Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2201/4028 Дата решения 09.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чустский межрайонный экономический суд Судья Шокиров Акмалжон Абдувалижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "OMAD SANOAT SERVIS" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси
Source ID 1003013 Claim ID 2992270 PDF Hash 1aea7043191dd96d... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 631-моддаси ФКнинг 631 law
ФКнинг 638-моддаси ФКнинг 638 law
ФКнинг 666-моддаси ФКнинг 666 law
збекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
ФКнинг 112-моддаси ФКнинг 112 law
ФКнинг 114-моддаси ФКнинг 114 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI CHUST TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 161100, Наманган вилояти, Чуст тумани, Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй 161100, Наманганская область, Чустский район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5 Тeл: (+99869) 421-00-43 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.chust@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 9 декабрь № 4-1603-2201/4028 Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, судья ёрдамчиси Я.Соатовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар«Omad Sanoat servis» МЧЖнинг жавобгар- Тўрақўрғон тумани Тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан 47.562.217 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили жамият раҳбари Н.Атаханов иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъво аризада баён этилишича, «Omad Sanoat servis» МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва Тўрақўрғон тумани Тиббиёт бирлашмаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2019 йил 15 августда 47.562.217 сўмлик пудрат ишларини бажариш бўйича №9сонли шартнома тузилган. Шартномага кўра, даъвогар томонидан жами 47.562.217 сўмлик пудрат ишлари, яъни Оқтош ТТЁ биносини жорий таъмирлаш ишлари бажарилган. Бажарилган ишлар ҳисоб варақ-фактура ҳамда топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан икки тарафлама имзоланган. Бироқ, жавобгар томонидан 47.562.217 сўм маблағ тўлаб берилмаган. Бунга кўра, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 47.562.217 сўм бажарилган ишлар қиймати ҳамда ишни судда кўриш билан боғлиқ тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 21 ноябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Тўрақўрғон туман молия бўлими ва вилоят Ғазначилик бошқармаси жалб этилган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қувватлаб, жавобгар пудрат шартномасига кўра Тўрақўрғон тумани Оқтош ТТЁ биносини жорий таъмирлаш ишлари бажарилганлиги ҳақида расмийлаштрилган ҳисоб-варақ фактурани тасдиқлаб берган бўлсада, бироқ бажарилган ишлар ҳисобидан вужудга келган қарздорликни тўлаб бермаганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилинган жавобгар, низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс Тўрақўрғон туман молия бўлими ва вилоят Ғазначилик бошқармаси вакиллари шу куни суд мажлисида иштирок этмадилар ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар, низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс Тўрақўрғон туман молия бўлими ва вилоят Ғазначилик бошқармаси вакиллари иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2019 йил 15 августда 47.562.217 сўмлик пудрат ишларини бажариш бўйича тузилган №9-сонли шартнома шартларига кўра, даъвогар томонидан жами 47.562.217 сўмлик пудрат ишлари, яъни Оқтош ТТЁ биносини жорий таъмирлаш ишлари бажарилган. Бажарилган ишлар ҳисоб варақ-фактура ҳамда топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан икки тарафлама имзоланган. Тарафлар ўртасида 2022 йил 1 январь куни ҳолатига ўзаро солиштирма далолатномаси расмийлаштирилган. Бироқ, жавобгар томонидан 47.562.217 сўм маблағ тўлаб берилмаган. Бироқ, 47.562.217 сўм маблағ жавобгар томонидан тўлаб берилмаган. ФКнинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонун ҳужжатларида ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. ФКнинг 638-моддасига кўра, агар пудрат шартномасида бажарилган ишга ёки унинг айрим босқичларига олдиндан ҳақ тўлаш назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи пудратчига шартлашилган ҳақни иш тегишли тарзда ва келишилган муддатда ёхуд буюртмачининг розилиги билан муддатидан олдин бажарилиб, унинг натижалари узил-кесил топширилганидан кейин тўлаши шарт. ФКнинг 666-моддасининг биринчи қисмига кўра, қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси, 3-қисмига мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Тўрақўрғон тумани Тиббиёт бирлашмаси бюджет ташкилоти ҳисобланади. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома тегишли ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаган. ФКнинг 112-моддасига мувофиқ, битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. ФКнинг 114-моддасига мувофиқ, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сон қарори 7- бандига кўра суд ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини ўз ташаббуси билан ҳам қўллашга ҳақли. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2016 йил 23 декабрдаги 306-сон қарори 3-бандига кўра, агар ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиққан низони ҳал этишда, шартнома рўйхатдан ўтказилмаганлиги аниқланса, судлар мазкур қарорнинг 2.3-бандида белгиланган қоидаларни қўллашлари лозим. Мазкур пленум қарорининг 2.3-бандига кўра эса, судларнинг эътибори, қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслигига қаратилсин. Бироқ, бундай қурилиш пудрати шартномаси шартлари ва (ёки) қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чорасини (неустойка, фоизлар ундириш, зарарни қоплаш) қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш рад этилади. Мазкур ҳолатда, суд шартномани ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказиш жавобгарнинг зиммасида бўлганлиги, ушбу ҳолатда эса битим ўзўзидан ҳақиқий бўлмаганлиги, ёхуд шартнома тузилмаган деб ҳисоблансада, бироқ пудрат ишлари ҳақиқатдан ҳам бажарилганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг 47.562.217 сўм бажарилган ишлари қийматини ундириш талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқорида баён этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 47.562.217 сўм бажарилган ишлар қийматини ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда суд ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича даъвогар кичик тадбиркорлик субъекти эканлигини инобатга олган холда 476.000 сўм миқдордаги тўланган давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатларини жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундиришни лозим деб топди. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176 - 180, 186моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: «Omad Sanoat servis» МЧЖнинг даъво талаби қаноатлантирилсин. 5 Тўрақўрғон тумани Тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан «Omad Sanoat servis» МЧЖ фойдасига 47.562.217 сўм бажарилган иш қиймати ҳамда тўланган 476.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм суд-почта харажатлари жами 48.062.217 сўм ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали апелляция тартибида шикоят қилиниши мумкин. А. Шокиров