Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2203/5739 Дата решения 09.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Асакинский межрайонный экономический суд Судья Бузурходжаев Улуғбек Мамиржонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Андижон вилояти Андижон шаҳар бўлими Ответчик / Подсудимый ANDIJONYOG акционерлик жамияти
Source ID 997227 Claim ID 3006995 PDF Hash 07cd74e513e1dea3... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 12-моддаси онуни 12 law
онуннинг 66-моддаси онуннинг 66 law
онуннинг 12-моддаси онуннинг 12 law
нинг 170-моддаси нинг 170 law
онунининг 66-моддаси онуни 66 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онун 12-моддаси онун 12 law
зР ФК 333-моддаси зР ФК 333 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ASAKA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ASAKA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy Asaka district, Sahil bo’yi street 11 Веб-сайт: www.oliysud.uz, эл.почта: i.asaka@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Асака тумани 4-1701-2203/5739-сонли иш Асака туманлараро иқтисодий суди судьяси У.М.Бузурходжаевнинг раислигида, Ж.Одилжоновнинг котиблигида, даъвогар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Андижон шаҳар бўлимининг жавобгар- Андижонёғмой акционерлик жамиятидан 8.685.500 сўм пенсия тўловлари, 648.900 сўм пеня ва суд харажатларини регресс тартибида ундириш ҳақидаги даъво аризасини Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Андижон шаҳар бўлими вакилиЎ.Рахмонов (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, Асака туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб қуйидагиларни аниқлади: Даъво аризадан баён қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Андижон шаҳар бўлими (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) томонидан фуқаро Атажанов Маъмиржонга Андижонёғмой акционерлик жамияти(кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)да Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сонли қарори билан тасдиқланган меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда ишлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга асосан Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддаси “б”-бандига биноан имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия тайинланган ҳамда белгиланган пенсия тўлаб келинган. Ушбу Қонуннинг 66-моддаси иккинчи қисмида мулкчилик шаклидан қатъий назар, корхоналар ва ташкилотлар корхонанинг айби билан меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида ногиронлик учун тайинланган пенсияларни тўлаш, шунингдек ходимга ушбу Қонуннинг 12-моддаси “б” бандларига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш учун мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасига харажатларни қопловчи пул ўтказиши белгилаб қўйилган. Қонун талабидан келиб чиқиб, фуқаро Атажанов Маъмиржонга тайинланган пенсияни тўлаш учун сарфланган 8.685.500 сўм маблағни Пенсия жамғармасига харажатларни қоплашларини сўраб билдирилган талабномалар оқибатсиз қолдирилгандан сўнг, даъвогар Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 66моддасини иккинчи қисми талабларига асосан фуқароларга 2021 йил даврда пенсия тўлаш учун сарфланган 8.685.500 сўм миқдоридаги маблағни жавобгардан ундириши сўраб судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар вакили ўз кўргазмасида даъвони қувватлаб, жавобгар корхонада штатлар жадвалига асосан ишловчи ходимлардан имтиёзли пенсияга чиқувчи лавозимлар бўлсада, жавобгар корхона Ўзбекистон Республикаси Мехнат вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 1996 йил 17 февралда 1/5-сон билан тасдиқланган Адлия вазирлигида 1996 йил 28 майда 247-сон билан рўйхатдан ўтказилган меҳнат шароитлари бўйича иш шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестациядан ўтказиш методикасига асосан пенсияга чиқишга имтиёзли иш ўринларини аниқламагани, иш ўринларини сони бўйича уларнинг ўртача иш ҳақларидан туман давлат солиқ инспекциясига йил якуни бўйича 2021 йилдан буён пенсия харажатларини қоплаш ҳисоботларни топширмасдан, харажатларни қопловчи пул ўтказмасдан келганлиги оқибатида 8.685.500 сўм қарздорлик шаклланганлигини билдириб, асосий қарз ва хисобланган пеняни ундиришни даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Жавобгарга суд мажлиси куни, жойи, вақти тўғрисида тегишли тарзда ҳабардор этилган бўлсада, судда иштирок этмади. Суд иш ҳужжатларида даиллар етарли деб ҳисоблайди ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(матнда кейинги ўринда Ўз.Рес ИПК деб аталади)нинг 170-моддаси тартибида низони жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд тарафларнинг тушунтиришлари, иш ҳужжатларини кўриб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди: Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар томонидан жавобгарнинг тақдимномасига асосан меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган фуқаро Атажанов Маъмиржонга Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддаси “б”-бандига биноан имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия тайинланган. Даъвогар томонидан фуқаро Атажанов Маъмиржонга 2021 йил январь ойидан 2021 йил декабрь ойига қадар тўловлари ойма-ой тўлаб келинган. Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 66-моддаси иккинчи қисмига асосан харажатларни қопловчи пул ўтказиши белгилаб қўйилганлиги сабабли даъвогар томонидан тайинланган 2021 йил даврда пенсияни тўлаш учун сарфланган 8.685.500 сўм маблағини қоплаш учун тўловларни ўтказиш ҳақидаги жавобгарга билдирилган талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Суд ушбу ҳолатда даъвогарнинг даъво талабларини асосли деб ҳисоблайди. Чунки, жавобгар томонидан Солиқ инспекциясига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 66-моддасининг 2 ва 3-қисмларига мувофиқ пенсия тўлашга сарфланадиган харажатларни қоплаш Тартиби II-қисмида белгиланган тартибда ҳисоботлар тақдим этилмаган ва харажатлар қоплаб берилмаган. Ушбу ҳолат даъвогар вакилларининг суд мажлисида берган кўргазмалари, иш ҳужжатларида мавжуд бўлган маълумотномалар билан тасдиқланади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли Қарори билан тасдиқланган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида низом» нинг IIIбўлим 10-бандида ташкилот ва корхоналарни Қонуннинг 12-моддаси “б” бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлашга кетган олдинги йил учун пенсия харажатларини ҳисобот йилининг 1 февралигача қоплашни амалга ошириши зарурлиги кўрсатилган. Жавобгар томонидан имтиёзли асосларда пенсия тайинланган юқорида кўрсатиб ўтилган фуқарога 2021 йил давомида Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Андижон шаҳар бўлими томонидан тўланган 8.685.500 сўм пенсия пулини қоплаш учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига пул ўтказилмаган. Имтиёзли тўланган пенсияларни талаб қилиш ҳуқуқи Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларига 2014 йил 23 декабрь ойидан бошлаб берилган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддаси “б”-бандига кўра, меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар: эркаклар- иш стажи камида 25 йил бўлиб, бундан камида 12 йилу 6 ойи кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда; аёллар- иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда охирги иш жойидан қатъий назар, қуйидагилар ушбу Қонуннинг 7-моддасида белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлиши ҳамда меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда- эркаклар камида 6 йилу 3 ой, аёллар камида 5 йил- ишлаган ходимларга пенсия ушбу Қонуннинг 7моддасида назарда тутилган пенсия ёши эркакларнинг бундай ишдаги ҳар 2 йилу 6 ойи учун ва аёлларнинг бундай ишдаги ҳар 2 йили учун 1 йилга қисқартирилган ҳолда тайинланиши белгиланган. Қонуннинг 66-моддаси иккинчи қисмига кўра, мулкчилик шаклидан қатъий назар, корхоналар ва ташкилотлар: - боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун; -ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг “б”-бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 30-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 6-бандида Жамғарма ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари юридик шахс ҳисобланиши, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга, шунингдек тегишли муҳр ва штампларга эга бўлиши, 10-бандида Жамғарма маблағлари “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига мувофиқ тайинланган имтиёзли пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш ҳисобига ўтказиладиган юридик шахслар маблағлари ҳисобидан шаклланиши, 38-бандида жамғармага муддатида тўланмаган мажбурий тўловлар, бадаллар ва бошқа тўловларни ундириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши, 41бандида пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни тўлаш бўйича харажатларнинг, шунингдек ташкилотларнинг ижтимоий суғурта бўйича харажатларининг ўз вақтида молиялаштирилиши юзасидан мониторинг олиб бориш Жамғарманинг ижро этувчи аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда жойлардаги туман (шаҳар) бўлимлари томонидан амалга оширилиши белгиланган. Бундан ташқари, даъвогар пенсия тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги учун жавобгардан 648.900 сўм пеня ундириш талабини келтирган ва мазкур талабни қаноатлантиришни лозим топади. Зотан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли Қарори билан тасдиқланган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуниша мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 20-бандида пенсияларни тўлашга ҳаражатларни ўз вақтида қопламаганлиги учун ўтказилиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир кечиктирилган сумманинг 0,033 фоиз миқдорида пеня хисобланиши белгиланган. ЎзР ФК 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Суд мазкур иш юзасидан тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, даъвогарнинг манфаатларини инобатга олиб, жавобгар корхона иқтисодий холатини эътиборга олиб жавобгардан даъвогар фойдасига 648.900 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгилаган. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли Қарори, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 4, 47, 66-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 73, 118, 128, 176-186 моддаларига асосан, суд қарор қилади: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар Андижонёғмой акционерлик жамияти ҳисобидан: - Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига Жамғарманинг Андижон шаҳар бўлими орқали имтиёзли тартибда тўланган 8.685.500 сўм пенсия харажатлари, 648.900 сўм пеня ва 24.000 сўм почта харажати; - Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Асака туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протести) берилиши мумкин. Раислик этувчи, судья У.Бузурходжаев