← Назад
Решение #724663 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| ФКнинг | 112 | — | law | |
| ФКнинг | 114 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский район,
г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тeл: (+99869) 421-00-43
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 9 декабрь
№ 4-1603-2201/4029
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида,
судья ёрдамчиси Я.Соатовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар«CHUST KASKAD» хусусий корхонасининг жавобгар- Чуст тумани
Ободонлаштириш бошқармаси ҳисобидан 105.788.000 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили жамият раҳбари
Ю.Нишанов, мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс – Чуст
туман молия бўлими вакили М.Мамаджонов (2022 йил 9 декабрдаги 01-14237/20-01/566-сонли
ишончнома
асосида),
вилоят
Ғазначилик
бошқармаси вакили Г.Ахмедов (2022 йил 9 декабрдаги 01/31-02-0535/421-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъво аризада баён этилишича, «CHUST KASKAD» хусусий корхонаси
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва Чуст тумани
Ободонлаштириш бошқармаси (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ўртасида 2022 йил 10 январда 105.788.000 сўмлик хизмат
кўрсатиш ҳақида №2022-10-03-сонли шартномаси тузилган. Шартномага
кўра, даъвогар томонидан жами 105.788.000 сўмлик хизмат кўрсатилган.
Кўрсатилган хизмат ҳақида икки томонлама ҳисоб варақ-фактура
расмийлаштирилган. Бироқ, жавобгар томонидан 105.788.000 сўм
кўрсатилган хизмат ҳақи тўлаб берилмаган. Бунга кўра, даъвогар судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 105.788.000
сўм кўрсатилган хизмат ҳақини ҳамда ишни судда кўриш билан боғлиқ
тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 21 ноябрдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида Чуст туман молия бўлими ва вилоят Ғазначилик
бошқармаси жалб этилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қувватлаб, шартномада
кўрсатилган 105.788.000 сўм хизмат бажарилганлиги ва бу ҳақида
далолатномани расмийлаштирилганлигини, бироқ тўлов амалга
оширилмаганлигини таъкидлаб, даъво талабини қаноатлантиришни
сўради.
Жавобгар судга тақдим этиб, аризасида жавобгар томонидан
хизмат кўрсатиш шартномасида белгиланган 105.788.000 сўм хизмат
кўрсатилганлиги ва бу ҳақида далолатномани расмийлаштирилганлиги,
бироқ хизмат кўрсатилганлиги ҳақидаги ҳисоб-варақ фактура жамиятнинг
собиқ раҳбари Қ.Ашурматов томонидан имзоланганлиги, шу сабабли
унинг
имзоси
асосида
расмийлаштирилган
хужжат
ҳақиқий
ҳисобланмаслигини билдирган. Лекин шу куни суд мажлисида иштирок
этмади ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини
билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда
иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни
таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги
ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги,
учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд
этилган.
Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш
мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар иштирокисиз
мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди.
Ишга мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
жалб этилган Чуст туман Молия бўлими ва вилоят Ғазначилик
бошқармаси вакиллари тарафлар ўртасида шартнома туман ғазначилик
бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини билдириб, иш юзасидан
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар ва учинчи
шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра
даъвони қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 10
январда 105.788.000 сўмлик хизмат кўрсатиш ҳақида №2022-10-03-сонли
шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага кўра, даъвогар томонидан жами 105.788.000
сўмлик хизмат кўрсатилган. Кўрсатилган хизмат икки томонлама ҳисоб
варақ-фактура асосида расмийлаштирилган.
Бироқ, жавобгар томонидан 105.788.000 сўмлик кўрсатилган
хизмат ҳақи тўлаб берилмаган.
ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат
кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан
ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни
қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат
учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар
ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган
муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси,
3-қисмига мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари
олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни
(ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари,
шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар
ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга
киради.
Чуст туман Ободонлаштириш бошқармаси бюджет ташкилоти
ҳисобланади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома тегишли ғазначилик
бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаган.
ФКнинг 112-моддасига мувофиқ, битимнинг нотариал шаклига ёки
уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг
ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий
бўлмайди.
ФКнинг 114-моддасига мувофиқ, ҳақиқий бўлмаган битим унинг
ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа
юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб
ҳақиқий эмасдир.
Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига
битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани
аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш,
бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб
бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа
оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул
билан тўлаши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сон қарори 7бандига кўра суд ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий
эмаслигининг оқибатларини ўз ташаббуси билан ҳам қўллашга ҳақли.
Мазкур ҳолатда, суд шартномани ғазначилик бўлимидан рўйхатдан
ўтказиш жавобгарнинг зиммасида бўлганлиги, битим ўз-ўзидан ҳақиқий
бўлмаганлиги, кўрсатилган хизмат ҳақиқатдан ҳам бажарилганлигини
инобатга олиб, 105.788.000 сўм кўрсатилган хизмат қийматини
ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Юқорида баён этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 105.788.000 сўм
кўрсатилган хизмат қийматини ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Гарчи, жавобгар ўз эътиризида жавобгар томонидан хизмат
кўрсатилганлиги ҳақидаги ҳисоб-варақ фактура жамиятнинг собиқ
раҳбари Қ.Ашурматов томонидан имзоланганлигини важ қилиб
келтирсада, бироқ хизмат кўрсатиш шартномасида белгиланган
105.788.000 сўм хизмат ҳақиқатдан кўрсатилганлиги ҳолатини судга
тақдим этган аризасида тасдиқлаган, хизмат кўрсатилганлигига эътироз
билдирмаган.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра ишларни иқтисодий судларда
кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК
118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу
асосда суд ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича даъвогар кичик
тадбиркорлик субъекти эканлигини инобатга олган холда 1.057.880 сўм
миқдордаги тўланган давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатларини
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундиришни лозим деб топди.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176 - 180, 186моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
«CHUST
KASKAD»
хусусий
корхонасининг
даъво
талаби
қаноатлантирилсин.
Чуст тумани Ободонлаштириш бошқармаси ҳисобидан «CHUST
KASKAD» хусусий корхонаси фойдасига 105.788.000 сўм кўрсатилган
хизмат қиймати ҳамда тўланган 1.057.880 сўм давлат божи ва 24.000 сўм
суд-почта харажатлари жами 106.869.880 сўм ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Наманган
вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув
қарорини қабул қилган суд орқали апелляция тартибида шикоят қилиниши
мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров