 декабрдаги ажрими билан иш бўйича Жиззах вилоят бандлик бош бошқармаси низонинг предтметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили А.Ғайбуллаев даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили Ш.Қўнишев даъво аризаси бўйича туман Бандликка кўмаклашиш маркази ҳисобида фуқароларга тўланиши лозим бўлган пул маблағи мавжуд эмаслиги, ушбу маблағ вилоят бошқармаси орқали тўланиши лозимлиги сабабли ишни қонуний ҳал қилишни сўради. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган хабардор қилинган учинчи шахс Жиззах вилоят бандлик бош бошқармаси суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан ишни учинчи шахс Жиззах вилоят бандлик бош бошқармаси вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни 14-моддасида ёшга доир пенсияларни муддатидан олдин тайинлаш тартиби белгиланган. Бунда, технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар: эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда; аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Мазкур қонун талабидан келиб чиқиб, Арнасой туман Бандликка кўмаклашиш марказининг 2021 йил 30 ноябрдаги 568-сонли тақдимномаси асосида фуқаро Абдураҳимов Бердиқул Шодиёровичга имтиёзли ёшга доир пенсия тайинланган. Худди шундай ҳолатда марказнинг 2022 йил 08 июлдаги 16/02-01/10-427-сонли тақдимномасига асосан фуқаро Бердибоев Аллаёр Хомидовичга, 2022 йил 06 июлдаги 16/02-01/02-355-сонли тақдимномага асосан фуқаро Элмуродов Рахим Рахмоновичга имтиёзли ёшга доир пенсия тайинланган. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар томонидан фуқаро Абдураҳимов Бердиқул Шодиёровичга 2022 йил 01 июндан 2022 йил 01 сентябрга қадар тўлаб берилган 6.381.180 сўм, фуқаро Бердибоев Аллаёр Хомидовичга 2022 йил 15 майдан 2022 йил 01 сентябрга қадар тўлаб берилган 3.584.306 сўм, Элмуродов Рахим Рахмоновичга 2022 йил 28 февралдан 2022 йил 01 сентябрь кунига қадар тўлаб берилган 10.723.624 сўм пенсия пули харажатлари жавогар томонидан тўланмаган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг IV боби 16-бандида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ҳар ойда пенсия тўланган ойдан кейинги ойнинг 15-санасигача Пенсия жамғармасига мазкур Низомнинг 15-бандида кўрсатилган харажатларни қопловчи маблағларни ишсиз Қонуннинг 7-моддасида белгиланган пенсия ёшига етгунига қадар ўтказадилар. Баён этилган 3 та ҳолатда даъвогар томонидан 3 нафар фуқаро учун тўлаб берилган жами 20.689.111 сўм пенсия пулини жавобгарга харажатларни қоплаш бўйича огоҳлантириш берилган бўлсада, жавобгар харажатларни қоплашдан асоссиз бўйин товлаб келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан кейинги матнда ФК) 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги иш ҳужжатлари билан тасдиқланади. Шунга кўра, суд даъво аризанинг асосий қарздорликни ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекисон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига асосан давлат божи тарафларга уларнинг қаноатлантирилган даъво миқдорига мутаносиб равишда, почта харажати жавобгар зиммасига юклатилиши лозим. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118, 170, 176-179-моддаларига амал қилиб, суд Жавобгар Арнасой туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳисобидан даъвогар Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Арнасой туман бўлими ҳисобига 20.689.111 сўм пенсия пули қарзи ва олдиндан ихтиёрий тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар Арнасой туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳисобидан Республика бюджетига 413.782 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддатда Жиззах вилоят судига апелляция шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.Тўйчиев