← Назад
Решение #724795 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 957 | — | code_article | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский район,
г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тeл: (+99869) 421-00-43
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 9 декабрь
№ 4-1603-2201/4027
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокировнинг
раислигида, Я.Соатовнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси даъвогар
“O‘zbekinvest Assistans” масъулияти чекланган жамияти манфаатида,
жавобгар «Shirinbek Tadjibaev” масъулияти чекланган жамиятидан
85.162.791 сўм зарар суммаси ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича ишни суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси даъвогар “O‘zbekinvest Assistans” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида (бундан буён матнда - даъвогар) иқтисодий судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Shirinbek Tadjibaev” масъулияти
чекланган жамиятидан (бундан буён матнда – жавобгар) 85.162.791 сўм
зарар суммаси ва суд харажатларини ундиришни ҳамда Палата мазкур
иқтисодий ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суднинг 2022 йил 2 декабрдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида “KAMAZ ASIA LEASING” МЧЖ жалб қилинган.
Даъвогар судга ариза тақдим этиб, унда лизинг тўловларини
тўланишини таъминлаш сифатида суғурта шартномаси тузилганлиги,
шартномага
асосан
суғурта
полиси
расмийлаштирилганлиги,
жавобгарнинг лизинг тўловидан қарзлари мавжудлиги сабабли “KAMAZ
ASIA LEASING” МЧЖга суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатномага асосан
85.162.791 сўм тўлаб берилганлиги, шу боисдан даъво ариза билан
мурожаат этганлигини, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб
берилишини ҳамда ишни ўзининг иштирокисз кўриб чиқилишини
сўраган.
Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида
хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахс вакиллари шу куни суд
мажлисида иштирок этмадилар ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва
мулоҳазаларини билдирмадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда
иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни
таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги
ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги,
учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд
этилган.
Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш
мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар ва учинчи шахс
иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, тўпланган
далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг
даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Ишдаги мавжуд далиллардан кўринишича, даъвогар “O‘zbekinvest”
ЭИСК АЖ Тошкент шаҳар филиали, жавобгар «Shirinbek Tadjibaev”
масъулияти чекланган жамияти ҳамда учинчи шахс “KAMAZ ASIA LEASING”
МЧЖ ўртасида 2020 йил 30 ноябрда 03-13/1401155629-сонли лизинг
берувчининг молиявий қалтислиги ва лизинг объектининг суғурталаш
шартномаси тузилиб, суғурта полиси расмийлаштирилган.
Жавобгар томонидан лизинг тўловлари ўз вақтида тўланмаганлиги
учун “KAMAZ ASIA LEASING” МЧЖга суғурта шартномасига асосан
85.162.791 сўм пул маблағлари “O‘zbekinvest” ЭИСК АЖ ҳисобидан
қопланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 10.1-бандига асосан,
суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган
зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодексининг 957-моддасига мувофиқ, тўланган
сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади деб
белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга ушбу тўловлар учун тўланган
маблағларни ихтиёрий равишда тўлаб бериш бўйича юборилган
талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейинги
ўринларда ФК деб номланади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар
томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал
этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли қарорининг 18-бандида ФКнинг 957моддасига мувофиқ, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб
назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта
натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи
тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига
ўтади.
Мазкур даъво аризага илова қилинган ҳужжатлардан кўринишича
31.05.2022 йилдаги 3021-сонли тўлов топшириқномасига асосан жами
85.162.791 сўм жавобгарнинг лизинг тўловлари бўйича қарздорлик
ҳисобига ўтказилган.
Жавобгар томонидан даъвогарга қайтарилиши керак бўлган ушбу
сумма қайтарилмаган.
Шу сабабдан суд даъвогарнинг 85.162.791 сўм зарар суммаси
ундириш тўғрисидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топди.
ИПК 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони
тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар
ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг
маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда
иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПК 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, даъвогар тўлашдан белгиланган
тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод
қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига
ундирилади.
Баён этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 85.162.791 сўм
зарар суммаси, 24.000 сўм почта харажати, Республика бюджетига
1.703.255,82 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
66, 72, 116, 118, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “O‘zbekinvest Assistans” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида киритган даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Shirinbek Tadjibaev” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан даъвогар “O‘zbekinvest Assistans” масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 85.162.791 сўм зарар суммаси, 24.000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар «Shirinbek Tadjibaev” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига 1.703.255,82 сўм давлат божи;
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида апелляция тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши мумкин.
А. Шокиров