← Назад
Решение #724838 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий Процессуал Кодекси | 107 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 108 | — | code_article | |
| тисодий Процессуал Кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ASAKA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
ASAKA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Asaka district, Sahil bo’yi street 11
Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy
Тел: (+998 74) 232-35-41,
Веб-сайт: www.oliysud.uz,
эл.почта: i.asaka@sud.uz
А Ж Р И М
(Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Асака тумани
4-1701-2203/5737-сонли иш
Асака туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.М.Бузурходжаев,
Ж.Одилжоновнинг котиблигида даъвогар- Андижон шаҳар Бюджетдан ташқари
пенсия жамғармаси бўлимининг жавобгар- “2511-сон автокорхона” давлат
унитар корхонаси ҳисобидан тўлаб берилган 62 911 557 сўм пенсия тўловларини
регресс тартибда ундириш ва унга хисобланган 4 359 770,90 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишини даъвогар вакили ҳуқуқшунос Б.Юнусов (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакили
иштирокисиз, Андижон вилоят Асака туманлараро иқтисодий суди биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Аризачи Андижон шаҳар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими
иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар- “2511-сон
автокорхона” давлат унитар корхонаси ҳисобидан тўлаб берилган 62 911 557
сўм пенсия тўловларини ва унга хисобланган 4 359 770,90 сўм пеняни регресс
тартибда ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини тўлиқ қувватлади ва
суддан уни қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгарнинг вакили суд мажлисида иштирок этмади, Ўз.Рес ИПК 128моддаси тартибида низони жавобгарнинг вакили иштирокисиз кўришни лозим
топади.
Суд иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги
357-сонли Қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия
таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ
пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3бандига кўра, Пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман
(шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат
вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб
касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик
пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани
юборади.
Ишдаги ҳужжатларда даъвогар томонидан жавобгарга тўлаб берилган
пенсия пулларини ойма-ой тўлаб бериш ҳақидаги жавобгарга билдирган
талабнома билан мурожаат этилганлиги тўғрисидаги далиллар мавжуд эмас ёки
алоқа бўлимлари орқали юборилганлигини тасдиқловчи далилларни судга
тақдим эта олмади.
Ваҳоланки, амалдаги қонун хужжатларида бундай ҳолатда талабнома
юбориш тартиби мажбурий эканлиги назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 107-моддаси
5-қисмига кўра даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш)
тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда
ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса аризани кўрмасдан
қолдиришга олиб келади, деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 108-моддасига
кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Суд ажримида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд харажатларини
тақсимлаш тўғрисидаги, давлат божини бюджетдан қайтариш ҳақидаги
масалалар ҳал қилиниши мумкин.
Юқоридагига кўра, суд даъвогарнинг даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал
Кодексининг 118-моддасига асосан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат
божи тўғрисидаги қонун талабига кўра давлат божидан озод этилганини
инобатга олиб, давлат божини даъвогардан ундирмасликни ва почта
харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқорида баён этилганларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 107-108, 118, 195-моддаларига асосан,
ажрим
қилади:
Даъвогар Андижон шаҳар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси
бўлимининг жавобгар- “2511-сон автокорхона” давлат унитар корхонаси
ҳисобидан тўлаб берилган 62 911 557 сўм пенсия тўловларини ва унга
хисобланган 4 359 770,90 сўм пеняни регресс тартибда ундириш хақидаги
аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 24 000 сўм почта ҳаражати
зиммасида қолдирилсин.
Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган
ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар судга даъво аризаси билан
умумий тартибда янгидан мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин.
Мазкур ажримдан норози тараф белгиланган муддатларда ажрим устидан
Андижон вилоят судига шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
У.М.Бузурходжаев