Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2505/482 Дата решения 24.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 378233 Claim ID 2790111 PDF Hash 97f5a534b19c9e43... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 2441-моддаси збекистон Республикаси ЖК 2441 law
ЖКнинг 74-моддаси ЖКнинг 74 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси збекистон Республикаси ЖК 267 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 2441-моддаси збекистон Республикаси ЖК 2441 law
исми билан ЖКнинг 60-моддаси исми билан ЖК 60 law
укми билан ЖКнинг 169-моддаси укми билан ЖК 169 law
банди ва 227-моддаси банди ва 227 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖК 32-моддаси збекистон Республикаси ЖК 32 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
ЖКнинг 59-моддаси ЖКнинг 59 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2505/482 -сонли 2025 йил апрель ойининг 24 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи М.Эргашев ва унинг ҳимоячиси адвокат Ш.Файзуллахонов, жабрланувчи Д.Юлдашеванинг иштирокида, Эргашев Мақсуд Боймахматовичга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Эргашев Мақсуд Боймахматович (ERGASHEV MAQSUD BOYMAXMATOVICH) 1980 йил 2 июнь куни Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, бўйдоқ, муқаддам: 1) жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Яккабоғ туман судининг 2018 йил 29 майдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2441-моддаси 1-қисми билан 1 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 2018 йил 16 октябрдаги ажримига кўра, ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмай қолган 8 ой 21 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган; 2) жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Шахрисабз шаҳар судининг 2019 йил 28 январдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 8 ой 7 кун аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган; 3) жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Яккабоғ туман судининг 2019 йил 23 апрелдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 60,61-моддаси тартибида 5 йил 2 ой муддатга озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланган; 4) жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят судининг 2020 йил 05 февралдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2441-моддаси 2-қисми билан ЖКнинг 60-моддаси тартибида 4 йил 6 ой муддатга 5) жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг 2025 йил 17 апрелдаги ҳукми билан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди ва 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган; Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, “Ибн Сино” МФЙ, “Ибн Сино” кўчаси, 39-уйда истиқомат қилувчи, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланган. Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Эргашев Мақсуд Боймахматович хафли рецидивист бўла туриб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида 2024 йил 05 декабрь куни соат 22:00ларда, Чилонзор тумани “Навбаҳор” маҳалласида жойлашган “Magnum” савдо мажмуасида бўла туриб, мазкур мажмуада харидор сифатида келган, фуқаро Юлдашева Дилрабо Багибек қизининг чалғиганидан фойдаланиб, унга тегишли харид саватчасида бўлган 200.000 сўмлик аёллар сумкаси ва ушбу сумка ичида бўлган жами 500.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари ҳамда фуқаро М.Садуллаеванинг баҳоси 200.000 сўмлик аёллар косметика маҳсулотларини ўғрилаб, воқеа жойдан яширинган. Судланувчи М.Эргашев суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, 2025 йил 05 декабрь куни соат 22:00ларда, Чилонзор туманида жойлашган “Фарход” бозорига иш излаб топиш мақсадида келганлигини, бу ерда иш топа олмагач, савдо қилиш мақсадида ушбу бозорнинг олдида бўлган “Magnum” савдо мажмуасига кирганини, мазкур савдо мажмуасида бўлган вақтида, бу ерда ғилдирак билан ҳаракатланадиган сават (корзинка)нинг ичида бир дона жигаррангли аёллар сумкаси қаровсиз ҳолда турганлигини кўриб, уни ўғирлаб олганини, сўнгра мазкур мажмуани тарк этгач, сумканинг ичини очиб қараганида, унда 500.000 сўм пул ва турли хил аёллар косметика маҳсулотлари борлигини кўрганини ва 500.000 сўм миқдоридаги пулларни сумкадан олиб ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганини, 2 ҳозирда қилмишидан пушаймон бўлиб, жабрланувчиларга етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлигини, жабрланувчиларнинг унга нисбатан даъвоси йўқлигини билдириб, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Судланувчи М.Эргашевнинг айби, унинг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатувларидан ташқари, суд мажлисида текширилган ва тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини топади. Жумладан, жабрланувчи Д.Юлдашева суд мажлисида, 2024 йил 5 декабрь куни у билан биргаликда истиқомат қилувчи 2002 йилда туғилган Садуллаева Манзура исмли дугонаси билан бозорлик қилиш мақсадида Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Ц-мавзеси, Навбахор МФЙ, ҳудудида жойлашган “Магнум” номли савдо марказига келганини, шундан сўнг, улар бозорлик қилиш мақсадида корзинка саватчасини олганини ва бозорлик қилишни бошлаганини, дугонаси М.Садуллаева ўзига тегишли баҳоси 200.000 сўм бўлган жигаррангли аёллар сумкасини ушбу корзинканинг чекка жойига кўйганини, сўнгра улар олган корзинкани шу музлатгичнинг олдига қўйиб, ўзлари озиқовқат маҳсулотлари ҳарид қилишни бошлаганини, шу орада улар корзинканинг ичида бўлган сумка жойида йўқлигини ва уни кимдир ўғирлаб олиб кетганлигини билганларини, ҳозирда уларга нисбатан етказилган жами 900.000 сўмлик зарар судланувчининг яқин қариндошлари томонидан тўлиқ қопланганлигини, судланувчига нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдирди. Бундан ташқари, судланувчи М.Эргашевнинг айби жиноят ишида тўпланган жабрланувчининг унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб ёзган аризаси, тушунтириш хатлари, видеони кўздан кечириш, ашёвий далилни олиш баённомаси ва унга илова фотосуратлар, ашёвий далил деб эътироф этиш қарори ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ исботини топган. Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи А.Ахмаджоновни ҳар икки эпизод бўйича алоҳида-алоҳида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айблаб нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖК 32-моддасига кўра, жиноят кодекси Махсус қисмининг айнан бир моддасида, қисмида, кодексда алоҳида кўрсатилган ҳолларда эса, турли моддаларида назарда тутилган икки ёки бир неча жиноятни шахс турли вақтларда содир этган, аммо уларнинг бирортаси учун ҳам судланган бўлмаса, такроран жиноят содир этиш деб топилади деб кўрсатилган. Шунингдек, ушбу модданинг 3-қисмига кўра, умумий қасд билан қамраб олинган ва ягона мақсадга йўналтирилган бир жиноят таркибини ташкил қилувчи бир-бирига ўхшаш бир неча жиноий 3 Суд мажлисида аниқланган ҳолатларга кўра, М.Эргашев 2024 йил 05 декабрь куни соат 22:00ларда, Чилонзор тумани “Навбаҳор” маҳалласида жойлашган “Magnum” савдо мажмуасида бўла туриб, мазкур мажмуада харидор сифатида келган фуқаро Н.Юлдашевага тегишли харид саватчасида бўлган аёллар сумкасини ўғирлаган бўлиб, 500.000 сўм миқдоридаги пуллар ҳамда фуқаро М.Садуллаеванинг баҳоси 200.000 сўмлик аёллар косметика маҳсулотлари ушбу сумкани ичида бўлган. Ушбу ҳолатда судланувчи М.Эргашевнинг ҳаракатлари ягона қасд билан қамраб олинган бўлиб, фақат Н.Юлдашевага тегишли сумкани талон-тарож қилишга қаратилган ва жиноят бир вақтда содир қилинган. Юқоридаги қонун талаби ва суд мажлисида аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, суд М.Эргашевнинг ҳаракатларида жиноятнинг такрорийлик белгиси мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Шу сабабли суд, М.Эргашевнинг жиноий ҳаракатини “ўғирлик, яъни хавфли рецидивист томонидан, жабрланувчи Д.Юлдашевага тегишли харид саватчасида бўлган 200.000 сўмлик аёллар сумкаси ва ушбу сумка ичида бўлган жами 500.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари ҳамда фуқаро М.Садуллаеванинг баҳоси 200.000 сўмлик аёллар косметикасини яширин равишда талон-торож қилиш” жиноий аломати бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан квалификация қилишни лозим топади. Суд, судланувчи М.Эргашевга жазо тайинлашда унинг қилмишидан пушаймонлигини, жабрланувчиларга нисбатан еказилган моддий зарар қопланганини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, илгари ҳам қасддан жиноят содир этган шахснинг қасддан янги жиноят содир этганини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб баҳолайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандига кўра “Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб тушунтирилган. Шу сабабли, суд судланувчи М.Эргашевга нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда ЖКнинг 7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят 4 хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни, муқаддам судланганлигини, жабрланувчига нисбатан етказилган моддий зарар қопланганлигини инобатга олиб, унга айбланатган модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни шунингдек, мазкур ҳукм бўйича содир этилган жиноят, жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг 2025 йил 17 апрелдаги ҳукмига қадар содир этилганини инобатга олиб, ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида М.Эргашевга узил-кесил озодликдан маҳрум қилиш жазо тайинлашни лозим топади. Шунингдек суд, жиноят иши бўйича жабрланувчи Д.Юлдашевага нисбатан етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини инобатга олишни ҳамда ашёвий далил деб эътироф этилган бир дона ДВД дискни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И: Эргашев Мақсуд Боймахматович (ERGASHEV MAQSUD BOYMAXMATOVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Эргашев Мақсуд Боймахматовичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида илгариги ҳукм билан тайинланган жазонинг ўталмаган қисмини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 5 (беш) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазо қаттиқ тартибли колонияларда ўтаттирилсин. Жазо муддати 2025 йил 14 февралдан бошлаб ҳисоблансин. М.Эргашевга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин. Жабрланувчиларга нисбатан етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганлиги инобатга олинсин. Ашёвий далил деб эътироф этилган бир дона DVD диск жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлансин. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. 5 Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи (имзо) 6 А.А.Мухиддинов